Шом тоғути ағдарилиши манзарасида юракдан қулоқ солувчилар учун Ямандан қилинган самимий ва ибратли даъват
Матбуот баёноти
Шом тоғути ағдарилиши манзарасида юракдан қулоқ солувчилар учун Ямандан қилинган самимий ва ибратли даъват
2024 йил 8 декабр, якшанба куни тоғут ўғли тоғут Башарнинг ағдарилгани янгиликлардан тушмай қолди. Башар ўттиз йил ҳукм сурган отасидан ҳокимиятни қабул қилиб, 24 йил ҳукм сурди. Бу жиноятчи оила Сурияни темир ва олов, қийноқ ва қирғин, очлик ва тоифачилик билан ҳамда ўзларининг жинояткорлик тасаввурлари бўйича маҳорат қозонишган турли-туман зулмлар билан бошқариб келди. Унинг қамоқ лагерларидаги даҳшатли манзаралар ҳақида ҳамда бу тоғутнинг қандай қилиб юрт ўғлонларига зулму зўравонлик қилиш ва таҳдид этишда нақадар устаси фаранг бўлиб кетгани тўғрисида телеканаллар хабарларида намойиш этилди.
Тоғут Башар Асад ва исломий юртлардаги барча тоғутлар, агар АҚШ ва Британия бошчилигидаги кофир Ғарб томонидан қўллаб-қувватланмаганларида эди, ер юзида бузғунчилик қилишолмаган, ўнлаб йиллар давомида инсонларни зўравонлик билан бошқариб, уларга энг қаттиқ азоб-уқубатларни тоттиришолмаган бўларди. АҚШ ва Британия ўзларига узоқ йиллар хизмат қилган ва мусулмон мамлакатларида ўзларининг куфр тизимларини жорий қилган малайларини битта қалам билан ўчириб ташлайдилар. Дарҳол уларнинг ўрнига муқобил шахсларни қидиришга, қолганларини ўз манфаатлари учун тарбиялашга ва мусулмон юртларининг қарамлигини давом эттиришга киришишади.
Бу тоғутнинг ағдарилишида Яман ҳукмдорлари учун ибрат бор. Улар бу золимнинг йиқилиш ҳолатини англаб етмоқлари даркор. Чунки улар ҳам жинояткорлик ва секуляр тузумни татбиқ қилишда Башарга қадамма-қадам эргашишмоқда. Ислом ва мусулмонларни қаттиқ ёмон кўрган, ичи ғилли-ғаш ва ёмон ниятлар билан тўлган бу тоғут Башар ўзининг ағдарилишини хаёлига ҳам келтирмай, ўзидан олдинги Тунис, Ливия, Миср ва Яман ҳукмдорларининг қулашидан сабоқ чиқармади, аксинча, кибру туғёни зиёдалашди!
Шу ўринда самимий даъватимиз қуйидагича:
Биринчи: Яман ва бошқа исломий юртлардаги аҳлимизга юзланиб, уларни золимлиги, хиёнати ва фисқ-у фужур ишлари очиқ-ойдин бўлган бу золим ҳукмдорларни ағдариш учун ҳаракатга келишга чақирамиз. Тезроқ бу золимларни ағдармоқ лозим. Бу эса етмиш йилдан бери орангизда фаолият олиб бораётган холис онгли етакчига, яъни ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрирга мурожаат қилиш билан амалга оширилиши керак. Ҳизб ҳақиқатдан ҳам йигирманчи ва йигирма биринчи асрдаги туб ўзгаришнинг етакчисидир. У дунёдаги барча исломий жамоалар орасида етакчи мавқега эга. У ҳеч қачон ўз халқига ёлғон гапирмайди. Аксинча, улар билан яқиндан мулоқотда бўлиб, ҳатто ҳеч ким эришолмаган катта муваффақиятларга эришди. Унинг бу самимият ва муваффақияти Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган Ғарбу Шарқ ҳукуматларининг ундан интиқом олишига сабаб бўлди.
Иккинчи даъватимизни иймон ва ҳикмат юрти бўлмиш Ямандан Ислом диёрининг маркази бўлмиш Шомдаги аҳлимизга йўллаймиз. Яъни Росулуллоҳ ﷺ дуо қилиб, Шом билан боғлаган ҳамда ундан Халифалик давлатимиз бор замонларда ҳақиқий жасур қўшинлар етишиб чиқиб, фатҳларда ўз биродарлари билан бирга қатнашган мададкор Ямандан сиз Шом аҳлига холис самимий даъват йўллаймиз: сафингизни бирлаштиринг ва Исломий Халифалик давлатини барпо этиб, мўминлар қалбига ором беринг. Ямандан ибрат олинг. Зеро, у ердаги инқилоб Британиянинг ўлиб кетган ва хоин малайини ағдарган пайтда, Ғарб ўзининг барча лаш-лушлари билан етиб келди. У Форс кўрфази ва Эрон ҳукмдорлари ҳамда Яман ичкарисидаги малайлари ёрдамида инқилоб мевасини териб олди. Инқилоб тамомига етказилмагани учун мамлакатни том маънода парчалаб ташлаб, халқни очлик ва қашшоқликка гирифтор қилди. Яманни сочилган таналар, дарду аламлар, саводсизлик, қашшоқлик, қийноқ, қочқинлар харобасига айлантирди. Кофир буларнинг барчасини азбаройи Яман аҳли қўзғолонни охиригача олиб боролмаслиги учун қилди. Сиз кўп азоб-уқубатларни тотдингиз, ҳамон тотмоқдасиз. Исломни маҳкам тутмагунингизгача тотишда давом этасиз. Шу боис Исломни ушлаб, уни татбиқ қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни эълон қилиб, икки дунё бахтига эришинг. Анави Эрдогандан эҳтиёт бўлинг. Аввалда сизнинг қўзғолонингизни ўғирлаган бу кимсага энди қурбонликларингиз ва сабрингизни ҳам ўғирлашига йўл қўйманг.
Эй Шомдаги биродарлар!
Бугун Уммат ўғлонлари жиҳод қилишга ва яҳудийларни мағлуб этиб, уларни хорлашга ҳамда Халифалик байроғи остида ҳар бир золимдан интиқом олишга муштоқдирлар. Шундай экан, келинг, Халифаликни барпо этинг. Буни сизга ўзимиз қўл қовуштириб турган ҳолда айтмаяпмиз, аксинча, Роббимизнинг ушбу буюк фарзи ва куч-қудратимиз манбаи бўлган бу буюк давлатни барпо этиш учун кечаю кундуз фаолият олиб боряпмиз. Бу гапларни сизга ҳозир айтаётганимизнинг сабаби бугун Аллоҳ сизни тоғутни ағдариш билан сийлади. Ҳозирда Шом диёрида сиёсий бўшлиқ ҳукм сурмоқда ва фақат сизларнинг орангиздаги холис мўминларгина Аллоҳнинг ҳукмини жорий қилиш орқали бу бўшлиқни тўлдиришлари мумкин. Бу эса қутқарув чамбарагисиз, яъни сиёсий лойиҳасиз амалга ошмайди. Ҳизб ут-Таҳрирдаги биродарларингиз томонидан Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннатларидан истинбот қилинган ҳолда тақдим этилмиш ушбу сиёсий лойиҳа сизни секуляр лойиҳалардан қўрийди. Зотан, Америка эгнингизга шу лойиҳани кийдириб, уни бу дунёда шармандалик, қиёматда азоб либосига айлантиришга уриняпти. Бас, бундан сақланинг, бундай қилишига йўл қўйманг.
﴿فَإِمَّا يَأۡتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدٗى فَمَنِ ٱتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشۡقَىٰ * وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا وَنَحۡشُرُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ أَعۡمَىٰ﴾
«Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас. Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз» [Тоҳа 123-124]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми