Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Ҳақ устида маҳкам туриш
(давоми)
بسم الله الرحمن الرحيم
Оч қўйиш: Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида Анасдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар:
«لَقَدْ أُوذِيتُ فِي اللَّهِ وَمَا يُؤْذَى أَحَدٌ، وَلَقَدْ أُخِفْتُ فِي اللَّهِ وَمَا يُخَافُ أَحَدٌ، وَلَقَدْ أَتَتْ عَلَيَّ ثَلاَثٌ مِنْ بَيْنِ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ وَمَا لِي طَعَامٌ إِلاَّ مَا وَارَاهُ إِبِطُ بِلاَلٍ»
«Аллоҳнинг йўлида ҳеч ким менчалик озорланмаган. Аллоҳнинг йўлида ҳеч ким менчалик қўрқитилмаган. Бошимдан уч кеча-кундузлаб Билолнинг қўлтиҚига сиққан нарсадан бошқа емишим бўлмаган кунлар ўтган».
Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида Холид ибн Умайр Адавийдан ривоят қилади: Бизга Утба ибн Ғозавон хутба ўқиб, Аллоҳга ҳамду сано айтганидан кейин шундай деди: «Мен ўзимни Пайғамбар (с.а.в.) билан бўлган еттитанинг биттаси ҳисоблайман. Бизнинг дарахт баргидан бўлак емишимиз бўлмай, оғизларимиз четлари шилиниб, яра босиб кетарди. Мен бир чопонни ўзим билан Ислом чавандози Саъд ибн Абу Ваққос учун иккига бўлдим. Ярмини Саъд ўзига пешбанд қилиб боғлади, ярмини мен. Бугунги кунга келиб биздан тирик қолганларнинг ҳар бири бир шаҳарнинг амирига айланди. Мен ўзимни ўзимнинг наздимда улуғ, Аллоҳнинг наздида эса ҳақир бўлиб қолишимдан паноҳ тилайман».
Алоқани узиш:
Ибн Саъд ривоят қиладилар: «Улар Бану Ҳошим билан қиз олиб, қиз бермаслик, савдо-сотиқ қилмаслик ва борди-келди қилмасликка битим туздилар… Улардан озиқ-овқатлар ва эҳтиёж молларини тўсиб қўйдилар. Улар бир мавсумдан иккинчи мавсумга чиқа олардилар, холос. Аҳволлари танглашиб, гўдакларининг чинқириқлари даранинг ортидан ҳам эшитилиб турадиган бўлди. Қурайшликларнинг кимларидир бу ишдан мамнун бўлди, кимларидир норози бўлди… Шундай қилиб, улар дарада уч йил қолиб кетдилар
Устидан кулиш, масхаралаш:
Ибн Ҳишом «Сийрат»да келтиришича, ибн Исҳоқ Язид ибн Зиёддан, у эса Муҳаммад ибн Каъб Қурозийдан ривоят қилади: «Пайғамбар (с.а.в.) Тоифга борганларида ўша пайтдаги Сақифнинг катталари ва улуғлари бўлмиш уч ака-уканинг ёнига бориб ўтириб, уларни Аллоҳга даъват этиб: «Менинг Исломимга ёрдам беришингларни ва менга тўсқинлик қилаётган қавмимга қарши мен билан бирга бўлишингларни сўраб келдим», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар Аллоҳ сени юборган бўлса, Каъбанинг кийимини юлиб оламан», деди. Яна бири эса: «Аллоҳ юборгани сендан бошқасини топмабди-да», деди. Қаёқдаги қаланғи-қасанғилар, қулваччалар у кишини ҳақоратлар қилиб, қичқиришди».
Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади: «… Уларнинг ҳузурида эдим. Бир тошда тўпланиб олишиб, Пайғамбар (с.а.в.) ҳақида ҳар хил гапларни айтардилар: «Ҳеч кимга бу қадар сабр қилмаган эдик, орзу умидларимизни бемаънилик деди, ота-боболаримизни ерга урди, динимизни айблади, жамоамизни бўлиб юборди, худоларимизни ҳақорат қилди, шунча ишларни қилса ҳам, сабр қилиб турибмиз». улар шундай деб тупганларида Пайғамбар (с.а.в.)нинг ўзлари кўриниб қолдилар. Юриб келиб, рукнни истилом қилдилар ва Байтуллоҳни тавоф қилганлари ҳолда уларнинг ёнидан ўтдилар. Шунда ҳар хил гаплар билан у кишини масхара қилдилар. Мен юзларида бунинг таъсирини кўрдим. Ўтиб кетдилар. Иккинчи марта ўтаётганларида яна масхара қилишди. Бунинг таъсирини ҳам юзларида кўрдим. Яна ўтиб кетдилар. Учинчи марта ўтаётганларида ҳам масхара қилишган эди,
«أَتَسْمَعُونَ يَا مَعْشَرَ قُرَيْشٍ أَمَا وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَقَدْ جِئْتُكُمْ بِالذَّبْحِ …»
«Эй Қурайш жамоаси, эшитяпсизларми, Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, мен сизларга сўйилишни олиб келдим…» дедилар».
Бошлиқ билан тобелар ўртасидаги алоқага зарба бериш:
Муслим Саъддан ривоят қиладилар: Олти киши Пайғамбар (с.а.в.) билан бирга эдик. Мушриклар у кишига: «Буларни ҳайдаб юбор, барибир улар бизга журъат қилишолмайди», дейишди. Биз мен, ибн Масъуд, хузайиллик бир киши, Билол ва яна икки киши эдик. Уларнинг номларини айтмайман. Пайғамбар (с.а.в.)нинг кўнгилларидан Аллоҳ хоҳлаганчалик нимадир ўтиб, ўзларига нимадир дедилар. Шунда Улуғ ва Буюк Аллоҳ мана бу оятни нозил қилди:
وَلاَ تَطْرُدْ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), сих эрта-ю кеч Парвардигорларининг юзини истаб Унга илтижо қиладиган зотларни (ҳузурингиздан) ҳайдаманг!“. (6:52)
Бошлиқлик, мол-давлат, аёллар эвазига келишиш:
Абу Яъло «Муснад»да Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади: Абу Жаҳл ва бир тўда қурайшликлар: «Муҳаммаднинг иши ёйилиб кетди, сеҳр, фолбинлик ва шеъриятдан хабардор бир кишига айтсак, бориб гаплашиб келса бўларди», дейишди. Шунда Утба: «Мен сеҳр, фолбинлик ва шеъриятни жуда яхши биламан, Муҳаммаднинг иши шундай бўлганида дарров илғаб олардим», деб ўзи кетди. Пайғамбар (с.а.в.)нинг олдиларига келиб: «Эй Муҳаммад, сен Умму Ҳошимнинг энг яхши одамимисан, Умму Абдул-Муттолибнинг энг яхши одамимисан, Умму Абдуллоҳнинг энг яхши одамимисан», деган эди, у киши жавоб қайтармадилар. «Нега Худоларимизни ҳақорат қилиб, ота-боболаримизни адашган дейсан? Агар бошлиқликни хоҳлаётган бўлсанг, байроғимизни сенга тикиб, сени ўзимизга бошлиқ қилиб олайлик, агар ҳирсинг кучлилик қилаётган бўлса, Қурайшнинг ўзинг хоҳлаган қизларидан ўнтасини танлаб ол, уларга сени уйлантириб қўяйлик, агар мол-давлатни хоҳлаётган бўлсанг, ўзинггаю авлодингга етадиган мол-дунёни тўплаб берайлик», деди. Пайғамбар (с.а.в.) гапирмасдан, жим турардилар. У гапини тугатгач, мана бундай дедилар:
حم تَنزِيلٌ مِنْ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ + كِتَابٌ فُصِّلَتْ آيَاتُهُ قُرْآنًا عَرَبِيًّا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
– „Ҳо, Мим. (Ушбу Қуръон) Меҳрибон ва Раҳмли (Аллоҳ) томонидан нозил қилингандир. У биладиган қавм учун (мўминларга) хушхабар бергувчи… арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир“ (41:1-3)
فَقُلْ أَنذَرْتُكُمْ صَاعِقَةً مِثْلَ صَاعِقَةِ عَادٍ وَثَمُود
– „Айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ-ҳалокат (келиши)дан огоҳлантирдим»“ (41:13)
оятига етганларида Утба у кишининг оғизларини қўли билан ёпиб, қариндошчилик ҳаққига қасам ичиб, тўхташларини ёлвориб сўради. Кейин қариндошлари ёнига бормасдан, улардан беркиниб олди. Шунда Абу Жаҳл: «Эй Қурайш жамоаси, Аллоҳга қасамки, Утба ҳам Муҳаммад тарафига ўтган, унинг луқмасига қизиқиб қолганга ўхшайди, бу нарса фақат унинг муҳтожлигидан бўляпти, холос. Юринглар, унинг ёнига борайлик», деди. Унинг ёнига келишгач, Абу Жаҳл: «Эй Утба, Аллоҳга қасамки, сени Муҳаммад тарафига ўтиб кетди, унинг ишига қизиқиб қолди, деб қўрқдик, агар муҳтожлигинг бўлса, сенга Муҳаммаднинг луқмасидан беҳожат қиладиган мол-дунё тўплаб берайлик», деди. Бундан Утба ғазабланиб, минбаъд Муҳаммад билан гаплашмасликка Аллоҳнинг номига қасам ичиб: «Менинг Қурайшнинг энг бадавлатларидан бири эканимни жуда яхши биласизлар» деб, бўлиб ўтган воқеани ҳикоя қилиб деди: «Унинг ёнига бориб, мақсадимни айтсам, менга бир нарса билан жавоб берди. У нарса сеҳр ҳам, шеър ҳам, фолбинлик ҳам эмас. У менга мана буни ўқиб берди:
حم تَنزِيلٌ مِنْ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ + كِتَابٌ فُصِّلَتْ آيَاتُهُ قُرْآنًا عَرَبِيًّا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
– „Ҳо, Мим. (Ушбу Қуръон) Меҳрибон ва Раҳмли (Аллоҳ) томонидан нозил қилингандир. У биладиган қавм учун (мўминларга) хушхабар бергувчи… арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир“ (41:1-3)
فَقُلْ أَنذَرْتُكُمْ صَاعِقَةً مِثْلَ صَاعِقَةِ عَادٍ وَثَمُودَ
– „Айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ-ҳалокат (келиши)дан огоҳлантирдим»“ (41:13)
деган жойига етганида оғзини беркитиб, қариндошлик ҳаққига қасам ичиб, тўхташини ёлвориб сўрадим. Муҳаммаднинг ҳеч қачон ёлғон гапирмаслигини жуда яхши биласизлар. Шунинг учун ҳам сизларга бир азоб келишидан қўрқдим».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
10.10.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми