| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Шаръий ҳукм

Шаръий ҳукм

By htadmin
25.11.2016
1655
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Шаръий ҳукм

Шаръий ҳукм — у бандалар амалларига тааллуқли бўлган Шореъ (шариат эгаси – Аллоҳ)нинг хитобидир. Аввал инсон қиладиган ишларга ва у ишларини бажараётгандаги нарсаларга нисбатан бўлган мавқифини аниқлаб олиши керак, яъни феъллар ва нарсаларга ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга ким? Чунки, борлиқда ҳис этилган нарсалар инсоннинг феъллари бўлади ёки инсоннинг феълларидан бошқа нарсалар бўлади. Инсон шу коинотда яшовчи жонзот сифатидаги баҳс мавзуси экан ва ҳукм чиқариш ҳам инсон учун ва унга алоқадор экан, демак инсоннинг феълларига ва унга алоқадор нарсаларга ҳукм чиқарилиб, инсонни уларга нисбатан қандай муносабатда бўлиши аниқланиб олиши керак. Буни аниқлаб бериши мумкин бўлган икки томон бор; Аллоҳми, инсонми? Бошқача айтганда, шариатми, ақлми? Чунки, Аллоҳнинг ҳукми шариат, инсонни ҳукм қилиши эса, ақлдир. Хуллас, ҳукм чиқаргувчи ким? Шариатми, ақлми?  Аммо, ушбу ҳукмнинг мавзусига келсак, яъни феъллар ва нарсалар устидан ҳукм этиб чиқариладиган нарса чиройли ва ҳунукликдир. Чунки, ҳукм чиқаришдан мақсад  бирор иш қаршисидаги инсоннинг мавқифини аниқлашдан иборатдир; инсон шу ишни қилсинми ёки қилмасинми? Ёки қилиш ва қилмасликда ихтиёрлими? Инсоннинг ўз феълларига алоқадор нарсалар қаршисидаги мавқифини ҳам таъйинлаб бериш лозим; у бу нарсаларни оладими ёки тарк этадими? Ёки олиш ва олмасликда ихтиёрлими? Инсоннинг бундай мавқифини таъйинлаш унинг нарсага чиройлими ёки хунукми ёки чиройли ҳам, хунук ҳам эмасми, деган қарашига боғлиқдир. Шунинг учун талаб этилган ҳукмнинг мавзуси чиройли ва хунукликдир. Демак, чиройли ёки хунук, деб ҳукм чиқариш ақлнинг ишими ёки шариатникими? Чунки, бундай ҳукм чиқаришда бу иккаласидан бошқа учинчи таҳмин йўқ. Бунинг жавоби шуки, феъллар ва нарсаларга ҳукм чиқариш уларнинг воқеъси нима эканлигидан ёки уларни инсон табиатига ва фитрий майлларига мос келиши ёки мос келмаслиги томонидан ёки шу ишни қилганига мақтов, қилмаганига мазаммат, ёки мақтов ҳам, мазаммат ҳам қилинмаслиги, яъни шу ишга савоб ёки жазо борлиги ёки савоб ҳам, жазо ҳам йўқлиги томонидан белгиланади. Бу нарсаларга ҳукм чиқаришнинг уч жиҳатидир;

Биринчиси: уларнинг воқеъси нима?

Иккинчиси: улар инсон табиатига мос келадими ёки келмайдими?

Учинчиси: савоб ва жазо ёки мақтов ё мазаммат жиҳати қандай?

Аммо, нарсаларга ҳукм чиқаришда биринчи ва иккинчи жиҳатдан, яъни уларнинг воқеъси нима эканлиги ва улар инсон табиатига мос келиши ёки келмаслиги, буларнинг барчасида ҳукм чиқаришда инсон ҳукмрон, яъни бу ерда шариатга эмас, ақлга ўрин берилади. Ушбу икки жиҳатда феъллар ва нарсаларга ақл ҳукм чиқаради. Бу икки жиҳатнинг бирортасида шариат ҳукм чиқармайди. Чунки, бу ишларга шариатнинг дахли йўқ. Масалан, ақл илмни чиройли, жаҳолатни хунук, деб ҳукм чиқаради. Уларнинг воқесидан яъни илмдан мукаммаллик ва жаҳолатдан ожизлик кўриниб туради. Бойлик чиройли, камбағаллик хунук. Чўкаётган одамни қутқариш чиройли ва бировнинг молини зулм билан олиб қўйиш хунук. Чунки, инсон табиати зулмдан нафратланади, ҳалокатдан қутқарувчи ҳалоскорга нисбатан мойиллик сезади. Ширин нарса чиройли, аччиқ нарса хунук ва ҳоказо. Буларнинг барчаси нарсанинг воқеъси, уни инсон ҳис қилади, ақли идрок этади ёки инсоннинг табиат ва фитратига боғлиқ, инсон уни ўз туйғулари билан сезади ва ақли идрок этади. Шунинг учун  бу нарсаларга шариат эмас, балки ақл чиройли ва хунук, деб ҳукм чиқаради яъни мазкур икки жиҳатда феъллар ва нарсаларга ҳукм чиқариш ҳуқуқи инсонга берилади. Демак, бу икки жиҳатда ҳукм чиқариш инсоннинг ишидир.

Аммо, феъллар ва нарсаларга дунёда мақтов ва мазаммат, охиратда эса, савоб ва жазо жиҳатидан ҳукм чиқариш, шубҳасиз, ёлғиз Аллоҳнинг ҳаққидир. Инсон бунга аралаша олмайди. Яъни, бу ҳуқуқ ақлники эмас, шариатникидир. Масалан, иймон чиройли, куфр хунук, тоат чиройли, маъсият хунук, урушда ёлғон гапириш чиройли, тинчлик холатда эса кофир ҳокимга ҳам ёлғон гапириш хунук ва ҳоказо. Бу борадаги ягона ҳоким ақл эмас шариат эканлигининг боиси, у феълларга ёки нарсаларга мақтов ва мазаммат билан ва уларга савоб ёки жазо бўлишига ҳукм чиқара олмайди. Бу иш ақл учун амри маҳолдир. Мақтов ва мазаммат билан ҳукм чиқаришни инсоннинг фитрий майлларига ташлаб қўйиш мумкин эмас. Чунки, бу майллар ўзига мос келадиган нарсани мақтаб, мос келмайдиган нарсани мазамматлаб ҳукм чиқариб қўяди.  Зино, баччабозлик, одамларни қул қилиш каби мазаммат этиладиган ишлар ҳам гоҳида инсоннинг фитрий майлларига мос келиб, гоҳида душманга қарши курашиш, қийинчиликларга сабр қилиш, бошига мусибат тушиши аниқ бўлиб турган ҳолатда ҳам ҳақни гапириш каби, мақтовга сазовор бўладиган ишлар эса, инсоннинг бу майлларига мос келавермайди. Демак, ҳукмни майл ва ҳоҳишларга топшириш уларни мақтов ва мазаммат учун ўлчов қилиш демакдир ва бу аниқ хато ўлчовдир. Шунинг учун майлларни ҳакам қилиш ўта катта хатодир. Чунки, бунда ҳукм воқеъга зид равишда хато чиқарилади. Бунга қўшимча, мақтов ва мазаммат билан ҳукм қилиш ҳавои-нафс ва шаҳвоний хирсларга асосланиб қолади. Шунинг учун фитрий майлларга мақтов ва мазаммат борасида ҳукм чиқаришига йўл қўймаслик лозим. Модомики, ақл мақтов ва мазаммат бобида ҳукм чиқара олмас экан ва бу борада фитрий майилларга ҳам йўл бериш мумкин эмас экан, демак, мақтов ва мазаммат борасида ҳукм чиқариш ҳуқуқини инсонга бериш дуруст бўлмайди. Шунинг учун бу борадаги ҳукм чиқарувчи инсон эмас, Аллоҳ Таъоло, яъни ақл эмас, шариатдир.

Шунингдек, агар феълларга ва нарсаларга мақташ ёки мазаммат қилиш билан ҳукм чиқариш инсоннинг ўзига ташланса, шахс ва замонларнинг ўзгариши билан ҳукмлар ҳам ўзгариб кетади. Чунки, инсон бу нарсаларга ўзгармас, собит ҳукм чиқаришга қодир эмасдир. Шунинг учун ҳам бундай ишларга ёлғиз Аллоҳ Таъоло, яъни шариат ҳукм чиқаради, ақл эмас. Бундай ҳукмга ақлнинг дахли қўқ. Ҳаётдан маълумки, инсон бугун бир нарсани яхши деб билса, эртасига уни ёмон деб ҳукм чиқаради, кеча қабоҳат деб атаётган нарсасини бугун яхшилик, деб атайди. Шундай қилиб, битта нарсага бўлган ҳукм субутсиз, бир неча хил бўлади. Шундан ҳукмда хато келиб чиқади. Шунинг учун мақтов ва мазаммат борасида ҳукм чиқаришни на инсонга ва на ақлга топшириб бўлмайди. Шунга кўра, бандаларнинг феълари ва уларга алоқодор нарсалар хақида мақтов ва мазаммат билан ҳукм чиқарувчи зот фақатгина Аллоҳ Таъоло бўлади.

Феъллар ва нарсаларга мақтов ва мазаммат билан ҳукм чиқариш буларга нисбатан инсоннинг мавқифини белгилайди. Масалан, нарсаларга нисбатан олиб қаралганда буларни олиш мумкинми ёки ҳаромми, воқеъдан бундан бошқа нарса тасаввур қилинмайди. Инсоннинг ишларига нисбатан эса, инсондан бу ишларни бажариш талаб этиладими ёки тарк этишми ёки бажариш ва бажармаслик орасида унга ихтиёр бериладими. Ҳукм мана шу жиҳатдан фақат шариатники бўлади. Шунинг учун инсон феълларининг ва унинг феълларига алоқадор нарсаларнинг ҳукмларини ақл эмас, фақат шариъат чиқаради. Демак, фақат шариатнинг ҳукмигина бандаларнинг феълларига ва уларнинг феълларига алоқадор нарсаларга ҳакам бўлади ва шариатга ишониш-имон келтириш ақлга боғлиқ эмас. Балки Аллоҳ Таъоло тарафидан келган Шариат қонунларининг барчасига мутлақ таслим бўлиш лозимдир.

فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيماً

 – „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“.                                       [4:65]

Будан ташқари, нарсалар устидан ҳалол ва ҳаром деб ҳукм чиқариш, бандаларнинг феъллари устидан вожиб, ҳаром, мандуб, макруҳ ёки мубоҳ, деб ҳукм чиқариш, ишлар ва ақдларнинг сабаб, шарт, монеъ, саҳиҳ, ботил, фосид, ёки азима ва рухсат эканлиги хақида ҳукм чиқариш, буларнинг барчаси инсоннинг табиатига мос келиши ёки мос келмаслиги жиҳатидан ёки буларнинг воқеълари жиҳатидан эмас, балки дунёда бу нарсаларга мақтов ва мазамматни, охиратда эса, савоб ва иқобни тартиблаш жиҳатидан амалга оширилади. Шунинг учун бундай ишларда ҳукм қилиш фақат шариатга хосдир. Демак, феълларнинг ва уларга алоқадор нарсаларнинг устида хамда ишларнинг ва ақдларнинг устида ҳукм чиқарувчи ҳукмрон ёлғиз шариъат бўлади. Бу борада ақл учун хеч қандай ўрин йўқдир. Бир ишни қилиш ёки қилмасликда, бирор битимда ёки муомилада ақлни, яъни ҳоҳиш-истагини ёки шайҳларини буйруғини асос қилиши ўшани “илоҳ” қилишлиги бўлади. Аллоҳ Таъоло айтади:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ

 Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар.  [9:31]

Шаръий ҳукм – Қуръони Карим ва ҳадиси мутавотир каби қатъий собит бўлган ёки мутавотир бўлмаган ҳадис каби занний (озгина гумон бўлиб) собит бўлган бўлади. Агар субути (собит бўлганлиги) қатъий бўлса, унга яна назар ташланади – унинг далолати (маъноси) ҳам қатъий бўлса, у ўз ичига олган ҳукм қатъий бўлади. Барча фарз намозларининг ракаатлари каби. Чунки улар ҳадиси мутавотирда келган. Яна судхўрликнинг ҳаромлиги, ўғрининг қўли кесилиши, зинокорнинг дарраланиши каби. Чунки булар ҳам қатъий аҳкомлар бўлиб, улар тўғрисидаги ҳақиқат аёндир. Булар ҳақида қатъий  фикрдан ўзга фикр мавжуд эмас.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси

05.11.2014й.

0
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАРСАҚОФИЙ БЎЛИМХОС МАВЗУЛАР

    Дорул куфр ва дорул Ислом

  • МАҚОЛАЛАР

    «Аҳли – Сунна вал-Жамоа» истилоҳи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Африкани мустамлака қилиш давом этмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/