Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг муборак Ийдул Азҳо муносабати билан бутун мусулмонларга, хусусан йигитларга йўллаган табриги

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг
ҳижрий 1446 йилги муборак Ийдул Азҳо муносабати билан бутун мусулмонларга, хусусан йигитларга йўллаган табриги
الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وصحبه ومن والاه وبعد…
Аллоҳу Акбар Аллоҳу Акбар Аллоҳу Акбар ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар Аллоҳу акбар Валиллаҳил ҳамд
Бутун Исломий Умматга… Маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган ва Азиз Ҳаким Аллоҳга иймон келтирадиган, одамлар учун чиқарилган энг яхши Умматга…
Хусусан, даъватни кўтариб чиқаётганларга .. Аллоҳ Ислом Давлати, Пайғамбарлик минҳожидаги рошид Халифаликни тиклашлари учун Аллоҳ уларнинг қўлларида фатҳ ато этсин, уларни Ўз Ёрдами ила қўллаб-қувватласин…
Саҳифанинг ҳурматли зиёратчиларига, бу саҳифа кўтариб чиқаётган яхшиликка юзланиб, кўнгил бурганларга… ҳақда собит туриш ва унинг аҳлига ёрдам бериш учун бор кучини сарфлаётганларга
Ўшаларнинг барчасига … Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Сизларни ҳижрий 1446 йилги муборак Ийдул Азҳо билан табриклайман…
Қудратли Азиз Аллоҳдан бу Ийд бутун мусулмонларга яхшилик ва баракот эшигини очилиши бўлишини сўраб қоламан
Ҳурматли биродарлар…
Бу ийд кириб келар экан, яҳуднинг вайрон қилинган Ғазога ва бутун Фаластинга қарши агрессияси Американинг қўллаб-қувватлови ва қурол-аслаҳалари билан давом этмоқда… Мусулмонлар юртларидаги ҳокимлар эса буни кузатиб, томошабин бўлиб туришибди, шаҳидлар саноғини санаб, уларни ҳалок бўлганлар деб аташмоқда! Сал “тузукроқ” йўл тутгани эса воситачилик қилмоқда, ўзини гўё нейтрал (бетараф) дек тутмоқда, аслида эса у яҳудга яқинроқдир! Америка, мустамлакачи кофирлар ва уларнинг қўғирчоғи яҳуд давлатининг устимизга ташланиб, тажовуз қилиши ҳайрон бўладиган иш эмас. Чунки улар Ислом ва мусулмонларнинг душманларидир, улар бугун душман бўлиб қолгани йўқ, балки ўтмиш узун йиллардан бери душмандир..
Мустамлакачи кофирларнинг халқаро қонунга суяниб мусулмонларнинг юртларига ҳужум қилишлари ҳам ҳайрон бўладиган иш эмас. Чунки бу қонун ўзининг илк кунидан бошлаб, яъни 1648 йилдаги Вестфалия конференциясида мусулмонларга ва уларнинг давлати (Усмоний давлат) га қарши ишлаб чиқилган эди. Кейинчалик у такомиллашиб, миллатлар лигасига, сўнгра БМТ га айланди…
Буларнинг барчаси ҳайрон қоладиган иш эмас. Лекин ҳайрон қолинадиган аҳвол мусулмонларнинг Фаластинга ён қўшни юртларидаги ҳокимларнинг бу жиноятлар ва геноцид жараёнини кузатиб, томошабин бўлиб туришганидир. Улар чурқ этмай жим турибгина қолмай, армияларнинг нафақат Ғазога, балки бутун Фаластинга ёрдамга отилишини ман қилибгина қолмай, балки улар мусулмонлар учун заҳри қотил бўлгани халқаро қарорларга қўшилишмоқда. Аллоҳ уларни ҳалок қилсин, қандай адашмоқдалар-а!
Сўзим якунида айтаманки, эй мусулмонлар юртларидаги армиялар, Ғазодаги биродарларингизга ёрдамига шошилинг. Мусулмонлар юртларидаги мавжуд зўравон ҳукмрон режимлар қаршингизда тўғоноқ бўладиган бўлса, уларнинг гирибонидан олиб, улоқтириб ташланг ва уларнинг ўрнига Аллоҳнинг ҳукми бўлмиш Пайғамбарлик минҳожидаги Халифаликни ўрнатинг. Росулуллоҳ ﷺнинг имом Аҳмад муснадидаги:
«ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، ثُمَّ سَكَتَ»
“… сўнгра зўравон подшоҳлик бўлади, у ҳам бўлишини Аллоҳ хоҳлаган муддатгача бўлади, кейин (Аллоҳ) уни кўтаришни хоҳласа уни кўтаради. Шундан кейин Пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик бўлади. Шундан сўнг Пайғамбаримиз сукут қилдилар” деган башоратини рўёбга чиқариш учун шундай қилинг.. Ўшанда халифа ва унинг муовинлари, Ислом аскарлари, энг олий рутбадаги зобитлардан тортиб энг қуйи рутбадаги аскарларгача ғалаба устига ғалаба қозонадилар, уларнинг гумбурлаган такбир садолари янграйди, уммат ҳам уларга қўшилиб такбир айтади, Роббилари билан кучли, динлари билан азиз бўладилар. Ўшанда биронта душман Ислом ерида ўз вужудига эга бўлишга журъат қилолмайди..
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. [Рум:4-5]
Сўзимнинг энг сўнггида Аллоҳ Субҳанаҳудан бу ийд Ислом ва мусулмонлар учун яхшилик ва баракот эшиги очилиши бўлишини сўраб қоламан.
﴿وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُون﴾
“Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хоҳлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди), лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар”. [Юсуф 21]
Аллоҳу Акбар Аллоҳу Акбар Аллоҳу Акбар ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар Аллоҳу Акбар Валиллаҳил ҳамд
Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта 10 зул ҳижжа 1446ҳ
06 июн 2025м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ