Мен Музаффар акани шаҳид қилишганида Жаслиқда эдим
Мен Музаффар акани шаҳид қилишганида Жаслиқда эдим
بسم الله الرحمن الرحيم
Зиндонларда шаҳидларни кўрганлар улардан қандаям яхши ибрат олдилар. Кошки, уларни сиз азиз халқ таниганингизда эди.
Бугун чўкаёзган ётоқхона полларини ўнглаш учун ўта камгап биродаримни чақирдим. Уни дурадгорлигини йигирма бир йилни беш йилида битта зонада бирга бўлиб ҳам эшитмагандим. Ҳатто уч ойлаб битта камерада ўтирган пайтларда ҳам фақат сомеъ бўлибгина зеҳнимда қолган эди.
Мана бугун бир дўстимнинг таклифи билан ўша камгапни ёрдамга чақирдим. Ажабо, яна ўша-ўша мум тишлагандек жим. Йўқ, мен ундаги жимликка узоқ бардош беролмадим, “портладим”:
– Сен укажон, адашмасам қачонлардир яхшигина даъватчи бўлган экансан, тўғрими?
– Унчаликмас…
– Дорисларингга гапирармидинг ё имо-ишора қилиб эплармидинг?
– Гапирардим ака, гапирардим, мендан ҳақни таниганларни иккитаси золимларга тик қараб шаҳид кетди, мен улардақа шижоатни ўзимда топмай, уятдан ер сузиб қолдим, ундан ташқари… (узоқ жим турди-да) мен, Музаффар акани шаҳид қилишганида Жаслиқда эдим. Улардек бўлолмаганимдан, ўзимдаги сустликдан, сўзи амалига мос мардлардан бўлолмаганимдан чуқур ўй санода қолиб кетдим ака!!!
Энди ундаги камгаплик менга кўчди. Дарҳақиқат, нимага мен шунақа тарафдан ўйлаб кўриб, ўзимни бироз бўлса-да танқид қилмадим, фалон йил ўтириб бошимдан манавиндай машаққатлар ўтган, деб жағи тинмас риёкордек жавраб тинмадим. Ахир мен кўрганни бу ҳам кўргандиру, бу укамдан сергаплигим ортиқроқ эмасми, дея ўйланиб қолдим. Ва “портлаганимдаги” кинояларимдан хижолат бўла бошладим. Бир муддат вақт ўтгач, бу юртнинг энг гўзал мақом топган ўғлони Музаффарнинг шаҳидлиги ҳақида бу укамнинг билганларини эшитгим келди. Қистовимдан кейин тешасини қўлидан қўйиб, бироз хотирасини жамлаш учун бир нуқтага қараб жим қолди, кейин аста интиқ юракларни парчалашга қодир воқеани сўзлай бошлади:
Зонадаги мелисаларга башарам хунукроқ кўриндими ёки бошқа мен билмаган нарса баҳона бўлдими, Жаслиққа этап қилинаётган мард йигитлар ичига “одам кўпайсин”га мениям қўшворишди. Ҳамсафарларни “бир бошга бир ўлим” , “ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил” дея шивир-шивиридан бир аҳвол эдим. Бордик. Ломкасидан тирик чиқиб, камераларга бир аҳволда кирдик. Биздан аввал бориб, эти-ю бети қотган собит мардлардан шижоат юқиб, ўзимга келгандек бўлдим.
Бир биродар (исми эсимда йўқ) подвалда алоҳида камерада темирчилик, сварка ишлари билан шуғулланарди. Бир куни камерамизга ранги докадек оқариб кириб келди. Нима гаплигини сўрасак, “бугун кечаси билан подвалда учта биродаримизнинг – Музаффар аканинг, Ҳусниддин аканинг, Нўъмон аканинг даҳшатли ингроқ ва бақириқларини эшитдим. Мениям бу кеча камерангга бор, деб чиқарворишди”, — деди.
Эртаси куни санчастда ишлайдиган бир аристон: “Подвалдан уч кишини санчастга олиб чиқишди. Кийимларини устига қон тепчиб чиқиб, қизариб кетган экан, менга “янги рўба (қамоқ кийими) кийгиз буларга, этапга тайёрла учовини” деб буюришди. Мен Музаффарни рўбасини ечганимда, рўбага териси қўшилиб ечилди, ҳамма жойи порсиллоқ, кўкариб, қорайиб кетган экан, ҳушимдан кетишимга оз қолди” деб барчамизни бир аҳволга солиб қўйди. Уни гапига қараганда Қулимбетов ўзи устида туриб аввал роса дубинкалаган, сўнгра ошхонадан бир аблаҳ беш литрли чойнакда қайноқ сув ташиб берган, Анвар деган лохмач аристон ва яна бир аблаҳ Музаффар акани устидан қуйиб турган, яна бошқа лохмач Ҳусниддинни устида шу ишни қилган. Бир неча соатлаб такрорланган даҳшатли қийноқдан Ҳусниддин шаҳид бўлган.
Бу гап-сўз зона бўйлаб тезда тарқаб кетган. Эрталаб ҳамма аристонларни плацга йиғиб Қулимбетов ранги бир аҳволда, телбаларча телба-тескари гапира бошлаган:
– Яхшимисизлар, магазин қилдиларингми? Ҳой санлар, буларнинг барча талабини дарҳол бажар, магазиндан хоҳлаган нарсаларини сотиб олишсин, тушунарлими?
Шунда бир биродар уни гапини бўлиб:
– Подвалдаги биродарларимизга нима бўлди, уларни нима қилдиз? деганда, Қулимбетов довдираб пайдар-пай гапира кетган:
– Улар яхши, бугун сангородга юборяпман, ҳаммаси яхши, деб, оммадан ўзини олиб қочиб штабга кетган.
Кейинчалик Зарафшон зонасида золимлар қўлида шаҳид қилинган ўша учта азизимизни бири Нўъмон акадан эшитгандим. Ўшанда Музаффар акани, Ҳусниддин акани (У воронокка (маҳкумларни ташийдиган махсус машина, зековоз) чиқарилганида жонсиз бўлган), Нўъмон акани жазирама иссиқ кунларнинг бирида этап, деб воронокка юклашган. Қоқ саҳронинг яримида атайлаб “балон тешилди” баҳонасида уларни эллик градус иссиқда темир кузов ичида қолдириб, ҳатто эшикларини очиб ҳам қўймасдан, ўзларини соя-салқинга олиб қочган мелисалар уларнинг ўлишини кутишган экан. Нўъмон акани улардан алоҳида ажратиб воронокни бошқа бўлагига қамашган. Унинг айтишича, ўшандан кейин Музаффар аканинг овози тинганди, унга нимадир қилиб ўлдиришганди, деб айтиб берган экан.
Менда бу воқеани айтиб берувчига нисбатан меҳр ва ажиб бир ҳурмат пайдо бўлди. Ва унинг сукутидан, камгаплигидан ўша дақиқаларда яхшигина улуш мендек сергапга ҳам юқиб ўтди. Ана шу биродарларимиз Аллоҳга берган аҳдларига содиқ ҳақиқий рижоллардир:
مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
– “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У Зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”. (Аҳзоб:23)
Аллоҳ Субҳанаҳу бизни мана шундек рижоллардан ўрнак олиш бахтига мушарраф қилсин! Зурриётларимиздан шундай рижолларни чиқарсин!
(Ўз хотираларидан сўзлаб, дилларни вайрон қилган укам ҳикояси)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
16.02.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми