МУЛКЧИЛИКНИНГ ТУРЛАРИ

بسم الله الرحمن الرحيم
МУЛКЧИЛИКНИНГ ТУРЛАРИ
Молга эга бўлиш сабаблари
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)
Аввалги мавзуларимизда сизларни хусусий мулкчилик, унинг таърифи ва мулкчиликнинг маъноси билан таништирдик, эндиги мавзуимиз молга эга бўлиш сабаблари хусусида.
Қандай бўлмасин эгалик қилинадиган ҳар қандай нарса мол-мулкдир. Мол-мулкни қўлга киритиш сабабларидан мурод – шахс аввал эга бўлмаган мулкка уни эга қилган сабаблардир. Аммо молни бадал эвазига алмаштиришнинг барча турлари мулкни қўлга киритиш сабабларидан ҳисобланмайди, балки “айн” – мавжуд нарсага эга бўлиш сабабларидандир. Чунки у муайян мол эвазига бошқа молга эга бўлишдир. Зеро, бу ўринда мол аслида инсоннинг мулки бўлиб, фақат ундан айрим нарсаларни бошқа нарсага айирбошлаш (алмаштириш) содир бўлган, холос. Шунингдек, тижорат фойдаси, ҳовли ижараси ёки деҳқончилик ҳосили каби мулкнинг кўпайиш сабаблари ҳам мулкни қўлга киритиш воситаси ҳисобланмайди. Чунки бу нарсаларда, гарчи баъзи янги молга эга бўлинса ҳам, лекин бу янги мол бошқа молдан пайдо бўлган. Демак, бу нарсалар мулкка эга бўлиш сабаблари жумласига кирмайди, балки молни ўстириш, кўпайтириш сабабларидандир. Бу ўриндаги баҳс мавзуси эса, мулкка эга бўлиш, бошқача айтганда аввалда мавжуд бўлмаган мулкни қўлга киритиш ҳақидадир. Мулкка эга бўлиш сабаблари билан мулкни кўпайтириш сабаблари ўртасидаги фарқ шуки, мулкка эга бўлиш аввал мавжуд бўлмаган молни, яъни молнинг аслини қўлга киритишдир, мулкни кўпайтириш, ўстириш эса аввалдан мавжуд ва инсоннинг мулки ҳисобланган молни кўпайтиришдир. Чунки бу ҳолатда мол аввалдан мавжуд бўлиб, у фақат кўпайтириб, устирилган бўлади, холос. Дарҳақиқат, шариатда мулкка эга бўлиш ва мулкни кўпайтиришнинг ҳар бирига тааллуқли шаръий аҳкомлар баён қилинган. Шариатда савдо ва ижара ақд (битим)лари каби мулкни ўстиришга тааллуқли аҳкомлар билан бирга ов ва музораба каби мулкка эга бўлишга тааллуқли аҳкомлар ҳам мавжуд. Демак, мулкка эга бўлиш сабаблари аслни, яъни аввал мавжуд бўлмаган мол-мулкни қўлга киритиш воситаларидир. Мулкни ўстириш сабаблари эса, мулкка эга бўлиш сабабларидан бири билан инсоннинг мулкига айланган ўша аслни (молни) кўпайтириш воситаларидир.
Мулкка эга бўлишнинг Шореъ томонидан белгиланган муайян сабаблари мавжуд, инсон улардан оғиши жоиз эмас. Бундан келиб чиқадики, мулкка эга бўлиш сабаблари шариат томонидан белгиланади. Мулкчиликнинг “айн-мавжуд нарса ёки манфаатга қаратилган шаръий ҳукм” дейилган таърифи мулкка эга бўлиш учун Шореънинг изни бўлишини тақозо этади. Демак, мулкни қўлга киритиш учун Шореъ изн берган сабаблар мавжуд бўлиши лозим. Шунга биноан, шаръий сабаб топилсагина мулкка эга бўлинади. Аммо шаръий сабаб топилмаса, инсон молни амалда қўлга киритса-да, мулкка эга бўлган ҳисобланмайди. Чунки мулкка эгалик – Шореъ изн берган шаръий сабаб билан молни қўлга киритишдир. Дарҳақиқат, шариат мулкка эга бўлиш сабабларини муайян ҳолатлар билан чеклади ва у муайян ҳолатларни муайян ададда эканини баён қилди (мулкка эга бўлишнинг 5 сабаби), бу муайян ҳолатларни шундай очиқ ва равшан баён қилиб бердики, унинг остидан бир неча жузлар балқиб чиқди. Масалан, меҳнат бўлимида меҳнатга тааллуқли аҳкомлар, мерос бўлимидан меросга тааллуқли аҳкомлар келиб чиққани каби ва ҳоказо. Мана шу келиб чиққан иккиламчи аҳкомлар юқоридаги муайян ҳолатларнинг фуруларидир. Шариат бу сабабларни куллий нарсалар билан иллатламагани учун уларга бошқа куллий иллатлар қиёсланмайди. Бунинг сабаби шуки, кейинги асрларда юзага келган эҳтиёжлар янги яратилаётган молларда акс этиб, муомалаларда эса асло янгилик бўлмайди, яъни янгилик алоқа тузумида эмас, балки алоқа мавзусида бўлади. Шунинг учун муомалаларни муайян ҳолатларга чеклаб қўйиш, яъни янги пайдо бўлган кўплаб эҳтиёжларга ҳамда мулкка мулклиги, меҳнатга меҳнатлиги сабабли мос келадиган муайян ҳолатларга чеклаб қўйиш лозим бўлади. Шунда хусусий мулкчилик инсон фитратига мос келадиган суратда чекланган бўлади ва бу мулкчиликни чекламай, жиловсиз қўйиб юбориш оқибатида юзага келадиган хатарлардан жамиятни асрайдиган суратда мулкчилик тартибга солинган бўлади. Уйланиш “нав” ғаризасининг бир кўриниши, ибодат эса “тадайюн” ғаризасининг кўринишларидан бири бўлгани каби, хусусий мулкчилик ҳам “бақо” ғаризасининг бир ифодасидир. Инсонга бу ғаризаларни хоҳлаганича қондириш эрки бериб қўйилса, бу ҳуқуқ инсонни бахтсизлик, изтироб, ғайритабиий ёки нотўғри қондиришларга олиб боради. Шунинг учун инсоннинг мол-мулкка эга бўлиш кайфиятини муайян меъёрга чекламоқ лозим. Бу меъёр чекланмас экан, одамлар қайси йўл билан бўлмасин мол-дунёни қўлга киритишга ҳаракат қиладилар. Бир ҳовуч шахслар мол-мулк орқали бутун уммат устидан ҳукмронлик қилиб, қолган жуда кўп одамлар эса, ҳатто баъзи эҳтиёжларини қондиришдан ҳам маҳрум бўлиб қоладилар. Мол-мулк ортидан фақат мол-мулк бўлганлиги учунгина қувилмаслиги лозим. Агар бундай бўладиган бўлса, инсон фаровон, хотиржам яшаш лаззатини тотмайдиган бўлиб қолади, мол-мулк, бойликлар одамларнинг қўлига тегмасдан, хазина ва омборларда босилиб ётаверади. Бундай бўлмаслиги учун мулкка эга бўлиш сабаблари чекланмоғи зарур.
Хусусий мулкчиликка тааллуқли шаръий аҳкомларни ўрганиб чиқсак, мулкка эга бўлиш сабаблари бештадан иборат эканлигини кўрамиз.
1. Меҳнат.
2.Мерос.
3. Яшаш учун мол-мулкка бўлган эҳтиёж.
4. Давлат ўз молларидан халққа бериши.
5. Шахслар мол ёки меҳнат сарфламай оладиган моллар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
22.03.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ