«Муборак Фаластин заминида Россия ва унинг қонхўрларига хуш келибсан дейилмайди»
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
«Муборак Фаластин заминида Россия ва унинг қонхўрларига хуш келибсан дейилмайди»
Аллоҳга ҳамд бўлсин ва Росулуллоҳга, унинг оиласига, саҳобаларига ва у кишини дўст тутганларга салоту салом бўлсин ва баъд:
Россия ва унинг қонхўрларига…
Болалар ва аёллар қотилларига…
Жиноятчи Башар ва адоватли Америка ёрдамчилари бўлган жиноятчиларга…
Шифохоналарни, мактаб-мадрасаларни ва бошпаналарни бомбардимон қилиб тинч фуқароларни қирғин қилаётганларга…
Мусулмонларни турли қуроллар ва бомбалар билан ўлдираётган қотилларга…
Қўлларидан Шом болаларининг қони томиб турган Медведевга ва унинг ортида турган Путинга Муборак Фаластин заминида «хуш келибсан» дейилмайди.
Эй болалар қотиллари… эй уруш жиноятчилари… эй бу замон қонхўрлари… эй йўқ бўлган подшоҳликни қидираётганлар… эй Шом устидан ҳукмрон бўлишни орзу қилаётганлар… эй буюклик ва халқаро майдонда мавжуд бўлиб туриш сароби ортидан елиб-югураётганлар… Шом қаҳрамонларининг туғишган биродарлари бор бўлган Фаластинга ифлос қадамингизни қўяпсизми?! Ҳалаб, Ҳимс ва Ҳамадаги эр кишилар ва аёлларнинг биродарлари бор бўлган Фаластинга ифлос қадамингизни қўйяпсизми?! Биродарларимизни, аёлларимизни ва болаларимизни ўлдириб, Шомимизни вайрон қилиб энди гўё ҳеч нарса бўлмагандек юртимизга келяпсизми?! Қандай ҳам, разил, юзсиз кимсаларсиз! Сизлар билан қўл сиқишаётган кимсалар қандай ҳам юзсиз кимсалардир!
Кечагина жиноятчилар каттаси Путин ҳатто тинч фуқаролар яшайдиган минтақаларда ҳам ҳарбий амалиётлар ўтказишдан тоймаётган «Исроил»ни ўзининг Суриядаги «террорчи»ларга қарши урушида ўзига намуна қилиб олишини айтган эди. Бугун эса унинг бош вазири Фаластин маъмурияти томонидан тантана билан кутиб олиниши учун Фаластинга келмоқда!! Ҳар бир хоин ва жиноятчиларга ҳалокат бўлсин.
Жиноятлари чўққисига чиққан Россия Шомдаги мусулмонларга раҳм қилмади. Бу жиноятчи олдин Чеченистон, Афғонистон ва Кавказдаги мусулмонларга ҳам раҳм-шафқат қилмаган эди. Россияни катта ёшдаги кишилардан олдин ҳатто мусулмонлар болалари ҳам лаънатлайдиган бўлиб қолди. Мана Фаластин аҳли жиноятчи Медведевга эй болаларимиз қотили, гарчи Фаластин маъмурияти югурдаклари сенинг истиқболинга чиқишган бўлсада сенга хуш келибсан дейилмайди. Чунки, сени кутиб олиш учун чиққан бу югурдаклар Фаластин аҳли вакиллари эмас. Фаластин аҳли Ҳалаб ва Идлиб аҳлидир, Диръа ва Ҳимснинг туғишган биродарларидир.
Эй одамлар:
Америка Россия тимсолида Шомда йўқотган нарсасини топди. Америка қўзғолонга барҳам беришга уриниб жиноятчи Башарга ёрдам бериш ва унинг қулашга яқин қолган подшоҳлигини қутқазиш учун Россияни ишга солмоқда. Россия Шом аҳлига ва болаларига қарши турли-туман жиноятлар ва ваҳшийликларни қилишдан бир лаҳза ҳам сустлик қилмади, ҳеч бир қиймат, ахлоқ ва инсонийликка риоя қилмади. Шом аҳлининг Исломни қоим қилишга ва баасчилар бошқаруви вайроналари устида Халифаликни тиклашга бўлган қатъиятларини кўриб Россиянинг зўр бериб қирғин қилиши ва ваҳшийлиги янада ортди. Россиянинг бутун умиди Башар ва унинг Эрондаги ёрдамчилари вақт ўтмай туриб яна ҳукмронликни қайтариб олишга муваффақ бўлиши эди. Бу мустамлакачи душманлар Шомда Аллоҳга содиқ холис эр кишилар борлигини, бу эр кишилар уларнинг ана шу орзуларини Шом остоналарида янчиб, ер билан яксон қилиб ташлашларини, илгари Афғонистондаги мужоҳидлар уларнинг бурнини ерга ишқагандек бурунларини ерга ишқашларини эътибордан қочиришди.
Эй Исломий Уммат армиялари, сизларга ҳам мурожаат қиламиз:
Қатъий бел боғлаб Шомдаги биродарларингизга уларнинг душманлари устидан ғалаба қозонишига ёрдам беринг. Уларга ёрдам беринг, нидоларига лаббай деб жавоб беринг. Эй армиялар, қонга қон, жонга жондир. Росулуллоҳ САВдан шундай деганлиги ривоят қилинган:
«مَا مِنِ امْرِئٍ يَخْذُلُ مُسْلِمًا فِي مَوْطِنٍ يُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ، وَيُنْتَقَصُ فِيهِ عِرْضُهُ إِلا خَذَلَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ، وَمَا مِنِ امْرِئٍ يَنْصُرُ مُسْلِمًا فِي مَوْطِنٍ يُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ وَتُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ إِلا نَصَرَهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ»
«Бирон киши бир мусулмонни унинг ҳурмати поймол қилинаётган ва ор-номуси камситилаётган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўйса Аллоҳ унинг ўзини ҳам ўзига ёрдам бўлиши истаб турган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўяди. Бирон киши бир мусулмонга унинг ор-номуси камситилаётган ва ҳурмати поймол қилинаётган ўринда ёрдам берса Аллоҳ Азза ва Жалла ҳам унга ўзига ёрдам бўлишини истаб турган ўринда ёрдам беради».
Шундай экан, эй армиялар Умматга ёрдамга етишинг. Шом ва Ҳалабга ёрдамга етишинг. Ироқ ва Мосулга ёрдамга етишинг. Ливия ва Яманга ёрдамга етишинг. Ақсо ва Муборак Ерга ёрдамга етишинг.
Исломга ва Халифалик лойиҳасига ёрдам беринг. Росулуллоҳ САВнинг мусулмонлар то қиёмат кунигача салавот-раҳмат йўллайдиган ансорларидан ўрнак олиб бу замон ансорлари бўлинг. Султонни ўз аҳлига қайтаринг. Ҳақни ўз эгаларига қайтаринг.
Ер юзининг ҳамма томонларидаги эй мусулмонлар:
Аллоҳга ўзингиздан У Зот севадиган нарсани кўрсатинг. У Зотга ўзингизнинг бугундан бошлаб Ғарб ва унинг мусулмонлар юртларидаги жиноятларига асло сукут қилиб туравермаслигингизни кўрсатинг. Ғарбга малай ҳокимларнинг тожу тахтларини ағдариб ташланг, уларнинг таянчларини зилзиладек ларзага солинг. Шом қаҳрамонларидек Исломий давлат, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бўлишини исташингизни баралла эълон қилинг. Ғалаба Аллоҳ изни билан сизга ёр бўлишига ва бутун душманлар мағлуб бўлиб ортларига қарамай қочиб қолишига ишонинг. Аллоҳ Таоло деди:
كَتَبَ اللَّهُ لَأَغْلِبَنَّ أَنَا وَرُسُلِي إِنَّ اللَّهَ قَوِيٌّ عَزِيزٌ
«Аллоҳ (Лавҳу-Маҳфузга): «Шак-шубҳасиз Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўлурман», деб ёзиб қўйгандир. Албатта Аллоҳ кучли, қудратлидир» [Мужодала 21]
Сўзимиз якунида Шомдаги аҳлимизга мурожаат қиламиз:
Биз сизлардан бу мустамлакачилар фақат Исломий Халифалик бўлишини истаётганингиз учун, илмонийликни ҳам, фуқаролик давлатини ҳам ва демократияни ҳам истамаётганингиз учун ўч олишаётганини биламиз. Қоядек мустаҳкам туриш, сабр ва саботнинг энг гўзал намуналарини кўрсатаётганингизни бутун олам кўриб турибди. Заифлашмадингиз ва бўйин эгмадингиз. Аксинча Аллоҳ ваъдаси ва инша Аллоҳ яқинда берадиган нусрати билан шодликка тўлиб олдинга отилдингиз.
Шу билан бирга биз сизларни эй Шом қаҳрамонлари янада сабот кўрсатишга чақирамиз. Эй Ҳалаб, Ҳимс, Ҳама, Диръа, Идлиб, Дамашқ ва Риққа эр кишилари сабр, яна сабр қилинг. Зеро нусрат бир соатлик сабр биландир. Аллоҳ сиз билан биргадир ва амалларингизни асло зое кетказмас.
وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً
«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир» [Талоқ 3]
Сизларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, Америка ташаббуслари, вакиллари ва одамларидан ўта эҳтиёт бўлинг. Қатар, Саудия, Кўрфаз ва Туркия ҳокимларининг макру ҳийлаларидан эҳтиёт бўлинг. Чунки бу малайлар Ғарб билан биргаликда сизнинг қўзғолонингизни йўқ қилишга ва бўғиб ташлашга бел боғлашган.
Сизларчи, эй адоватли руслар, Фаластинга хуш келмадингиз. Эртага Шомда мағлуб ва шарманда бўлиб этагингизни судраб қочиб қоласиз. Шом болалари, аёллари ва кексаларига қарши қилган ваҳшиёна жиноятларингиз пешонангиздаги шармандалик тамғаси бўлиб қолади.
Аллоҳим, Башар ва унинг иттифоқчиларини мағлуб айла. Америка ва унинг тобеларини янчиб ташла. Россия ва унинг ёрдамчиларидан интиқом ол.
Аллоҳим, уларнинг бирон байроғини юксак қилма, уларнинг бирон ғоясини рўёбга чиқарма. Аллоҳим, улардан биронта жиноятчи кимсани қолдирмай барчасини янчиб ташла.
Аллоҳим, Шом ва унинг аҳлига нусрат бер, уларга ва бизга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик билан марҳамат кўрсат. Рошид Халифаликда Ислом ва унинг аҳли азиз, куфр ва унинг аҳли эса хор бўлади.
Аллоҳим, омин, омин. Валҳамду Лиллаҳи Роббил оламин.
Муборак замин Фаластиндаги Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлими саҳифасининг ссилкаси:
Ҳизб ут-Таҳрир 10 сафар 1438ҳ
Муборак замин Фаластин 10 ноябр 2016м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми