| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Россия Америка қадамлари ортидан бормоқда

Россия Америка қадамлари ортидан бормоқда

By htadmin
22.12.2025
217
0
Share:

Россия Америка қадамлари ортидан бормоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 17 декабр куни Душанбеда ўтказилган халқаро конференцияда Россия Федерациясининг Тожикистондаги элчихонаси биринчи котиби Алексей Зенько Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари форматига Россиянинг қўшилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу баёнот Озарбайжоннинг форматга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинганидан кейин пайдо бўлди ва Евроосиёдаги кучлар мувозанатидаги ўзгаришдан дарак берди.

Зенько “Марказий Евроосиё давлатлари “интеграциялар интеграцияси” жараёнида: устуворликлар, яқинлашув табиати, имкониятлар” мавзусидаги конференцияда шундай деди: “Биз “Марказий Осиё бешлиги” форматининг шаклланишини катта қизиқиш билан кузатмоқдамиз. Озарбайжоннинг маслаҳат учрашувларига қўшилиши ҳақидаги қарорни қайд этамиз. Россиянинг Марказий Осиё минтақасига географик ва тарихий яқинлигини, шунингдек, ривожланган иқтисодий ва транспорт алоқаларини инобатга олган ҳолда, Россияни ушбу форматга жалб қилиш имконияти ҳақида ўйлаб кўриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз”.

Расмий баёнда бу таклиф, “мувофиқлаштиришни мустаҳкамлашга ва янада инклюзив хавфсизлик архитектурасини яратишга ёрдам беради”. Бироқ бунинг ортида Россиянинг минтақадаги сиёсий ва ҳарбий нуфузини сақлаб қолиш ва янги форматнинг мустақил ривожланишига тўсқинлик қилиш ҳаракати ётибди.

Чунки жорий йил 15-16 ноябр кунлари Тошкентда ўтган VII учрашувда Озарбайжон тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди. Бу қадам “Катта Марказий Осиё” лойиҳаси доирасида Каспий ҳавзаси минтақаларида Америка қадамларининг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Шу билан бирга, Озарбайжон ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқалар Вашингтон манфаатларини илгари сурадиган Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳам мустаҳкамланмоқда.

Шунинг учун Зеньконинг таклифи постсовет ҳудудида Россия нуфузининг заифлашиши, минтақа ҳукуматлари “кўп векторли сиёсат” ортидан Россиянинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) ва КХШТдан ташқари альтернатив форматларни ривожлантираётгани фонида янгради. 2025 йил октябрда бўлиб ўтган Россия–Марказий Осиё саммитида ҳам Москва янги ташаббуслар билан чиқмади, бу эса раҳбарларнинг қониқмаслигига сабаб бўлди.

Россия Украинадаги уруш “тузоғи”га илинган ҳолда, эндиликда ташаббус кўрсатувчи, кун тартибини белгилаб берувчи куч мақомидан узоқлашиб, ҳодисалар ортидан судралиб борувчига айланиб қолмоқда. Энди у янги геосиёсий қадамлар ташлашдан кўра, ўзидан олдин ташланган қадамларга жавоб қайтариш билан чекланмоқда. Шу сабабли Россиянинг бугунги позицияси очиқ ҳужумкор эмас, балки мавжуд таъсир доираларини сақлаб қолишга қаратилган мудофаа характерига эга. У фаол кенгайиш сиёсати ўрнига, мавқеини йўқотмаслик, заифлашиб бораётган нуфузини ҳимоя қилишга уринмоқда. Бошқача айтганда, Москва бугун майдонни белгилаётган эмас, балки ўша майдонда омон қолиш учун ҳаракат қилаётган ўйинчи сифатида намоён бўлмоқда. Алексей Зеньконинг форматга қўшилиш таклифи ҳам мана шу мавқеидан далолат.

Шунга қарамай, Россия минтақадаги таъсирини бутунлай йўқотгани йўқ. У ҳамон КХШТ ва ЕОИИ каби тузилмалар орқали ҳарбий-сиёсий ҳамда иқтисодий таъсир механизмларини ўз қўлида ушлаб турибди. Бу платформалар Москва учун минтақа ҳукуматлари устидан босим ўтказиш имконини берувчи стратегик инструмент вазифасини ҳали ҳам бажармоқда.

Бундан ташқари, Россия қўлида ҳамон энергетика тармоқлари орқали боғлиқлик ва меҳнат миграцияси масаласидаги қарамлик каби кучли “босим” ричаглари сақланиб қолган. Яъни Россия ташаббусни кўп жиҳатдан йўқотаётган бўлса-да, таъсир ўтказиш воситаларидан ҳали маҳрум бўлгани йўқ ва уларни зарур пайтда ишга солиш салоҳиятини сақлаб турибди.

Россиянинг заифлашуви минтақадаги мусулмон халқлари елкасидаги истибдод ва қарамлик занжири узилди, дегани эмас. Чунки зулмнинг шакли ўзгариши мумкин, аммо унинг моҳияти сақланиб қолаверади. Бу моҳият эса, ҳокимият тепасидаги мавжуд режимлар ва улар таянган ботил капиталистик тузумдир. Шу боис, бир кучнинг заифлашиб, унинг ўрнини бошқаси эгаллаши мусулмон уммати учун на нажот ва на ҳақиқий озодлик олиб келади.

Аслида, мустамлакачи кучлар алмашинуви зулмнинг тугаши эмас, янги қиёфада давом этишидир. Шу маънода, бир золимни бошқаси билан алмаштириш – уммат манфаатларига хизмат қилмайди, аксинча, унинг геосиёсий қурбонга айланишини янада чуқурлаштиради.

Бу воқелик мусулмонлар учун муҳим бир ҳақиқатни очиб беради: ўз тақдирини кофир давлатлар ўртасидаги рақобатга боғлаб қўйиш – хато ва ҳалокатли йўлдир. Чунки бу рақобатда мусулмон халқлар фақат таъсир майдони, манфаатлар тўқнашувидаги “объект” сифатида қаралади, холос.

Ислом эса, ташқи кучларга суянишни эмас, балки Ислом ақидасига таянган сиёсий кучни шакллантиришни талаб қилади. У зулмни зулм билан, ботил тузумни бошқа бир ботил тузум билан эмас, балки уни ҳақ Ислом тузуми асосида бартараф этишни кўзлайди.

Хулоса қилиб айтганда, масаланинг моҳияти Россиянинг ҳужумкор ёки ҳимоя мавқеида эканида эмас, балки унинг минтақадаги ботил тузум ва режимларни қўллаб-қувватлашда тутган ролидир.

Шу сабабли, минтақадаги мустамлакачи кучлар илдизини буткул қирқиш уларнинг сояси бўлган мавжуд тузум ва режимларни рад этиб, ўрнига Ислом тузуми ва уни татбиқ қиладиган Рошид Халифалик давлатини барпо қилиш билан бўлади.

 

Иззатуллоҳ

22.12.2025й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsРоссия Америка қадамлари ортидан бормоқда
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иорданиядаги ўқитувчилар инқирози режим инқирозидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй инсонлар! Икки дунё бахтига эришмоқ учун Аллоҳга ўзингиздан яхшилик кўрсатинг!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ишонч билан фаолият қилаётганимиз ваъда Аллоҳ Таолонинг ваъдасидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/