Москва: Суриядаги вазиятни изга солиш бизнинг манфаатимиздан бўлгани учун унга эътиборни қаратамиз

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Россия Суриянинг – у «терроризм» дея атаган – Ислом сари йўналишини ўзи учун зарба, деб ҳисобламоқда
Москва: Суриядаги вазиятни изга солиш бизнинг манфаатимиздан бўлгани учун унга эътиборни қаратамиз
Ўтган якшанба куни Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова – Россия Сурия бўҳронини ҳал этишда энг аввало ўз манфаатларидан келиб чиқиб қадам ташлаётганини билдирди.
Захарова матбуот конференциясида берган баёнотида – Суриядаги вазиятни изга солиш «Россия учун принципиал аҳамиятга эга» эканини, чунки «Сурияни терроризм ўчоғига айлантириш уриниши бир зарбадир, жумладан бу Россияга қаратилган зарба», деб айтиб ўтди.
У Суриядаги шаҳарни миналардан тозалаш ишларида Россия ролини ғоят муҳимлигини айтиб, «Бу – у ерда ёдгорликлар борлиги учунгина эмас, балки Сурияни нормал ҳаётга қайтариш учун ҳамдир», дея таъкидлади.
Захарованинг қўшимча қилишича, Россия Сурия бўҳрони билан боғлиқ регионал ва халқаро муаммоларни – халқаро терроризмга қарши курашга аҳамият қаратиш билан бирга – ўзининг миллий манфаатидан келиб чиққан ҳолда ҳал этади.
У шунингдек, халқаро майдондан Россияни четга суришга уринишлар бўлаётганига қарамай, у халқаро қалтис масалаларни ҳал этишдаги етакчилигини доим сақлаб қолажагини таъкидлар экан, «Шубҳасиз, биз четга чиқиб қолганимиз йўқ ва бу аниқ кўриниб турибди. Чунки биз фақатгина бизга қарши турмаган ҳамкорларимиз билан эмас, балки бизни четга чиқиб қолганимизни эълон қилганлар билан ҳам муомалада бўламиз», деди. (Россия Сегодня).
Роя газетасининг 2016 йил 13 апрел чоршанба кунги 73-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ