ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
ИСЛОМИЙ ДАЪВАТНИ ЁЙИШ
ВАЗИФАЛАР ВА СИФАТЛАР
(40-бўлак)
Ислом чиройли ахлоқлар билан сифатланишга қаттиқ қизиқтирган. Расул с.а.в. айтдиларки: «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи чиройлироғидир». Ойша р.а. ривоят қиладилар: Мен Расул с.а.в.ни «Мўмин чиройли хулқи билан кундузи рўза тутиб, туни билан намоз ўқиган кишининг мартабасига етади» деганини эшитганман. Абу Дардо ривоят қиладилар, Расул с.а.в. айтдилар: «Қиёмат кунида мўминнинг амаллари тортилганда чиройли хулқидан кўра яхшироқ нарсаси бўлмайди, Аллоҳ Таоло ахлоқсиз одамдан ғазабланади». Анас ибн Молик ривоят қилади: Расул с.а.в. айтдилар: «Мен кафиллик бераманки, жаннатнинг чеккасидаги уй – ҳақ бўла туриб – тортишувни ташлаган одамники, жаннатнинг ўртасидаги уй ҳазиллашса ҳам ёлғон сўзламаган одамники ва жаннатнинг энг юқорисидаги уй эса, хулқи чиройли одамникидир».
Даъватчи Аллоҳнинг фазлига етиш учун мақтовли сифатлар билан, чиройли хулқлар билан безансин ва ўзида Исломни тўла гавдалантирсин, шундагина у Исломнинг тирик намунаси бўлади ва одамлар Исломни қабул қилиб, унинг йўлида юрадилар. Аллоҳ даъват ёйиш шарафига мушарраф айлаб, одамларга ибрат қилиб қўйган ва одамлар эргашадиган имом этиб қўйган кишиларга Аллоҳнинг Ўзи қувват берсин. Уларнинг охиратдаги мукофоти ҳақида Расул с.а.в. шундай дейди: «Кимки ҳидоятга чақирса, унинг мукофоти унга эргашганларнинг ҳаммасининг мукофоти билан баробар бўлади, ҳатто уларнинг мукофотидан озгина ҳам камиб қолмайди». Ушбу мартабага холис Аллоҳга даъват қиладиган, Аллоҳдан қўрқиб Унинг ҳукмларини биладиган ва чиройли ахлоқу шариат буюрган сифатларга эга бўлган кишигина етади.
Даъват ёйиш иши оғир ва машаққатли бўлиб, Аллоҳ бу билан Унинг розилигини олишга ҳақли бўлган, одамларга имом бўлишга ва уларни ҳидоятлашга яроқли бўлган ва одамларни Исломга амал қилишга ва Исломнинг тирик намунаси бўлган Ислом Давлати томонга етаклайдиган кишини ҳурматлайди.
Даъватчи шариат аҳкомларига риоя этмоғи ва ҳар қандай гуноҳлардан узоқ бўлмоғи керакки, Аллоҳ унинг қўли билан яхшиликни рўёбга чиқарсин ва у сабабли умматга нусрат берсин. Унинг ўзини эса, ер юзида олий қилиб, қиёмат кунида жаннатнинг энг олий даражаси – Фирдавс билан бахтиёр айласин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
29.04.2019й.


Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб