«Нефть эвазига озиқ-овқат»дан «нақд пул эвазига озиқланиш» сари! Яманда тизимли қашшоқликни ишлаб чиқиш учун кофирларнинг навбатдаги қуроли

«Нефть эвазига озиқ-овқат»дан «нақд пул эвазига озиқланиш» сари!
Яманда тизимли қашшоқликни ишлаб чиқиш учун кофирларнинг навбатдаги қуроли
Режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик вазири ҳамда Жаҳон банки гуруҳидаги Яман вакили Афроҳ Ал-Зуба расмий баёнотида Жаҳон банки Яманда «нақд пул эвазига озиқланиш ва яшаш воситалари» лойиҳасини молиялаштириш учун 100 миллион доллар грант ажратишга, шунингдек, мамлакатнинг бардошлилигини қўллаб-қувватлаш, қайта тиклаш ва соғломлаштириш ишларини кучайтириш учун қўшимча 1,8 миллион доллар ажратишга рози бўлганини маълум қилди («Russian Today»).
Ушбу нафис дипломатик иборалар ва даъво қилинаётган молиявий грантлар ортида мутлақо бошқача бўлган аянчли ҳақиқий қиёфа яширингандир. Ушбу лойиҳанинг эълон қилиниши асло азоб-уқубатларни енгиллаштиришга қаратилган инсоний ташаббус бўлмай, балки қарамликни мустаҳкамлаш ва низолар ҳамда урушлардан машаққат чекаётган халқларнинг бойликлари устидан мустамлакачилик жиловини янада қаттиқроқ тортиш занжирининг навбатдаги янги халқасидир. Яман ҳам Жаҳон банки ўз қўлида малай қурол ўлароқ маҳорат билан қўллаётган ушбу жирканч сиёсатдан мустасно эмасдир. Бу сиёсат йирик капиталистик кучлар, уларнинг бошида халқаро пул-кредит сиёсатини бошқариб турган ва ундан халқларни тиз чўктириш ҳамда ривожланаётган давлатларнинг сиёсий қарорларини ўзларига бўйин эгдириш учун юмшоқ қурол сифатида фойдаланаётган Америка қўлидаги воситадир. Буларнинг барчаси ривожланиш ва қайта тиклаш даъво қилинадиган жозибали шиорлар пардаси ортида амалга оширилмоқда, ваҳоланки, асл ҳақиқат — қашшоқликни лойиҳалаштириш ва иқтисодий ожизликни боқий қилиб қўйишдир.
«нақд пул эвазига озиқланиш ва яшаш воситалари» лойиҳасини халқаро ташкилотларнинг узоқ давом этган мустамлакачилик меросидан ажратган ҳолда тушуниб бўлмайди. Ушбу тушунча инсон онгида дарҳол ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида Ироққа мажбуран юкланган, ўзининг жирканч номи билан танилган «нефтъ эвазига озиқ-овқат» дастурини жонлантирди. Услублар ва номлар турлича бўлса-да, бош фикр ва асл ҳақиқат биттадир: асосий мақсад — озод халқларни ва улкан салоҳиятга эга юртларни ўзларининг мустақил ва ишлаб чиқариш қарорига эга бўлган ҳақиқий иқтисодларни барпо этишга йўл қўйиш ўрнига, кун сайин бериладиган садақа ёрдамлар илинжида кўз тикиб турадиган истеъмолчи ва қарам жамиятларга айлантиришдир.
«нақд пул эвазига озиқланиш» тушунчаси қисқача айтганда — инсоннинг кундалик луқмасини ва ҳаётда омон қолишини Ғарбдан Жаҳон банки ва унга қарашли ташкилотлар каналлари орқали оқиб келадиган маблағлар оқимига боғлаб қўйишни англатади. Ушбу эгри ва жирканч услуб иқтисодни барпо этмайди ва улар даъво қилаётгандек бардошлиликни кучайтирмайди, балки тизимли ожизлик ҳолатини чуқурлаштиради ҳамда очликни халқлар ўз иқтисодий ва сиёсий соғломлик даврида асло қабул қилмайдиган сиёсий режалар ва суверенитетни топшириш каби ён беришларни мажбуран ўтказиш учун бошлар устига муаллақ осиб қўйилган сиёсий қуролга айланади.
Ушбу тушунча ва унинг тизимли кўмак бериш механизмларининг тафсилотларида инсонпарварлик ниқоби яққол намоён бўлади, зеро ушбу дастур ташқи кўринишда анъанавий моддий ёрдамларнинг ҳаракатчан муқобили ўлароқ тақдим этилади ҳамда маҳаллий бозорларга мувофиқ равишда янги ва ўз эҳтиёжларига мос озиқ-овқатларни сотиб олишлари учун тўғридан-тўғри нақд пул кўринишида ёрдам бериш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги етишмовчилиги ва тўйиб овқатланмасликни камайтиришни мақсад қилади. Бу йўналиш ҳомиладор ва эмизикли оналар каби муайян мақсадли қатламларга — уларнинг тўғри озиқланишини таъминлаш учун, ҳамда икки ёшга тўлмаган болаларга — ушбу критик паллада бўй ўсмай қолиши ва тўйиб овқатланмасликнинг олдини олиш учун, шунингдек, оилани ёлғиз боқаётган ва етарли озиқ-овқат билан таъминлашда каттароқ қийинчиликларга дуч келаётган аёлларга диққат қаратади.
Ундаги қўллаб-қувватлаш механизмлари оналарнинг соғлиқни сақлаш ва озиқланиш бўйича тушунтириш курсларида иштирок этишлари ёки тиббиёт марказларида назоратдан ўтишлари эвазига уларга нақд пул маблағлари бериладиган шартли нақд пул ўтказмаларига, ёки инсонпарварлик ташкилотлари билан шартнома имзолаган дўконлардан асосий озиқ-овқат маҳсулотларига алмаштириладиган озиқ-овқат талонларидан муқобил сифатида фойдаланишга суянади. Бироқ ушбу техник тафсилотлар ўз сиёсий моҳиятида очликни йўқ қилишни эмас, балки уни бошқаришни мақсад қилган юмшоқ лойиҳадир ҳамда жамиятнинг кундалик ҳаётий бўғинларини донорларнинг буйруқларига боғлаб қўйиш воситасидир.
Жаҳон банки — талон-торож қилиш ва иқтисодни вайрон қилиш қуроли
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси барпо этилган асл мақсад ҳеч қачон ривожланаётган давлатларни тараққий эттириш ёки қашшоқларни қутқариш бўлмаган, балки уларнинг вазифаси доимо халқаро тизимни йирик давлатлар манфаатларига хизмат қиладиган суратда лойиҳалаштириш бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Зеро Жаҳон банки ўз стратегиясида «таркибий ислоҳотлар дастурлари» ва «шартли грантлар» деб номланган, ўзига суянишнинг ҳар қандай имкониятига чек қўядиган вайронкор мажбуриятларни юклаш орқали давлатларнинг иқтисодий инфратузилмаларини вайрон қилишнинг тизимли режасига диққат қаратади.
Халқаро пул-кредит ташкилотларининг вайронкор фаолияти дунёнинг турли давлатларидаги тажрибаларда яққол кўзга ташланадиган бир нечта асосий нуқталарда намоён бўлади, улар қуйидагилардир:
- Тижорат эркинлиги ва валюта айирбошлаш эркинлиги: Бу импорт устидаги барча чекловларни олиб ташлашни англатади, бу эса маҳаллий бозорларни хориж маҳсулотларига ғарқ қилади. Натижада маҳаллий саноат ва маҳсулотлар ўз рақобатбардошлигини йўқотади, тез фурсатда касодга учрайди ҳамда давлат хазинаси хориж валютаси ва олтиндан маҳрум бўлиб, бўшаб қолади.
- Маҳаллий валюта қийматини тушириш: Ушбу тизимли чора фақатгина ривожланаётган давлатларнинг бойликлари ва хомашёларини энг арзон баҳоларда сотиб оладиган йирик саноатлашган давлатлар манфаатига хизмат қилади. Маҳаллий даражада эса, бу инсонларнинг харид қобилияти барбод бўлишига ҳамда ҳақиқий ишлаб чиқариш кафолатисиз пулларни ҳаддан ташқари кўп чоп этиш натижасида юзага келадиган даҳшатли инфляция (қимматчилик) қопқонига қулашга олиб келади.
- Қаттиқ тежамкорлик дастурлари ва иш ҳақларини музлатиб қўйиш: Бу ички кредитлаш устига чекловлар қўйишни, судхўрлик (рибо) фоизларини юксалтиришни, давлатнинг асосий хизматларга қиладиган харажатларини қисқартиришни, солиқлар ва электр, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим каби коммунал хизматлар тўловларини оширишни, давлат ходимларининг маошларини музлатишни ҳамда истеъмол маҳсулотларига бериладиган субсидияларни (давлат кўмагини) тўхтатишни ўз ичига олади, бу эса иқтисодий турғунликни келтириб чиқаради ва ички қўзғолонларни алангалатади.
- Тизимли қарзлар тузоғига қулаш: Саноатлашган давлатлар Учинчи дунё мамлакатларини қарзлар олишга қизиқтирадилар ва улардан ё ўзларининг истеъмол импортларини молиялаштириш учун, ёки ҳеч қандай ишлаб чиқаришга эга бўлмаган сохта ва кўнгилочар лойиҳаларга йўналтириш учун фойдаланадилар. Тўлаш вақти келиб, давлат ожиз қолганида эса, Жамғарма ва Банк вазиятга аралашиб, юкларни ва мураккаб судхўрлик (рибо) фоизларини янада орттирадиган янги қарз жадвалларини мажбуран юклайди. Оқибатда қарз юртнинг суверен бойликларини тўғридан-тўғри қўлга киритиш, унинг мавжуд активларини сотиш ва унинг касодга учраганини эълон қилиш учун баҳонага айланади.
Ушбу ривожланишдаги муваффақиятсизлик тасодифий бўлмай, балки капиталистик халқаро тизимнинг бош мақсадидир. Зеро Жаҳон банкининг ўзи томонидан 1991 йилда элликта ривожланаётган давлатни қамраб олган расмий тадқиқот ўтказилган бўлиб, унинг ҳайратланарли натижаси шу бўлдики — Жамғарма ва Банк дастурларини қабул қилмаган давлатлар иқтисодий ўсишга эришганлар, уларнинг дастурларини қабул қилган бирорта ҳам давлат эса ҳеч қандай натижага эришмаган. Бу эса ушбу дастурлар вайронкорлик ва қашшоқликни ишлаб чиқариш учун тайёрлаб қўйилган тайёр рецептлар эканини тасдиқлайди.
Яман тизимли тўфон остида
Яман воқелигида қиймати 101,8 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа шунчаки кўз бўямачилик ва маҳзун халқни тинчлантириш уринишидир. Улкан бойликларга ва ноёб стратегик мавқега эга бўлган бир юрт, агар унга ишларни бошқариш учун тўғри мабда берилганида эди, ўз-ўзини мукаммал таъминлашга қодир бўлар эди. Лекин бугунги кунда ундан исталаётган нарса — кофир мустамлакачи Ғарб томонидан унга бериладиган ушбу тизимли садақаларнинг асири бўлиб қолишидир.
Жаҳон банки инсоний вазиятни ахлоқий туртки билан қутқариш учун ҳаракат қилмайди, балки Яманнинг капиталистик халқаро тизим соябони остида қолишини таъминлаш ҳамда ғарб гегемонлигидан иқтисодий озод бўлиш сари ҳар қандай ҳақиқий йўналишнинг олдини олиш учун ҳаракат қилади. Соғломлаштириш ва қайта тиклашни ушбу халқаро ташкилотларнинг назорати ва тасарруфига боғлаб қўйиш — юрт келажагини келаси узоқ йиллар давомида гаровга қўйишни англатади.
Шунингдек, ушбу қайта тиклашни мустамлакачилик сиёсий ечимларини қабул қилиш шартига боғлашни ва юртни йирик халқаро кучлар ўртасида ўлжалар ва манфаатларни тақсимлаш учун доимий заифлик ҳолатида ушлаб туришни ифодалайди. Бу худди машҳур шер, бўри ва тулки ҳикоясида тулки ўлжани тақсимлагани кабидир, унда заиф кимса учун ютқазишдан ўзга ҳеч нарса тегмайди.
Хотимада айтамизки: Уммат ёшлари зиммасидаги шаръий бурч — ушбу нозик ҳақиқатларни фош этиш, капиталистик инсонпарварлик ёрдамлари ниқоби остидаги жирканч мустамлакачилик сиёсатларининг юзини очиш ва кофир мустамлакачи ҳамда унинг қуроллари қўлини қирқиб ташлаш, ҳамда иккинчи Рошид Халифалик давлатини барпо этишдир. Токи улар англаб етсинларки, «нақд пул эвазига озиқланиш ва яшаш воситалари» лойиҳаси қашшоқлик ва қарамликни мустаҳкамлаш қуролидан ҳамда халқлар иродаси ва авлодлар келажагини билвосита талон-торож қилишдан ўзга нарса эмасдир.
Биз яна бир бор таъкидлаймизки, ҳақиқий ва узил-кесил халос бўлиш асло Жаҳон банкининг заҳарли грантлари ва қарзлари орқали келмайди, балки хорижий аралашувнинг барча сиёсий ва иқтисодий шакллари қўлини қирқиб ташлаш, Умматнинг ўз қарорини ва мукаммал суверенитетини қайтариб олиши ҳамда Ислом тузумини — адолатли илоҳий тузумни татбиқ этиш билангина бўлади. Зеро у башарият ишларини ҳақиқий суратда муҳофаза қилишни кафолатлайди, бойликларни адолат билан тақсимлайди ҳамда шафқатсиз капиталистик-мустамлакачилик хорлиги ва қарамлиги узоқ давом этган ўн йилликларига чек қўяди.
Устоз Аббуд Ал-Фақиҳ — Яман вилояти
Роя газетасининг 2026 йил, 15 июл, чоршанба кунги 608-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ