| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ливандаги ҳокимиятсизлик кризиси!

Ливандаги ҳокимиятсизлик кризиси!

By htadmin
01.12.2021
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливандаги ҳокимиятсизлик кризиси!

Шайх д. Муҳаммад Иброҳим

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими раиси

Аслида, ҳокимият инсонлар устидан ҳукмронлик қилиш ва ҳуқуқларини топтаб, бойликларини талаш билан эмас, балки ишларига ғамхўрлик қилиш билан ҳокимият саналади. Аммо исломий юртлардаги ҳокимиятлар Халифалик ағдарилгандан буён Ғарб манфаатларини ҳимоя қилиш ва одамларни эзиш учун ташкил этилган. Шунингдек, уларнинг мустамлакадан озод бўлишларига ва Аллоҳ уларнинг ҳаққи сифатида берган сиёсий ҳокимиятларини қайтариб олишларига йўл қўймаслик учун ташкил қилинган.

Ливандаги ҳокимият ҳам Франция томонидан ташкил этилиб, насроний маронитларга топширилгандан буён хориждаги хўжайинларини рози қилишдан бошқа ташвишни билмайди. У ўзининг тоифачилиги, айирмачилиги ва нафрати билан исломий юртлардаги бошқа ҳокимиятлардан ҳам ёмонроқдир. Ливан ҳокимиятини худди қароқчиларга ўхшаш сектант-тоифаси раҳбарлар бошқаради. Устига-устак, улар давлат мулкини ўмараётган, Ливан аҳли қонини тўкиб, аҳоли ўртасини обдан бўлаётган жиноятчи ўғрилар ҳамдир.

Ливан ўшандан бери, то шу кунга қадар кризис кетидан кризисдан боши чиқмаяпти. Валютаси вайрон бўлди, озиқ-овқат, дори-дармон, ёқилғи маҳсулотлари ва даволаниш нархлари ошгандан ошди. Ҳатто буларнинг баъзилари йирик фожир савдогарларнинг монополияси оқибатида батамом йўқ бўлди. Бу кимсаларнинг аксари ҳукмдорлар ва уларнинг ҳамкорларидир. Бу янги ва эски кризисларга бошқа бир қанча муаммолар ҳам қўшилдики, буларнинг барчасидан инсонлар ишларини ғамхўрлик билан бошқарувчи ҳокимиятнинг йўқлиги яққол намоён бўлмоқда.

  • Ливан 1920 йил Франция томонидан эълон қилингандан бери заиф ва сунъий нафас олишсиз яшай олмайдиган касал давлат бўлиб келяпти. У чор атрофдан регионал давлатлар ҳамда биринчи Франция, кейин Британия, ундан сўнг АҚШ каби йирик давлатларнинг ҳукмронлиги остида бўлиб келди.
  • Раҳбарлар инсонлар ишларини қонун олдидаги сиёсатчилар сифатида эмас, балки тоифачи кучлар сифатида бошқаришади. Бу эса, Ливанни ҳар қандай вақт портлаши мумкин бўлган мина устида яшашга мажбур қилмоқда… масалан, илгари Холди ҳодисаси, Айн Руммона ҳодисаси ва бошқаларда бўлгани каби.
  • Муассасаларидаги тоифачиликка асосланган мана шундай бошқарув юрт аҳлини бўлинишга ҳамда вақти-вақти билан тоифачилик ва мазҳабпарастлик асосида бир-бирлари билан қирпичоқ бўлишларига олиб келди. Тоифа аъзолари ўз раҳбарлари атрофида бошқа тоифа раҳбарларига қарши уюшиб, ирқчилик ва нафрат авж олди, хусусан, Фаластин ва Суриядан келган муҳожир мусулмонларни ёмон кўриш кучайди.
  • Ливандаги капиталистик режим учун муқаддас нарса моддий қиймат ва бевосита манфаат бўлиб қолган. Бу эса, ўз навбатида, режимни йирик сармоядорларни ўз муомалаларида асосан судхўрликка таянувчи банклар фоизидан қутқариш учун фаолият қиладиган режимга айлантириб қўйди. Масалан, Ливан ҳар йили 8 миллиард доллар фоиз тўлайди. Бундан ташқари, режим пул ташишни ман қилганига қарамай, миллиардлаб доллар контрабандасига сукут қилмоқда.
  • Бу ўғрилар ўмарган давлат моллари юз миллиардларга етди. Баҳоси осмонга чиқиб кетган асосий эҳтиёжларини қондириш йўлида одамлар ўзларини ўтдан чўққа ураётган бир пайтда, биз бу ҳукмдорларни юртдаги қолган-қутган бойликларни чўнтакларига уриш учун мансаб талашиб, бир-бирлари билан келишолмай, юртни мутлақо эътиборсиз ташлаб қўйишганига гувоҳ бўляпмиз.

Буларнинг барчаси инсонлар ишларига ғамхўрлик қилувчи ҳокимият ва давлат йўқлигининг, шунингдек, юртни ўзларига томорқа қилиб олган ҳукмдорларнинг борлигининг амалий ифодасидир. Зотан, бу ҳукмдорларга фарқи йўқ, юртни вайрон қилиб бўлса ҳам, юрт аҳлини қоронғи ҳаётга қамаб бўлса ҳам мўмай даромад олишса бас.

Шу ўринда Ливан кризисларининг самарали ечимини кўриб чиқиш лозим. Бу қуйидагиларда ўз ифодасини топади:

  • Ҳукмрон сиёсий синфни ағдариб, улар томонидан ҳамда йирик капитал эгалари, монополист йирик бизнесменлар томонидан ўмарилган пулларни мусодара қилиш, шунингдек, бошқаларга ибрат бўлиши учун уларни шафқатсиз жазолаш.
  • Судхўрлик муомаласини бекор қилиш ҳамда иқтисодиётга зарба берган улкан процентли тўловни тўхтатиш.
  • Бадавлат шахсларга камбағаллар эҳтиёжини қоплайдиган миқдорда солиқ солиш.
  • Хорижга малайлик қилаётган шахсларни фош этиш ва хориж кўрсатмаларига итоат қилмаслик.

Бугунги сиёсатчилар ҳукумат тузиш ёки Халқаро Валюта Фонди шартларини бажариш орқали иқтисодий ва бошқа кризисларни ҳал эта оладилар, деб ҳеч ким ўйламасин. Йўқ, ҳаргиз бундай бўлмайди. Чунки Халқаро Валюта Фондининг ўзи хорижнинг юрт бойликлари ва ҳокимиятига бўлган ҳукмронлигини янада орттиради.

Ҳатто биз юқорида айтган ечимлар ҳам вақтинчаликдир. Бу Аллоҳ Таоло ушбу Умматга туб ечимни муҳайё қилиб бергунга қадар керакли ечим, холос. Зеро, Умматга ўз ҳокимиятини қайтариб, Парвардигори шариати билан ҳукм юритишдан иборат туб ечим Ливанни ўз аслига-Умматнинг бир бўлаги ҳолатига қайтаради, Уммат ўртасида на чегаралар бўлади ва на манфур малайлар. Балки, Умматга барча ишларни Роббул оламин буюрганидек ғамхўрлик билан бошқарувчи давлат ва ҳокимият етакчилик қилади.

Роя газетасининг 2021 йил 17 ноябр чоршанба кунги 365-сонидан

TagsкризисЛиванҳокимиятсизлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Муслима аёл Ислом давлатини қандай қуради?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мужоҳид шайх Солиҳ Орурийнинг ўлдирилиши ҳақидаги фикр-мулоҳазалар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир асир Ақсо масжидидан мажруҳ Ҳалабга нусрат-ёрдам бериш учун оммавий тўпланишга даъват қилмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/