| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Такфир балоси

Такфир балоси

By htadmin
24.03.2020
1562
0
Share:

Такфир балоси

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Матнларнинг қатъий ва қатъий бўлмаган турлари

2-қисм

     Пайғамбар Муҳаммад ﷺнинг Аллоҳ Таолонинг номидан сўзлаган ҳамма нарса ваҳийдир. Бу ҳақда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:

وَمَا يَنطِقُ عَنِ ٱ لۡهَوَىٰٓ ٣   إِنۡ هُوَ إِلَّا وَحۡيٞ يُوحَىٰ ٤

 «У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан бошқа нарса эмас”. (Нажм: 3,4)

    Пайғамбар ﷺга ваҳий Қуръон ва Суннат шаклида туширилган. Қуръон билан Суннат ўртасидаги фарқ шунда-ки, Қуръон Аллоҳ Таоло тарафидан Пайғамбар Муҳаммад ﷺга лафзлар ва маънолар шаклида туширилган ваҳийдир, яъни Қуръондаги лафзлар ва маънолар тўғридан-тўғри Аллоҳ Таолодандир. Суннатнинг маъноси эса, Аллоҳ Таоло тарафидан Пайғамбари ﷺга сингдирилган маънолар бўлиб, бу маънони Пайғамбар ﷺ ўз сўзлари, амаллари ёки сукутлари билан баён қилиб беришидир.

     Тўғридан тўғри Пайғамбар ﷺнинг ўзларидан эшитганлар учун у Зот ﷺнинг сўзлари иймон ва ақида бўлади, чунки у Пайғамбар ﷺнинг ўзларидан эшитди. Пайғамбар ﷺдан бир кишининг бошқасига ривоят қилишига келсак, у ҳолда Пайғамбар ﷺдан ривоят қилинган сўзларга эътибор қаратиб, уни ўрганиб чиқиш керак. Агар Пайғамбар ﷺдан ривоят қилинган сўзлар, табиатига кўра аниқ ва қатъий бўлса, у ҳолда ақидага айланади, чунки буларнинг барчасига ишониш Муҳаммад ﷺнинг Пайғамбар эканлигига ишониш демакдир.

     Пайғамбар ﷺдан ривоят қилинган ҳадислар бирор нарсага ишонишни талаб қилиб ёки гап бирор ҳукмга таълуқли бўлиб, ривоят қатъий бўлса у ҳолда бу ақида жумласидан бўлади.

     Пайғамбар ﷺдан келган нақллар бир неча турларга ажратилади. Бу ҳақда бу фан илмининг олимлари “Ҳадис фани” китобида очиқлаб беришган. Аслида олимлар бирор бир нарсани кашф қилмадилар, фақат улар аниқ ва равшан бўлган нарсаларни қайд этдилар, холос. Улар шундай дейишди: “Ҳадислар ривоят қилинишига кўра беш турга бўлинади:

1 –  ривоятига кўра аниқ ишончли бўлган

2 –  ривоятига кўра аниқ ишончсиз бўлган

3 –  бу турдаги ҳадисларнинг ишончли эканлигини эҳтимоли кўпроқ

4 –  бу турдаги ҳадисларларнинг ишончсиз эканлигини эҳтимоли кўпроқ

5- бу турдаги ҳадисларда рост билан ёлғонни ажратиш қийин бўлганлигидан ҳеч бир турга хослаб бўлмайдиган”.

     Юқорида эслатиб ўтилган бешта турдаги ҳадислардан уч тури Шариатда қабул қилинмайди, далил сифатида эътиборга олинмайди:

Биринчиси – ривоятда ёлғон аниқ тасдиқланса, албатта инкор қилинади.

Иккинчи – турдаги ривоятда ростдан кўра ёлғон кўпроқ бўлгани учун инкор қилинади.

Учинчи – турдаги ҳадисларнинг ривоятида ёлғон билан ростни ажратиб бўлмаганлигидан инкор қилинади.

      Фақат икки турдаги ҳадислар қолди: биринчиси ривоятига кўра қатъий тасдиқланган ишончли; иккинчиси ривоятида ёлғондан кўра рост кўпроқ бўлган ҳадислар ишончли саналади. Ушбу икки тоифадаги ҳадислар Шариатда тан олинган бўлиб, мусулмонларга уларнинг орасидаги барча тафовутларни ҳисобга олган ҳолда таянишлик буюрилган. Қатъийлиги танқидга учрамаган, ишончлилиги юз фоиз тасдиқланган саҳиҳ ҳадисларнинг ривоятига келсак, уларнинг Аллоҳ Таолодан тарафиданми ёки Пайғамбар ﷺ тарафидан ривоят қилинганми фарқи йўқ, улар иймон билан бевосита боғлиқдир. Чунки бундай ҳадислар Муҳаммад ﷺнинг Аллоҳ Таолонинг Пайғамбари эканлигига иймон, Қуръоннинг эса Аллоҳ Таолонинг сўзлари эканлигига иймон деб баҳоланади. Бундан келиб чиқадики, Қуръондан келтирилган ҳамма нарса қатъий бўлиб, энг ишонарли бўлганлигидан ақида саналади. Буларнинг барчасини ёлғон дейишлик куфр ҳисобланади.

     Юқорида айтилганлар Қуръон таркибига тегишли бўлиб, Қуръон бутун бир шаклда бизга тавотур йўли билан етиб келган. Яъни Қуръон аввал Пайғамбар Муҳаммад ﷺга ваҳий қилинган, Пайғамбар ﷺ Жаброил а.с.дан қандай эшитган бўлсалар шу тарзда бир гуруҳ инсонларга ўқиб берганлар, улар эса ўз навбатларида кейинги авлодларга етказдилар. Бу эса Қуръонда хато йўқлигига ва ўзгартирилмаганига асос бўлади.  Қуръон тавотур йўли билан сўзма сўз, ҳарфма ҳарф нақл қилингани учун, юз фоиз ишончли ҳисобланади.

     Пайғамбар ﷺнинг Суннатларига келсак, шундай ривоятлар бор-ки, ишончлилиги жиҳатидан ҳеч қандай шубҳа йўқ, уларни ичида ёлғон бор деб тахмин қилиш мумкин бўлмаган ҳадислардир. Бундай Суннатнинг ишончлилигини тасдиқлаш Муҳаммад ﷺнинг Аллоҳнинг Пайғамбари эканлигини тасдиқлаш ҳисобланади. Бу Суннат шундай ўлчов-ки, унинг ёрдамида инсонларни кофир ва мўъминларга ажрата олиш мумкин, албатта бу нарса ҳадисларнинг мавзуларини яхшилаб ўрганиш ортидан келади. Масалан, бомдод намозининг суннати Исломдан деб ҳисоблаш, бу ҳақда хабар берган ҳадислар бизгача тавотур йўли билан келган, ўз навбатида буларни инкор этиш куфрга олиб келади. Бундан фарқли равишдаги шом намозининг суннати ҳақидаги хабар бизга оҳад йўли билан келганлиги учун уни инкор қилиш куфрга эмас, гуноҳга олиб боради.

     Ишончлилигига фақат тахмин бўлган ривоятларга келсак, (ғалабат аз-зонн) яъни гумонда ғолиб бўлган бу ривоятлар бизга ишончли, сўзларида ёлғон аралашмаган инсонлардан келган. Бу инсон адолатида собит бўлишлиги керак.

     Ҳадисларни бизларга етказувчи ровийларда икки хислат мавжуд бўлиши шарт:

биринчиси – у одил бўлиши керак, фосиқ бўлмаслиги, ёлғончи бўлмаслиги керак;

иккинчиси – хотираси кучли бўлиши керак, ўзи ривоят қилган ҳадисни  аниқ ва равшан айтиб бера олиши билан бирга зобит бўлиши керак.

     Одил ва зобит ровийлардан бизгача етиб келган ривоятлар жумҳур уламолар тарафидан “ишончли” деб аталсада, у тўлиқ ишончли бўла олмайди, чунки у яқийнни ифодаламайди. Агарда бизда ҳадиснинг ровийси одил, содиқ, ростгўй, зобит эканлигининг тахмини бўлса ҳам, бу тахмин хабарга қатъийлик даражасини бера олмайди. Чунки Пайғамбар Муҳаммад ﷺдан ташқари барча инсонлар маъсум эмаслар, бу эса хато қилиш эҳтимоли борлигини билдиради.

     Жумҳур уламолар одил, содиқ, тақводор бўлган ровийларнинг шу хислатларини ҳисобга олиб, уларнинг қилган ривоятларида ишончлилик эҳтимоли кўпроқ деб ҳисоблайдилар. Бу эса, мазкур хабарларни тўғри деб қабул қилган ҳолда, уни қатъийлик даражасига олиб чиқмасликни билдиради. Ҳамда бу ривоят амал қилишликда ҳадис матнига кўра далил вазифасини ўтайди.

     Агар Пайғамбар ﷺнинг ҳадисларига қарасак, у Зот ﷺнинг сўзлари, амаллари, тақрирларини ифодалаган ҳадисларнинг кўп қисми бизга қадар оҳад йўли (озчилик кишилар) билан етиб келган. Улар тўғри деб қабул қилинади, шаръий ҳукмларда қўлланилади, амал қилиш вожиб бўлади. Шаръий ҳукмларнинг кўп қисми шундай далилларга таяниб ишлаб чиқилади. Ишончлилигига фақат тахмин бўлган ривоятларда гумонда ғолиб бўлганлиги унинг моҳиятини кўрсатиб беради.

     Юқорида баён қилинганлардан сўнг такфир мавзусига қайтадиган бўлсак, кўпгина мусулмонлар тузатиб бўлмайдиган хатога йўл қўяётган бир тафсилот бор. Яъни, улар оҳад ҳадисларга мурожаат қилишиб уларни қатъий ҳақиқат даражасига олиб чиқишди, асосида қатъийлик ётиши керак бўлган ақиданинг қисмларига айлантиришди. Ақида сингари уларни иймон даражасига кўтаришди. Шу тариқа улар катта хатарга йўлиқишди – бу такфир (куфрда айблаш) масаласидир.

Аҳмад ал-Қасос

TagsАқидаиймонМатнларТакфирТакфир балосиқатъий
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўғоннинг Саудия ва Мисрга сафарининг моҳияти

  • МАҚОЛАЛАР

    Сабрнинг асл моҳияти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Навбатдаги Ҳама жанги оқибатлари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/