| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Кешбек” ортидаги қопқон: уй-жой бозорида ҳукумат халқни қандай алдамоқчи?

“Кешбек” ортидаги қопқон: уй-жой бозорида ҳукумат халқни қандай алдамоқчи?

By htadmin
09.09.2025
241
0
Share:

“Кешбек” ортидаги қопқон: уй-жой бозорида ҳукумат халқни қандай алдамоқчи?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов маълум қилишича, ҳозирги кунда уй-жойларнинг фақат 10%и қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) билан расмий равишда харид қилинмоқда, қолган 90%и эса солиқсиз амалга ошириляпти. Шу муаммони ҳал қилиш мақсадида жисмоний шахслар учун 4-5% кешбек жорий этиш таклифи илгари сурилмоқда. Яъни харидор ҳисобварақ-фактура талаб қилса, битим суммасининг 5-6%ини қайтариб олиши мумкин. Ваҳобовнинг таъкидлашича, бу қурилиш бозорида шаффофликка ёрдам бериши мумкин. (aniq.uz)

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳам ана шундай масала кўтарилган эди. Давлат раҳбари соҳада яширин иқтисодиётни янада қисқартириш мақсадида янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кешбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширганди. (Kun.uz)

Ўзбекистонда сўнгги йилларда уй-жой бозорида “соя иқтисодиёти” ҳукм суриб келмоқда. Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг сўзларига кўра, битимларнинг фақат 10%и расмий ҳисобга олинган бўлса, қолган 90%и турли йўллар билан солиқдан қочган. Бунинг сабаби оддий:

  • Қурилиш компаниялари кўпинча расмий ҳисобварақ-фактура чиқармаган.
  • Харидорлар эса уйни нақд пулда ёки банк орқали “расмийлаштирилмаган” тўлов билан сотиб олишни маъқул кўрган.
  • Агар ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмаса, ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) ҳам тўланмайди.

Натижада бозорда солиқсиз пул айланмаси миллиардлаб сўмга етди.  Халқнинг қиммат уйни арзон қилиб кўрсатиши бу – давлат учун солиқ йўқотиш дегани эди. Шунинг учун ҳукумат кешбекни жорий қилишни ўйлаб топти, десак тўғри бўлади.

Бир қарашда, кешбек жорий қилиниши харидорга манфаатли туюлади. 5% қайтариб олиш имконияти одамларни расмий шартнома ва ҳисобварақ-фактура талаб қилишга ундайди. Лекин асл мақсад мутлақо бошқа. Ҳукуматнинг асосий нияти уй-жой бозорини тўлиқ назоратга олиш ва ҚҚС тушумларини ошириш. Бугун 90%и солиқсиз сотилаётган бозор катта маблағ айланмасини ўз ичига олади. Агар бу маблағларнинг ҳаммаси расмийлашса, давлат бюджети миллиардлаб сўмга бойийди, яъни халқдан солиқ ундиришнинг янги варианти юзага келади.

Кешбек – халққа ташланган “қармоқ”. Бир неча фоиз қайтиши мумкин, аммо шу билан бирга 12% ҚҚС ва бошқа солиқлар мажбурий равишда тўланади. Демак, давлат оладиган фойда харидорга қайтиб келадиган фоизлардан бир неча баробар катта. Масалан:

  • Ўзбекистонда бензин бозори. Аввал солиқ ва акцизларни ошириб, нархларни кўтаришади. Кейин “имтиёзли нархлар” ёки “чекланган чегирмалар” жорий этишади. Халқ эса “ҳечдан кўра шунисига ҳам шукр” қабилида хурсанд бўлади. Бироқ асосий юк ўзгармай қолаверади.
  • Коммунал хизматларда ҳам худди шу. Тарифлар оширилганда аҳоли учун “субсидия” берилади. Лекин амалда бу субсидия тўлиқ харажатларни қопламайди, давлат эса умумий тушумни кўпайтириб олади.
  • Қурилиш бозорида эса хўжайин яна давлат. Чунки катта компаниялар ортида ҳокимиятга яқин шахслар туради. Яъни “шаффофлик” орқали давлат ҳам, олигархлар ҳам ютиб чиқади.

Ғарбда ҳам кешбек, солиқ имтиёзлари каби воситалар кенг қўлланилади. Масалан:

  • АҚШда ипотека кредити учун солиқдан ташқари имтиёзлар берилади. Бир қарашда бу оддий америкалик учун манфаатли. Лекин натижада уй бозори сунъий равишда қимматлашади ва аҳоли яна қарзга ботади.
  • Европада энергия учун “яшил субсидиялар”. Давлат аҳолини “энергия тежаш”га ундайди, аммо шу билан бирга бозордаги умумий нархлар ўсиши орқали яна солиқ тушумларини кўпайтириб олади.

Яъни Ғарб тажрибаси кўрсатадики, бундай усуллар ҳеч қачон халқ манфаати учун қилинмайди. Улар давлатнинг солиқ йиғимларини ошириш ва бозорни назорат қилиш механизми, холос.

Хулоса қилиб айтганда, кешбек орқали “шаффофлик” деган ғоя аслида халқни қўшимча солиққа тортишнинг янги йўлидир. Давлат 12% ҚҚСни халқдан олиб, ундан 5%ини “қайтариш” орқали одамларнинг кўзини бўяйди. Бу эса ҳукуматнинг одамларни алдаб, капиталистик демократия тузумининг асл моҳиятини яна бир бор намоён этади: давлат ва олигархлар бойийди, халқ эса “имтиёзли тузоқлар”га ишониб, яна зарар кўради. Бундан ташқари, бундай “имтиёз”лар вақтинча бўлиб, давлат хоҳлаган вақтида уларни бекор қилиши ҳеч гап эмас.

Капиталистик тузумда инсоннинг иқтисодий аҳволи амалда эътиборга олинмайди. Шунинг учун ҳам ҳозирги капиталистик тузумнинг адолатсизлиги туфайли “соя иқтисодиёти”нинг пайдо бўлиши табиий ҳолдир. Яъни инсонлар иқтисодий аҳволларини танг бўлишидан доимий хавотир ичида яшаганлари учун ҳам адолатсиз солиқларни айланиб ўтишга ҳаракат қиладилар.

Халқимиз ҳукумат ўйлаб топаётган бу каби “имтиёз” тузоқлари ортида қандай мақсадлар яширинганини вақтида тушуниб етишлари зарур. Бир неча фоиз кешбек қайтариб олишга қизиқтириш ортида миллиардлаган солиқ тушумлари ва унинг натижасида уй-жой бозорида нархларнинг ўсиши турибди. Чунки солиқлар бевосита нархлар ошишига олиб бориши ҳеч кимга сир эмас.

Исломда эса соя иқтисодиёти деган нарсанинг ўзи бўлмайди. Чунки Исломдаги иқтисод низоми адолатга асосланган бўлиб, ҳеч кимнинг давлатдан яширин савдо-сотиқ қилишига ва ишлашига ҳожат қолмайди. Исломий ҳукумат одамларни ношаръий солиқлар билан эзмайди, балки фақат шаръий ҳукмлар доирасида қодир одамлардан олади. Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади:

وَلَا تَأۡكُلُوٓاْ أَمۡوَٰلَكُم بَيۡنَكُم بِٱلۡبَٰطِلِ

– “Ва молларингизни ораларингда ботил (йўл) билан емангиз”. (Бақара:188)

Шунингдек, Пайғамбаримиз ﷺ шундай деганлар: “Соҳиби макс (яъни солиқ йиғувчи) жаннатга кирмайди”. (Абу Довуд, Аҳмад, Ибн Хузайма ривояти). Бу ерда “макс” сўзидан адолатсиз, шаръий асоссиз йиғиладиган солиқ ёки тўлов назарда тутилган. Бу ҳадис Аллоҳнинг қонунларини четга суриб қўйган золим тузум эгалари ва уларнинг хизматидаги солиқ йиғувчилар ҳақида айтилган.

 

Салоҳиддин

09.09.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsКешбекқопқон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср кризисдан қандай чиқа олади?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Конституцияга ўзгартиш киритиш Сисийнинг умрбод ҳокимиятда қолишини таъминлайди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Даъват етказувчи биродарнинг вафоти ҳақида хабар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/