Исломий тушунчалар
Исломий тушунчалар
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Ишни ташкил қилиш
(давоми)
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Муҳаммад ﷺни барча инсоний муносабатларни тартибга солувчи тузум билан юборди. Бу тузум инсоннинг Яратувчиси билан, ўзи билан ва бошқа одамлар билан бўлган муносабатларини тартибга солиш мақсадида Пайғамбар Муҳаммад ﷺга берилган. Ақида ва ибодат инсоннинг Яратувчи билан ўртасидаги алоқасига киради. Инсоннинг ўзи билан бўлган алоқасига ахлоқ, озиқ-овқат, кийим-кечак киради. Одамларнинг бир-бири билан алоқаларига уларнинг ўзаро муносабатлари ва жазолар киради. Ақида ва ибодатга келсак, Ислом инсоннинг нимага ишониши кераклигини кўрсатди.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:
ءَامَنَ ٱلرَّسُولُ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡهِ مِن رَّبِّهِ ۦ وَ ٱلۡمُؤۡمِنُونَۚ كُلٌّ ءَامَنَ بِ ٱللَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِ ۦ وَكُتُبِهِ ۦ وَرُسُلِهِ ۦ
“Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар (ҳам иймон келтирдилар). Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз». Ва «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга кайтажакмиз», дедилар”. (Бақара: 285)
Ислом Аллоҳнинг розилигига яқинлаштирувчи ва тадайюн ғаризасини қондириш мумкин бўлган амалларга ишора қилди:
وَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُواْ ٱلزَّكَوٰةَ
“ …намозингизни ўқиб, закотингизни адо этиб туринглар…” (Моида: 77)
وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدۡعُونِيٓ أَسۡتَجِبۡ لَكُمۡۚ
“Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди”. (Ғофир: 60)
Кийим-кечак ва Ислом ахлоқига нисбатан тўғри қониқиш учун инсоннинг бақо ғаризаси ва узвий эҳтиёжларини қондирадиган ҳаракатлар ва нарсаларга ишора қилинди. Аллоҳ Таоло дейди:
وَيُحِلُّ لَهُمُ ٱلطَّيِّبَٰتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيۡهِمُ ٱلۡخَبَٰٓئِث َ
“…пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади…” (Аъроф: 157)
ٱلۡيَوۡمَ أُحِلَّ لَكُمُ ٱلطَّيِّبَٰتُۖ وَطَعَامُ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ حِلّٞ لَّكُمۡ وَطَعَامُكُمۡ حِلّٞ لَّهُمۡۖ
“Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир…” (Моида: 5)
وَكُلُواْ وَ ٱشۡرَبُواْ وَلَا تُسۡرِفُوٓاْۚ إِنَّهُ ۥ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُسۡرِفِينَ
“Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз (яъни тоза либосда бўлингиз) ҳамда (хохлаганингизча) еб-ичаверинглар, фақат исроф қилманглар. Зотан, У исроф қилгувчи кимсаларни севмас”. (Аъроф:31)
Абу Муса ал-Ашъарий ривоят қилишича Пайғамбар ﷺ шундай деди:
"Менинг Умматимнинг эркакларига ипак ва олтин кийиш ҳаром, лекин уларнинг аёлларига бунга рухсат берилди."
Бу ҳадисни Термизий ҳам айтиб “Ҳасан ҳадис” дейди.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос айтди:
“Расулуллоҳ ﷺ ҳеч қачон беҳаё сўз айтмаган ва ножўя иш қилмаганлар ва тез-тез бу сўзларни такрорлар эдилар:
“Сизларнинг яхшиларингиз энг гўзал ахлоқли бўлганларингиздир”.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَعِبَادُ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلَّذِينَ يَمۡشُونَ عَلَى ٱلۡأَرۡضِ هَوۡنٗا وَإِذَا خَاطَبَهُمُ ٱلۡجَٰهِلُونَ قَالُواْ سَلَٰمٗا
“Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар», деб жавоб қиладиган кишилардир”. (Фурқон: 63)
Жазо ва ўзаро муносабатларга келсак, Ислом инсоннинг нав ва бақо ғаризасини қондирадиган нарсалар ва ҳаракатларни кўрсатди.
وَٱلسَّارِقُ وَ ٱلسَّارِقَةُ فَ ٱقۡطَعُوٓاْ أَيۡدِيَهُمَا جَزَآءَۢ بِمَا كَسَبَا نَكَٰلٗا مِّنَ ٱللَّهِۗ وَ ٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٞ
“Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қилмишларига жазо бўлсин учун, Аллоҳ томонидан азоб бўлсин учун қўлларини кесинглар! Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир”. (Моида:38)
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا تَدَايَنتُم بِدَيۡنٍ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمّٗى فَ ٱكۡتُبُوهُۚ
“Эй мўминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз, ёзиб қўйинглар…” (Бақара: 282)
Пайғамбаримиз ﷺ деди:
“Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди».
Шундай қилиб, Ислом дини орқали Аллоҳ Таоло инсоннинг учта ғариза ва узвий эҳтиёжларини қондириш учун бажарилиши лозим бўлган барча нарса ва ҳаракатларини тартибга солди. У ҳар қандай масалани, ҳар қандай янги нарса ва амални ҳал қилиш учун шариат — Қуръон ва Суннат матнлари кифоя қилди.
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗاۚ
“Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (Моида: 3)
وَيَوۡمَ نَبۡعَثُ فِي كُلِّ أُمَّةٖ شَهِيدًا عَلَيۡهِم مِّنۡ أَنفُسِهِمۡۖ وَجِئۡنَا بِكَ شَهِيدًا عَلَىٰ هَٰٓؤُلَآءِۚ وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ تِبۡيَٰنٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُسۡلِمِينَ
“(Қиёмат куни) ҳар бир уммат орасидан ўзларидан бўлган бир гувоҳни (яъни, пайғамбарни) келтирурмиз. Сизни эса (эй Муҳаммад), ана у (ўз умматингизга) гувоҳ қилиб келтирдик ва сизга — ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни – Қуръонни нозил қилдик”. (Нахл: 89)
Аллоҳ Таоло инсонларга бу шариат билан бошқаришни ва ҳамма нарсада унга амал қилишини талаб қилди:
فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤۡمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيۡنَهُمۡ ثُمَّ لَا يَجِدُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَرَجٗا مِّمَّا قَضَيۡتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسۡلِيمٗا
“Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“. (Нисо: 65)
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَأُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنكُمۡۖ فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَ ٱلرَّسُولِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِ ٱللَّهِ وَ ٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡس َنُ تَأۡوِيلًا
“Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо:59)
Аллоҳ ва унинг Расулига мурожаат қилиш Қуръон, Суннатга ва улар кўрсатган нарсаларга, яъни қиёс (ўхшатиш) ва ижмога (саҳобаларнинг якдил фикрига) мурожаат қилишдир.
Ҳар бир амал шариат қонунлари асосида бажарилиши керак. Шунинг учун мусулмон қайси амални бажаришидан олдин бу амалга оид Аллоҳнинг қонунини ўрганмагунча ҳеч қандай иш қилмайди. Чунки ҳар бир яхши амал ёки ёмон амал учун Аллоҳ томонидан сўроқ-савол қилинади. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
فَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٍ خَيۡرٗا يَرَهُ ۥ ٧ وَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٖ شَرّٗا يَرَهُ
“Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!” (Залзала: 7-8)
وَسَخَّرَ لَكُم مَّا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا مِّنۡهُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ
“У Ўз томонидан (яъни Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйинсундирди. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят ибратлар бордир”. (Жосия: 13)
هُوَ ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ ذَلُولٗا فَ ٱمۡشُواْ فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُواْ مِن رِّزۡقِهِ ۦۖ وَإِلَيۡهِ ٱلنُّشُورُ
“У (Аллоҳ) сизлар учун ерни хокисор-бўйсунгувчи қилиб қўйган зотдир. Бас, (ер)нинг ҳар томонида (сайр-саёҳат қилиб ё тижорат билан, ёки деҳқончиликни касб қилиб) юраверинглар ва (Аллоҳнинг берган) ризқ-рўзидан енглар. Ёлғиз Унинг ҳузурига тирилиб чиқиш – қайтиш бордир”. (Мулк: 15)
Бу умумий далиллар билан Аллоҳ таоло ҳамма нарсага рухсат берди ва бу нарсалардан ҳаромларни чиқариб ташлади. Ҳаром қилинган нарсалар рухсат этилган нарсалар билан таққосланса, жуда оз миқдорни ташкил қилади. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَيُحِلُّ لَهُمُ ٱلطَّيِّبَٰتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيۡهِمُ ٱلۡخَبَٰٓئِث
“…пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади…” (Аъроф: 157)
حُرِّمَتۡ عَلَيۡكُمُ ٱلۡمَيۡتَةُ وَ ٱلدَّمُ وَلَحۡمُ ٱلۡخِنزِيرِ وَمَآ أُهِلَّ لِغَيۡرِ ٱللَّهِ بِهِ ۦ وَ ٱلۡمُنۡخَنِقَةُ وَ ٱلۡمَوۡقُوذَةُ وَ ٱلۡمُتَرَدِّيَةُ وَ ٱلنَّطِيحَةُ وَمَآ أَكَلَ ٱلسَّبُعُ إِلَّا مَا ذَكَّيۡتُمۡ وَمَا ذُبِحَ عَلَى ٱلنُّصُبِ وَأَن تَ سۡتَقۡسِمُواْ بِ ٱلۡأَزۡلَٰمِۚ ذَٰلِكُمۡ فِسۡقٌۗ
Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти, Аллоҳдан бошқа бировнинг йўлида сўйилган нарса, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, баланд жойдан қулаб ўлган, (бошқа бирон ҳайвон билан) сузишиб ўлган ва йиртқич ҳайвон тишлаб ўлдирган жониворлар ҳаром қилинди. Магар (бу жониворларни жони чиқмасдан туриб) сўйиб юборишга улгуриб қолган бўлсангиз, ҳалолдир. Яна бутларга атаб сўйилган ҳайвонлар (гўштини истеъмол қилиш) ва (фол) чўплардан қисматингизни сўрашингиз (ҳам сизларга ҳаром қилинди). Зотан бу ишларингиз итоатсизликдир“. (Моида: 3)
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
"сизлар эшакларни ейишингиз ҳаромдир, чунки улар эшаклардир (яъни маън қилишга ҳеч қандай сабаб йўқ)."
Шундай қилиб, балоғат ёшига етган мусулмон (яъни ўз ҳаракати ва ишлатадиган нарсалари учун масъул бўлган шахс) шариат қонунлари билан чекланган. Шариат қонунлари- Аллоҳ Таолонинг мукаллаф бандаларининг феълларига тааллуқли хитобидир. Бу хитоб Қуръони Каримдан, Пайғамбар ﷺ суннатидан, қиёс ва ижмоъ — саҳобаларнинг якдил розилигидан олинган. Баъзи олимлар бошқа манбаларни қўшиб, уларнинг ҳам далил эканлигига ишонадилар. Улар орасида: истиҳсон, масолиҳул-мурсала, ва ҳоказо. Лекин биз уларни шаръий далил деб ҳисобламаймиз. Шариат далиллари манбаларида улар шариат далиллари эканлиги ҳақида қатъий далиллар бўлиши керак. Қатъий далил субути ва далолати қатъий бўлсагина у қатъий далил бўла олади.
Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:
وَلَا تَقۡفُ مَا لَيۡسَ لَكَ بِهِ ۦ عِلۡمٌۚ إِنَّ ٱلسَّمۡعَ وَ ٱلۡبَصَرَ وَ ٱلۡفُؤَادَ كُلُّ أُوْلَٰٓئِكَ كَانَ عَنۡهُ مَسُۡٔولٗا
“(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил — буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради). (Исро:17), яъни қатъий бўлмаган нарсаларга эргашманг.
Муҳаммад Ҳусайн Абдуллоҳ
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми