Сисий Фаластинга хоинлик қилиш ва яҳудийлар давлатига дўстлик қилишда давом этмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Сисий Фаластинга хоинлик қилиш ва яҳудийлар давлатига дўстлик қилишда давом этмоқда
Ҳижрий 1439 йил 3 муҳаррам, милодий 2017 йил 23 сентябр шанба куни «Арабий 21» сайти нашр қилган бир хабарда бундай дейилади:
«Миср инқилоби раҳбари Абдулфаттоҳ Сисий БМТнинг Нью-Йоркдаги бош Ассамблеяси олдида қилган нутқида фаластинликларни ўзаро ихтилофларини енгишга ҳамда бир-бирлари билан ва яҳудийлар билан бирга тинч, хавфсиз ҳаёт кечиришга рози бўлишга чақирди.
Яҳудийларга қарата айтган сўзларида «сизлар билан қирқ йилдан зиёд вақтдан бери бирга яшадик, шундан бери биз Мисрда ажойиб улкан тажрибага эга бўлдик, яна айни ажойиб тажрибамизни ва улкан қадамимизни такрорлашимиз лозим, Исроил тинчлиги ва осойишталиги Фаластиннинг тинчлиги ва осойишталиги биландир», деди».
Роя газетаси шарҳи:
Сисий бу баёноти билан ўзининг ва бошқа исломий юртлар ҳукмдорларининг муборак Фаластин замини босқинчилари яҳудийлар давлатига нисбатан тутган позициясини ифодалади. Чунки яҳудийлар давлатини севиш, у билан дўстлашиш, унинг тинчлиги ва осойишталиги учун қайғуришда бу ҳукмдорлар қалби битта-шайтоний қалбдир. Буларнинг барчасини улар «тинчлик», деган сохта иддао остида қилишмоқда. Ўз-ўзидан кучли бир савол туғилади ва буни ҳар бир мусулмон ҳар қачон унутмаслиги керак: шахс сифатида ва жамоа сифатида мусулмонлар шу Сисийга ва унинг бошқа рувайбиза ҳамкасбларига, уларнинг хавфсизлик хизматларига Росулуллоҳ САВнинг исро масканлари масаласини ишониб топширишлари жоизми?! Ўз дини, Уммати ва заминига холис қарайдиган ва уларни қизғанувчи ҳар қандай мусулмон шу рувайбиза ҳукмдорлар ва уларнинг хавфсизлик хизматлари билан мувофиқлашиб, уларнинг қўйнига киришга рози бўладими?!
Роя газетасининг 2017 йил 27 сентябр чоршанба кунги 149-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ