| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
16.06.2025
1149
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (Кун.уз 09.06.2025й): “Навоийуран” давлат корхонаси халқаро “CERT International” ташкилоти томонидан яна икки ISO стандарти — ISO 37001 (Коррупцияга қарши курашиш менежменти) ва ISO 37301 (Комплаенс менежменти) бўйича сертификатларга эга бўлди. Бу ҳақда корхонанинг ахборот хизмати маълум қилди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, мазкур стандартлар “Навоийуран” корхонасида коррупциявий хавфларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган самарали бошқарув тизими мавжудлигини тасдиқлайди. Шунингдек, корхонанинг комплаенс соҳасида халқаро андозаларга мувофиқ фаолият юритиши таъкидланмоқда. Албатта, “коррупцияга қарши кураш” ибораси қулоққа хуш келади. Бироқ Ўзбекистонда ягона бўлган ва уран қазиб чиқариш бўйича дунёда юқори ўринни эгаллаган “Навоийуран” давлат корхонасининг молиявий фаолиятига оид маълумотлар жамоатчилик учун очиқ эмаслиги бир қатор саволларни келтириб чиқаради. Жумладан, қанча уран қазиб олинади, қайси мамлакатларга экспорт қилинади, фойда миқдори, соф даромад ва унинг тақсимоти қандай, қайси хорижий компаниялар қандай шартлар билан инвестиция киритган ва ҳоказо. Корхона ахборот хизмати фақат “муваффақиятли ҳамкорликлар” ва “мукаммал бошқарув” ҳақида гапиради, холос. Корхонанинг ўзи ҳақида оддий маълумотларни олиш ҳам мумкин бўлмаса, бошқалари ҳақида нима дейиш мумкин? Аслида, “Навоийуран” атрофидаги шубҳали ишларнинг бошида ўзбек режимининг ўзи турибди. Юқоридаги саволларга жавоблар халқдан яширилаётгани бизнинг фикримизни тасдиқлайди. Умуман олганда, Ўзбекистондаги барча табиий бойликлар бўйича жамоатчиликдан яшириш сиёсати устувор бўлиб турибди. Бугунги яроқсиз капиталистик демократия туфайли Мирзиёев бошлиқ ўзбек режими халқ бойликларини мустамлакачиларга арзон нархларда – сув текинга сотмоқда. Улар ўз разил ишларини “давлат сири”, “тижорат сири” деган баҳоналар билан ниқоблашга уринаётир. Аниқ ҳақиқат шундаки, Ислом бошқаруви ўрнатилмас экан, бу каби адолатсизликларга чек қўйилмайди. Чунки Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”.

Хабар (gazeta.uz 10.06.2025й): Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида сўзга чиқиб, Ўзбекистондаги фойдали қазилмалар захиралари 3 триллион долларга баҳоланиши, вольфрам, литий, ванадий, титан каби “келажак минераллари” бўйича катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Изоҳ: Президент сўзларига кўра, Тошкент ва Самарқандда “Келажак металлари технопарки” ташкил этилиб, минераллардан маҳсулот ишлаб чиқарадиган инвесторларга ўн йил давомида рента солиғи қайтариб берилади. Шунингдек, у АҚШ, Британия, Франция ва Малайзия каби давлатлар билан фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорлик келишувлари йўлга қўйилаётганини маълум қилди. Европа Иттифоқи ҳам шу йўналишдаги лойиҳаларда иштирок этмоқда. Ҳеч шубҳасиз, бу форум инвестиция муҳитини яхшилаш ниқоби остида табиий бойликларимиз устида савдолашишдир. Бу –геосиёсий кучлар томонидан Ўзбекистон табиий бойликларини “янги шаклда” эксплуатация қилиш режасидир. Рента солиғи қайтарилишига келсак, бу аслида табиий ресурслардан фойдаланиш учун жорий қилинган давлат ҳақини қайтадан ўз ҳисобимиздан субсидиялаш демакдир. Яъни хорижий компаниялар геологиядан тортиб ишлаб чиқаришгача бўлган барча занжирда бойийди, аммо давлат улардан фойда олиш ўрнига, ўз қўли билан рағбатлантиради. Бу мустамлакачиликнинг замонавий кўриниши: “Қазиб ол – солиқ ҳам тўлама!” “Ҳамкорлик” деган сўз нимани англатади? Президент Мирзиёев АҚШ ва Британия билан хомашё соҳасида келишувлар устида иш олиб борилаётганини айтди. Буни ҳақиқий ҳамкорлик деймизми? Ёки бу АҚШ ва Британия манфаатларига хизмат қилиш эмасми? Улар бизга тенг шерик деб эмас, хомашё берувчи давлат сифатида қараши эмасми? Аслида, бунинг ортида турган мақсад – Россия ва Хитойнинг хомашё занжирини узиш ва Марказий Осиёни ўз таъсирига олишдир. Ўзбекистон эса бу стратегик ўйинда шерик эмас, балки хомашё манбаи, холос. Қўшилган қиймат қаерда қолади? Агар қазиб олиш, қайта ишлаш ва экспорт жараёнларининг барчасини инвесторлар амалга оширса, Ўзбекистон нимадан фойда кўради?! Қўшилган қийматнинг катта қисми хорижга олиб чиқилади. Бизга эса экологик хатарлар, вайрон бўлган ерлар ва халқнинг тобора оғирлашиб бораётган иқтисодий аҳволи қолади. Хулоса шундан иборатки, Тошкентда ҳар йили ўтказилаётган халқаро инвестиция форуми халқимиз учун юқори энергия тарифлари, солиқ юклари ва моддий қийинчиликлар сифатида акс этмоқда, холос!!!

Хабар (qalampir.uz 10.06.2025й): Ўзбекистон Россияда бўлиб турган меҳнат мигрантларига нисбатан куч ишлатар тузилмалар томонидан қилинаётган қўпол, инсон ҳуқуқларига зид ҳаракатлар юзасидан нота юбориб, ҳуқуқ-тартибот органларининг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилишини сўради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Изоҳ: Ўзбекистон томонининг Россияга нота юборганини баъзи маҳаллий ахборот воситалари, хусусан, Қалампир.уз нашри мақтаб мақола чоп этди. Балки Россиядан нафратланаётган юртимиздаги катта-ю кичик одамлар учун бу хушхабар бўлгандир. Ҳа, уларни тушунса бўлади. Нотани аллақачон юбориш керак эди, дейдиганлар оз эмас. Бироқ ушбу нота мазмунидаги гап-сўзлар ва умуман нота деган нарса билан ўрисни тийиб қўйса бўладими?! Албатта, йўқ. Аслида, ўзбек ҳукумати нотани озгина бўлса-да юзини сақлаб қолиш, ер билан битта бўлган “обрў”сини кўтариш учунгина юборди. Шунинг учун мақсад ўз фуқароларини ҳимоя қилиш эмас. Ҳақиқатда ҳимоя қилмоқчи бўлганда, ўрисга қарши жиддий чора кўрган бўларди. ТИВнинг расмий хабарида айтилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масалани ўзининг доимий назоратида ушлаб туради ва керакли ҳолларда қўшимча чоралар кўришни давом эттиради. Хўш, бу қанақа чоралар? Баёнотда худдики ўзбек ҳукумати шу пайтгача қандайдир чоралар кўргану, уни давом эттиради, деган маъно ётибди. Булар одатдаги расмиятчилик, “назоратга олинди”, “чоралар кўрилмоқда” каби қуруқ гап-сўзлардан нарига ўтмайди. Зеро, нота юборилганидан бир кун ўтиб, Мирзиёевнинг Путин билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Мирзиёев Путин ва рус халқини 12 июнда нишонланадиган давлат байрами – Россия куни билан табриклади. Марказий Осиё, хусусан, ўзбекистонлик мусулмонларни ҳайвондан ҳам паст кўраётган лаънати Путин ва унинг режимини байрам билан табриклаш қайси мантиққа тўғри келади? Шунинг учун ҳам нота деган нарса ҳақиқий ҳимоя эмас, балки халқ кўзини бўяш холос. Мусулмонларнинг дардига малҳам бўладиган ягона ишончли ҳимоячи бу – Халифадир! Аввал ҳам шундай бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади! Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Имом (Халифа) қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

Хабар (uzdiplomat.uz 12.06.2025й): Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзулардан бири – Ўзбекистонда йўналишсиз такси фаолиятига киритилаётган ҳудудий чекловлардир.

Изоҳ: 2025 йил 2 апрелда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга кўра, ҳайдовчи фақат ўз лицензиясида кўрсатилган ҳудуд ёки унга туташ ҳудудда таксичилик фаолиятини амалга ошириши мумкин. Путин режими муҳожирликдаги юртдошларимизни турли хил чекловлар билан таҳқирлаётган бир пайтда, ўзбек режими ҳам бу борада беллашаётганга ўхшайди. Минглаб ишсиз аҳоли кун кўриш учун таксичиликни асосий ёки қўшимча даромад манбаи қилиб, ўзини-ўзи иш билан таъминлаб келаётган эди. Мирзиёев ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш жараёнида қаттиққўлликни талаб қилганида, бу соҳадаги коррупция гуркираб кетган, оддий аҳоли учун эса, харажатларнинг ортиб кетишига сабаб бўлган эди. Ёки жарималарнинг тури ва миқдорини кўпайтирганда ҳам давлат бойиб, оддий халқ камбағаллашди. Лекин йўл ҳаракати ҳодисалари ва унинг нохуш оқибатларини камайтиришда сезиларли натижага эришмади. Энди эса, харажатларнинг кўпайишига олиб келадиган лицензиялаш, рўйхатдан ўтиш ва ҳудудий назорат каби механизмлар, агар таксичилар ўз яшаш жойида етарли даромад топа олмаса, уларнинг кўпчилиги ишсиз қолишига, ўз навбатида, минглаб оилаларнинг қашшоқлашишига олиб келади. Чунки кўпчилик яхшироқ иш ва даромад излаб, вилоятлардан Тошкентга ёки бошқа йирик шаҳарларга ишлаш учун келади. Шунинг учун бу ҳудудий чекловларни Ўзбекистон ичидаги миграцион чеклов деса ҳам бўлади. 2024 йилда такси бозори умумий ҳажми 5,89 триллион сўмни ташкил этган бўлиб, 319 миллион сафар амалга оширилганлиги ҳақидаги статистик маълумотга қаралса, ўзбек режими бу бозорни бўғиш орқали аҳолининг чўнтагига етказадиган зарарнинг қанчалик салмоқли экани аён бўлади. Агар тарихга холис назар ташласак, ўз раъиятига адолат қилиб, халқининг манфаатлари учун фидойи бўлган ҳақиқий халқпарвар раҳбарлар бугунги малай режимлар эмас, балки Халифалар бўлганининг гувоҳи бўламиз.

Хабар (kun.uz 12.06.2025й): Meta ва TikTok компаниялари Ўзбекистон расмийларининг ноқонуний деб топилган контентларни ўчиришга доир сўровларини 80-90 фоизга “ижобий” ҳал этмоқда. Telegram ва Youtube'да эса бу самарадорлик пастроқ, дея маълум қилди АОКА директори ўринбосари Дилшод Саиджонов.

Изоҳ: 10 июн куни Тошкентда Масс-медиа фонди ва Meta компанияси ҳамкорлигида “Ёшлар ва ўсмирларда ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш маданиятини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда қатнашган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов шундай деди: “Биз мониторинг олиб борувчи орган бўлганимиздан кейин, бизга бу экстремизм ҳолатлари Instagram'да ҳам, Facebook'да ҳам жуда яхши кўринади. Meta билан биз зўр платформа қилдик, яъни бу мавзудаги мурожаатларимизни жуда тез ҳал қилиб беришади. Қисқа бўлса ҳам рақам келтираман: 2024 йилда Meta'нинг ўзига 23 мингдан ортиқ линк юбордик. Уларнинг 80 фоизини Meta бизга ҳал қилиб берди, уларнинг аксарияти экстремизм [билан боғлиқ контент]. Мана, бу йил 2025 йилнинг энди ярмидамиз, бизнинг сўровларимиз сони 40 мингдан ошиб кетди. Яъни айтмоқчи бўлганим, экстремизм ресурсларини ёпганимиз билан, яна ўнтаси пайдо бўлади, улар ёпилса юзтаси пайдо бўлади”. Бу расмийнинг сўзлари ўзбек режимининг Исломга қарши кураши нақадар жиддий эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Чунки экстремизм дейилаётган нарса ўзбек ҳукуматининг ғайриисломий сиёсатига мос келмайдиган ҳар қандай Исломий контент деганидир. Яъни Исломнинг ҳар қандай кўриниши – агар бу ҳукумат истаётган “ислом”га тўғри келмаса – экстремистик материал сифатида баҳоланади. Бошқа томондан эса, ижтимоий тармоқларда Қуръон, Росулуллоҳ ﷺ ва шариат аҳкомларини таҳқирлаётган кимсаларга қарши ҳукумат ҳеч қандай чора кўраётгани йўқ. Мана шундан ҳам ўзбек режимининг Исломга қарши қаратилган иккиюзламачи сиёсат юргизаётганини тушуниб олиш қийин эмас. Бироқ бу режим ва унга югурдаклик қилаётганлар билиб қўйсинларки, Аллоҳнинг динига қарши курашишдек жирканч жиноятга қўл уриш бу дунё ва Охират ҳаётидаги шармандаликдир! Ҳолбуки, Аллоҳ ўз динини ғолиб қилмасдан қўймайди.

وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ

– “Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар”.  (Юсуф:21)

Хабар (qalampir.uz 12.06.2025й): Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Изоҳ: Хабарга кўра, “Ҳизб ут-Таҳрир” фаолияти билан шуғуллангани учун аввал судланган ва 2000-2019 йилларда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаган фуқаро, 1965-1971 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган. Чойхона ва ошхоналарда ўтказилган ўзаро йиғинларда гуруҳ аъзолари “Ҳизб ут-Таҳрир” ғояларини Ўзбекистонга олиб кириш, ушбу ташкилот томонидан чоп этилган китоб ва журналларда ифодаланган ақидапарастликни, Халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келган. Албатта, ушбу хабарда ҳам одатдагидек Ҳизбга туҳмат тошлари отилаётганини кўриш мумкин. Бу эса одатий ҳолга айланган. Бироқ халқаро ёки маҳаллий ОАВ бўладими – улар томонидан Ҳизбнинг мақсади Халифалик давлатини қуриш эканлигини эътироф этилиши – айни ҳақиқатдир. Яъни Ҳизб ҳозирги кунда Исломни ҳар бир соҳада татбиқ этиш учун Ислом оламида ҳаракат қилаётган ягона сиёсий партиядир. У дунё миқёсида мусулмонларнинг бошларига ёғилаётган балоларнинг асл сабабчиси – Халифаликнинг йўқлиги эканини умматга сингдира олди. Айниқса, Ғазодаги қатлиомлар Ҳизбнинг Халифалик қуриш ҳақидаги ғояси мусулмонлар учун ҳаёт-мамот масаласи эканини ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган даражада тасдиқлаб берди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бундай буюк ишда юртимиз мусулмонлари ҳам таъқиб ва тайзиқлар, узоқ муддатли қамоқ жазолари ва қамоқлардаги ғайриинсоний азобларга қарамай, четда қолмадилар. Балки даъватнинг энг олдинги сафида бўлиб келдилар. Бир йилга яқин ҳукумат расмийлари ва ОАВ томонидан ёритилмаган, собиқ сиёсий маҳбуслар устидан бўлган суд жараёнлари ҳам сўзларимизни тасдиқлайди. Бироқ бу денгиздан бир томчи холос. Чунки кўплаб пок-тақволи, бегуноҳ йигитларни ўзбек режими ҳануз қамоқдан озод қилмаяпти. Юқоридаги хабар бир томондан қалбимизни маҳзун қилса, иккинчи томондан юртимизда Аллоҳнинг ҳукмини олий қилишга бўлган ҳаракат ҳеч қачон сўнмаслигини яна бир бор исботлайди. Аллоҳ айтади:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

– “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини тўла ёйгувчидир”.                                                 (Соф:8)

  

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

16.06.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иорданияда Америка иштирокидаги «Шай турган шер 2016» номли ҳарбий машғулотлар бошланди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолони ўз улуғворлигини тикламоқда, унинг душманлари эса келишув тузоғига туртмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Гўё Ливан минглаб аёллар ва болалар кўчиб келишидан олдин энг яхши вазиятда бўлгандек…!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/