| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Навбатдаги Ҳама жанги оқибатлари

Навбатдаги Ҳама жанги оқибатлари

By htadmin
16.10.2017
1896
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Навбатдаги Ҳама жанги оқибатлари

Мунир Носир қаламига мансуб

Навбатдаги Ҳама жанги «Эй Аллоҳнинг бандалари, собит туринг» дея аталган ном остида бошланди. Жангчи гуруҳлар одатига хилоф равишда аввалдан эълон қилинмасдан бошланди. Шунингдек, гуруҳларнинг расмий доиралари ҳам сукут қилиб, у ер, бу ердаги ютуқларнинг ҳеч бирини зиммасига олишмади. Бироқ бу жанг вақти 2017 йил 15 сентябрда Остона конференцияси ортидан белгиланди. Бу конференцияда, Идлибда хавфсиз зоналарни – бу зоналардаги ҳаракатларни тўлиқ тугатиш учун – белгилашга эришилди. Аммо ҳибсга олинганлар ва қамоққа ҳукм қилинганлар мавзуси Қозоғистон пойтахтида йиғилганлар ўртасида ихтилофли бўлди ва унинг муҳокамаси келгуси турга қолдирилди.

Бу жанг бошланганидан бир неча кун ўтибоқ, айни амалиётда қатнашган гуруҳлар номи ҳам, бу шармандали жангнинг натижалари ҳам фош бўлди. Шундоқ ҳам одамлар қонхўр режим устидан ҳарбий ғалаба келишини ва Остона қатнашчиларидан бирор сиёсий ғалаба чиқишини интиқлик билан кутаётган эдилар. Шулардан сўнг қатор саволлар Шом аҳли миясидан ҳеч нари кетмай қолди: Бу ишдан одамларни Хуллабия жанги билан чалғитиб туриш кўзланганми? Ёки бу иш ҳар қандай ҳарбий амалиёт ё муваффақият ёки муваффақиятсизлик билан тугагани каби табиий муваффақиятсизликка учрадими? Ёхуд бу жанг – бугун биз Асад ва унинг аскарларига бас кела олмаймиз, дея одамларни ишонтириш учун қилиндими? Ёки режимни ағдармагунча давом этувчи оловли жанг сирасига кирадими?

Ҳама фронтида қуроллар овози бир неча кун тиниб-тинмаёқ, Россия самолётлари озод этилган минтақаларга бомба ёғдира бошлади. Ҳатто Туркия чегараларига яқин бўлгани учун шу пайтгача нишонга ололмай келаётган минтақаларни ҳам бомбардимон қилди. Чунки Путин 2017 йил 9 сентябр Анкарага бориб, Эрдоган билан унинг қароргоҳида учрашди… Ана шундан кейин адоватга тўла Русссиянинг самолётлари турк ҳавосидан фойдаланиб, Ҳозим каби шаҳарларни Шом аҳлини ҳаво ҳужумига тутишга муваффақ бўлди. Бу ҳужумларда юзлаб оддий фуқаро нобуд бўлди, ҳатто рус самолётлари Остона йиғинида қатнашган гуруҳларнинг ҳарбий қароргоҳларини ҳам нишонга олди, масалан, Талли Мардихда Файлақи Шом қароргоҳини вайрон қилгани каби. Табиий савол туғилади ва бу саволларга на Остонада қатнашганлар бирор жўялик жавоб беради, на унда қатнашмаганлар: айтингчи, нега рус самолётлари оддий фуқароларни нишонга оляпти? Руслар – биз тинчлик кабутарларимиз, қассоблар эмасмиз, дея одамларни ишонтира олишадими, бу мантиққа тўғри келадими, аммо мантиққа тўғри келмаса ҳам анави Остона қатнашчилари лаққа тушишяпти-ку? Кейин, нима учун Остонада иштирок этган гуруҳ қароргоҳларини ҳам бомбардимон қиляпти, ахир, гуруҳлар бомбардимондан сақланиш учун ўз қароргоҳлари картасини русларга топширгани ҳамма ёқда шов-шув бўлган эди-ку? Ёки бу гуруҳлар Остонада келишилган ишни яширинча бузишдими ва шунинг учун уларни жазолашяптими? Кейин, Туркиячи? Наҳотки, у одамларни бомбардимон қилиш учун ўз ҳаво бўшлиғини очиб берган бўлса? Ёхуд бу турк режими қўзғолонга қарши азалдан душманлар билан тил бириктириб, ёлғондан дўстлик изҳор қилиб келяптими?!!

Сўнгги пайтларда бу каби жуда кўп саволлар келиб чиқди. Масалан, Асад режимига қарши кўплаб ютуқларга эришаётган Исломий Давлат ташкилотига қарши пиёда кучлар жанги авж олиши ортидан, кутилмаганда Шимол йўналишидаги ҳаво парвозлари тўхтаб қолди… нега? Энди рус самолётлари шарқий тарафда миссия бошлаб, бомбаларини Дайруз Зурга ёғдирмоқчими? Ёхуд мухолафат Идлиб ва унинг атрофини бомбардимон қилишни тўхтатишга руслар билан битим тузишга муваффақ бўлдими? Остонага бориши ортидан ҳам руслар самолётлари нишонига учраётган мухолафат, энди, русларни бомбардимонни бас қилишга кўндира оладими? Ёки руслар халқнинг русларни террористлар, деб атаётгани учун қасддан жазолаяптими, худди қўзғолон бошлангандан бери қонхўр режим қилаётганидек?

Келинг, яхшиси, воқеликни ёритиб берувчи бир неча ҳақиқатларни келтириб ўтай, шояд сиз ўқувчига айни саволларга доир воқеликни ёритиб берса: гап шундаки, оламда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни албатта Ислом нуқтаи назаридан туриб тушунмоқ лозим. Қуръони Карим воқелик ёришиб, қоронғулик кўтарилиши учун душманларимизнинг асли қандай эканлигини обдан англаб олишимизга буюрди. Мана, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай демоқда:

وَلَن تَرْضَى عَنكَ الْيَهُودُ وَلاَ النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» [Бақара 120]

Яна бундай демоқда:

قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاء مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ

«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди» [Оли Имрон 118]

Бу душманларимизнинг ҳақиқий башарасидир. Улар сохта ён беришларга ҳаргиз рози бўлишмайди. Баъзилар эса уларни рози қилишга уриниб шундай қилишмоқда. Уларнинг қалбидаги душманлик ва мусулмонларни ёмон кўриш биз уларнинг сўзлари ва амалларида гувоҳ бўлаётган душманликдан кучлироқдир. Шунинг учун уларнинг макр тўрига тушиб қолишдан жуда-жуда эҳтиёт бўлмоқ лозим:

هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْ قَاتَلَهُمُ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ

«Улар душмандирлар, бас, улардан эҳтиёт бўлинг, уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, қандай адашмоқдалар-а!»    [Мунафиқун 4]

Душманларимиз тўғрисида яна бир ҳақиқат: улар на аҳдга вафо қилишади ва на бурчга. Шом аҳли бунга кўп гувоҳ бўлди. Айрим қўзғолончи гуруҳлар Асад режими билан ярашув имзолашганда режимнинг ғаддор-хоин эканини ҳам Шом аҳли англаб етдилар. Бунгача ҳам уни яхши билардилар, чунки у Шом аҳли бошига не-не азоб-уқубатларни солмади: фарзандларини қамоққа ташлаб, оғизларини очтирмади, ёшларини қатл қилиб, ҳаётларини вайрон қилди. Негаки, Шом аҳли яланғоч кўксини тутиб, режимни барча башараю арконлари билан қўшиб ағдариш учун кўтарилган эди… Анави рус ҳам ўша режимнинг каттароқ бир нусхасидир, куфр боши Америка етакчилигидаги халқаро ҳамжамиятнинг кичик бир фронтидир.

Хуллас калом, бугун каттаю кичик қуйидагиларни англаб етмоқда: бу қонхўр режимни ағдариш фақат Дамашқда бўлади, уни қақшатқич зарба бериш билан соҳилга чиқариб ташланади. Бироқ буни мақсад қилмаган ҳар қандай жанг меҳнатни, қурбонликларни беҳуда кетказадиган жангдир. Режим билан сулҳ тузиш унинг янада кўпроқ макр қилишига, Шом аҳлига ҳужум қилиб қўзғолонга барҳам бериш учун режа тузишига имконият беради… Қўзғолонга барҳам берилса, бирдан-бир ютқазган шу аҳлимиз бўлади, қўзғолон ғалаба қилса, бирдан-бир ютган ҳам шу аҳлимиз бўлади.  Ғалабага эришиш мақсаддан чалғиган, йўлдан чиқиб кетган етакчиларни тўхтатиб, уларни тўғри йўлга қайтаришни талаб қилади. Ана шунда барчалари Роббул аламин ризосига ноил бўлажаклар:

ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ

«Мана шу ҳақиқий–буюк бахтдир» [Тавба 72]

Роя газетасининг 2017 йил 4 октябр чоршанба кунги 150-сонидан

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Шом аҳли ёрдам кутманг ва уни фақат Аллоҳдан умид қилинг

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ўзбекистон делегациясининг Яқин Шарққа ташрифи ортидаги АҚШ стратегияси

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғонишга илк қадамнинг бошланиши    

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 12.06.2026

    Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари устидан назорат кўпроқ кимнинг қўлига ўтмоқда?

  • 12.06.2026

    Пиво фестивали: миллатни юксалтириш йўлими ёки таназзул сари ташланган қадамми?

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/