Шом ва Қуддус ҳақидаги ҳадислар тўғрисидаги саволга жавоб
بسم الله الرحمن الرحيم
Шом ва Қуддус ҳақидаги ҳадислар тўғрисидаги саволга жавоб
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо.59)
Ижтимоий тармоқлардан бирида Мўмин исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.
Савол:
Ассалому алайкум. Халифалик Шомдан чиқади деб эшитганман. Шу тўғрисида ҳадис борми? Яна Қуддус обод бўлади, деган маънода ҳам ҳадис келганми? Жавоб учун олдиндан рахмат.
Мўмин
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Аввал таъкидлаб ўтиш керакки, бир маънода ҳадис келса, мана шу ҳукм бўлиб қолавермайди, яъни ҳадис ёки оятларда келган маъноларни нимага далолат қилишини бирор мужтаҳид шариатнинг ҳукм олинадиган тўрт асосидан – Қуръон, суннат, саҳобалар ижмоси ва қиёслардан – четга чиқмаган ҳолда тадқиқот қилиб, ижтиҳод қилиб айтганидан кейингина ушбу ҳадисни мана шу ҳукмга далолат қилади дейиш мумкин бўлади. Яъни бу гап билан айтмоқчи бўлганимиз, савол сўрашда ҳадисни эмас, ҳукмни сўраш яхшироқ бўлади.
Биринчи савол, Шом ҳақидаги ҳадислар ҳақида.
Шомнинг фазилатлари тўғрисида жуда кўплаб ҳадислар келган.
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : عُقْرُ دَارِ الإِسْلامِ بِالشَّامِ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мўъминлар мамлакатининг уқри (ўртаси) Шомдир”. Ахмад, Ибн Ҳиббон ва Табаронийлар ривояти. Саҳиҳ ва ҳасан деб баҳо берилган.
قال النبي صلى الله عليه وسلم : اللهم بارك لنا في شامنا، اللهم بارك لنا في يمننا …
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳим бизларга Шомимизда ва Яманимизда баракотлар бергин”. Бухорий ривояти.
ان النبي صلى الله عليه وسلم قال إني رأيت كأن عمود الكتاب انتزع من تحت وسادتي فأتبعته بصري فإذا هو نور ساطع عمد به إلى الشام ألا وإن الإيمان إذا وقعت الفتن بالشام
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мен ёстиғим тагидан Китобнинг устунлари нур бўлиб чиқиб кетаётганини кўрдим. Унинг (нурнинг) ортидан назаримни тикиб қарасам, у Шомга қараб йўналди. Огоҳ бўлингларким, фитналар кучайган замонда иймон Шомдадир”. Табароний ва Хокимлар ривояти. Саҳиҳ.
عن عبد الله بن حوالة أنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ستجندون أجنادا، جند بالشام، وجند بالعراق، وجند باليمن، قال: فقمت فقلت خر لي يا رسول الله — أي اليمن أم العرق أم الشام — قـال: عليك بالشام، فإن الله عز وجل تكفل لي بالشام وأهله
Ибн Ҳаввола розияллоҳу анҳудан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кележакда бир неча қўшинларингиз бўлади; Шомда, Ироқда ва Яманда”. Мен (яъни Ибн Ҳаввола) шу пайт ўрнимдан туриб, “Эй Росулаллоҳ, мен қайси бирини танлашимни ихтиёр қиласиз?” дедим. Жавоб бердилар: “Сен Шомни махкам тут, чунки Аллоҳ Шом ва унинг аҳлига мен учун кафил бўлган”. Абу Довуд ривояти. Саҳиҳ.
وعن عبد الله بن حوالة — رضي الله عنه – قال : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : يا ابن حوالة إذا رأيت الخلافة قد نزلت أرض المقدسة فقد دنت الزلازل والبلابل والأمور العظام والساعة يومئذ أقرب من الناس من يدي هذه من رأسك
Ибн Ҳаввола розияллоҳу анҳудан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:“Эй Ибн Ҳаввола, агар Халифаликни Муқаддас ерга тушганини кўрсанг, у пайтда зилзилалар, балолар ва катта ишлар бўлган бўлади, билгинки у пайтда қиёмат сенга одамлар ва ушбу қўлларингдан ҳам яқинроқдир”. Абу Довуд ривояти. Саҳиҳ.
Баъзи муҳаддислар ушбу ҳадисдаги “Муқаддас ер”ни Шомдаги бир шаҳар деб таржима қилишган. Баъзи муҳаддислар ушбу “Муқаддас ер”ни Қуддус шаҳри, деб эътибор қилганлар ҳам бор.
Ушбулардан билиндики, Шом ўлкасининг улуғлиги ва фазилати тўрғисида кўп ҳадислар келган. Лекин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати айнан Шомда тикланишига юқоридаги ҳадисни далил қилган тақдиримизда ҳам, бу шундай бўлишига умид қилишимизга ундовчи ҳадис бўлади холос, яъни қайта тикланажак Халифалик давлати Шомда тикланишига катта умид қилишимиз мумкин, аммо аниқ қатъан Шомда бўлади деган ҳукмни ола олмаймиз. Чунки тепада айтиб ўтганимиздек, бу фақатгина шундай бўлишига умид бағишлайди, қатъий субутни ифодаламайди, зеро оҳод ҳадислар субути зонний бўлгани сабабли, мутавотир даражага етмагунича, мутлақ қаътийликни ифодалай олмайди. Лекин Халифаликни бу ерда тиклашга бизларни ундайди, тарғиб қилади.
Шу ўринда айтиб ўтиш мумкинки, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини яна мусулмонлар ҳаётига қайтариш учун ҳаракат қилиб келаётган Ҳизб ут Таҳрир исломий сиёсий партияси ушбу муборак маконда ўзининг имкониятида бор жидду жаҳди билан ҳаракат қилгани ҳолида, умматни куфрнинг золим сиёсатидан бош тортиб, иймон келтирган ақидаси билан яшаши лозимлиги тушуниб етишга, ушбу фикрга жамланишга чақирмоқда ва Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугунга келиб Шом аҳли куфрнинг ҳар қанча қирғинларию бомбалари остида азият чекишига қарамай, “Бизга фақатгина Аллоҳнинг ҳукми билан бошқарилувчи, ўзимизнинг давлатимиз бўлишини хоҳлаймиз” деган мустаҳкам фикрга келиб, ушбу фикрда сабот билан турибдилар. Ва албатта, Аллоҳ ўз ваъдасига мувофиқ ушбу саботдан кейин Ўз нусратини солиҳ бандаларига беради.
أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ ۖ مَسَّتْهُمُ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّىٰ يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَىٰ نَصْرُ اللَّهِ ۗ أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ
“Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотларга келан каби синовлар сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми?! Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага туширилган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва у билан бирга иймон келтирган кишилар: “Ахир қачон Аллоҳнинг нусрати келади?” дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: “Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг нусрати яқиндир””. (Бақара. 214)
Иккинчи савол, Қуддус шаҳри тўғрисида.
سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَىٰ بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا ۚ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ
“(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган Аллоҳ (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир”. (Исро. 1)
Агар Қуддуснинг обод бўлишига юқоридаги “Муқаддас ер”ни Қуддус деб, Халифалик тикланишини Қуддусда бўлади деб эътибор қиладиган бўлсак, у ҳолда Қуддуснинг бошқа шаҳарлардан олдинроқ обод бўлиши табиий бўлади, зеро Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик тикланиши барча Ислом юртларини обод бўлишига сабаб бўлади. Лекин келажакда Қуддуснинг обод бўлишига далолат қилувчи ҳадисни учратмадим. Агар шундай ҳадис бор бўлса, албатта, бу менинг нуқсонимдан бўлади.
Аммо қуйидаги ҳадисни ушбу мавзуга алоқадор деб қабул қилган тақдиримизда ҳам:
عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : لا تزال عصابة من أمتي يقاتلون على أبواب دمشق وما حوله ، وعلى أبواب بيت المقدس وما حوله لا يضرهم خذلان من خذلهم ، ظاهرين على الحق إلى أن تقوم الساعة
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Умматимдан бир гуруҳи Дамашқ ва Байт ул Мақдис эшиклари ва атрофлари олдида жанг қилишдан тўхтамайдилар. Уларга ёрдам бермаганлар зарар етказа олмайдилар. Қиёмат бўлгунича ҳақда собит турадилар”. Ибн Адий ривояти. Заиф.
Ушбу ҳадисни жумҳур муҳаддислар иснодида Валид ибн Абод исмли гапи олинмайдиган одам бор бўлгани сабабли, заиф деб баҳо беришган.
Қуддуснинг (Байт ул Мақдиснинг) улуғлиги ва фазилати ҳақида жуда кўплаб ҳадислар келган, лекин саволда Қуддуснинг келажакда обод бўлиши ҳақида сўралаётгани сабабли, ушбу нусусларни келтиришнинг ҳожати йўқ.
Демак хулоса қиладиган бўлсак, Шомда келажакда улуғ бир иш бўлишига, яъни муслмонларнинг Халифалик давлати тикланишига алоқадор ҳадис бор бўлиб, бу ҳадис бизларни ушбу давлатни тиклашга ҳаракат қилишимиз учун тарғиб сифатида хизмат қилади ва Шом ўлкасида халифалик давлати тикланиши мумкинлигини умид қилишимиз мумкин бўлади. Лекин бу ҳадис билан, ушбу давлат айнан Шомда тикланиши вожиб бўлиб қолади, ёки бошқа ерда тикланса ушбу ҳадисга кўра нотўғри тикланган бўлади, деган маъно келиб чиқмайди.
Қуддуснинг келажакда обод бўлишига оид бирор саҳиҳ ҳадис хозирча бизнинг илмимиз доирасида учрамади, агар бор бўлса буни билишдан ин ша Аллоҳ хурсанд бўламиз. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
02.03.2016й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми