Қорақалпоғистондаги воқеалар
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Қорақалпоғистондаги воқеалар
Хабар: 1 июлда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида Ўзбекистон конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга қарши норозилик намойиши бошланди. Бу ҳақда би-би-си, озодлик, бошқа ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Нукусдаги намойиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, Ички ишлар вазирлиги расмий баёнот чиқарди. Унда "иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга урин"гани айтилади. Баёнотда оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқ тартибот органи ходимлари фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинганини маълум қилинди.
Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 3 июл соат 00:01 дан бошлаб, 2022 йил 2 август соат 00:00 гача, фавқулодда ҳолат жорий этилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шанба куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Изоҳ: Намойиш Ўзбекистон конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳасида Қорақалпоғистон суверенитети ва Ўзбекистондан ажралиб чиқиши ҳуқуқи ҳақидаги қисм олиб ташланганидан кейин юз бергани айтилмоқда. Президент Мирзиёев Қорақалпоғистон пойтахти Нукусга икки марта: 1 июль ва 3 июл кунлари келди ва конституциядаги ана шу қисмга ўзгартириш киритмасликни таклиф қилди. Лекин намойишчилар тарқалмади. Намойишни тарқатиш учун ўзбек режими куч қўллади ва инсонлар қони тўкилди. Қурбонлар бўлганини Мирзиёевнинг ўзи ҳам тан олди. Бу биринчи намойиш эмас, чунки 2021 йил июл ойида ҳам Хўжайли шаҳрида полиция ва миллий гвардия ходимлари билан тўқнашувлар юз берган эди.
Қорақалпоғистон автоном республикаси 1992 йилда Қорақалпоғистон республикасига айлантирилган. Унинг Ўзбекистон таркибига кириши ҳақида 1993 йилда 20 йил муддатгача бўлган давлатлараро битим имзоланган. Унда республиканинг Ўзбекистон таркибидан референдум орқали чиқиш ҳуқуқи белгилаб қўйилган. Битим муддати 2013 йилда тугаган. Конституцияга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш лойиҳасида эса Қорақалпоғистоннинг суверен давлатлиги ва Ўзбекистондан ажралиб чиқиши ҳақидаги моддалар олиб ташланган. Бу лойиҳа 25 июнда халқ муҳокамасига қўйиш учун парламент нашрларида эълон қилинган эди. Қорақалпоғистон автоном области 1925 йилда Қирғизистон таркибида ташкил қилиниб, кейинчалик Қозоқ АССР деб номланган. 1930 йилда бу область Россия таркибига ўтган. Шу йилнинг ўзида у Қорақалпоқ АССР деб қайта номланиб, пойтахти Нукус бўлиб қолган. Ва ниҳоят 1936 йилда бу автономия Ўзбек ССР таркибига кирган.
Ҳозирча бу воқеалар ортида ким турганини аниқ айтиш қийин. Чунки бу минтақада ҳозирда асосий ўйинчилар: Россия, АҚШ, Европа иттифоқи ва Хитойдир. Булар томонидан ҳозиргача бу ҳодисалар хусусида рус президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнотидан бошқа бирон расмий баёнот берилгани йўқ. Песков бундай деди:
“… Қорақалпоғистондаги ҳодисалар Ўзбекистоннинг ўз ички ишидир, бу муаммо раҳбариятнинг фаол ҳаракати билан ҳал қилинишига Кремль шубҳа қилмайди”.
Лекин шундай бўлса-да, улар ортида Россия турган бўлиши эҳтимоли кучлироқ бўлиши мумкин. Чунки бу регион Россиянинг нафас оладиган ўпкаси ҳисобланади. Ёки Мирзиёев режимининг ўзи буни – Андижон воқеаларида бўлганидек – Россиянинг секингина уқтириши билан сунъий равишда келтириб чиқарган бўлиши эҳтимоли ҳам бор. Чунки Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга бошқа асосий ўйинчилар: АҚШ, Европа иттифоқи ва Хитойнинг эътибори тобора кучаяётганидан Россиянинг ташвишга тушиши аниқ. Бу воқеалар рус президенти Путиннинг Тожикистон ва Туркманистонга Каспий саммити муносабати билан қилган ташрифитидан кейин рўй беряпти. Қолаверса, Қорақалпоғистонда нолегал фаолият олиб бораётган “Алга Қорақалпоғистон” номли сепаратчи партия ҳам мавжуд. Унинг сиёсий кенгаши Алма Ата ва Москва шаҳарларида жойлашган бўлиб, бу партия Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон таркибидан чиқишига чақириб келади.
Президент Мирзиёев конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳаси бўйича ўзининг президентлик муддатини нўллаштириш режасидан чалғитиш учун айёрона қадам сифатида шу можарони сунъий равишда келтириб чиқарди, деган фикр ҳам мавжуд.
Ўзбекистон олий мажлиси (парламенти) қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, конституциявий комиссия аъзоси Алишер Қодиров
“Қорақалпоғистондаги вазият ташқаридан манипуляция қилинаётган бўлиши мумкин” деб билдирди.
Баъзи бир рус сиёсатчилари эса бу можарони АҚШ бошқаряпти деган фикрда. Масалан правда.ру нашрининг халқаро шарҳловчиси Любовь Степушова 1 июлда сорос нашрлари қорақалпоқларга тарафдор бўлиб тургани ҳақида ёзди. Сиёсатшунос Александр Князев эса Марказий Осиёнинг у ёки бу нуқтасида мана шу шаклда ёки бошқача шаклда тартибсизликлар келтириб чиқариш америка регионал сиёсати кун тартибида туради, деб ҳисоблайди. Беларус республикаси президенти Лукашенко ҳам Ўзбекистон ҳозирда АҚШ, Европа иттифоқи ва Хитойнинг Марказий Осиё устидаги кураши олови ўртасида қолганини кўрсатиб ўтди. У олдинроқ Қозоғистондан кейин навбат Ўзбекистонга деб огоҳлантирган эди. Дарҳақиқат, АҚШ Судан жанубини ажратиб ташлаганидек, Қорақалпоғистонни ҳам Ўзбекистондан ажратиб ташлаш режасини тузган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ер майдонининг 40 % ини ташкил қилувчи Қорақалпоғистон заминида улкан бойликлар мавжуд. Масалан, қорақалпоқ муаллифлар Жаҳон банкига қилган мурожаатларида ёзишларича, Орол ҳавзаси минтақасидаги углеводородлар заҳираси 300 млн. тонна нефт ва 480 млрд. куб.м. газ деб баҳоланмоқда. Бу бойликлар мустамлакачилар сўлагини оқизиши аниқ.
Қандай бўлмасин, бугун Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳам бугун ана шу очкўз мустамлакачиларнинг манфаат талашув кураши олови ичкарисида бўлиб қолди. Бу курашдаги қурбонлар эса мусулмонлар бўлмоқда. Мустамлакачилар Қорақалпоғистонни яна бир қайноқ нуқтага айлантиришлари ва бу можаро оловини миллатчилик асосида янада алангалатишлари мумкинлигини ҳам эътибордан қочирмаслик лозим. Бутун юртларимизни бирлаштирадиган ва том маънодаги ҳақиқий озодликни олиб келадиган Рошид Халифалик Давлати қурилмас экан, бу қурбонлар сони кундан-кунга кўпаяверади. Шундай бўлгач, мусулмонлар Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқаётган ҳақ даъватга лаббай деб жавоб беришлари лозим.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
“Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар” (Анфол: 24).
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми