МАҲРАМ АЁЛЛАР

МАҲРАМ АЁЛЛАР
“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Рукнимизнинг ушбу сонида ҳам никоҳи ҳаром бўлган аёллар (маҳрам аёллар) хусусидаги фикримизни давом эттирамиз.
Фарзанд бўлмиш қизларга уйланиш ҳам мутлақ ҳаром қилинган. Улар туғилиш жиҳатидан сизга боғлиқ пушти камарингиздан бўлган қизлар, ўғил-қизларингизнинг қизлари бўлиб, уларнинг насаб даражаси қанча қуйи томонга тушса ҳам, меросхўрларми ёки йўқми, ҳаммалари маҳрам қизлардир.
Уч томондан бири орқали опа-сингил бўлган, яъни ота-онаси бир ёки ота бир она бошқа ёки она бир ота бошқа опа-сингилларга уйланиш ҳам мутлақ ҳаром қилинган.
Оталарга уч жиҳатдан опа-сингил бўлган аммаларга, ота-онанинг отаси бўлган боболарнинг опа-сингилларига уйланиш ҳаром қилинган ва бунда боболарнинг қанча узоқ ёки яқин бўлишида ва меросхўр бўлиш-бўлмасликларида фарқ йўқ.
Оналарга уч томондан бири орқали опа-сингил бўлган холаларга уйланиш ҳаром қилинган. Чунки ҳамма бувилар она ҳисобланиб, уларнинг опа-сингиллари эса, маҳрам холалардир.
Ака-укаларнинг қизларига уйланиш ва ака-укаларга туғилиш жиҳатидан боғлиқ ҳамма аёлларга уйланиш ҳаром қилинган, улар уч томоннинг қайси жиҳатидан ака-ука бўлсалар ҳам. Шунингдек, опа-сингилларининг қизларига уйланиш ҳам ҳаром қилинган.
Эмизган оналарга уйланиш ҳам ҳаром қилинган. Улар сизни эмизган оналар, уларнинг оналари ва бувилари – гарчи улар насабдаги даражалари юқорига кетган бўлса ҳам – юқорида айтилганга мувофиқдир. Онаси сизни эмизган ёки онангиз уни эмизган ҳар бир аёл, шунингдек, бир аёлнинг сутидан сиз эмикдош бўлган аёл ёки бир эркакнинг сутидан сиз ва у эмган бўлсангиз – гарчи эмизувчи аёллар кўп бўлса ҳам – у сизнинг маҳрам опа-синглингиздир.
Қайноналарга уйланиш ҳам ҳаром қилинган. Кимки бир аёлга уйланса, у билан қўшилган ёки қўшилмаганидан қатъий назар, никоҳ битими тузилгани сабабли у аёлга насаб ёки эмизиш орқали яқин ёки узоқ бўлган ҳар қандай онанинг никоҳи ҳаром қилинган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
19.05.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ