Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Ғазо секторида илғор сиёсий тадбирлар уюштирди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Ғазо секторида илғор сиёсий тадбирлар уюштирди ва суҳбатлар ўтказди
Халифалик давлати қулатилганининг 97 йиллиги хотираси муносабати билан, «Халифалик Аллоҳнинг нусрати ва яқин фатҳдир» шиори остида Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини аъзолари Ғазо секторининг кўчаларида, бош майдонлар ва жамоат жойларида университет талабалари ва мактаб ўқувчилари билан биргаликда илғор сиёсий тадбирлар ва баҳс-мунозаралар ўтказдилар. Ҳизб аъзолари ушбу тадбирлар орқали улар билан мусулмонларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммолари ҳақида мунозара олиб бордилар.
Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластиннинг талабалар доирасидаги Ал-Ваъй гуруҳи ҳам Ғазодаги Азҳар университети билан Ислом университетлари олдидаги боғда давра суҳбатлари ўтказдилар. Гуруҳ аъзолари у ерларда ёшлар билан учрашиб, Фаластин масаласи ва Ғазо секторидаги вазият, буларнинг минтақадаги воқеа-ҳодисалар билан боғлиқлиги каби мусулмонлар учун аҳамиятли бўлган турли мавзуларда суҳбатлашдилар. Суҳбатларда ушбу муаммоларни ҳал қилиш, Уммат фарзандларини бирлаштириш ва Фаластинни озод этишнинг амалий йўлларини ёритиб бердилар.
Таъкидлаш жоизки, Ал-Ваъй гуруҳи талабалар билан учрашиш ва боғланиб туришга ғоят ўч бўлиб, куч – ёшларда ва Умматнинг тақдирий масаласига ҳаммадан кўра кўпроқ улар ташвишланади, деган эътиборда, ёшларнинг онгларини ўстиришга, ҳимматларини қўзғашга жиддий ҳаракат қилиб келади.
Ҳизбнинг Ғазодаги ёшлари, шунингдек, «Халифалик Аллоҳнинг нусрати ва яқин фатҳдир» мавзусидаги нашралар тарқатиш ва плакатлар илиш кампанияси ўтказдилар. Кампания асносида уйлар, маҳаллаларда одамларни зиёрат қилиб, йўловчилар билан учрашиб, мазкур масалалар ҳақида суҳбатлашдилар. Ушбу тадбир Халифалик давлати ағдарилишининг 97 йиллиги хотираси муносабати билан ўтган ражаб ойи бошида Ҳизб ут-Таҳрир томонидан бошланган халқаро кампания доирасида бўлиб ўтди.
Роя газетасининг 2019 йил 11 апрел чоршанба кунги 230-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!