| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Марказий Осиёда ўзгариб бораётган геосиёсий манзара

Марказий Осиёда ўзгариб бораётган геосиёсий манзара

By htadmin
06.12.2025
224
0
Share:

Марказий Осиёда ўзгариб бораётган геосиёсий манзара:

Хитой таъсирининг кучайиши, Россия таъсирининг заифлашиб бориши ва Ўзбекистоннинг янги концепцияси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Совет Иттифоқи парчаланганидан кейинги 1990-2000 йилларда Марказий Осиё давлатлари кўплаб ташқи кучлар томонидан Россиянинг “дала ҳовлиси” ёки кучли давлатлар ўртасидаги рақобат эҳтимоли юқори бўлган ҳудуд сифатида кўрилар эди.

Марказий Осиё анъанавий равишда Москванинг таъсир доирасидаги минтақа сифатида кўриб келинган бўлса-да, сўнгги ўн йилликда, айниқса 2022 йилдан кейин, минтақадаги сиёсий ва иқтисодий мувозанат сезиларли даражада ўзгармоқда. Бунда Хитойнинг иқтисодий иштирокининг кескин ўсиши, транспорт-логистика тармоқларининг Россиядан четлаб ўтиши ва минтақа давлатларининг ташқи сиёсатда кўп векторлик ёндашувга ўтиши – Марказий Осиёни Халқаро майдон миқёсидаги эътиборини кучайтириб юборди.

Шундай вазиятда минтақа мамлакатлари учун янги имкониятлар пайдо бўлмоқда: энди улар фақат “тобелик мақомида” эмас, балки мустақил қарор қабул қиладиган иштирокчилар сифатида ўз сиёсатини белгилаш, йирик давлатлар ўртасида мувозанат сақлаш, ўз йўналишини ўзи танлаш каби истиқболларга қарамоқдалар. Бошқача қилиб айтганда, “периферия” сифатидаги мамлакатларга белгиланган қуйи мақом аста-секин ўзгармоқда: Марказий Осиё давлатларида мустақил ҳаракат ва муҳим аҳамиятга эга бўлган геосиёсий маконга айланиш учун уринишлар кўринмоқда.

Бу ўринда Хитойга хоссатан тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Иқтисодий устунлик ва инфратузилма экспансияси сўнгги йилларда минтақадаги Хитой таъсирини кучайтирмоқда. Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо 89 млрд доллардан ошди – бу рекорд кўрсаткич бўлиб, аввалги йилларга нисбатан 27 пунктга ошганлигини кўрсатади. Бир вақтнинг ўзида Хитой Қозоғистон билан 44 млрд долларлик савдо айланмасига эга. Шунингдек, Ўзбекистонга инвестиция киритаётган хорижий компанияларнинг 20%ига яқин қисмини ташкил қилади ва минтақадаги газнинг энг йирик харидорига айланган (айрим давлатларда 80% гача).

Москва орқали ўтадиган йўналишлар ўрнига Хитойга йўналтирилган темир йўллар, газ қувурлари ва логистика йўналишлари пайдо бўлиши эса, минтақани Евросиёдаги асосий транзит ҳалқасига айлантирмоқда.

Бу ўринда, минтақадаги Россия таъсири инерциядан чекиниб бормоқда. Россия ҳали ҳануз Марказий Осиёнинг муҳим ҳамкорларидан бири бўлиб турган бўлса-да, унинг иқтисодий улуши ва сиёсий таъсир омиллари босқичма-босқич камаймоқда. 2014-2021 йилларда Ўзбекистон ташқи савдосида Россиянинг улуши қарийб 12 пунктга камайиб кетган.

2022 йилдан кейинги санкциялар, иқтисодий инқироз ва меҳнат миграцияси бозоридаги чекловлар Россиянинг анъанавий таъсир воситаларини кучсизлантирди. Нуфузли шахслар аҳамияти сақланиб қолаётган бўлса-да, улар ҳам барқарор бўлмай қолди.

Москва энди минтақада нафақат иқтисодий, балки геосиёсий рақобатга ҳам дуч келмоқда – пировард натижада унинг имкониятлари тобора чекланиб бормоқда.

Мана шундай бугунги вазиятда Марказий Осиё давлатлари, айниқса, Ўзбекистон ташқи сиёсатда янги босқичга қадам қўйди.

Яъни Ўзбекистон ташқи сиёсатида охирги йилларда жиддий бурилишлар даври бўлди:

аввалги таъсирни сақлаш, назорат ва барқарорликка йўналтирилган прагматик-реалистик услубдан (И. Каримов концепцияси) ҳамкорлик, ишонч, кўп томонлама муносабатлар ва масалаларни мулоқот орқали ҳал этишга йўналтирилган мослашувчан ёндашувга ўтгани аниқ кўриниб турибди. Босим, рақобат ва устунлик ўрнини қўшничилик, шериклик, умумий хавфсизлик, минтақавий мулоқот каби тамойиллар эгаллаб бормоқда. Булар Ғарб манбаларида “юмшоқ куч” ёки “конструктив дипломатия” деб аталади.

Бир томонга боғлиқлик ўрнини ҳамкорлик, кўп векторлик ва прагматик манфаатга (прагматизм – аниқ мақсадга асосланиб, масъулият ва ишчанлилик муҳитида ҳар қандай вазиятда муайян натижага, яъни фойдага эришиш концепцияси) асосланган муносабатлар эгалламоқда. Минтақадаги нуфузли шахслар тарихий боғлиқликдан воз кечмасдан, Хитой, Россия, Европа, Ҳиндистон ва Яқин Шарқ ўртасида мувозанат сақлаш орқали максимал фойда олишга интилмоқда.

Ўзбекистон ҳам, ўз ўринда, ташқи сиёсатда янги сиёсий тамойил, яъни конструктив дипломатия (ҳар қандай муносабатларни кучлар иштирокисиз, фақат ўзаро музокара ва келишувлар асосида шакллантириш дипломатияси) ва кўп векторлик муносабат шаклига ўтганлигини кўришимиз мумкин.

Минтақа давлатларининг сўнгги даврда бундай сиёсий тамойилларни қабул қилганлиги:

– Марказий Осиёни стратегик устуворлик ҳудудга айлантирди;

– қўшма лойиҳалар, транспорт-логистика йўлаклари ва инвестицион ҳамкорликни фаол илгари сурмоқда;

– Афғонистон орқали Жанубий Осиё билан боғланиш ташаббусларини кўндаланг қўймоқда;

– дипломатияда мулоқот, ишонч ва минтақавий механизмларни кучайтирмоқда.

Бу нафақат иқтисодий прагматизм, балки Ўзбекистоннинг янги геосиёсий ўрнини шакллантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегиядир.

Аммо минтақадаги янги сиёсий-иқтисодий механизмни шакллантиришда бир қатор сиёсий тўсиқлар мавжуд:

– Россия, Хитой ва Ғарбнинг рақобати;

– Афғонистондаги беқарорлик;

– сув, чегара ва миграция масалалари;

– институтлар, етук сиёсат ва иқтисод мутахассислари етарли даражада эмаслиги;

– халқаро инқирозлар ва энергетика хавфлари.

Бундай вазиятда, албатта, мувофиқлаштирилган сиёсий тадбирларсиз бу омиллар ижобий жараёнларни секинлаштириши мумкин.

Кейинги йиллар учун кўзда тутилган режалар қуйидагича:

1. Инфратузилмалар ва савдо лойиҳаларининг ўсиши, Марказий Осиёнинг транзит марказга айланиши.

2. Кўп векторли мувозанат – йирик кучлар ўртасида манфаатли мақомни сақлаш.

Юқорида зикр қилинган ишларнинг барчаси бугунги кундаги мустамлакачи кофир Ғарбнинг Ислом уммати устидан, хоссатан Марказий Осиёдаги мусулмонлар устида режалаштираётган ва амалга ошираётган тадбирлари ва амалий ишларидир. Ушбу амалиётларнинг барчаси фақат мустамлакачи Ғарб манфаатларини рўёбга чиқаради, аммо Ислом умматига сиёсий ва иқтисодий бўҳронлар, нотинчликлар ва ҳаётда кўплаб қийинчиликлар келтиради холос. Бошқача қилиб айтганда, Аллоҳнинг ҳукмидан ўзга нарса билан ҳукм юритиш нафақат Ислом уммати учун, балки барча халқлар учун ҳам дунё ва охиратдаги ҳасрат ва надоматдир!

Бу муаммоларнинг барчаси учун гўзал ечим фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло рози бўлган Ислом қонунлари асосида ҳукм юритувчи Халифалик давлати билангина амалга ошади.

فَلَا تَخْشَوُا النَّاسَ وَاخْشَوْنِ وَلَا تَشْتَرُوا بِآيَاتِي ثَمَنًا قَلِيلًا ۚ وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

– “Бас, одамлардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз ва Менинг оятларим қийматини оз нарсаларга алмаштирмангиз! Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса (қонунлар) билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир”. (Моида:44)

 

Ҳаётуллоҳ

06.12.2025

Tagsгеосиёсий манзараМарказий Осиё
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарбнинг “эркин ахборот” риторикаси ва назорат амалиёти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими Трамп келишувига қарши чиққан ўқитувчилар ва имом-хатибларни қамоққа олмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    «Аҳли-Сунна вал-Жамоа” истилоҳи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/