| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Обама Британияни Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши оқибатидан огоҳлантирмоқда

Обама Британияни Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши оқибатидан огоҳлантирмоқда

By htadmin
22.11.2016
1867
0
Share:

Роя газетаси:

Обама Британияни Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши оқибатидан огоҳлантирмоқда

                                                                                          Доктор Абдуллоҳ Рубин

Америка президенти ўз нуқтаи назарини билдириш орқали кўпчилик британияликларга тарсаки туширди. Унинг нуқтаи назари Британияда чиқадиган «Daily Telegraph» газетасининг 2016 йил 22 апрел кунги сонида нашр қилинди. Обама Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши мумкинлиги мавзуига оид айни нуқтаи назарини кейинчалик Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан берган матбуот конференциясида ҳам қайта такрорлади. Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши билан боғлиқ референдум 23 июнда ўтказилиши белгиланган. Дарҳақиқат, Обама британияликларга «Сизларнинг бу қарорингиз АҚШ учун ғоят қалтис масала», деди ва Британияга АҚШнинг алоҳида назар ташлашини таъкидлаб, «Қўшма Штатлар шуни яхши биладики, сизнинг Европадаги кучли овозингиз дунёда Европанинг кучли бир позицияси бўлишини ҳамда Европа Иттифоқининг бағри кенг бўлиб қолажагини кафолатлайди, у ташқарига НАТОдаги бошқа иттифоқчиларига ишониб қарайдиган бўлади», деди.

Кейин «Европа кучли, аммо Британиянинг дунёдаги ролига таҳдид туғдирмайди, аксинча унинг дунёдаги ролини мустаҳкамлайди», дея Британиянинг дунёга етакчилик қилиш истагини таъкидлади.

Шунингдек, Обама «Америка-Британия ўртасида савдо битими бўлиши мумкин, бироқ яқин орада эмас, чунки савдо битимига эришиш учун биз диққатимизни катта гуруҳга қаратганмиз. Британия Европа Иттифоқини тарк этгудек бўлса, у рўйхатнинг охирига тушиб кетади», дейиш билан британияликларнинг ғазабини қўзғади. Шунда айни баёнотига раддия сифатида Британия адлия вазири ўринбосари Доминик Рааб бундай деди: «Сиз бир томондан, Америка-Британия ўртасидаги муносабатлар кучли бўлган ва шундай бўлиб қолади, деяпсиз. Иккинчи томондан эса тўғридан-тўғри – мени насиҳатимни олинглар, акс ҳолда рўйхатнинг охирига тушиб қоласизлар, деган гапларни гапиряпсиз. Ишонаманки, Британ халқи ҳеч кимга ўзини шантаж қилдириб қўймайди».

Европа Иттифоқи Британия учун жуда нозик масала. У Европага етакчилик қилиш ролини сақлаб қолишга уринар экан, буни кучлар мувозанатига таҳдид туғдирувчи ҳар қандай давлатга қарши ўз иттифоқчилари орқали амалга оширади. Дарҳақиқат, Германиянинг Европага устунлик қилишига йўл қўймаслик учун Британия ўтган асрда иккита жаҳон урушини олиб борди. Бундан олдин эса, Францияга қарши ҳаракат қилди, чунки бу давлат унинг олдида катта таҳдид саналаётган эди. Бироқ иккинчи жаҳон уруши ортидан АҚШ халқаро сиёсат ва давлатлараро позиция режасини чизувчи биринчи давлат бўлиб олди. Шубҳасиз, АҚШнинг дунёга ҳукмронлик қилиши олдида – хусусан бунга ёлғиз ўзи эгалик қилаётган экан – Европа Иттифоқи реал таҳдид ҳисобланади. Шу сабабдан АҚШ Европа Иттифоқини заифлаштиришга ҳаракат қилди ва Европа Иттифоқидаги Британия билан барқарор бўлмаган манфаатлар коалициясини ташкил қилди. Ҳатто шу орқали Европа Иттифоқига таъсир ўтказишини ва ундан фойдаланишни истисно қилмади. АҚШ Британия билан иқтисодий ва сиёсий соҳада рақобат қилмоқда. Лекин Британиянинг Европа Иттифоқида бўлишини ҳам қўллаб-қувватламоқда. Чунки Британия Европа Иттифоқини заифлаштиряпти, яъни у билан махсус вазият билан боғлиқ музокараларга киришиш билан уни заифлаштиряпти. Британия шу орқали – унга тўлиқ аъзо бўлмаган ҳолда – айрим манфаатларини ҳам қўлга киритиб олмоқда.

Бир вақтнинг ўзида, Совет Иттифоқи емирилгандан сўнг АҚШ Британияга қарши ҳаракат қилди. У Британия, Франция ва Германия таъсирини заифлаштириш орқали Европа устидан ҳукмрон бўлиб олди. Масалан, Шарқий Европадаги бир неча давлатларнинг Европа Иттифоқига қўшилиш талабларини қўллаб-қувватлади ва шу орқали Европа ишларига аралашиш учун ўзига тарафдорлар касб қилди. АҚШ Франциянинг Британия ва Германия билан биргаликда Европа ичкарисида ташкил қилишга уринаётган ҳарбий қудратига қарши НАТОдан фойдаланди. Америка Европадаги мана шу учта қудрат таъсирини заифлаштиришни кўзлаб, Шарқий Европа давлатларидан бир нечтасини НАТОга қўшиб олди. У Европани заифлаштириш учун НАТОга алоҳида эътибор қаратди. Бунинг учун Россия агрессияси хатарини Америка ёрдамига муҳтож бўлинадиган даражада қўрқинчли қилиб кўрсатди. У 2015 йил «Европа хавфсизлиги ташаббуси»га асос солди. Бундан икки ой олдин Обама «Европа хавфсизлиги ташаббуси»га сарф қилиш учун 2017 йил бюджетини ҳозирги бюджетдан тўрт баробар юқори қилиб белгилаган эди. Бундан 2017 йил Россия томонидан келиши мумкин бўлган таҳдидлардан Литва, Эстония, Латвия, Руминия, Болгария ва Польша каби давлатларни ҳимоя қилиш учун армиянинг қўшимча учинчи қанотини ташкил қилиш кўзланди. Молиялаштириш эълон қилинишидан олдин Америка очиқ ҳарбий машғулотларни ўтказди. Америка Россиянинг Европа ҳудудига катта ҳарбий кучларини сафарбар қилганини ва агар у истаса шарқий Европани уч кун ичида босиб олиши мумкинлигини айтди. АҚШ мана шулар ёрдамида Россияни «олабўжи» қилиб кўрсатиб, Шарқий Европа давлатларининг қолганларига ҳам эга бўлиб олди. Ҳам Европа Иттифоқи ичкарисида, ҳам 28 аъзодан иборат НАТОда ўзи учун «баланд овоз»га эга бўлиш мақсадида бу давлатларни Европа Иттифоқига ва НАТОга жалб қилди.

Европа Иттифоқи масаласида британиялик сиёсатчиларнинг иккига бўлинишгани ажабланарли ҳол эмас. Чунки Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши яккаланиб қолишига олиб боради ҳамда унинг фахрланаётган суверенитетига путур етказади. Британия парламентининг қуйи палатаси раҳбари Крис Грэйлинг «Биз президент Обаманинг гапи билангина мустақиллигимиздан воз кечмаймиз», деди. Лондон мэри Борис Жонсон ҳам бундай деди: «Менинг тасаввуримча, АҚШ президентининг туриб олиб, буйруқ бериши ёки Европа Иттифоқига маҳкам ёпишиб олишимиз тўғрисида бизга одоб бериши ғалати парадокс. Чунки АҚШнинг ўзи ўз мустақиллигини ҳеч нарсага алишишни истамайди, Европа Иттифоқи эса бизнинг 60 % қонунимиздан амалда фойдаланмоқда».

АҚШ Европани – айниқса иқтисодий соҳада – заифлаштиришга ғоят қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, 2001 йилда Уолл-стритдан бўлган Америка «Голдман Сакс» Банки Грециянинг маҳаллий қарзларидан 2 %ини яшириш орқали унинг Европа валюта бирлигига қўшилишига ёрдам берди. Бу эса Грециянинг Европа Иттифоқига аъзо давлатга айланиш учун шарт қилиб қўйилган валюта меъёрига етарли даражада яқинлашиши учун кифоя қилди. 2005 йилдаги қарзлар реструктуризацияси битими ҳам шу ва шунга ўхшашлар натижасидир. Ўшанда реструктуризация Европа лойиҳасининг деярли бира тўла вайрон бўлишига сабаб бўлган Евро валютаси кризисини тезлаштирганди. Ҳақиқатда, айни кризис таҳдиди ҳамон мавжуд бўлиб турибди. Америка «Голдман Сакс» Банки ҳозирда Британияни Европа Иттифоқи таркибида сақлаб қолиш кампаниясига ёрдам бермоқда…

Капиталистик миллатлар ўртасидаги рақобат мана шу. Улар ўзларини бир-бирларига дўст эканликларини даъво қилишади-ю, бироқ бу дўстликни улардан топиш амри маҳол. Чунки ҳаммаси очкўзлик ва шахсий фойда устига қурилган системага чекланишган.

Роя газетасининг 2016 йил 27 апрел чоршанба кунги 75-сонидан

0
0

Related posts:

Кэмерон: Европа Иттифоқидан чиқиш Британия муаммоларининг «ечими эмас» Референдумнинг Британия, Европа Иттифоқи ва дунё учун бўлган сиёсий оқибатлари Британия ва Франция Ливияга босқин қилишга ҳозирлик кўрмоқда Обама: Ислом замонавийлик билан мослаштирилмас экан исломий терроризм муаммосини тубдан ҳал этиб бўлмайди
TagsБританияЕвропа ИттифоқиОбама
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Даъватни кўтариб чиқаётган инсоннинг вафоти ҳақидаги хабар

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократик сайловларда сайламасангиз ҳам сайлайдилар, унда иштирок этиб ҳаром ишга қўл урганингиз қолади холос

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ироқ сайловлари ва коррупциячилар кураши

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/