Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Туркум мақолаларимизнинг шу сонидан бошлаб улуғ саҳобалардан бири – Умар ибн Хаттоб р.а. билан боғлиқ бўлган воқеалар тўғрисида маълумот беришни бошлаймиз. Умар р.а. ҳаётларини кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз, чунки бу зотнинг нафақат Ислом тарихида, балки дунё тарихида тутган ўрни беқиёс бўлиб, жуда кўп ибратли сўзлари ва амаллари билан бутун инсониятга буюк намуна кўрсатган.
Ҳазрати Умар Расулуллоҳ с.а.в. билан барча сафарларда бирга бўлди ва ҳамма жангларда қатнашди. Баъзан Расулуллоҳ с.а.в. Ҳазрати Умарни қўшиннинг маълум бир қисмига бошлиқ этиб тайинлар эдилар.
Бадр жангида асир тушганлар ҳақида Расулуллоҳ с.а.в. ундан сўраганларида:
– Улар сизни сеҳргар, ёлғончига чиқарган, мусулмонларни турли азоб-уқубатларга гирифтор этган. Аллоҳнинг динини йўқ қилишга уриниб, устимизга қўшин тортиб келган ҳам шулар. Шунинг учун барчасининг калласини олиш керак. Мусулмонлар ўртасида бир- бирларига нисбатан адоват туғилмаслиги учун ҳар ким ўзининг яқинини ўлдирсин. Ҳамза Аббосни, Али Оқилни. Мен ҳам фалончини ўлдираман, деди.
Ҳазрати Абу Бакр эса, унга қарши фикр билдирди:
– Эй Расулуллоҳ, ахир улар сизнинг қавмингиз, ҳатто баъзилари қариндошларингиз. Уларни фидя эвазига қуйиб юборайлик. Шоядки, Аллоҳ уларга ҳам ҳидоят берса.
Икки дўстдан икки хил фикр чиққанини эшитиб, Расулуллоҳ с.а.в. Ҳазрати Абу Бакрга юзландилар:
– СенАллоҳга«Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна Ўзинг мағфиратли, меҳрибонсан (яъни ундай кимсаларни ҳам Ҳақ йўлга ҳидоят қилишга қодирсан)» (Иброҳим:36), деб мурожаат қилган Иброҳимга, «Агар уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта, Сен ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан» (Моида:118), деб ёлворган Исога ўхшайсан, дедилар. Кейин Ҳазрати Умарга юзланиб:
– Сен эса, Аллоҳга «Парвардигорим, ер юзида кофирлардан бирор ҳовли-жой эгасини қолдирмагин» (Нуҳ:26), деб дуо қилган Нуҳга ва «Парвардигоро, уларнинг мол-дунёларини йўқ қилгин, кўнгилларини қаттиқ қилгин, токи, улар аламли азобни кўрмагунларича иймон келтирмасинлар» (Юнус:88), деб баддуо қилган Мусога ўхшайсан (Қуртубий тафсири), дедилар.
Кўпчилик фидя олишни ёқлагани учун Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг гапига кўра қарор қилдилар. Лекин кейин «Ҳеч бир пайғамбар учун то ерда ғолиб бўлмагунича, асир олиш жоиз эмас эди. (Эй мўминлар), сизлар дунё нарсаларини истамоқдасиз, Аллоҳ эса, охират (неъматлари сизларники бўлиши)ни истайди. Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир. Агар Аллоҳ томонидан (билмасдан қилган хатони кечириши) ёзиб қўиилмаганида эди, албатта, сизларга (товон) олганинглар сабабли улуғ азоб етган бўлур эди» (Анфол:67-68), деган итоб ояти нозил қилиниб, Ҳазрати Умарнинг фикрича иш кўриш лозим бўлгани таъкидланди. Шу оят тушгандан кейин Расулуллоҳ с.а.в.: «Ҳаттобнинг ўғлига қарши чиққанимиз учун сал бўлмаса азоб юборилар, бу азобдан фақат Умаргина омон қолар эди», дедилар. (Қуртубий тафсири)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
25.01.2019й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми