Саудия Туркиянинг ҳарбий машғулотида иштирок этмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Кофир Ғарб давлатларининг Ислом ва мусулмонларга, хусусан Шом аҳлига қарши режаларини амалга ошириш учун ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар
Саудия Туркиянинг ҳарбий машғулотида иштирок этмоқда
Ўтган шанба куни Саудия Туркиянинг Анқара ва Измир шаҳарларига ўзининг пиёда ва денгиз кучларидан бир неча қисмни бир ой давом этадиган ҳарбий машғулотларда ҳамкорлик қилиш учун юборди. Бу ҳақда Саудия Ахборот Агентлиги (САА) хабар қилди.
Машғулотлар қўмондони денгиз флоти полковниги Али Ибн Муҳаммад Шаҳрийнинг айтишича, «EFES 2016» машғулоти байналмилал машғулот бўлиб, Туркия ерларида ва унинг етакчилигида ўтказилади. Бу машғулот иштирок этувчи кучлар сони жиҳатидан ва Анқара билан Измир шаҳарлари оралиғидаги майдоннинг кенглиги жиҳатидан, дунёдаги энг катта ҳарбий машғулот ҳисобланади.
Шаҳрийнинг таъкидлашича, бир неча давлатлар иштирокидаги бу машғулотдан «икки давлат хавфсизлиги ва барқарорлигини ва унда иштирок этаётган давлатлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ҳамда террористик ташкилотларга қарши курашишга тайёрланиш, кучлар қудратини намоён қилиш, юксак қобилиятни ошириш мақсад қилинган».
У шунингдек, «Айни машғулотлар ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ҳарбий тушунчаларни ўстиришга, байналмилал вазиятдаги турли вазифаларни амалга оширишга, ҳамда ҳарбий кучларни улар жойлашган минтақадан кўчиришнинг стратегик режаларини рўёбга чиқаришга қаратилган»ини қўшимча қилди.
Маълумки, Саудия билан Туркия Ироқ ва Суриядаги ИШИД ташкилотига қарши АҚШ етакчилиги остидаги халқаро коалицияда ҳамкорлик қилмоқда. (www.skynewsarabia.com).
Роя газетасининг 2016 йил 18 май чоршанба кунги 78-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ