Ҳизб ут-Таҳрир Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишни талаб қилаётгани учун Индонезия режими уни таъқиқлади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишни талаб қилаётгани учун Индонезия режими уни таъқиқлади
Ҳижрий 1438 йил 25 шаввол, милодий 2017 йил 19 июл «Қудс Арабий» сайтида бундай хабар чоп этилди (хабар сўзма-сўз олинмади): «DPA хабарига кўра, чоршанба куни Индонезия ҳукумати исломий юртларни «Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик» байроғи остига жамлаш учун фаолият олиб бораётган халқаро исломий ташкилотнинг маҳаллий бўлимини расман тарқатиб юборди».
Адлия ва Инсон ҳуқуқлари вазирлигининг қонуний идораси бош котиби Фаридий Ҳарисга кўра, айни вазирлик Ҳизб ут-Таҳрирнинг Индонезиядаги бўлими қонунийлигини чоршанба кундан бошлаб бекор қилган.
Бу ҳаракат Индонезия президенти Жоко Видодонинг фармонга имзо чекиши ортидан бир ҳафта ўтиб бошланди. Фармонда ҳокимият органларига миллий бирликка таҳдид, дея ҳисобланган ташкилотларни тарқатиб юборишга рухсат берилиши айтилади.
Айни фармонга экстремистик исломий ташкилотлар нишонга олинган, дея қаралаётган бўлса-да, бироқ инсон ҳуқуқлари ташкилотлари уни «жамият қуриш эркинликларига таҳдид», дея танқид остига олмоқда.
Ўзининг Халифаликни барпо этиш мақсадига зўравонлик қўлланмайдиган воситалардан фойдаланишини айтиб келган Ҳизб ут-Таҳрир Австралия ва Британияда эркин фаолият олиб боради. Бироқ у айрим Ўрта Шарқ давлатларида ва Ўрта Осиёда тақиқланган.
Ўтган ҳафта Ҳизб ут-Таҳрир айни фармонни «мустабидлик», дея баҳолади.
Ҳизбнинг матбуот воизи Муҳаммад Исмоил Юсанто «Биз ҳеч қандай қонунни бузмаган бўлсак, нега тарқатмоқда?», деди.
Сўнг «Агар халқ бу режимни репрессиячи ва Ислом душмани, дея сифатласа, халқни айбламанглар», дея қўшимча қилди.
Маълумки, Индонезия дунёдаги энг кўп мусулмон яшовчи давлат саналади, лекин унинг ҳукумати ғоят илмонийдир».
Роя газетаси шарҳи:
Ҳизб ут-Таҳрир ўз қонунийлигида исломий юртлардаги мустамлакачи кофир Ғарбга малай бўлган ҳукмрон режимларга ҳам, ер юзидаги мавжуд тузумларга ҳам таянмайди. Ўзининг мавжудлиги учун, бинобарин, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлида исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват қилиши учун бирор рухсатни ҳам кутиб ўтирмайди. Ушбу буюк фарзни адо этиш учун олиб бораётган фаолиятларида на индонезиялик раҳбарлардан, на бошқа юртлар раҳбарларидан ва на инсон ўйлаб топган уларнинг конституцияларидан бирор лицензия керак эмас. Йўқ, Ҳизб Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
«Орангиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир жамоа бўлсин, ана ўшалар нажот топгувчилардир» [Оли Имрон 104]
деган каломига асосан, ўзининг қонунийлигида-шаръийлигида Роббул оламиндан мадад олади. Шунинг учун Индонезия режими Аллоҳ Азза ва Жалла шариатига зид бундай золимона чора-тадбирларни қўллаш билан Ҳизб ут-Таҳрирга ҳам, унинг аъзоларига ҳам заррача таъсир қилолмайди. Биз даъватни етказиш ва мусулмонлар ҳаётида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш фаолиятимизни давом эттирамиз. Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, Ундан нусратини тезлаштиришини, бизни Ўзининг фазлига муяссар қилиб, иззати ва карами билан сийлаб, Умматни инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат даражасига қайта олиб чиқишини, Халифалик давлатини қайтадан дунёнинг биринчи давлатига айлантиришини, бу давлатнинг дунёнинг чор атрофига эзгулик ва адолат улашишига ёрдам беришини сўраймиз. Ана шу кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар, Аллоҳ бу билан мўминлар қалбиган оро берур.
Роя газетасининг 2017 йил 26 июл чоршанба кунги 140-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ