Тил балосидан эҳтиёт бўлинг!

Тил балосидан эҳтиёт бўлинг!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсон билан бошқа жонли махлуқотлар ўртасидаги асосий фарқлардан бири забондир. Бу шундай бир неъматки, у билан буюк Аллоҳ Таолонинг борлиги тасдиқ қилинади, Унга тасбеҳ айтилади, Уни барча нуқсонлардан поклаб ёдга олинади ҳамда Унинг каломини ўқиб ўрганиб, ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қилинади.
Шунингдек, тил инсонлар ўртасида асосий алоқа воситаси бўлиб, ўз фикрингизни, қарашларингизни баён қиласиз. Шунингдек, мусулмонларнинг гарданидаги буюк фарзлардан бири бўлган Исломни бутун оламга ёйиш ҳам тил орқали амалга оширилади.
Биз тўхталмоқчи бўлган яна бир жиҳат бор бўлиб, ўта эҳтиёт бўлиш лозим бўлади. Қалб таржимони бўлган тил ўз эгасини абадий жаннатга ҳам, абадий жаҳаннамга ҳам етаклаши ҳеч гап эмас.
Савбон р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
«طُوبَى لِمَنْ مَلَكَ نَفْسَهُ, وَوَسَعَهُ بَيْتُهُ, وَبَكَى عَلَى خَطِيئَتِهِ»
«Тилини тия олган, уйи сиғдирган, хатосига йиғлаган одамга жаннат бўлсин», деганлар.
Билол ибн Ҳорис Музаний р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«إِنَّ الرَّجُلَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مِنْ رِضْوَانِ اللَّهِ, مَا كَانَ يَظُنُّ أَنْ تَبْلُغَ مَا بَلَغَتْ, يَكْتُبُ اللَّهُ تَعَالَى لَهُ بِهَا رِضْوَانَهُ إِلَى يَوْمِ يَلْقَاهُ, وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مِنْ سَخَطِ اللَّهِ, مَا كَانَ يَظُنُّ أَنْ تَبْلُغَ مَا بَلَغَتْ, يَكْتُبُ اللَّهُ لَهُ بِهَا سَخَطَهُ إِلَى يَوْمِ يَلْقَاهُ»
«Бир киши Аллоҳ рози бўладиган бир гапни гапиради, бу гапи қаерларга етиб боришини ўйлаб ҳам кўрмайди. Аллоҳ Таоло унга шу гапи учун Ўзига рўбарў бўладиган кунга қадар Ўз розилигини битади. Яна бир киши Аллоҳ ғазабланадиган бир гапни гапиради. Бу гапи қаерларга етиб боришини ўйлаб ҳам кўрмайди. Аллоҳ унга шу гапи учун Ўзига рўбарў бўладиган кунига қадар Ўз ғазабини битади». Молик ривояти.
Муоз ибн Жабал р.а. ривоят қилади:
«كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ r فِي سَفَرٍ, فَأَصْبَحْتُ يَوْمًا قَرِيبًا مِنْهُ وَنَحْنُ نَسِيرُ, فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ, أَخْبِرْنِي بِعَمَلٍ يُدْخِلُنِي الْجَنَّةَ وَيُبَاعِدُنِي عَنْ النَّارِ … ثُمَّ قَالَ أَلاَ أُخْبِرُكَ بِمِلاَكِ ذَلِكَ كُلِّهِ؟ قُلْتُ بَلَى يَا رَسُولَ اللَّهِ, قَالَ كُفَّ عَلَيْكَ هَذَا, وَأَشَارَ إِلَى لِسَانِهِ, قُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللَّهِ وَإِنَّا لَمُؤَاخَذُونَ بِمَا نَتَكَلَّمُ بِهِ؟ قَالَ: ثَكِلَتْكَ أُمُّكَ, وَهَلْ يَكُبُّ النَّاسَ فِي النَّارِ عَلَى وُجُوهِهِمْ, أَوْ قَالَ عَلَى مَنَاخِرِهِمْ, إِلاَّ حَصَائِدُ أَلْسِنَتِهِمْ»
«Бир сафарда Пайғамбар с.а.в. билан бирга эдим. Бир куни кетаётиб, у кишига яқин бориб қолибман. «Эй Расулуллоҳ, мени жаннатга олиб кирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амални менга айтиб беринг», деган эдим… Кейин менга: «Буларнинг ҳаммасига эришиш йўлини ҳам айтиб берайми?», дедилар. Мен: «Ҳа, айтиб беринг, эй Расулуллоҳ», дедим. У киши: «Мана бунингни тий», деб тилларига ишора қилдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, гапирган гапимиз учун ҳам жазоланамизми?» деган эдим: «Сен ўлиб, онанг йиғлаб қолсин-ей! Одамларни дўзахга юз тубан йиқитадиган ёки бурунларидан тортиб кирадиган нарса тилларининг маҳсулотларидан (яъни бўҳтон, ёмон гаплардан) бошқа нарса эмасдир», дедилар». Аҳмад ривояти.
Ушбу ҳадислардан ҳар бир онгли мусулмон англаб етадики, тил инсон боласини эзгуликка, мангу хотиржамликка, бир сўз билан айтилса, ҳақиқий бахтга етаклайди. Ёки аксинча, бадбахт кимсалардан бўлишига сабабчи бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
31.07.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ