Ғоянгиз “Давлат – инсон учун” бўлса, нега инсонларни икки дунёда саодатли қиладиган Исломни татбиқ қилмайсиз?
Ғоянгиз “Давлат – инсон учун” бўлса, нега инсонларни икки дунёда саодатли қиладиган Исломни татбиқ қилмайсиз?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хабар: 26 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси»ни амалга оширишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Мирзиёев Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳақида:
«Ҳаммангиз хабардорсиз, ўтган йили сайловолди дастури доирасида ҳудудларга ташрифларда «Инсон қадри учун» тамойилини барча ислоҳотларимизнинг бош мезони сифатида белгиладик.
«Давлат – инсон учун» деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини бевосита халқимиз билан маслаҳатлашиб, одамларимизнинг фикр ва таклифлари асосида ишлаб чиқдик. Ушбу стратегияда:
– яқин ва ўрта истиқболда Ўзбекистоннинг тараққиёт тенденциялари қандай бўлади?
– келгусидаги фаолиятимизни белгилайдиган айнан қайси мақсад ва вазифалар биз учун энг долзарб ва устувор ҳисобланади?
– давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳа ва йўналишларини комплекс ривожлантириш учун асосий эътиборни нималарга қаратишимиз керак?
– кейинги йилларда қабул қилинган қонун ва қарорларимиз, дастур ва режаларимизни янги даврда қандай давом эттиришимиз, уларга қандай қўшимча ва ўзгартиришлар киритишимиз керак, деган саволларга чуқур ва атрофлича жавоб берилган», — деган Президент ўз нутқида.
Изоҳ: Янги Ўзбекистон шиоридан бир вақтлар Каримов ҳам фойдаланган эди. Дахрий тузумдан кейин Каримов сиёсатига нисбатан халқда ва йирик давлатларда ишонч ва умид пайдо қилиниши учун “янги давр, янги Ўзбекистон” шиорларидан фойдаланилган. Ҳеч қанча вақт ўтмай дахрий тузумдан ҳам ёмонроқ бўлган репрессив сиёсат Каримов айтган “янги Ўзбекистон” сиёсати эканлиги маълум бўлди. Мустамлакачи давлатлар учун Каримовнинг золимлиги қўл келди, халқ бўлса ўз жонини сақлаш учун яҳуд Каримовга бўйин эгди.
Шавкат Мирзиёев иқтидорга келгач, халқ Каримов ўлимидан кейин бирор ижобий ўзгариш бўлишидан умид қилиб янги президентга ишонч билан қаради. Мирзиёев бутун ташаббусни қўлга олиб халқни ўз ортидан эргаштириш учун янги Ўзбекистон ғоясини ишлаб чиқишга зўр бериб ҳаракат қилди. Мирзиёев ўзининг кирли ўтмишини ва халқдаги сиёсий ўзгаришларга бўлган кучли талабни ҳисобга олган ҳолда “халқ билан мулоқот” сиёсатини қўллашга мажбур бўлди. Халқ тизгинини қўлга киритиш илинжида сиёсий ташаббус билан чиқиш ва ўзи чиқарган қарор ва фармонларнинг ижросини назорат қилишда ўзини ҳушёр ва серҳаракат “етакчи” қилиб кўрсатишга уриниб келяпти. Бу билан у ўзини ҳар қандай масалани ечишга қодир сиёсатчи сифатида кўрсатишни мақсад қилган. Мирзиёев ўз сиёсатига нисбатан бўладиган ҳар қандай қаршиликни олдини олиш мақсадида ўтган йилнинг 31 декабр куни 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг янги лойиҳасини муҳокамага қўйди. Платформада ҳар ким ўз ғоялари, таклифларини билдириш, изоҳлар қолдириш имкониятига эгалиги, бунинг учун рўйхатдан ўтиш ёки верификация (ҳеч қандай шарт ва мажбуриятлар) талаб этилмаслиги маълум қилинди. Бугунгача фақат электрон платформалар орқали жами 17 минг 535 та таклиф келиб тушган. Халқ муҳокамаларидан сўнг 7 та устувор йўналиш доирасида қарийб 100 та мақсад белгилангани маълум қилинди. Бу билан Мирзиёев ўзини гўё юрт ботиб қолган муаммоларни ечишга ҳаракат қилаётгандек қилиб кўрсатмоқчи. Халқ эса, ҳукумат манфаати учун уюштирилаётган бир томонлама мулоқотни сиёсий ўзгариш, деб ҳисобламоқда.
Мирзиёев кимлиги оммага номаълум фуқароларнинг таклиф-мулоҳазаларини ўз сиёсатига асос қилиб келтирмоқда. Натижаси эса ҳаммага аён, аҳолини босим остида ушлаш, танқид қилганларни туҳмат билан узоқ йилларга қамаш ва бошқа зулм-зўравонликлар ҳануз давом этмоқда.
Каримов ҳам, Мирзиёев ҳам ўз тахтини мустаҳкамлаш учун халқни чалғитадиган, ўз сиёсатига ишонч ва умидни уйғотадиган янги Ўзбекистон шиоридан фойдаланди. Халқимиз ўз динидан ва сиёсатдан узоқлаштирилгани учун бу алдов сиёсатларни афсуски ҳазм қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев “янги Ўзбекистон” лойиҳалари “Давлат – инсон учун” деган ғояни ҳаётга татбиқ этишни мақсад қилингани интернет, телевидение, радио ва матбуотда кеча-ю кундуз тинмай айтилмоқда. Биз таъкидлаймизки, Мирзиёевнинг ўзи ҳам айтган, ичида фақат яхшилик бўлган Қуръон ва унинг низомларини давлатдан ва Умматдан узоқлаштириш ҳисобига юритилган сиёсат ҳеч қачон халқчил бўлмайди! Агар ҳукуматнинг чиндан ҳам ғояси “Давлат – инсон учун” бўлса, тўғрилигида шак-шубҳа бўлмаган, мусулмонларнинг дастурул-амали бўлган Қуръон ва Суннатни ҳаётга татбиқ қилиши зарур. Ҳукм ва ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳ Таоло айтади:
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللّهِ حُكْمًا لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ
– “Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!” (Моида:50)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
11.02.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми