Портловчи мослама ҳам, жонли бомба ҳам, босқинчилик ва мустамлакачиликнинг давом этишига хизмат қилади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Портловчи мослама ҳам, жонли бомба ҳам, босқинчилик ва мустамлакачиликнинг давом этишига хизмат қилади
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти матбуот бўлими аъзолари Ҳазородаги биродарларимиз қони тўкилишига олиб келган жинояткорлик амалиётини қаттиқ қоралаймиз. Аллоҳ Таолодан ҳалок бўлганларни раҳмат қилишини, ярадорлар дардига тезроқ шифо бериб, марҳумлар оилаларига сабри жамил ато этишини сўраймиз.
Бу манфур жиноят яна бир бор шуни исботладики, Жон Керри ясаган ва шармандали ўртача ечим орқали келган бу ҳукумат юрт пойтахтида инсонлар ҳимоясидан ташвишланмайди. Бироқ у ўз хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашга ҳаракат қилади.
Кулгили ери шундаки, портлашлардан бир оз кейиноқ Ғарб элчихоналарининг медиа тармоқлари бу ҳужумни «демократия»га ва «халқ бошқаруви»га қарши ҳужум, дея баҳолашди. Бироқ улар юртларимиз ҳамон босқинчилик остида эканини ҳамда «демократия»ни олиб келган жангчилар сифатида келган хусусий хавфсизлик агентликлари, разведка тармоқлари ва босқинчи қотил кучларнинг мавжудлигини халқдан яширишди. Улар доим «халқ бошқаруви» каби ёлғон, ялтироқ истилоҳлар ортига яширинадилар. Бироқ аслида буларнинг барчаси Америка ва НАТОнинг Афғонистондаги босқинчилиги муддатини узайтириш йўлидаги бир баҳона, холос. Бундан ташқари, улар оддий фуқароларни ўлдиришдек жирканчли жиноятлар орқали миллати, тили ва мазҳаби турли хил бўлган Афғонистондаги мусулмонлар ўртасида миллатчилик пойдеворини ўрнатишмоқчи.
Шунингдек, элчихонанинг медиа тармоқлари ва коррупциячи ҳукумат элитаси портлашларни шоша-пиша «худкушлик ҳужуми», деб атади. Бироқ гувоҳларнинг айтишича, портлаш худкушлик натижасида эмас, балки йўл четида ўрнатилган бомбанинг портлаши натижасида юз берган. Айтиш лозимки, ҳодисанинг мураккаб томонларига назар солар эканмиз, ҳар биримиз фақат бир фикрга келамиз, у ҳам бўлса, бунга ўхшаш манфур амалиётларни шу босқинчи кучлар ва уларнинг жосуслик хизматлари ўз тажрибалари ва режалари ёрдамида амалга оширишгани аниқ.
Сўзимиз ниҳоясида афғон «Зиё ҳаракати»га мурожаат қилиб, мустамлакачи босқинчилар бор экан, улар доимо Зиё ҳаракатини зулмат ҳаракатига айтантиришлари эҳтимоли доим сақланиб қолаверишини эслатиб қўймоқчимиз. Чунки босқинчи мустамлакачи кучлар, уларнинг жосуслик хизматлари ва регионал ҳукуматлар хавфсизлик хизматлари, шунингдек, ёлланма қотиллар ҳар қандай вақтда портловчи модда ўрнатиб, Афғонистондаги мусулмон биродарлар орасида ирқчилик ва мазҳабпарастлик оловини ёқишга қодирлар.
Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти матбуот бўлими
E-Mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">hizbuttahrir.af@gmail.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми