| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифини қаттиқ қораловчи баёнот

  • Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Озарбойжон-Зангезур–Транскаспий йўлаги: Ўзбекистон учун имкониятми ёки геосиёсий танлов?

  • Халифалик давлатидаги таълим низоми юксак савиядаги давлат арбобларини етиштиради

  • Триполидан Бенғозигача: Американинг таянчи бўлмиш Туркия Ливияни қайта чизмоқдами?

  • Америка Ироқ ишларини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бошқармоқда! Бу ҳақиқатан ҳам энг улкан мусибатлардан бири ва улкан бир жиноятдир!

  • Эй мусулмонлар армиялари! Зиммангиздаги масъулият оғирлашди

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ливия икки ўт орасида: мустамлакачилар ва малай ҳукмдорлар

Ливия икки ўт орасида: мустамлакачилар ва малай ҳукмдорлар

By htadmin
13.07.2020
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливия икки ўт орасида: мустамлакачилар ва малай ҳукмдорлар

Бугунги кунда Ливия тобора кучайиб бораётган халқаро курашнинг гаровига айланди, унга Ливия аҳлининг ўзи қурол бўлмоқда, десак муболаға қилмаган бўламиз. Бу курашда Ливия аҳли билан бир қаторда, ҳар қандай одамни ўлдиришдан тап тортмайдиган, одамларни қасос учун жазолашда устаси фаранг бўлиб кетган ашаддий жиноятчи гуруҳларни узоқлардан олиб келиб,  фойдаланишмоқда… Гўё бу жиноятларнинг ҳаммасини қасддан ўзлари бажаришгандек! Бу нарса ғоят йиртқич ва ёвуз амалиётларда янада яққол кўринмоқда… Масалан, яқинда мана шу жиноятчи гуруҳлар Триполи жанубидан қочиб чиқиб кетаётиб, аҳолиси кўчирилган уйларга кўплаб бомбалар ўрнатишди, уйлардаги ҳар бир нарсага, эшикларга, краватлар остига, ҳатто болалар ўйинчоқлари ичигача портловчи моддалар жойлаб кетишди… Бунча ҳам ваҳший бўлмаса бу уруш?!

Ливиядаги кураш бир неча кўринишда, ҳарбий ва иқтисодий кўринишда бўлмоқда. Иқтисодий кураш Ливия соҳиллари бўйлаб нефт портларини ёпиш ҳамда барча портларни таъминлайдиган нефт конларини беркитиш кабиларда кўринади. Тўғри, порт ва конларни ёпиш биринчи марта бўлаётгани йўқ. Аммо бу сафар америкалик хўжайинлар буйруғи билан ёпилгани шундоқ маълум бўлиб турибди ва ҳали бери очилмайди. Булар ҳам етмагандек, нефтни контрабанда йўли билан Мисрдаги Сисий режимига етказиб берилмоқда.

Курашнинг сиёсий кўринишларига келсак, барча воқеа-ҳодисаларни келтириб чиқарган ҳам аслида мана шу сиёсий жиҳатдир. Масалан:

Италиянлар французларга, французлар италянларга айблов тошларини отишяпти, иккаласи ҳам бир-бирини Ливиядаги тартибсизликларни келтириб чиқарганликда айблашяпти.

Воқеа-ҳодисалар майдонига руслар кириб келди, киришлари ортидан «Вагнер» ташкилоти содир этган ишларга жавобгар бўлмасликларини иддао қилишди, ваҳоланки, бу ташкилот Россиянинг махфий террорчи ташкилоти ҳисобланади.

Энди эса, қўзғолончиларнинг Ҳафтар кучларига қарши аниқ ғалабаларни қўлга киритишлари ортидан шоша-пиша ўт ўчишни тўхтатиш талаблари янграмоқда.

Жазоир «Ливия масаласини ҳал қилиш»да бирор бир ролни адо этиш учун олдинга интилишга уринди!! Ундан олдин Туркия янги бир вазият ўрнатиш истагида шиддат билан кириб боргандан кейин улар европалик хўжайинлари номидан роль бажариш билан бандга ўхшайди.

Франция бўлса, Ливия кризисини бўрттириб кўрсатиб, уни «суриялаштириш»га ва ўт очишни тўхтатиш учун босим қилишга уриниб ётибди. Ҳолбуки, кечагина қурол-яроғ, маблағ ва экспертлар киритиш билан уруш оловини ёққан мана шу Франция эди. Мунофиқлик шу даражада… Чунки Америка Ҳафтарда биринчи ва ягона вариантни энди кўрмайдиган бўлиб қолди… Туркия ҳам агар Америка яшил чироқ ёқмаса, бу юртга кирмаган бўларди. Шу боис, сиёсий саҳнада қатор позиция ва ролларни бўлишиш намоён бўлди:

Туркия Саррож ҳукуматини қўллаб-қувватлагандан сўнг Ҳафтар мудофаалари ва барча фронтлару шаҳарлардаги назорат пунктлари қўзғолончилар ва Вифоқ армияси қўли билан йиқила бошлади. Ҳафтар бешта йирик шаҳарни, шу жумладан, ўзининг мустаҳкам қўрғони бўлган Тарҳунани ва миллий стратегик базасини қўлдан бой берди. Буларнинг барчаси қисқа вақт ичида йиқилди, баъзилари ҳеч қандай жангсиз таслим бўлди, масалан, Тарҳуна каби.

Шуларнинг барчаси манзарасида русларнинг «Вагнер» ёлланма кучлари Триполи жанубидан чиқиб кетди, афтидан, уларни ва бошқаларни ўлим жарчиси аввалдан огоҳлантирган кўринади. Уларнинг чиқиб кетиши келишилган равишда бўлгани, чунки ҳаво ва замбараклар зарбасидан соғ-омон чиқиб кетишларини таъминлаш учун руслар билан турклар ўртасида қандайдир иттифоқ бўлган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас, чунки бу ишлар шунинг аломатидир! Бу воқеа-ҳодисалар оқими янги «йўл харитаси» тақозосига биноан кетаётган кўринади.

Бану Валид шаҳри жангсиз йиқилди, шаҳар аҳолисидан ҳеч кимнинг талофат кўрмаслиги учун шаҳардаги нуфузли кишилар билан шаҳар мэри ўртасида келишув бўлиб ўтди… Зотан, Бану Валид шаҳрининг аксар аҳолиси эски режим тарафдорлари ҳисобланади.

Мен ушбу мақолани ёзар эканман, қўзғолончилар ва Саррож кучларининг силжиши Сирт шаҳри бўсағасигача етиб боргани хабар қилинди. Бу шаҳар собиқ режимнинг Ҳафтар билан иттифоқ тузган тарафдорлари учун асосий истеҳком ҳисобланади. Сирт йиқилди, дегани бутун Ливия ғарби қўзғолончилар ва Саррож кучлари қўлига ўтганини англатади.

Хўш, қўзғолончилар билан Саррож ҳукумати Ҳафтарга қарши наҳотки шу даражага етиб боришса? Ёки ишлар олдинга силжиб, Шарқий минтақалар жанги бошланадими?

Табиийки, ҳозир ҳамма диққат-эътибор аввало Жанубий минтақаларга қаратилган. Ҳафтарнинг жанубдаги Жафра баъзасидан бошқа ҳеч нарсаси қолмади. Бу баъза қўлдан кетса, бутун жануб қўзғолончилар билан Саррож ҳукумати қўлига ўтади.

Ҳафтар тақдири нима бўлади? Ўйнайдиган бирор роли борми унинг?

Эрдоган билан Саррож матбуот конференцияси беришди. Саррож – Ҳафтар биз билан ўтирмаслиги ва биз билан мулоқот ўтказмаслиги керак, деди. Эрдоган «Ҳафтардан жиноятлари учун ҳисоб сўраш керак», деди. Саррож «Ҳафтар бирор сиёсий ечим ёки мулоқотга шерик бўлиши мумкин эмас», деди. Бу гапларнинг барчаси Ливия масаласида ўзгариш бўлишига далолат қилмоқда, албатта, бу гаплар тагида қандай гап ётгани Эрдоганга яхши маълум. Афтидан, Америка воқеалар оқимидан ҳамда европаликларнинг натижаларга таъсир қила олмайдиган заиф ҳалқага айланганидан кўнгли тўлган кўринади. Хусусан, Туркиянинг қўзғолончилар ва халқ ичида кенг қўллаб-қувватловга эришиб, ҳозирда юртда мавжуд бўлиб туришига Саррож ҳам, унинг ҳукумати ҳам итоат қилишаётган бир пайтда. Айниқса, улар Туркиядан қурол-яроғ билан қўллаб-қувватланди ҳамда кўплаб қўзғолончилар турк экспертларидан ҳарбий машқлар ўрганди. Бу эса, Ливияга ўз вазиятини ўнглаб олиш ва уруш оқибатларини бартараф этиш ҳамда қурилиш механизмини ишга тушириш босқичига ўтиш имкониятини беради.

Вазиятни таранглаштириш қуроллари ҳукмрон тарафлар ва қарор қабул қилувчилар қўлида сақланиб қолмоқда. Бу эса, Трампга ўз сайлов кампанияси давомида бундан фойдаланиш имконини беради.

Шунинг учун, Уммат орасидаги холис инсонлар – алҳамду лиллаҳ улар кўпчиликни ташкил қилмоқдалар – ушбу воқеликни тушуниб етмоқлари ҳамда юртни малайлар ҳамда йирик давлатлар билан алоқа қилувчилар қўлидан тортиб олишга жиддий ҳаракат қилмоқлари даркор. Қўлида қурол тутган инсонлар Аллоҳнинг изни ва ёрдами ила, унга таваккал қилиб, ушбу улуғ ишни уддалашга албатта қодирдирлар.

﴿وَمَنْ يَتَوَكَّلْ عَلَى اللهِ فَهُوَ حَسْبُهُ﴾

«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга етарлидир»   [Талоқ 3]

Роя газетасидан олинди

TagsИқтисодий курашЛивия икки ўт орасиданефтҲафтар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия Исломга ёт унсурдир!

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

  • МАҚОЛАЛАР

    Қурилиш соҳасидаги коррупциянинг нақадар илдиз отгани фош қилинди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? 1.0x 0:00 / 0:00 Ҳамён билан ўлчанаётган қадр: жамиятни эгаллаб олган капиталистик ўлчовни қандай синдирамиз? بِسْمِ اللهِ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Геосиёсат»га бир назар

    «Геосиёсат»га бир назар (2-қисм) بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳозирги даврда дунёда устувор бўлган қарашга кўра, «геосиёсат» атамаси икки қисмдан таркиб топган: Geo — география, Politic эса сиёсат маъносини англатади. Бу ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: