Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар
بسم الله الرحمن الرحيم
وَالسَّابِقُونَ الأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالأَنصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُم بِإِحْسَانٍ رَّضِيَ اللّهُ عَنْهُمْ وَرَضُواْ عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَداً ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
“Биринчи пешқадам муҳожирлар, ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Улар унда абадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир”. (Тавба. 100)
قال عليه الصلاة والسلام: ما من أحد من أصحابي يموت بأرض إلا بُعث قائدا ونورا لهم يوم القيامة
Пайғамбар алайҳис салоту вас салом дедилар: “Саҳобаларимдан қай бири бу дунёдан ўтадиган бўлса, охират ховлисида атрофидагилар учун бошлиқ ва йўлбошчи бўлиб тирилтириладилар”. Термизий ривояти.
Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас Саҳмий розияллоҳу анҳу
Росулнинг росули бўлган саҳоба.
Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас Саҳмий розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ислом давлати раҳбари сифатида ёзган мактубини Форс диёрининг кисроси (подшоҳи) Хусравга топшириш бахтига эришган ва шу билан Росулнинг росули (элчининг элчиси) мақомини олган. Бундан ташқари Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас Саҳмий розияллоҳу анҳу Рум мамлакатининг қайсари Ҳирақл билан ҳам учрашган, бироқ у билан элчи сифатида эмас, урушда қўлга тушган асир сифатида учрашган.
Маълумки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада Ислом давлатини тиклаганларидан кейин, ички сиёсатда сезиларли даражада мушриклардан кутилиши мумкин бўлган фитналаридан хотиржамликка эришилганидан кейин, атроф давлатларни Ислом даъват қилиш мақсадида, уларнинг раҳбарларига мактублар жўнатдилар. Ана шундай мактублардан Форс подшоҳига олиб борилиши керак бўлганини етказишни Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас Саҳмий розияллоҳу анҳу ўз зиммасига олди.
Шундай қилиб Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас Саҳмий розияллоҳу анҳу ҳаётидаги энг шарафли вазифани бажариш мақсадида қир-адирлар оша олис йўлга чиқди. Форс диёрига етиб келиб, тўғри подшоҳ саройига борди. Аъёнлардан ҳукмдор ҳузурига киришга изн сўради. Кисро қаср айвонини безашга буюрди, доим элчиларни қабул қилишда иштирок этадиган аслзодаларни тўплади. Шундан кейингина Абдуллоҳнинг киришига рухсат берди.
Абдуллоҳ ҳукмдор қабулига саҳройи арабларга хос ҳолатда кириб келди: эгнида ориқ танасига ёпишиб турган юпқа кўйлак, устидан қўполгина тўқилган тўн кийиб олган эди. Бироқ қадди тик, кўзлари ақлли боқар, қалби иймон билан тўла эди. Унинг бу ҳолатидан Кисро жиркангандек бўлди. Элчини ўзига яқинлаштирмаслик учун мулозимларига “унинг қўлидан мактубни олинглар” дегандек ишора қилди.
Аммо Абдуллоҳ мактубни бермади, уни бағрига босиб:
– Йўқ, Расули акрам хатни фақат подшоҳ қўлига топширишни буюрганлар, мен Набий кўрсатмаларидан четга чиқмайман, – деди.
– Уни ўз ҳолига қўйинглар, майли келақолсин, – деди Кисро мулозимларига.
Абдуллоҳ мактубни ҳукмдор ёнида турган таржимонга узатди. У ёзувни ўқий бошлади:
“Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Аллоҳнинг элчиси Муҳаммадддан Форс подшоҳи Кисрога. Ҳидоят йўлига эргашганларга саломлар бўлсин!…”
Мактубнинг илк жумласини эшитибоқ Кисронинг ғазаби қайнаб кетди. Юзлари қизарди, бўйин томирлари бўртди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хатни ўз номлари билан бошлаганлари Кисро жаҳлини чиқарган эди. У таржимон қўлидан мактубни тортиб олди ҳамда парча-парча қилиб йиртиб ташлади ва:
– Менга тобеъ бўлатуриб бундай андишасиз сўзларни битишга қандай ҳадди сиғди унинг? – дея бақирди. Сўнгра Абдуллоҳни қабулхонадан қувиб чиқаришга фармон берди. Кисронинг бундай дейишига сабаб, ўша даврларда араб ерлари Форс империяси қўл остида, деб ҳисобланар эди.
Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу мана шундай бир ҳолатда Росулуллоҳнинг мактубини золим ва дарғазаблиги билан ном чиқарган подшоҳга топширди ва ортига қайтди. Форс подшосининг қаҳри қаттиқ золим дарғазаблиги у кишини Росулуллоҳнинг буйруғини бажаришдан тўсмади, қўрқитмади. Аллоҳга бўлган тақвоси ва Росулуллоҳга бўлган итоати сабаб, у кишини Аллоҳ соғ-саломатликда сақлади.
وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ
“Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир”. (Талоқ. 3)
Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Рум қайсари билан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу раҳбарлик қилган даврда учрашди. Ҳижрий ўн тўққизинчи йили Умар ибн Хаттоб Румга қарши қўшин юборди. Унинг сафида Абдуллоҳ ҳам бор эди. Рум қайсари мусулмон лашкарининг жасурлиги ва шавкати, аскарларнинг иймони ва ақидаси кучли экани ҳақида кўп эшитганди. Бу гапларнинг нечоғли чин-ёлғон эканини текшириш учун у жангчиларига мусулмонлардан асир тушса, ўлдирмай тириклай келтиринглар, деб буюрган эди. Иттифоқо, Абдуллоҳ Рум аскарларига асир тушиб қолади. Уни подшоҳ ҳузурига келтиришади. Шунда тарих китобларида кўп марта зикр этилган ажойиб бир воқеа содир бўлади.
Рум қайсари Абдуллоҳга узоқ тикилиб тургач:
– Агар насроний динига кирсанг, сени озод қилиб, кўп иззат-икромлар кўрсатаман, – деди.
Абдуллоҳ бунга кўнмади. Ҳукмдор уни синашда давом этди:
– Агар таклифимга кўнсанг, салтанатимнинг ярмини бераман.
Абдуллоҳ бунга ҳам рози бўлмади.
– Унда сени ўлдираман, – деб қўрқитди подшоҳ.
– Хоҳишинг, – деди Абдуллоҳ.
Бу билан ҳам мағрур асирни енга олмаган Рум қайсари энди бошқача йўл тутади:
– Агар пешонамдан битта ўпиб қўйсанг, сени озод қилиб юбораман.
Шунда Абдуллоҳ:
– Бошқа мусулмон асирларни ҳам озод қиласанми? – деб сўради.
– Ҳа, – деди Рум қайсари.
Абдуллоҳ қайсарга яқинлашиб, унинг пешонасидан ўпди. Рум подшоҳи сўзи устидан чиқиб, барча мусулмон асирларини тутқунликдан бўшатди.
Абдуллоҳ ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу бўлиб ўтган воқеани Ҳазрати Умарга сўзлаб берганида, у Зот ниҳоятда қувонди. Озод қилинган асирларни кўрганида эса:
– Абдуллоҳ ибн Ҳузофанинг пешонасидан ўпиб қўйиш ҳар бир мусулмон зиммасидаги вазифадир. Буни ўзим биринчи бўлиб бажараман, – деди ва ўрнидан туриб Абдуллоҳнинг пешонасидан аста ўпиб қўйди.
Саҳобалар ҳаёти тўғрисидаги бошқа мақолаларимизда ҳам таъкидлаганимиздек, бу воқеаларни сизларга баён қилишдан мақсад, саҳобаларнинг Аллоҳга бўлган иймони, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига нисбатан итоатлари қанчалик даражада холис ва соф бўлганини тушуниб ибрат олишимиз учундир. Бизлар ҳам бугунги Ислом тазйиқларга учраётган оғир кунларда ана шу зотларнинг кўрсатган жасоратларидан ибрат олиб, иймон келтирган динимизни тарқатиш, уни ҳаётимизни бошқарувчи мабда ўлароқ жонлантириш учун ҳаракатда уларни ўзимиз учун йўлчи юлдуз қилиб ушлашимиз осон бўлиши учун қилинаётган ишлардир. Ин ша Аллоҳ, бу меҳнатимизни Аллоҳ ўзи таъсирли ва самарали қилгусидир.
Мақолани тайёрлашда сийрат.уз ва набулси.ком манбаларидан фойдаланилди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
06.09.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми