Ким хор бўлса, хорликка кўникиб қолади… мурда жароҳат аламини сезмайди

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Ким хор бўлса, хорликка кўникиб қолади… мурда жароҳат аламини сезмайди
Ҳижрий 1439 йил 26 робиус-соний, милодий 2018 йил 13 январ шанба куни «Саж» канали сайтида бундай хабар нашр қилинди:
«Покистон армияси бош қўмондони генерал Қамар Жавид Бажва Покистон ўз миллий манфаатига мувофиқ, АҚШнинг берадиган ёрдамисиз ҳам «терроризм»га қарши курашда саъй-ҳаракатини давом эттиради, деди. У бу сўзларни кеча кечқурун АҚШ марказий қўмондонлиги бош қўмондони генерал Жозеф Вотел телефон қилганда, у билан ўтказган суҳбатида айтди.
Генерал Бажва – Покистоннинг молиявий ёрдамни қайта тиклашга асло интилмаётганини, балки «терроризм»га қарши курашда қўшган ҳиссалари ва берган қурбонликлари эътироф этилишига умид қилаётганини, Покистон халқи ўнлаб йиллардаги ҳамкорликка қарамай, Американинг берган баёнотидан хоинликни ҳис қилганини, таъкидлади.
Генерал бажва – Американинг Покистондаги мавжуд афғонистонликлар фаолиятидан ташвишланаётганини Покистон яхши тушуниб турибди, деди. Унинг сўзларига кўра, Покистон – «фасодни қайтариш» амалиёти орқали, «террорчилар»нинг қолган-қутган имкониятларини йўққа чиқариш учун турли хил чора-тадбирларни кўрмоқда. У шунингдек, афғонистонлик қочқинларни ватанларига қайтариб юбориш Покистоннинг биринчи галдаги вазифаларидан бири эканини қўшимча қилди.
Роя газетасининг 2018 йил 17 январ чоршанба кунги 165-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.



ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ