| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

  • ФАЛАСТИН АСИРАЛАРИ – УММАТ ВИЖДОНИ УЧУН ОҒИР ИМТИҲОН!

  • 1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›МУСУЛМОН БЎЛСАНГИЗ, ЖИҲОД ҚИЛИНГ! ҲАҚ СЎЗ ИЛА ЖИҲОДГА ЧИҚИНГ!!!

МУСУЛМОН БЎЛСАНГИЗ, ЖИҲОД ҚИЛИНГ! ҲАҚ СЎЗ ИЛА ЖИҲОДГА ЧИҚИНГ!!!

By htadmin
16.11.2016
1768
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

МУСУЛМОН БЎЛСАНГИЗ, ЖИҲОД ҚИЛИНГ! ҲАҚ СЎЗ ИЛА ЖИҲОДГА ЧИҚИНГ!!!

Лобархоннинг иккала ўғли ҳам мўмин – қобил бола бўлиб етишди. Ёлғиз боши билан икки ўғилни тарбиялаш аслида оғизга осон. Бола тарбияси ота – она учун қанчалик масъулиятли иш эканлиги ҳеч биримиз учун сир бўлмаса керак. Турмуш ўртоғи иккинчи фарзандига ҳомиладорлик даврида автоҳалокатга учраб ҳалок бўлгач, ҳали энди 28 ёшни қаршилаган Лобархон шу билан қайта турмуш қурмади. Ўғилларига оталик қилиши мумкин бўлган ҳеч бир инсонни ҳаётига киргизмади. Ўгай ота қўлида ийманиб ўсишларини истамади. Шу нарсаларни ўйлаб, қайта турмуш қурмаган Лобархон, ҳунари орқасидан, рўзғорни тебратди. Албатта акалари ҳам Лобархон ва унинг полапонларини шундай қолдиришгани йўқ. Акалик масъулиятини яхшигина ҳис қилган бу мард инсонлар жиянларининг мактаб ва боғчадаги харажатларини ўзлари кўтаришди. Тўнғич ўғил Аъзамжон 6 ёшга тўлганида катта тоғаси уни бокс машғулотларига берди. “Ўғил бола ёшлигидан чиниқса, феъли ҳам шунга яраша шаклланади” дер эди. У кунларга ҳам мана, 10 йил бўлибди. Аъзамжон 16га, Адҳамжон 14 ёшга киришди. Тоғалари жиянлари ўзларида куч ва ирода пайдо қилишликлари устида иш олиб боришган бўлишса, Лобархон фарзандларига тарбиянинг энг гўзали бўлмиш Исломни ўргатди. Ислом тарбияси остида ўсган бу йигитлар жасур ва мард бўлиб етишишди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни ўзларига намуна қилиб олишган бу йигитчалар, у зотнинг саҳобаларига ўхшашлик учун ҳаракат қилиб келишди. Бири Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга ўхшашликни орзу қилса, иккинчиси машҳур саҳоба Холид ибн Валидга ҳавас қилар эди. Аъзамжон бу йил мактабни битириш арафасида. Мактабдан кейин ўқиш нияти йўқ. Бирор ҳунарнинг эгаси бўлиб, фаолият олиб бормоқчи. Оиланинг каттаси саналган Аъзамжон онасининг ҳолини жуда яхши тушуниб турар, рўзғор юкини ўз бўйнига олишни истар эди. Ҳунарли киши хор бўлмас, дейишади. Тоғаси ҳам унга ҳар доим: “Қаерда бўлишингдан қатъий назар, ҳунар ортидан ҳар қандай ерда ва ҳар қандай шароитда ҳам ўз йўлингни топиб кетсанг бўлаверади”, дер эди. Йигитлар Қуръон илмини ўрганишга ҳам зўр иштиёқ билан киришишди. Анча – мунча илмлари бор эди бу борада. Хуллас, Лобархон қўлидан келганча фарзандларининг тарбияси ва хулқи устида ишлар ва болаларининг ютуқларини кўриб, севинар эди…

Бугун муборак жумъа айёми. Ҳар доимгидек ака – укалар жумъа намозига тайёргарлик кўришди. Одатдагидек, намоздан сўнг бирор – бир ширинлик сотиб олишлик нияти билан йўлга чиқишди. Масжидга кираверишда, икки эркак йўлларини тўсиб, ҳужжат талаб қилишди. Ҳайрон бўлган йигитлар ўз шаҳрида ҳужжат олиб юрмасликларини табассум билан айтиб, ўтиб кетишмоқчи бўлишди. Аммо шу пайтда учинчи бир эркак пайдо бўлиб, улар билан кетишликлари зарурлигини уқтирди. Хуллас, у бўлди, бу бўлди, йигитлар шаҳар милиция бўлимига етказилишди. Ноодатий сўроқ – саволлардан сўнг, ўзини капитан Ғофуров деб таништирган ходим йигитларни рўйхатга олиб қўйишликларини буюрди. Барча маълумотлар қайд қилиниб, бармоқ излари олиниб бўлгач, бундан кейин масжидга яқинлашмасликлари уқтириб ўтилди. Нима эмиш, ёшларнинг масжидда намоз ўқишлари ҳақида ман қилинган қонун бор эмиш. Бу орада хавотирдан ёрилаёзган она ҳам маҳкамага чақирилди. Онанинг қулоғига ҳам анчагина гапни “ўқиган” ходимлар, унинг ҳам барча маълумотларини қайд қилиб қўйишди…

Уйга қайтилаётганда, ҳамма сукутда келди. Она бир оғиз ҳам сўз гапирмас, болалар ҳам жим келишди. Полапонларининг қоринларини тўйдириш учун дастурхон ёзаётган вақтдагина, кенжасининг ерга қараб туриб секин пиқиллаётганини сезди. Овқатни иситиб келиб ўртага қўйганида, кенжаси бошини кўтариб онасига қарадида: “Ойи, биз мусулмон халқмизми ёки кофирми?” дея савол берди. Лобархоннинг этлари жимирлаб, қўллари негадир музлаб кетди. Секингина: “Нималар деяпсан, ўғлим? Албатта мусулмонмиз”, деди. “Ўзбекистон мусулмон юрт бўлса, нега масжидларда намозни таъқиқлайди? Ахир, “масжидлардан тўсувчи инсондан ҳам золимроқ ким бор?” дейилган – ку? Энди Лобархон нима қилсин? Қандай жавоб қайтарсин? Ўғлининг қалбини қайси жавоби ила хотиржам қилсин? Бўлиб ўтган воқеани унга қандай изоҳлаб берсин? Оддий бир намоз ортидан оилавий рўйхатга тушиб, энди умрбод ўзи ва болаларининг ҳар бир қадами ўлчовли бўлишлигини қандай айтсин? Саволларига жавобни қандай берсин?

Дарҳақиқат, қанақа юртда, қанақа шароитда яшаяпмиз ўзи?

Ўзбекистон заминида яшаб туриб, ундаги ифлослик ва адолатсизликни кўра олмаётган баъзи бир ватандошларимга ҳайрон қоламан. Наҳот шунчалик ҳам беғам ёки сўқир бўлишса?! Наҳот юртдаги содир бўлаётган жиноят ва разилликларни пайқашмаётган бўлишса? “Биз мусулмонмиз!”, дея кўкракларига муштлашади – ю, лекин мусулмонликнинг энг асосий шартларидан бўлган Аллоҳга итоатни унутиб қолдиришади. Ахир “Ислом” сўзи итоатни билдирмайдими? Ахир “Мусулмон” сўзи “Итоатли” дегани эмасми? Кимга итоат қилаяпмиз? Кимга бўйсунаяпмиз? Кимнинг қонунлари асосида ҳаёт кечирмоқдамиз? Нега атрофимизда содир бўлаётган очиқ зулмни кўриб туриб ҳам “ҳеч нарсани кўрмаяпмиз”? Бировларга содир бўлаётган ишларни гапирсанг, “Ҳа нима қиламиз энди, шунақа эканда.. сабр қилиш керак”, дейишдан нарига ўтишмаяпти. Бировлар эса шунча гапни эшитиб туриб ҳам, “Нима бўлипти?”, дейиш билан чекланиб қолишаяпти. Яна бировлар эса ўз ҳолидан шикоят қилиб туришадида, “Сиёсатга аралашиб бўлмайди. Майли, шукр шунисига ҳам. Асосийси, тинчмиз – ку? Худо бизга ёрдам берсин” деб қўйишади. Хуллас муаммолар бор, аммо уларнинг ечилиши биз учун тинчлик ва хотиржамлигимиздан афзал эмас. Зулм ичра яшасак – да, тинч яшасак бўлгани. Шу ҳам ҳаётми? Фарзандларимизга ўзимиздан кейин қандай ҳаётни қолдириб кетаяпмиз? Ота – боболаримиз биз, келажак авлодни ўйлаб қон ютиб ўз динини ҳимоя қила, жонларини фидо қилишган. Биз бугун ўзимизча, ҳар хил тадбирларда ота – боболаримиз номларини фахр билан келтиришни биламизу, уларнинг дини ва Роббиси йўлида қандай ишлар олиб боришганини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Нега энди бугунги кунга келиб Ислом оддий бир ўткинчи тарихга айланиб қолаяпти? Халқнинг зеҳнида “эскича” номини олган бу муқаддас дин ўз кучига эга эмас, сиёсий мавқеини умуман йўқотиб қўйган. Ўзбекистон халқига “кофирсан” деб кўринг – чи, нима қилар экан сизни? Аммо, куфр ботқоғига ботиб хотиржам ҳаёт кечираётганини тан олмайди. Ёки унга “сен Аллоҳни танимайсан” деб кўринг, дарровда диндорлиги тутиб, “нега энди билмас эканман? Худо мени яратган, менга ҳаёт бериб қўйган” дея оғзингизни юмади. Аммо ўша ҳаёт бериб қўйган, яратган Яратувчисига итоат қилмайди. Бу қанақаси ўзи? Киммиз ўзи аслида? Мусулмонмизми ёки кофир??? Мусулмон бўлсак, Ислом асосида ҳаёт кечирмаймизми? Аллоҳнинг буюргани сабабли, Ислом Давлатини қайта тиклаб, Унинг қонунлари асосида яшамаймизми? Нега жимгина золимлар зулмига чидаб келмоқдамиз? Улуғ Роббимиз Аллоҳ Таъоло, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар, барча суннат олимлари золимларнинг зулмини рад этишга буюришмаганми? Золимлар чиқараётган қонун ва фармонларнинг Қуръонга зид келадиган ўринларига итоат қилмаслик лозим эканини таъкидлашмаганми? Зеро, Ислом адолат ва ҳақиқат олиб келган диндир! Ислом халқни подшоҳларнинг зулм ва зўравонликларидан озод этиш учун юборилган! Ислом қуллик ва хорликни мустахкамлаш учун хизмат қилмайди! Аллоҳ ана шундай курашга чиққан инсонларни мақтаб бундай дейди:

وَالَّذِينَ إِذَا أَصَابَهُمُ الْبَغْيُ هُمْ يَنتَصِرُونَ

“Улар шундай зотларки, агар зулмга дучор бўлсалар албатта ғолиб бўлурлар” (Шўро сураси, 39 – оят).

Пайғамбар алайҳиссалом келажакда мусулмонлар устига золим ҳукмдорлар келишини билганлар ва ўша пайтда қандай йўл тутиш лозимлигини айтиб кетганлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эй Абдуллоҳ, сизларнинг устингизга суннатни зоеъ қиладиган, намозни ўз вақтидан кечиктириб юборадиган амирлар келганда нима қиларкинсан?!” Ибн Масъуд сўрадилар: “Эй Расулуллоҳ, мени нима қилишга буюрасиз?” Расулуллоҳ дедилар: “Аллоҳ Азза ва Жаллага гуноҳ бўладиган ўринда махлуққа (бандага) итоат йўқ”.(Имом Аҳмад ривояти, 8/493).

Жамиятимизда ҳукуматнинг халқ манфаатларига ва Исломга тўғри келмайдиган фармонлари танқид қилинса, ҳукуматга қарши чиқилди, деб айблашади. Агар шу гап рост бўлса, унда жуда кўп одам ҳукуматга қарши чиқаётган бўлади. Нима учун? Мана масалан, Ислом Қуръон илмини ўрганишни Ислом сиёсатининг энг юқори нуқтаси сифатида баҳолайди. Ўзбекистонда, уйингизда норасмий ёки расмий мактаб очиб, ёшларга Қуръон ўқишни ўргатаман десангиз, қонунга хилоф иш қилган бўласиз. (Ўзбекистонда Қуръон ўргатадиган мадрасалар бармоқ билан саналади. Бир миллион мусулмонга нари борса битта мадраса тўғри келади). “Нима учун буни тақиқлаяпсизлар, ахир фарзандларимиз Аллоҳнинг китобини ўрганиши керак-ку?”, десангиз, сиз ҳукумат қонунларига қарши чиққан бўласиз. Охири сиз бундай режадан воз кечасиз. Энди айтингчи, сиз кимга итоат қилган бўласизу, кимга қарши чиққан бўласиз?

Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: Жиҳоднинг қайси тури афзал? У зот жавоб бердилар: “Золим подшоҳнинг олдида ҳақ сўзни айтишликдир”. (Насоий, 7834).

Убода бин Сомит разияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобларидан байъат олдилар. Байъат пайтида у кишига берган ваъдаларимиздан бири шу бўлдики, “Қаерда бўлмайлик ҳақ сўзни айтамиз – Аллоҳ учун маломатчининг маломатидан қўрқмаймиз”. (Муттафақун алайҳ).

Шу ва шу каби ҳужжатлардан кўриниб турибдики, агар қайси бир мусулмон Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган йўлга тескари иш тутаётган бўлса – гарчи у подшоҳ бўлса ҳам – ҳақиқат айтилиши керак. Мусулмонлар аввалги замонларда ҳатто халифалар хато қилаётганини кўрсалар, унга ҳақ сўзни айтишдан чўчимаганлар. Лекин, биздаги баъзи одамлар тушунмасдан ёки атайлабдан золим раҳбарнинг зулм ва мункар ишларини ошкора рад этиш масаласини «унга қарши бош кўтариш» билан аралаштириб юборади. Агар биров ҳукумат раҳбарини танқид қиладиган бўлса, уни Ислом тарихида ўтган хаворижларга қўшиб қўяди. Албатта бу ишда Ўзбекистон юртининг “фидойи” олим ва имомларининг ҳиссаси жуда катта.

Баъзиларимиз юқорида айтилган қоидаларни ўзига рўкач қилиб: “агар мен шоҳга насиҳат қилсам, у барибир қулоқ солмайди ва мен билан қасдлашиб қолади” дейди-да, ўзини узрли ҳисоблайди. Аммо, бундан келадиган аниқ натижа шуки, ана шундай баҳоналаримиз ортидан, золим раҳбарлар: “Демак, мен зулм қилиш воситаси билан мақсад сари тўғри кетаяпман, шу йўлни истаганча давом эттирсам бўлади. Халқ мендан қўрқаяпти. Уларни шундай ушлаб туриш керак!”, деган хулосага боради. Энди унга насиҳат қилинганда келадиган зарар билан уни ўз ҳолига ташлаб қўйиш оқибатида келадиган зарарни ўзингиз ўлчаб кўринг. Ўз ҳолига ташлаб қўйилган золим Каримов ва унинг малайлари қанчалик ҳадларидан ошиб кетишмоқда? Яна нималарни кутаяпмиз? Ўзбекистондаги аҳвол Сталин қатағонлари билан тенглашиб, ҳаттоки ошиб ҳам кетмоқда. Ана шуларнинг барини кўриб, билиб туриб, яна бефарқ қолишлигимиз бизнинг “мусулмон” деб аталишимизга арзирмикан?

Азиз ватандошим, бир фурсат ўйланиб кўринг. Атиги бир фурсатингизни мана шу долзарб муаммога сарфланг. Кимлигингиз, қаердан келганингиз ва қаерга кетажагингиз устида фикр юритинг. Ахир кимга қуллик қилмоқдасиз? Қачонгача кўзи очиқ кўр бўлиб яшамоқчисиз? Куфр уйингиз, оилангиз, бола – чақангизнинг онгигача кириб бормоқда! Ўйланиб кўрмайсизми? Бу даҳшатдан қутулишлик учун ҳаракат қилмайсизми? Ахир, қачонгача шу ботқоғда ботиб яшамоқчисиз? Умматнинг хорлик ичра ҳалокатга юз бураётгани, сизга таалуқли эмас деб ўйлаяпсизми? Ўз уйингиз Ислом софлиги билан ўралса бўлди деб ўйлаяпсизми? Ахир, остона ҳатлаб, барибир кўчага чиқилади – ку? Кўчадан ўзингиз билан уйингизга ўша ботқоқнинг лойларини илакиштириб кирасиз – ку? Ақлингизни юритмайсизми? Уйингиздаги софлик, кўчадаги софликка боғлиқ эканлигини наҳотки ўйлаб кўрмасангиз? Токи, сиз яшаб турган юртда Аллоҳнинг соф дини ила, гўзал шариати ила ҳукм юритилмас экан, уйингиздаги софликни унутинг. Аллоҳга қасамки, Халифалик Давлатининг қайта тикланишлиги ҳақ ва у Аллоҳнинг биз мусулмонларга ва дин душманлари бўлган золимларга берган ваъдасидир! Шундай экан, ана ўша қайтиб келгувчи давлатнинг тикланишлиги устида ҳаракат қилинг! Дунё алдовлари ва қўрқувларига ишониб қолманг. Буларнинг бари фақатгина шайтон ҳийлаларидандир! Албатта Аллоҳ Ҳақ ва Ҳақни тутган ҳар бир Умматга Ўз ғалабасини ҳадя қилажак!

سُنَّةَ اللَّهِ الَّتِي قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلُ وَلَن تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَبْدِيلاً

Бу Аллоҳнинг аввалдан келаётган суннатидир. Ва Аллоҳнинг суннатини ҳеч ўзгартира олмассан. (Аллоҳ Таъоло мўминларнинг ғалабасини ва кофирларнинг мағлубиятини Ўз суннатига боғлаб қўймоқда. Ҳақиқатда ҳам, иймон куфрдан, мўминлар кофирлардан доимо устун келадилар. Зафар доим мўминларга ёр бўлади. Тўғри, зафар кечикиши, ортга сурилиши ёки вақтинчалик мағлубиятлар бўлиши мумкин.) (Фатҳ сураси, 23 – оят).

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси аёллар бўлими

Омина Рашидова

14.12.2013й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қуддус кунини нишонлаш керакми ёки Қуддусни озод қилиш?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қатарнинг Суриядаги қуролли жамоаларни қўллаб-қувватлаши қўзғолонга барҳам бериш учундир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Гвинея инқилоби унинг сабаб ва оқибатлари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 31.05.2026

    Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • 31.05.2026

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

  • 31.05.2026

    ПАРЧАЛАНГАН СУДАННИ ХАЛИФАЛИК БИРЛАШТИРАДИ: ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ХАВСА ҚАБИЛАСИ АМИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

  • 31.05.2026

    ЮКСАЛИШ КАЛИТИ — БАҲОНА ЭМАС, АМАЛДИР!

  • 31.05.2026

    ХИЁНАТГА КИЙГИЗИЛГАН “ДОНОЛИК” ТЎНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/