Мусулмон юртларидаги рувайбиза ҳукмдорлар зўравонлиги остида Уммат ва унинг ҳарбий кучлари намойиш қилинишдан бошқа нарсага ярамаяпти!
Матбуот баёноти
Мусулмон юртларидаги рувайбиза ҳукмдорлар зўравонлиги остида Уммат ва унинг ҳарбий кучлари намойиш қилинишдан бошқа нарсага ярамаяпти!
Ҳар куни ижтимоий тармоқлар ва сунъий йўлдош каналлари исломий юртлар пойтахтларида ўтказилган ҳарбий машғулотларни намойиш қилмоқда. Бу машғулотларда армияларнинг маҳоратлари, қурол-яроғлари ва технологик янгиликлари намойиш этилмоқда. Улардан ушбу қўшинларимизнинг буюк давлат бўлиш учун зарур бўлган бирорта маҳорат, техника ва малакадан маҳрум эмаслиги кўриниб турибди. Мукаммал ва қатъий тайёргарликдан ўтган аскарлардан тортиб, Покистон, Бангладеш, Миср ва Туркиянинг турли халқаро ҳарбий машғулотларда олтин медалларни қўлга киритиш билан шуҳрат қозонган ҳарбийларигача, шунингдек, телевидение каналларида худди драматик санъаткорлар ёки интерактив дастур бошловчилари каби ҳарбий таҳлилчилар сифатида намоён бўлаётган ҳарбий экспертлару стратегик таҳлилчиларигача, барча-барчасини мисол келтириш мумкин. Ҳали бу ёқда ушбу армиялар қўлидаги стратегик қуроллар, баллистик ракеталар, ядровий қуроллар ва қитъалар аро ракеталар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Шу хусусда, «Youm7» веб-сайти бундай хабар тарқатди: «Африка ва Яқин Шарқда авиация ва космонавтика соҳасида ноёб глобал воқеа ҳисобланган «2024 Миср халқаро авиация ва космонавтика» кўргазмаси очилди. Кўргазмада 100дан ортиқ мамлакатдан 300дан ортиқ етакчи авиация, космик ва мудофаа саноати ишлаб чиқарувчилари иштирок этмоқда. Саудия Арабистони ҳам кўргазмада иштирок этаётган давлатлар қаторида. Тадбир давомида фуқаровий ва ҳарбий самолётларнинг ҳамда дронларнинг турли моделлари намойиш этилди. «Мисрда ишлаб чиқилганидан фахрланамиз», ёзуви бўлган Мисрнинг янги зирҳли машинаси ҳам Аламиндаги аэрокосмик кўргазмада телеэкранларда кўрсатилди. «Ғ-15» ва «Тайфун» русумли Саудия самолётлари ҳам намойиш этилди. Кўргазмада, шунингдек, сунъий интеллект ва дронлардан фойдаланган ҳолда объектларни мудофаа қилиш тизими ҳамда «F-15SA» самолётлари қисмларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва ривожлантириш, техник ёрдам кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш соҳасидаги юқори имкониятлар тақдим этилди. Кўргазма доирасида иштирокчилар бир қанча профессионал авиация манёврларига гувоҳ бўлдилар, шу жумладан, Саудиянинг «Eurofighter Typhoon» самолётларининг усталик ва аниқлик билан алоҳида ажралиб турган манёврларини ҳам томоша қилдилар».
Шунча ҳарбий потенциал ва қурол-яроғлар Ғазодан атиги бир чақирим нарида намойиш қилинмоқда. Бироқ яҳудий вужуди Ғазо халқини қатли ом қилишда давом этмоқда. Бундай кўргазмаларни очиш, Синай каби жойларда ҳарбий машғулотлар ўтказиш, ҳарбий куч ишлатиш билан таҳдид қилиш аслида яҳудий вужудини тийиб қўйиш учун етарли эди. Бундан ташқари, бу вужудни йўқ қилиш учун ҳатто яқин ёки узоқдаги исломий юртлар гарнизонларида биқсиниб ётган армияларнинг бир қисми ҳам кифоя қилади. Лекин яҳудийларнинг бу юртларимиздан қўрқмаётганининг сабаби ҳукмдорларнинг хоинлиги ва қўшин қўмондонларининг қўрқоқ ва коррупциячилиги эканини билган киши бундан таажжубланмайди. Шунинг учун яҳудий вужуди ўз жиноятларини давом эттиряпти ва то Ғазо аҳлини йўқ қилиб, Ақсо масжидини вайрон этиб, ўзи даъво қилган ибодатхонани қурмагунича тўхтамайдиган кўринади.
Эй Уммат армияларидаги холис кишилар! Эй қўшни давлатлардаги энг маҳоратли Миср, Иордания, Туркия ва Покистон армиялари!
Сиз муборак замин ва унинг Қуддусини озод этишга ва етимлару бевалар учун яҳудийлар ва уларни дўст тутганлардан интиқом олишга армияларингиз қудрати етиб ортадиган даражада кўп эканини жуда яхши англаб турибсиз. Шунингдек, буни амалга ошириш қаршисида турган ягона тўсиқ сизнинг рувайбиза ҳукмдорларингиз ва улар билан тил бириктирган ҳарбий раҳбарларингиз эканини ҳам, сиз ҳарбий ва сиёсий етакчиликдаги бу хоинларни ағдаришга қодир эканингизни ҳам яхши биласиз. Шуни билингки, яҳудий вужуди билан унинг хўжайини Американинг амбициялари чегара билмайди. Сиз яҳудийларнинг Нилдан Фуротгача ҳукмрон бўлишларини ва телеэкранларда чиқиб, қўрқмай-уялмай эълон қилишаётган хаёлларига ва орзуларига етишишларини наҳотки томоша қилиб тураверасиз?! Аллоҳ сизни алмаштирмасидан олдин ҳамда сиз барча малоикалару инсонларнинг қарғишига қолиб, сизни жаҳаннам водийсида сиёсий ва ҳарбий етакчиларингиз билан бирга тўпламасидан туриб ишингиз тадоригини кўринг! Ёнингизда Ислом Умматининг энг малакали, фиқҳ ва сиёсатда билимдон ҳамда ҳарбий ва сиёсий етакчилигига эга Ҳизб ут-Таҳрир турибди. Агар унга нусрат-ёрдам бериб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этсангиз ўзингизни жаҳаннам оловидан ҳамда инсонлар ва фаришталарнинг лаънатидан қутқарган бўласиз.
﴿يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا * وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءَنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا * رَبَّنَا آتِهِمْ ضِعْفَيْنِ مِنَ الْعَذَابِ وَالْعَنْهُمْ لَعْناً كَبِيراً﴾
«Юзлари оловда айлантириладиган-куйдириладиган кунда, улар: «Кошки эди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда», дерлар. Яна улар дейдилар: Раббано, дарҳақиқат биз бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйсундик, бас улар бизни (тўғри) йўлдан оздирдилар. Раббано, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин» [Аҳзоб 66-68]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми