Капитализм мабдасидаги иқтисодий низомнинг иккинчи таянчи
بسم الله الرحمن الرحيم
Капитализм мабдасидаги иқтисодий низомнинг
иккинчи таянчи
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– «Оллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Оллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Оллоҳ бузғунчиларни суймас». (Қасос:77)
Айрибошлаш қиймати: Айирбошлаш қиймати, у бир хусусият бўлиб, агар бир нарсада шу хусусият мавжуд бўлса, ўша нарсани айирбошлаш учун яроқли қилиб қўяди. Улар бунга: “нарсанинг бошқа нарсага нисбатан айирбошлаш қуввати”, деб таъриф берадилар. У бир молни бошқа молга нисбатан қийматидир, яъни молнинг ҳарид қуввати. Бошқача айтганда молнинг бошқа мол билан айирбошланиш қудратидир. Масалан, буғдойнинг жўхорига нисбатан айирбошлаш қиймати буғдой бирлигини қўлга киритиш учун воз кечиш лозим бўлган жўхори миқдори билан белгиланади. Манфаат қийматини фақат манфаат, деб, айирбошлаш қийматини эса фақат қиймат, деб аталади.
Демак айирбошлаш қиймати айирбошлашни тақозо қилади, яъни икки шахснинг ҳар бири ўзидаги молдан иккинчи шахсдаги мол эвазига воз кечишини тақозо қилади. Шунинг учун айирбошлашни жамоатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айирбошлаш бозор бўлишини талаб қилади. Демак истеъмол қиймати билан айирбошлаш қиймати ўртасидаги фарқ шуки, айирбошлаш қийматини бозорсиз тасаввур қилиб бўлмайди, истеъмол қиймати учун эса битта шахснинг бўлишининг ўзи кифоя. Бундан ташқари айирбошлаш қиймати объектив қиймат бўлиб, ҳар бир бозорда турлича бўлади. Истеъмол қиймати эса бунинг аксидир. Чунки у субъектив қиймат бўлиб ҳар бир шахсда турлича бўлади.
Айирбошлаш фақат айирбош қилинмоқчи бўлган товар ёки хизматга эквивалент бўлган (яъни шу товар ёки хизматга ҳар жиҳатдан тенг бўлиб, у билан алмашина оладиган) ёки қиймати шу товар ёки хизматга яқин бўлган нарса мавжуд бўлсагина амалга ошади. Шундан келиб чиқиб капиталистик иқтисодчиларнинг қийматни ўрганишлари шарт бўлиб қолди. Чунки қиймат айирбошлаш асосидир. Чунки у қиёслаш мумкин бўлган сифат (ўзига хос хусусият), товар ва хизматлар ўлчанадиган миқёсдир. Шунингдек у маҳсулот ишлаб чиқариладиган ишлар билан ишлаб чиқармайдиган ишлар ажратиладиган миқёс ҳамдир. Чунки маҳсулот ишлаб чиқариш дегани манфаат (фойда)ни яратиш ёки уни кўпайтириш бўлиб, қилинадиган меҳнатлар билан амалга ошади. Бу меҳнатларнинг маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки ишлаб чиқармайдиган меҳнат эканлигини ажратиш ва улардан қайсиниси бошқасидан кўра кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришини билиш учун турли маҳсулот ва хизматлар ўлчанадиган аниқ ўлчов керак. Бу аниқ ўлчов эса турли маҳсулот ва хизматларнинг ижтимоий қийматларидир. Ёки бошқача ибора билан айтадиган бўлсак, у сарфланадиган меҳнатга ёки адо қилинадиган хизматга жамоатчилик томонидан бериладиган баҳодир. Бундай баҳо бериш эса зарурий ишга айланди. Чунки айирбошлаш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳозирги жамиятларда истеъмол қилиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш ўрнини эгаллади. Чунки бугунги кунда ҳар бир шахс ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотнинг ҳаммасини ёки кўп қисмини бошқа одамлар ишлаб чиқарган бошқа нарсаларга айирбошлайдиган бўлиб қолди. Бу айирбошлаш эса – юқорида айтиб ўтганимиздек – шу маҳсулот ўрнига бериладиган товар ёки хизмат мавжуд бўлсагина амалга ошади. Демак айирбошлаш амалга ошиши учун товар қийматини белгилаш зарур бўлади. Бунинг учун эса қийматнинг ўзи нима эканлигини билиш зарур. Уни билиш маҳсулот ишлаб чиқариш ҳам ва истеъмол қилиш учун ҳам зарурий иш бўлиб қолди, яъни инсон эҳтиёжларини қондириш воситалари ёрдамида қондириш учун уни билиш албатта шарт бўлган иш бўлиб қолди. Бироқ бу айирбошлаш қиймати янги асрда ўз қийматларидан бири билан белгиланиб қолди ва мана шу қиймат устун бўлиб қолди. Чунки цивилизациялашган жамиятларда товарлар қиймати бир-бирига эмас, балки пул деб аталувчи бир муайян товарга нисбат берилади.
Кейинги мавзуимизда бу ҳақида батафсил тўхталамиз ин ша Аллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салохиддин
01.07.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми