| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эй мусулмонлар қўшинлари: агар сизлар Расулуллоҳ ﷺнинг масросига (Исро макони) нусрат-ёрдам бериш учун ҳаракатга келмасангиз, унда ким бу ишни ўз зиммасига олади?

  • ХВЖнинг «эркин сузиш» тавсияси

  • Жамиятдаги меъёрий қарашларни ким белгилайди? Ўзбекистонда қадриятлар учун кечаётган кўринмас кураш

  • Уйғониш ва ҳалокат бўсағасидаги башарият

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

  • Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

  • Фуқаролик давлати ва воқелик чақириқлари

АМИР МУРОЖААТЛАРИҲИЗБ АМИРИ
Home›АМИР МУРОЖААТЛАРИ›Ҳизб ут-Таҳрирнинг амири Ато ибн Халил Абу Раштанинг покистон ахлига килган нидоси

Ҳизб ут-Таҳрирнинг амири Ато ибн Халил Абу Раштанинг покистон ахлига килган нидоси

By htadmin
20.11.2016
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Росулуллоҳ САВга, у кишининг оилалари, саҳобалари ва у кишини дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин ва баъд:
Биз ушбу нидо-баённомамизни илк вужудга келгандаёқ Ислом ва мусулмонлар учун вужудга келган пок, мусаффо юрт бўлмиш Покистон аҳлига,
Унинг аҳдига содиқ, дину имонида холис уламолари, муфаккирлари ва сиёсатчиларига,
Ҳокимларига, хусусан, юртни ва унинг аҳолисини Америка ва унинг жосуслари, разведкачилари учун ҳалол қилиб берган Зардорий ва унинг жиноячи тўдаларига,
Юрт армиясини Американинг Афғонистондаги кучлари хизматига бўйсундириб бериб, уни Ҳиндистон фронтидан Қабилар минтақаси ва Балужистонга олиб чиққан Киёний ва унинг тўдасига,
11 май куни ўтказилиши белгиланган сайловларни бошқарадиган ҳайъатга,
Шуларнинг ва бошқаларнинг ҳамма-ҳаммасига йўллаймиз.
Биламан, Зардорий ва унинг жосусларининг, Киёний ва унинг тўдаларининг на англайдиган қалблари, на эшитадиган қулоқлари, на кўрадиган кўзлари бор. Шундай бўлса-да, Покистонда ҳақни эшитадиган, кўзлари шошқатор ёшланадиган, сўзни эшитиб энг яхшисига эргашадиган кишилар бор, биз нидоимизни шуларга қаратамиз. Ана уларга эса, қиёмат кунида Роббингизга узримизни айтиш учун ва шояд улар Аллоҳдан қўрқсалар деб нидо қилмоқдамиз:

Биринчи: Эй пок, мусаффо Покистон аҳли, эй Муҳаммад ибн Қосим авлоди, у билан бирга аввалги мусулмонлар фатҳида жанг қилган мужоҳидлар зурриётлари, бундай бир золим тоғут ҳукуматга қандай рози бўлмоқдасиз, ахир, бу ҳукумат Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннатини ортига улоқтириб, шариат аҳкомларини амалдан тўхтатганку, юртни Америка ва унинг иттифоқчиларига ҳалол қилиб берганку, улар эса далалару чорваларни вайрон қилиб, одамларни самолётлар ёрдамида қирғин қилиб, бомбаларга кўмиб, фитна тарқатишмоқдаку?! Сиз Кашмир ва бошқа юртлардаги Ислом заминини ишғол қилган мушрик Ҳиндистон фронтидан аскарларини олиб чиқиб, Қабилалар минтақаси ва Балужистондаги биродарларингизга, Афғонистондаги қўзғолончиларга қарши урушга кўчирган шундай ҳукуматга қандай рози бўляпсиз?! Сиз ростгўй холис фарзандларингизни кўчалар, билимгоҳлар ва масжидлардан очиқдан-очиқ ўғирлаб кетган, кейин на Аллоҳ Субҳанаҳудан, на Росулидан ва на мўинлардан ҳаё қилмай бу ишини инкор этаётган бир ҳукуматга қандай рози бўлмоқдасиз?! Дарҳақиқат, бу ҳукуматдагилар Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини фақатгина Роббимиз Аллоҳ Субҳануҳудир, деганлари учунгина ўғирлаб кетиб, бир неча ойлаб оғир қийноқлар остида ушлаб туришди, ҳозирда эса Ҳизбнинг расмий нотиғини ва ундан кейинги йигитларни ҳам шундай қилишмоқда. Баъзан сиз: ҳеч нарса қилолмаймиз дейсиз, бироқ сиз қила оласиз, ахир, ҳаракатингизни Ҳизбга қўшиб кўринг, инша Аллоҳ, Роббингиз сизни ўз раҳматига буркайди. Чунки бу Ҳизб то Аллоҳ Ўз изни ила, мана шу золим бошқарувни ўзгартириб, ҳақни ўз аҳлига қайтармагунча, ўзининг шариат аҳкомларига мувофиқ бўлган буюк фаолиятларида ҳаргиз малолланмайди, чарчамайди. Бас, сиз ҳам Ҳизбнинг ҳаракатларига қўшилинг ва Аллоҳ учун маломатчининг маломатидан қўрқманг, оқибат тақводорларникидир…

Аллоҳдан қўрқувчи уламоларга нидо: Аллоҳнинг аҳкомлари амалдан бекор қилинганини кўрмаяпсизми? Америка ўзининг жосуслари, самолётлари ва портлатишлари билан юртнинг у чеккасидан бу чеккасигача изғиб юрганини, буларнинг барчасини ҳокимлар ва уларнинг думлари билан тилбириктирган ҳолда содир этаётганини кўрмаяпсизми? Уммат бойликлари талон-тарож қилинаётганини, коррупция давлат ва унинг муассасаларини қуртдек кемириб юбораётганини кўрмаяпсизми? Аллоҳга ва Унинг шариатини татбиқ қилишга даъват қилаётган зотларнинг ўғирлаб кетилаётганини, оғир қийноқ воситалари билан азобланаётганини кўрмаяпсизми, эшитмаяпсизми? Масалан, Ҳизб ут-Таҳрирнинг расмий нотиғи Навид Баттни ҳали унутганингиз йўқ, уни режим ходимлари бир йилдан бери қийноқлар остида ушлаб туришибди, буларнинг барини кўрмаяпсизми? Ахир, бу аянчли мункар эмасми? Бу мункарни қайтариш сизнинг бурчингиз эмасми? Агар: биз уни ўзгартирадиган давлат эмасмиз, дейдиган бўлсангиз, у ҳолда, тилингиз билан ўзгартирмаётганингизга қандай баҳонангиз бор? Ҳақ сўзни айтиш жиҳодларнинг энг улуғи эмасми, ахир? Росулуллоҳ САВдан қайси жиҳод афзал экани ҳақида сўралганда:

«كَلِمَةُ حَقٍّ عِنْدَ سُلْطَانٍ جَائِرٍ»

«Золим султон олдида айтилган ҳақ сўз», дея жавоб қилдиларку? Нега сиз уни ичингизда яшириб, гапирмаяпсиз?

Холис ва тўғри муфаккирларга, сиёсатчиларга келсак, бугун сизнинг кунингиз. Чунки Америка Покистон режими устидан ҳукмронлик қилиб, уни истаган тарафига тортмоқда, Халқаро Валюта Фонди билан Жаҳон Банки иқтисодини кафолатлаш орқали юрт иқтисодиётини хонавайрон қилмоқда, бу эса ўз навбатида, одамларни қашшоқлаштириш, ҳолдан тойдириш ва елкаларига солиқлар юклаб эзиб ташлашга олиб келяпти. Шунингдек, юртни хавфсизликнинг издан чиқиши ва аҳолиси ўртасида фитна тарқаши томон етакламоқда, сиз буни гувоҳи бўлиб турибсиз. Масалан, мушрик ҳиндлар зулмидан қочган муҳожирларни ўз бағрига олиб, улар билан худди аввалги муҳожир ва ансорлар мисоли ўзаро иттифоқ яшаб келган тинч осуда Карачида аҳоли ўртасида бу режим баъзан тилбириктирувлар қилиб, баъзан портлатиш амалиётлари орқали фитна чиқарди… Кейин Кашмирни сотиб юбориб, уни бутунлай унутилган афсонавий юртга айлантирди, Қабилалар минтақасига, Балужистонга ва қўзғолончиларга айлантирди… Америка жосуслари бутун юрт бўйлаб худди ўз томорқаларидек изғиб юришибди, учувчи билан ва учувчисиз бошқариладиган самолётлари юрт осмонини ўзиники қилиб олиб, бемалол қирғин қиляпти, бомбалар ёғдиряпти! Бундай ёвуздан ёвуз мункар ишларга қандай сукут қиляпсиз? Сиз қачон мусибат етса, шу порахўр хоин ҳокимларнинг ўзига етади, деб ўйлаяпсизми? Йўқ, мусибат золимга ҳам, унинг золимлигига сукут қилганларга ҳам баб-баробар етади…

«Сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) фитнадан сақланинг ва билингки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир»  [Анфол 25]

Росулуллоҳ САВ бундай дейдилар:

«إِنَّ اللَّهَ لاَ يُعَذِّبُ الْعَامَّةَ بِعَمَلِ الْخَاصَّةِ، حَتَّى يَرَوُا الْمُنْكَرَ بَيْنَ ظَهْرَانَيْهِمْ، وَهُمْ قَادِرُونَ عَلَى أَنْ يُنْكِرُوهُ فَلاَ يُنْكِرُوهُ، فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ، عَذَّبَ اللَّهُ الْخَاصَّةَ وَالْعَامَّةَ» 

«Албатта, Аллоҳ хос кишиларнинг амали сабабли оммани азобламайди, лекин улар ўз ораларида мункар ишни кўриб, уни ўзгартиришга қодир бўла туриб, ўзгартимасалар, қачон шу ишни қилсалар, Аллоҳ хос кишиларни ҳам, оммани ҳам азоблайди» (Имом Аҳмад ривояти).

Иккинчи: Ҳукмрон синф бўлмиш сен Зардорий ва сенинг жосусларинггу югурдакларингга. Оқил киши бировнинг аҳволидан ўзига ибрат олган кишидир. Сен бўлсанг ўз юртларига қарши мустамлакачи кофирлар билан тилбириктирган, коррупциячилик қилган ва юртни коррупцияга ботирган, Роббимиз Аллоҳ, деганларни ўғирлаб кетган хоинларни кўриб турибсан, тақдирлари нима кечганини ҳам, ҳатто улар ўз хизматларини ўтаб бергач, мустамлакачи хўжайинлари уларни бир четга улоқтириб ташлаб кетганини ҳам, ҳамма-ҳаммасини биласан!

Қандай қилиб сен бу заминни Америка ва унинг жосусларига хоҳлаганларича фасод тарқатишларига, самолётлари билан истаганларича ва истаган пайтларида бомбардимон қилишларига йўл қўйиб беряпсан?! Биз тушуниб турибмиз, Америка сенга буюриб, қайтариб турибдию, сен «йўқ» дея олмаяпсан. Бироқ охир пичоқ суякка тақалганда ҳатто хоинлар ҳам «йўқ» дейишади, сен бўлсанг гирдобга қараб тортилиб кетаётган бўлсанг ҳам «йўқ» демаяпсан!

Америкага шунчалар қўрқоқ итоатгўйлик қиляпсан-у, Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига ўзингни шер қилиб кўрсатиб, уларни ўғирлаб кетиш ва турли воситалар билан қийноққа солиш учун жосусу югурдакларингни жўнатяпсан! Уларнинг орқаларида аҳллари ҳам, кишилари ҳам йўқ, улар ҳеч кими йўқ йигитлар, деб ўйлайсан, шекилли? Бу ишинг оқибати нимага олиб боришини ўйламайсанми? Ёки уларни ёрдамсиз ва таянчсиз, деб ҳисоблайсанми? Бу ўйларинг ўзингни ҳалок қилади, чунки улар билан Аллоҳ, Росули ва мўминлар бор… Уларнинг аҳли Ҳизб ут-Таҳрирдир, бу Ҳизб қасос олиш учун бугун моддий иш билан шуғулланмаётган бўлса, бунинг сабаби унинг номардлигидан ё қўрқоқлигидан эмас, балки шариат айни даъват босқичида бунга рухсат бермайди, деб билгани сабаблидир. Бироқ Ҳизб Аллоҳ Субҳанаҳу ваъда қилган, Росули САВ башорат берган Халифалик давлати барпо этиш сари шаҳдам қадамлар билан ҳаракат қилади, қачон у ушбу давлатни барпо қилиб бўлганда сен ва сенинг жиноятчи тўданг лойиқ бўлган аламли жазони олишасан…

«Золим кимсалар яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганини билиб олишади» [Шуаро 227]

Мабодо бу дунё жазосидан қутулиб қолгудек бўлсанг, олдингда сени даҳшатидан гўдаклар сочи оқариб кетадиган Кун кутиб турибди, ўшанда Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини англаб етасан:

«Сиз Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғафлатда, деб ҳаргиз ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган Кунга қолдирмоқда, холос. (У куни) улар бошларини кўтарган ҳолларида (чорланган томонгга ҳисоб-китоб учун)чопишади, кўзлари ўзларига қайтмайди (яъни, қўрқувдан қотиб қолиб, ўзларининг қандай ҳолда эканликларини ҳам кўрмайди), диллари (даҳшатдан) бўм-бўш бўлиб қолади» [Иброҳим 42-43]

Учинчи: Энди Киёний ва унинг жиноячи тўдаларига келсак, у ёвузлик, зулм ва фисқ-фужурда Зардорийдан ҳам ўтади. Унинг юртни Америкага ҳалол қилиб беришдаги роли жуда катта, Американинг учувчисиз бошқариладиган самолётлари ёрдамида мусулмонлар қирғин қилинишларидаги роли ҳам аянчли ва хатарли, Покистон армиясининг мушрик ҳиндлар билан бўлган фронтдан олиб чиқиб, Қабилалар минтақаси ва Балужистонга жойлаштиришдаги роли ҳам жуда шармандали ва расво, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ўғирлаш, яшириб, қийноқларга солишдаги роли ҳам Аллоҳ ва бандалари наздида ғоят манфур иш, Американинг Афғонистондаги босқинчи аскарларига қурол-яроқ, дори-дармон, озиқ-овқат ва сув олиб ўтиш учун йўлак очиб бериши ҳам ҳар қандай хоинликдан ортиб тушган хоинликдир… Шунингдек, Карачи ва бошқа шаҳарларда фитна чиқариш ва портлашлар уюштиришда Америка жосуслари билан тилбириктириш роли ҳам жуда катта гуноҳдир. Зеро, унинг қўлида шунчалик катта қудрат борки, агар истаса, шу мусибатлар, балолар ва машаққатларнинг ҳаммасини тўхтатишга, портлатишларни ҳам, учувчисиз бошқариладиган самолётлар учирилишини ҳам, ҳамма-ҳаммасини тугатиши мумкин. Бироқ у динини унутди, юртни америкалик жосусларга очиб беришга эмас, балки уни ҳар қандай ҳужумдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги ичган қасамёдини ҳам эсдан чиқарди!

Киёний ва унинг жиноятчи тўдаси Аллоҳ ва Росулини севувчи холис шижоатли зобитларни қамоққа ташлаш билан Америка ва унинг иттифоқчилари учун фронтнинг олдинги чизиғи саналишади, масалан, зобит Али Хонни қамоққа ташлашгани каби. Киёний ҳам, унинг ортида турганлар ҳам шу қилмишлари орқали мусулмонларни мустамлакачи кофирларни рози қилиш йўлидаги хоинона режаларига Покистон армиясини ҳам моил қилдик, деб ўйлашяпти. Киёний айни армия бутунича Аллоҳ йўлида қўлига қилич олган мусулмон армияси эканини, гарчи у бироз сукут қилаётган бўлса-да, бироқ доимо ҳам бундай қилмаслигини ё унутган, ё ўзини унутганга соляпти. Чунки Киёнийнинг кийиб олган ҳарбий кийимга ва тақиб олган қуролга хиёнат қилган зобит экани ҳаммага ойдек маълум ва изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Инша Аллоҳ, бу армиянинг уйғониши Киёний ва унинг жиноятчи тўдалари кутмаган томондан келиб чиқиб, уларни гангитиб қўяди ва бу хоин албатта ўз жазосини олади.

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»     [Юсуф 21]

Тўртинчи: Сайловлар ҳайъатига: сиз мусулмонларсиз ва қонун чиқарувчи Аллоҳ Субҳанаҳу эканини биласиз. Шундай бўлгач, нега Аллоҳнинг ўрнига қонунчилик палатаси сайлаш учун сайловларни бошқаряпсиз? Аллоҳнинг ўрнига бу ҳалол, бу ҳаром деювчи сайловларни бошқаришга қандай журъат қиляпсиз? Бу сайловлар Зардорий, Киёний ва уларнинг жиноятчи тўдалари тарафидан ҳам яширинча бошқарилиб туришини била туриб, яна уни бошқараверасизми? Бу сайловларни юртнинг сиёсий ва ҳарбий етакчилиги манфаатларига хизмат қилувчи ношаръий қонунларни тан оладиган кенгаш тузиш учун бошқарасизми, ҳолбуки, бу икки кимса учун Америка манфаати муҳимроқ саналади? Сайлов ваколат, демакдир, ваколат эса албатта шаръий мавзуда бўлиши шарт. Шундай экан, сайловларни ношаръий асосда тайёрлаб, одамлардан унда қатнашишларини талаб қиласизми? Аллоҳнинг ўрнига бу ҳалол, бу ҳаром деювчи қонунчилик палатасини тузиш ғоят катта гуноҳ эканини билмайсизми? Табароний «Кабир»да Адий ибн Ҳотимдан ушбу ривоятни келтирган: «… шунда мен Росулуллоҳнинг олдиларига борсам, ул зот Бароат сурасидан 

«Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини худоларга айлантириб олишди…» [Тавба 31]

оятини тиловат қилаётган эканлар. Тиловатни тугатганларидан сўнг мен: биз уларга ибодат қилмасдик, дедим. Шунда ул зот: «Сиз улар Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилишса ҳаром деб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалол қилишса ҳалол деб ҳисобламасмидингиз», дедилар. Ҳа, шундай ҳисоблардик, дедим. Шунда: «Мана шу уларга ибодатдир», дедилар.

Эй сайловлар ҳайъати! Бугун Покистонда Аллоҳнинг ўрнига шариат тузадиган ва Аллоҳ нозил қилмаган ҳужжат-далилга иқрор бўладиган палата тузиш учун сайловлар ўтказиш талаб қилинган иш эмас. Бугун талаб қилинган иш фақат шариат бошқарувини ўрнатадиган одил, тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлати барпо этишдир. Талаб қилинган иш Покистон Халифалик давлатининг асл марказий давлатига айланиши, агар марказий бўлмаса, Халифалик давлатининг муҳим давлатларидан бири бўлишидир, ўзининг дини, армияси ва ядровий қуроллари билан қудратга тўлишидир, шу қудрат билан адолат ва ҳақиқат ўрнатиб, Кашмирни ва бошқа босиб олинган исломий юртларни озод этишидир. Талаб қилинган иш шарқий Покистон бўлмиш Бангладеш билан бўлган биртанлиликни қандайдир бир денгиз ё ҳаво жиҳатидан эмас, балки мусулмонлар ерларидан бир ер сифатида қайтаришдир, мусулмон армияси Покистон ва Афғонистондаги мусулмонларга қарши қўйилиш ўрнига, икки юрт қуроллари фақат битта тўғри тарафга, яъни Америка ва унинг иттифоқчилари тарафига қаратилиб, ушбу мустамлакачи кофир давлатлар ўз инларига мағлуб, шарманда аҳволда қувиб ташланишидир… Шундан кейин Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси ва Росули САВнинг башоратлари рўёбга чиқиб, Покистон Халифалик давлатининг марказига ё унинг бир қисмига айланади, бутун замин Халифалик нури билан қайта чароғон бўлади, ўз остидаги барча хазинасини чиқариб беради, само ўз баракотини ёғдиради ва Аллоҳ мўминларнинг чанқоқ қалбларини қондиради…

Сўзимиз ниҳоясида шуни айтамиз, қалбларида мараз бўлган мунофиқлар «мусулмонларни динлари мағрурлантириб юборди», дейишади, ундан олдинги мунофиқлар гуруҳлари ҳам шундай дейишган. Аммо биз Аллоҳ Таолонинг ушбу каломида айтилган сўзни айтамиз:

«Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида мараз бўлган кимсалар: «Уларни динлари мағрур қилиб юборди дейишар эди, ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, албатта Аллоҳ қудратли ҳикматлидир»  [Анфол 49]

Ҳақиқатдан ва чиндан Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир.

Сўзимиз ниҳоясининг ниҳоясида шуни айтмоқчиманки, мен сизга ушбу баённомам орқали узоқ-узоқлардан, инша Аллоҳ, яқиндан туриб нидо қиламан, Аллоҳ Субҳанаҳудан барчамизни шундай бир тепаликда жамлашини сўрайманки, у ерда Халифалик давлати эълон қилинади, халифага байъат қилинади, инсонлар ўз кўчаларида, уйлари томларида, мезаналарида, масжидлари хонақоҳларида туриб шод-ҳуррамликдан такбирлар айтадилар… У ерда армияларимиз ҳам Ислом дахлсизлигини мудофаа қиладиган, юртларни фатҳ қилиб, бутун дунёга эзгулик тарқатадиган мусулмон армия сифатидаги ўзларининг асл фаолиятларига қайтганларидан шодланиб, такбирлар айтадилар.

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланадилар, (Аллоҳ) хоҳлаган кишисига нусрат-ёрдам беради ва У қудратли, ҳикматлидир» [Рум 4-5]

Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳизб ут-Таҳрирнинг амири

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рушта                                        

11 жумодус-соний 1434ҳ

21 апрел 2013м

TagsамирПокистон аҳлигаҲизб ут-Таҳрир
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқаро Валюта Фонди Тунисга шантаж қилиш орқали босим ўтказиб давлат харажатларини қайта кўриб чиқишни талаб қиляпти

  • МАҚОЛАЛАР

    Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадар Росулуллоҳ калимасини қай даражада тушунамиз?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «QUAD» альянси Хитой учун душманлик ва қамалдир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/