| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Эҳ ҳаёт,  ишларинг қизиқ! Гоҳо кулдирасан, гоҳо йиғлатасан…

Эҳ ҳаёт,  ишларинг қизиқ! Гоҳо кулдирасан, гоҳо йиғлатасан…

By htadmin
28.11.2016
1819
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Эҳ ҳаёт,  ишларинг қизиқ! Гоҳо кулдирасан, гоҳо йиғлатасан…

Узоқ йиллардан буён тикувчилик касби билан шуғулланиб, шаҳримизда ўз обрўсига эга  бўлган қўшнимиз Гулчеҳра опа билан бўлган суҳбатимиз қалбимда маъюс туйғуларни пайдо қилди. Яқиндагина бир гапириб ўн куладиган, махалламиздаги ёшу кекса аёлларни ўзига қаратиб,  қўлу кўксини тилла тақинчоқларга тўлдириб юрган бу опа бугун жуда камтар ва хокисор бир инсонга айланган эди. Ўз тикувчилик касбини бутунлай йиғиштириб махалла идорасига аёллар маслаҳатчиси бўлиб ишга кирган бу опани танимаган одамнинг ўзи йўқ. Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда махалла қўмиталари Исломга қарши курашишда ҳукуматнинг ўнг қўлига айланган.  Махалла фаоллари ўзларига юклатилган ушбу вазифаларни иймонларига қараб яхши ёки ёмон бажармоқдалар.  Бизни махалла фаоллари ҳам бу соҳада бошқалардан кам эмас эдилар. Айниқса,  Гулчеҳра опа ишга келганидан сўнг бу ишлар хожалари белгилаган чегарадан ҳам ўтиб, чидаб бўлмас даражага етиб келди. Хатто, махаллада бу аёлдан дакки эшитмаган, дили оғримаган бирорта ҳам Исломий хонадон қолмади.

Бу опадан кўп зулм кўрадиган оилалардан бири бизнинг ён қўшнимиз Фарход аканинг оиласи эди. Фарход ака аёллари Сохибаопа билан биргаликда уч ўғил ва икки қизни ҳаммага ибрат бўларли тарзда тарбияладилар. Аллоҳ бу оилани шундай барокатли ва ҳайрли қилдики,   махалламиздаги ўзига тўқ оилалардан бири эди. Фарход ака жуда саҳоватпеша, қўли очиқ инсон эдиларки, жуда кўп хайрли ишларга қўл урар, ийд айёмларида махалладаги қийналган оилаларни ҳолидан хабар олар, ўғлини уйлантира олмаётган ёки қизини чиқаришга қийналаётганларга баҳоли қудрат ёрдамини аямас эди. Бир сўз билан айтсам, узатилган қўлни имконият доирасида ноумид қайтармас эдилар. Мақоламиз қахрамони Гулчеҳра опанинг оиласи ҳам Фарҳод акадан кўп яхшиликлар кўрган хонадонлардан бири эди.

Бу юртда кўп йиллардан бери олиб борилаётган Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш  компанияси Фарходака хонадонини ҳам четлаб ўтмади. Аввалида олий тоифали шифокор ўғли, сўнгра муҳандислик олий ўқув юртининг учинчи босқич талабаси бўлган ўғли Элёрбек Ҳизб ут- Таҳрир жамоасига алоқадорликда сохта айбловлар билан айбланиб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилдилар.

Ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, инсонийлик даражасидан аллақачон тушиб кетган, қолаверса ўз қонунларига ҳам амал қилмайдиган, МХХ ходимларининг таъқибидан қочиб ўзга юртга чиқиб кетган учинчи ўғиллари Сардорни қўлга олиш мақсадида Фарходака билан Соҳиба опаларни ҳеч бир сабабсиз ҳибс этдилар. Ўғиллари бундан ҳабар топиб, ўзини МХХ қўлига топширди. Аммо, эркак номига нолойиқ бу ёвуз кимсалар шунда ҳам ота-онани қўйиб юборишмади. Аксинча,  ўғиллари бўйнига қўйилаётган сохта жиноятларни бўйнига олмаса, икки қизларини олиб келиб,  кўз олдиларида зўрлаш билан таҳдид қилишди. Махалладаги малай фаолларга эса, уйда қолган қизларини гапиртириш юкланган эди.

Ўша  мудҳиш  кун  ҳамон  кўз  ўнгимдан кетмайди. Чошгоҳ вақти эди, Гулчеҳра опа участка нозири билан бирга келиб, қўшнимизнинг дарвозасига қўлидаги тош билан қаттиқ уриб, қизларни ўтакасини ёрганди. Бўлаётган бақир чақирлардан мен ҳам югуриб кўчага чиқдим. У пайтларда  мен ҳам кўпчилик қатори бошимга хатто рўмол ҳам ўрамас эдим. Гулчеҳра опа мени кўриши билан ёнига чақирди ва қўлидаги тош билан дарвозани яна қаттиқ ура бошлади. Ичкаридан тезда жавоб келмаганидан ғазаб отига минган опа менга юзланиб, “Нега очмайди бу…лар” деб, бири еттинчи, бири тўққизинчи синфда ўқийдиган  норасида қизчаларни ҳақоратлаганида бошимга бир мушт тушгандай бўлди. Шундоқ опани юзига қарасам, юз кўзи ғазабдан қизариб кетган, аёллик латофатидан асар ҳам қолмаган эди.

Ва ниҳоят, орадан икки уч дақиқалар ўтиб, қизчалар ким, дея овоз беришди. Жавоб ўрнига яна дарвозани уриб, оч  деб янада қаттиқроқ бақирди, ғазабини ҳамон жиловлай олмаган опа. Қизлар эшикни очиб, салом беришга ҳам улгуришмади. Шайтонга очиқ қул бўлиб олиб, инсонийлигини,  аёллигини, хатто оналигини  ҳам унутаёзган опа эшикдан кира солиб, ёввойи ҳайвондек қизларга ташланиб, бошларидаги  рўмолларидан ушлаб торта бошлади.

Бу ҳолатдан, хаттоки, елкасида погони бор участка нозири ҳам тек қотиб қолди. Мен “опа қўйинг” деб айтмоқчи эдим, сен нари бор деб итариб юборди. Бечора қизлар бу кутулмаган ҳолатдан ҳайрон бўлиб, рўмолларини маҳкам ушлаганча, “бизларни қўйиб юборинг” деб ялиниб ёлворишдан бошқа сўз айтишга ожиз эдилар. Опанинг вахшийлиги тоборо ошиб борар, ҳудди ақлдан озган кимсадек овозини баралла қўйиб уларни ёмон сўзлар билан ҳақоратлаб, ҳатто ура бошлади. У тинмай “Сенлар мени шарманда қилдиларинг”, “Сенлар террористсан”,”Сенларни ўлдириб юбориш керак”,”Ҳаммангни умрингни қамоқда чиритаман” дея, овозини янада кўтарар эди.

Ортиқ бу ҳолатга чидаб тура олмадим, анграйиб турган участка нозирини бир туртдимда, “Нега қараб турибсиз” – дея, уларни ажрата кетдим. Шундагина форма кийган маҳлуқ уйқудан уйғонгандай, опани икки қўлидан ушлаб, ”Ўзингизни босинг, етар! Бу нима қилганингиз?” деб,  четга тортди. Бечора қизлар вахший ҳайвоннинг чангалидан қутулгандай, бир четга қочиб, тўзғиб  кетган рўмолларини ўнглай бошладилар. Опани аранг ушлаб, бир стул топиб, ўтиришга ундадик. Ўтирган жойида ҳам тинмай жавраётган опа қизларга еб қўйгудек ўқраяр, имкон топса яна уришга тезланар эди.

Шу онда ажойиб бир ҳодиса юз бердики, сизларга баён қилишга тил ожизлик қилади.   Опанинг қон босими ошиб, бурнидан тўхтовсиз қон оқа бошлади. Мен ҳам, анави формадаги  “тинчлик посбони” ҳам нима қилишга ҳайрон бўлиб турар эдик. Шунда қизлардан бири югуриб уйга кириб, янги дастрўмолча кўтариб чиқди. Яна бири ошхонага югурганича, чойгумда сув кўтариб чиқди. Иккиси келиб бири сув қуйиб, бири рўмолча тутиб турар эди. Бу ҳолатни кўриб  кўзимдан беиҳтиёр ёш келар, йиғидан ўзимни тўхтата олмас эдим. Бор вужудим ҳеч кимга қулоқ солмас, итоатсиз танага айланиб қолган эди. Сабаби, бу вахшийликдан кейин қизлардан бу ёвуз опага нисбатан бундай муомалани кутмаган эдим. Чунки, яхшиликка яхшилик қилиш, ёмонликка ёмонлик қилиш ҳаммани қўлидан келиши мумкин, аммо ёмонлик қилган кимсага нисбатан яхшилик қилиш фақат ва фақат кўнглида ғубори йўқ, мард, холис иймон эгасининг қўлидан келади халос.

Шахсан мен қизларнинг ўрнида бўлганимда, бу кунингдан баттар бўл, дея томашабин бўлар эдим. Лекин бу қизлардаги Исломий тарбия ўз душманига ҳам чиройли муомала қилишга (хатто душман ҳамла қилиб турганда ҳам) ундар эди. Субҳаналлоҳ!

Бироз ўтиб сал тинчланиб, ўзига келиб олган опа яна гап бошлади. Менга сув тутиб, рўмолча бериб мендан  қутуламан деб ўйламаларинг. Ҳозир мана шу қоғозга (участка  нозирининг  қўлидаги қоғозларга ишора қилиб) уйларингга кимлар келганини, қачондан буён ота-онанг  Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида суҳбатлашишларини, бугунги ҳукуматимизнинг олиб бораётган сиёсатига  муносабатларини, ўзингларни эса рўмол ўраб юришга ким тарғиб этганини бирма-бир ёзасанлар. Бўлмаса сенлар ҳам яқинларингни олдига равона бўласанлар тушундингми, дея яна ҳужумга ўта бошлади. МХХ ертўласида сенлар каби қизларни шундай сайратишадики, сенлар хатто турмушга ҳам чиқа олмайдиган номуси топталган инсонларга айланасанлар. Шундай кунлар бошингга тушмай,  қани қўлингга қоғозни олда, ёз жавобингни.

Қизлар кутилмаганда икки ракаат намоз ўқиб олсак майлими, деб сўраб қолишди. Негадир опа қаршилик қилмади. Қизлар уйга кириб кетишди. Орадан ўн дақиқалар ўтди чамаси, опа ўз ўзидан йиғлай бошлади. Участка нозири ҳайрон, нима бўляпти сизга, тез ёрдам чақирайми, тобингиз қочдими, деса, унга қараб бир нима демоқчи бўлар, аммо тили калимага келмас, фақат йиғлар эди.

Ҳозиргина вахшийлик билан қутураётган Гулчеҳра опани юзи бутунлай ўзгарган, ғазабдан эса асар ҳам қолмаган эди. Опадаги кўз ёшлари тўхташ ўрнига, баттар авж олар, хатто яқин инсонидан айрилган одамдек хўнграб-хўнграб йиғлар эди. Қизлар намозларини ўқиб чиқиб, опага берган саломига йиғлаганича бошини қимирлатишга зўрға имкон топди. Ўрнидан туриб, янада қаттиқроқ  йиғлаганича кўчага чиқиб кетди. Уйдаги бақир чақирдан дарвоза ёнида бир қанча қўшнилар  тўпланган экан, уларга йиғлаганича бир-бир назар солдида, сўнг аста-аста юриб уч дарвоза  наридаги ҳовлисига кириб кетди. Ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмас, ҳеч нарсани англамас, сақовдек  ҳайрон қотиб қолган эдик. Участка нозири эса ҳовлига қайтиб кириб, стол устидаги қоғоз қаламларни олиб, сумкасига жойладию, қизларга эшикни ёпиб олинглар, деганича чиқиб кетди. Уни кетидан эса, барча йиғилган ҳалойиқ ҳам нима бўлганини тушунмай тарқалдилар. Мен эса уйимга кириб биринчи қилган ишим, бошимга рўмол солдим! Аллоҳу Акбар!

Тез кунда ушбу хонадонда бўлган бу воқеаларни эшитмаган, билмаган  одам қолмади. Орадан бир хафталар ўтди чамаси, маҳалламизнинг ёшу қариси йиғилиб, Фарходака ва Соҳиба опанинг ҳимояси учун бир талабнома ёзиб, уларни озод қилишни талаб қилишди. Ота-онани қўйиб юборишди, аммо ўғиллар узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Аммо қизиқ жойи шулки, бу тадбирларнинг бирортасида Гулчеҳра опа қатнашмади. Чунки ўша куни уйига кириб кетганича, ҳеч ким опани кўрмади. Опа хақида турли миш-мишлар кундан кун авж оларди. Кимдир соқов бўлиб қолганмиш деса, кимдир ақлдан озган деб таърифлар эди.  Баъзи кексалар эса “Қўйинглар ўшани, қилмишига ярашасини олди”, дея мазлум хонадонга ўзининг ҳамдардлигини изҳор қилар эди. Ўша воқеадан кейин орадан икки йиллар чамаси вақт ўтди. Фарход акани оиласи ҳали ҳам ўша-ўша, қўни-қўшниларга яхшилик ва зиё тарқатишдан чарчашмайди. Уч ўғил эса ҳамон золим қамоқхонасида ҳибсда. Ўғиллар ўз эътиқодларида сабот билан турибдилар. Ота- оналари эса фарзандларининг Аллоҳдангина қўрқадиган, У Буюк Зотнинг розилиги йўлида ҳар қандай синовларга дош берадиган, қолаверса, юрт келажаги ва фаровонлиги учун курашаётган қобил, диёнатли, иймонли фарзандлар бўлиб етишганидан фахрланишади ва Аллоҳга ҳамд айтишади.

Шундай кунларнинг бирида, кутилмаганда Гулчеҳра опа набираларидан мени чақиртириб қолди. “Бувингни соғлиқлари яхшими?” дея,  набираларига эргашдим.  Дарвозадан  киришим билан  чапдаги айвонга ишора қилиб, кираверинг деди. Мен кўнглимда зўр хавотир билан эшик тирқишидан мўраладим. Ё Аллоҳим! Нақадар қудратинг чексиздир! Не кўз билан кўрайки,  Гулчеҳра опа  кўзойнак тақиб,  Қуръон  тиловати билан машғул  эдилар. Бошларида оқ  рўмол,  янги  ҳаж маросимидан келган хожи оналардек юзларида нур, фариштали инсонга айланиб қолган  эдилар.  Бу ҳолатни кўриб, ҳаяжон ичида салом бериб, икки йил ичида бирон марта ҳам опадан хабар олмаганим учун ҳижолатли аҳволда ёнига ўтирдим.

Гулчеҳра опаузоқ тарихни ҳикоя қилгандек, ўша кунги воқеаларни баён қила кетди:“Ўша куни қизлар намоз ўқиш учун кириб кетганларидан сўнг, қалбим бир силкиниб қаттиқ йиғи келди. Нима учунлигини аввалига тушунмай турдим, хатто уйимга кириб келганимдан сўнг ҳам, кўз ёшларимни жиловлай олмадим, кўзларимда нам қолмай, хиралашиб колди. Оёғим эса менинг амримга мутлоқ бўйсунмас эди. Шундагина тушуниб етдимки, қилган гуноҳларимни жазосини тортаётгандай эдим. Мен барча қийинчиликларга, Роббимни  шу дунёда берадиган барча жазоларига рози эдим. Фақат гуноҳларим кечирилсаю, азобларини охири йўқ бўлган Қиёмат кунига ёруғ юз билан кириб борсам бўлди”.

Гулчеҳра опа ўз ҳолатини гапириб берар экан, Аллоҳим ўз бандасига қанчалик меҳрибон, раҳмдил, карамли Зот эканлигини кўз олдимга келтирар эканман, опага қўшилиб фақат йиғлар эдим. Энг қизиғи шуки, Қуръон ўқишни унга ўша мазлум хонадоннинг катта қизи, яъни опага рўмолча тутган Иродахон ўргатган экан. Икки мазлума қизнинг ўша куни бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳдан бошқа нажоткори, халоскори, дардларини тинглагувчиси йўқ бўлган дамда, бошларини саждагоҳга қўйиб Буюк Аллоҳга юзланган чоғларида, дуоларида нима деб сўраганлари бизга қоронғу бўлсада,  аминманки, мазлумалар опага ҳидоят неъматини сўраганлар, ҳудди Росулуллоҳ САВ Умар РА ҳаққа ҳидоятланишини сўраганларидек. Гулчеҳра опа, бугунги кунимиздаги озгина сохта шуҳратга ёки катакдекгина кабинетига мағрурланаётган ёки ҳукумат менга пагон тақди, деб зулмга қўл ураётган золимларга менинг ҳаётим ибрат бўлсин дея хайрлашдилар.

Аллоҳ Таъоло ўз каломида шундай дейди:

وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللَّهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ وَمَنْ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَ اللَّهُ وَلَمْ يُصِرُّوا عَلَى مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ

– „(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-гуноҳ қилиб қўйсалар ёки (қандайдир нолойиқ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳлари учун мағфират — кечирим сўрайдиган, — ҳар қандай гуноҳни Ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур; — билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир“.                                                                                            [3:135]

Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси аёллар бўлими

Омина Рашидова

14.08.2015й.

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsЭҳ ҳаёт
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Муслималарнинг рўмолини ечтириш улардан Исломдан, иффат ва ҳаёдан воз кечишни талаб қилишдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсондаги қўрқув табиий хислатми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Юртимизнинг мустамлакачи кофирлар таълимоти билан бошқарилаётгани уят ва шармандалик эмасми?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/