Муваққат ҳукумат Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини қамоққа олиш билан шармандали ўрнак кўрсатди
Матбуот баёноти
Муваққат ҳукумат Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини қамоққа олиш билан шармандали ўрнак кўрсатди
2024 йил 4 октябр эрта тонгда собиқ диктатор Ҳасина ҳукуматидан фарқсиз ўлароқ, бугунги муваққат ҳукумат Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти аъзоси биродаримиз Имтиёз Салимни қамоққа олди. Уларнинг иддаоси бўйича, унинг жинояти Ҳизб ут-Таҳрирнинг сиёсий фаолиятларидаги иштироки бўлган. Маълумки, Имтиёз Салим Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаш тўғрисидаги тоғут Ҳасина ҳукумати томонидан чиқарилган фармонни бекор қилиниши талаби билан ички ишлар вазирлигига ариза топширган эди. Кейин ариза топшириш бўйича юридик гуруҳ билан биргаликда матбуот конференцияси ўтказганди. Наҳотки, Ҳасина ҳукуматининг ростгўй сиёсий ҳизб бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлашга оид адолатсиз фармонига қарши чиқиш жиноят бўлса?! Наҳотки, тоғут Ҳасина ҳукумати тортиб олган сиёсий ҳуқуқни қайта тиклаш тўғрисида Ҳизб номидан араза топшириш жиноят саналса?!
Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти аъзолари сиз муваққат ҳукуматдан Имтиёз Салимни зудлик билан ва шартсиз озод этишингизни талаб қиламиз. Ҳасина ҳукуматининг нима учун Ҳизб ут-Таҳрирга тақиқ қўйганини сиз амалда яхши биласиз. Ўшанда, 2009 йил Ҳасинанинг Ҳиндистон билан тил бириктириши натижасида Пилхонада иқтидорли ҳарбий зобитларнинг қирғин қилинганини Умматга ростгўйлик ва жасорат билан очиб берган ягона томон ҳам Ҳизб ут-Таҳрир бўлди. Аммо қотил Ҳасина ҳукумати сиёсий йўллар билан Ҳизб ут-Таҳрирга қарши кураша олмагач, бу адолатли ва муросасиз овозни бостиришга ҳаракат қилиб, ҳеч қандай суд қарори рақами ёки бирон бир қонуннинг бирор бандини кўрсатмасдан, биргина матбуот эслатмаси орқали унинг фаолиятига ноқонуний ва ноҳақ чекловлар қўйди. Шунга қарамай, Ҳизб ут-Таҳрир Ҳасина ҳукуматининг қамоққа олиш, ўғирлаб кетиш, қатл қилиш ва армия зобитларини ишдан бўшатиш ва Исломга қарши ҳаракатларига нисбатан ўзининг муросасиз сиёсий курашини давом эттирди. Шу нуқтаи назардан, 2013 йилда тоғут Ҳасина қонунни менсимай ва ижроий ҳокимиятини суиистеъмол қилган ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрирни номинг ўчгур «терроризмга қарши кураш қонуни» доирасига ҳам киритди.
Ҳасина ҳукумати ағдарилганидан сўнг, Ҳиндистон режими ва унинг оммавий ахборот воситалари Ислом ва Ҳизб ут-Таҳрирга қарши кўплаб уйдирма, ёлғон ва провокацион баёнотлар ва хабарларни тарқатди. Биз ҳақли равишда шуни сўрамоқчимизки, муваққат ҳукуматнинг Ғарб давлатлари ва Ҳиндистонга садоқати борми?! Имтиёз Салимни қамоққа олиш билан нимани исботлашга уриняпти?! Биз муваққат ҳукуматдан мустамлакачи кофир Ғарбга ва унинг минтақавий иттифоқчиси бўлган Ҳиндистонга худди малай Ҳасина ҳукумати каби таянишни бас қилишни, Уммат сафига ва самимий ҳис-туйғуларига қайтишни талаб қиламиз. Муваққат ҳукумат шуни унутмаслиги керакки, ўз жонларини қурбон қилиб, уларни ҳокимиятга олиб келган талабалар ҳукуматнинг ҳиндистонпараст сиёсатини қаттиқ танқид қилганлар. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿لَّا يَتَّخِذِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَۖ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَلَيۡسَ مِنَ ٱللَّهِ فِي شَيۡءٍ﴾
«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир)» [Оли Имрон 28]
Шуни аниқ таъкидламоқчимизки, Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий Ҳизб бўлиб, мабдаи Исломдир. Унинг мақсади Ислом Умматини уйғотиш, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш ҳамда Ислом Умматини мустамлакачи кофир Ғарб давлатлари ва уларнинг минтақавий иттифоқчилари чангалидан озод этишдир. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿وَلۡتَكُن مِّنكُمۡ أُمَّةٞ يَدۡعُونَ إِلَى ٱلۡخَيۡرِ وَيَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَيَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۚ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ﴾
«Сизлардан эзгуликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир» [Оли Имрон 104]
Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо қилиш билангина янги Бангладеш адолатли ва пешқадам давлатга айланади. Шунинг учун биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари мамлакатдаги барча холис ва нуфузли кишиларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда фаолият қилишга чақирамиз. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:
«ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Сўнг золим—зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». (Имом Аҳмад ривояти).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми