| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  •  Ямандаги ҳарбий воқеалар ривожининг кўлами

  • Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми?

  • Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда?

  • Мусулмонлар ҳукмдорлари БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан нутқ сўзлашда бир-бирлари билан беллашадилар, аммо амалларга келса, уларнинг луғатида бундай сўз йўқ!

  • Мусулмон қўшинлари сафидаги Қутайба ибн Муслим авлодлари Хитой раҳбари томонидан Шарқий Туркистонда уйғур мусулмонларига нисбатан олиб борилаётган даҳшатли зулмга чек қўйсин!

  • ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

  • БРИКС: Жаҳон тизими ўзгарадими ёки унинг ичидаги куч марказларими?

  • Мусулмонлар армиялари қўмондонлари душман ҳарбий раҳбарлари билан нима мақсадда йиғилмоқда?

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Толибон Жанубий Осиёдаги рақобат қурбонига айланадими?

Толибон Жанубий Осиёдаги рақобат қурбонига айланадими?

By htadmin
15.06.2025
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Толибон Жанубий Осиёдаги рақобат қурбонига айланадими?

Хабар: Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий ўзининг Хитойга қилган яқиндаги сафари чоғида Хитой ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашди. Хитой томонининг маълум қилишича, Афғонистон ҳам, Покистон ҳам Пекин билан дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш истагини билдиришган.

Изоҳ: Бир қарашда бу хабар Толибоннинг ижобий дипломатик ишидек туюлиши мумкин, бироқ аслида у кенг кўламли регионал геосиёсий ўйиннинг бир қисмидир. Ундаги асосий ўйинчилар Хитой, Ҳиндистон, АҚШ ва Покистон. Афғонистон эса – стратегик онгдан маҳрум бўлгани учун – ушбу мусобақа марказидаги бир қуролга айланиб қолади.

Хитой Афғонистонда бир неча мақсадларга эришишни кўзламоқда:

  • Афғонистонда мавжуд бўлиб туришлари Хитой ички хавфсизлигига таҳдид солади, дея кўрилаётган уйғур мужоҳидларини чеклаш;
  • Покистон Толибони сабабли Хитойнинг иқтисодий лойиҳаларига хавф туғилишига йўл қўймаслик;
  • Афғонистонда кучайиб бораётган Ҳиндистон таъсирига қарши туриш.

Хитой нуқтаи назаридан, Толибон мақбул шерик бўлиши учун, албатта, қуйидаги шартларни бажариши керак:

  • Покистон Толибони ва Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракати каби гуруҳларни жиловлаши;
  • Ҳиндистон таъсирини олдини олиши;
  • Глобал исломий ғоядан воз кечиб, миллий давлат ғоясига содиқ қолиши.

Қачон Толибон шу шартларни бажарса, Хитой ўзи билан Покистон ўртасидаги иқтисодий коридорнинг бир шохчасини Афғонистонга боғлашга тайёр. Сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан энг кичик манфаатни ҳам катта деб ўйлаётган Толибонга келсак, афтидан, у айни шартларга рози бўлиб, буни халқаро мавқеини мустаҳкамлаш имконияти деб ўйлаётган кўринади.

Ўйиннинг иккинчи томонида эса Ҳиндистон турибди. Ҳиндистон ҳозирда Американинг Жанубий Осиёдаги сиёсий таянчига айланган. Америка уни «Жанубий Осиёнинг исроили»га айлантиришга ҳаракат қилмоқда, яъни Жанубий Осиё ҳамда Ҳинд ва Тинч океани минтақасида Хитойга қарши асосий рол ўйнайдиган кучли давлатга айлантирмоқчи. Шу сабабдан Вашингтон Ҳиндистоннинг мавқеини мустаҳкамлаяпти, Афғонистонда янада фаол рол ўйнашини истаяпти, Толибонни яқиндан кузатяпти ва унинг воситасида Покистон ва Хитойга қарши гуруҳларга кириб боришга интиляпти. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ананд Пракашнинг яқинда Кобулга қилган сафарини ҳамда Субраманьям Жайшанкар билан Амирхон Муттақий ўртасидаги телефон мулоқотини айнан шу маънода тушуниш мумкин. Нью-Деҳли ўзининг аввалги иқтисодий лойиҳаларини қайта тиклашни ва бир вақтнинг ўзида Толибон билан самарали сиёсий алоқалар ўрнатишни истаяпти. Ҳиндистон учун энг катта хавотир – Толибоннинг регионал кучга айланиши ва чегара билмас исломий сиёсий ғоянинг ўсиб боришидир. Шунинг учун Вашингтон Толибонни миллий давлат тизимига мослаштириш учун унга баъзи мукофотлар орқали ён бериш йўли билан ёндашмоқда.

Покистон эса, бу мураккаб вазият ичида, ўз ҳукмдорининг эътиборидан четда қолган хизматкор сингари заиф ва беқарор ҳолатда турибди. Исломобод Афғонистон томонидан ўз хавфсизлигидан – айниқса Покистон Толибони ҳаракатининг мавжудлиги сабабли – қаттиқ хавотирда. Шу билан бирга, у Кобулда Ҳиндистон нуфузининг ортиб боришига ва Нью-Деҳли билан Толибон ўртасидаги алоқалар кенгая бошлаганига ҳам чуқур ташвиш билан қарамоқда. Ҳозирги пайтда АҚШ учун Моди бошчилигидаги ҳинд ҳукумати энг мақбул ҳамкор ҳисобланади. Покистон бу сиёсатга норози бўлганига қарамай, унга бўйсунди. Лекин Покистон Толибондан ўз хавфсизлигини таъминлаш ва Афғонистонни миллий давлат тушунчасига боғлаш учун бир восита сифатида фойдаланишга интиляпти.

АҚШ Афғонистондан чиқиб кетгач, энди Ҳиндистонни кучайтириш орқали Хитойни жиловлашга ҳаракат қиляпти. Америка Хитойнинг Толибонга яқинлашишини ва Афғонистондаги ҳали ҳам ўзлаштирилмаган бой минерал ресурслар устидан назорат ўрнатишини истамайди. Шу билан бирга, Вашингтон Покистонни Афғонистон билан чегарасида муаммолар билан банд этиб туришга интиляпти. Бу эса Покистоннинг хавфсизлик стратегиясини Ҳиндистондан узоқлаштириб, уни чегара муаммоларига йўналтиришга хизмат қилади. Натижада Ҳиндистон Хитойга қарши рақобатида ўзини анча эркин ҳис этади. АҚШ Толибон билан музокараларни бошлаган даврдан то ҳозиргача Афғонистон ҳукуматини халқаро тизимга интеграция қилишга, уни миллий давлат концепциясига содиқ қолдиришга ва Толибоннинг ўзини ҳам исломий ғояларнинг глобал қўзғалишига тўсқинлик қилувчи, уни назорат қилувчи кучга айлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Толибон эса, Ислом шариати мезонларини ва уларга амал қилмасликнинг оқибатларини англаб етмасдан, ўзининг прагматик ёндашуви билан ҳар қандай сиёсий ёки иқтисодий алоқа ёки ён беришни мамнуният билан қабул қилмоқда. Мана шу сиёсий беқарорлиги ва стратегик онгсизлиги сабабли Хитойнинг уйғур мусулмонларига қарши жиноятларига ҳамда Ҳиндистоннинг Кашмирдаги зўравон сиёсатларига кўз юммоқда. Ҳатто Толибоннинг кўплаб аъзолари ҳам фиқҳий нуқтаи назардан бу давлатлар дорул ҳарб экани тўғрисида тасаввурга эга эмаслар. Лекин миллий ва иқтисодий сиёсат нуқтаи назаридан уларни «стратегик дўстлар» сифатида билишмоқда!

Толибон Хитой, Ҳиндистон ва Ғарб ўртасида мувозанатни сақлаш мақсадида иқтисодга таянадиган, миллий манфаатларга асосланган эҳтиёткор сиёсат юритишга ҳаракат қилмоқда. У ташқи алоқаларда «нейтраллик» намоён қилаётган бўлса-да, амалда АҚШ бошчилигидаги Ғарб томонга оғиб бормоқда. Толибоннинг бу сиёсати исломий нуқтаи назардан эмас, балки сиёсий онгнинг етишмаслигидан келиб чиққан. Йирик давлатлар билан муомала қилишда шариатга асосланган мустаҳкам позицияни эгаллаш ўрнига, у қайси томон кўпроқ имтиёз берса, ўшани қўллаб-қувватлашга қараб кетяпти. Охир оқибат бу вазият исломий юртларда чуқур сиёсий кризисни келтириб чиқаради. Тажриба шуни кўрсатадики, модомики Толибон ва шу каби гуруҳлар Исломга душман давлатлардан сиёсий ён беришлар кутаверар экан, Ислом оламидаги аҳвол ҳеч қачон ўзгармайди. Чунки Шарқ ва Ғарб ўртасидаги бу кураш майдонидан чиқиш йўли Хитойга ёки Америкага суяниш эмас. Балки иккинчи рошид Халифаликни тиклашдадир. Шундагина чуқур сиёсий ва иқтисодий онгга эга Исломий давлат Умматни мустамлакачилик лойиҳаларидаги бир восита эмас, балки мустақил ва қудратли мавқега эга умматга айлантиради. Акс ҳолда, Афғонистон ҳам, бошқа исломий юртлар ҳам катта давлатларнинг кураш саҳнаси бўлиб қолаверади.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими радиосига

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Афғонистон вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

Юсуф Арслон ёзди

 

TagsТолибон Жанубий Осиёдаги рақобат қурбонига айланадими?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Иқтисодий битимлар ва америкача ҳаёт тарзини сингдириш ҳаракатлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Дарфурни ажратиш учун кимёвий қуролдан армия қўмондонларига йўғон таёқ сифатида фойдаланмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливан режими суриялик қочқинларни қонхўр Сурия режимига қайтариш мақсадида уларга тазйиқ ўтказмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми?

    Американинг янги санкция қонуни: Россияни жазолашми ёки давлатларни доллар орқали бошқаришми? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда АҚШ Вакиллар палатаси Россия ва Эронга қарши янги санкциялар тўпламини қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда?

    Тошкент C5+UK форуми: Британия Марказий Осиёда қандай мустамлакачилик тармоғи қурмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Марказий Осиё халқаро институтининг 14.09.2026й санали хабарида қуйидаги маълумот берилди: «Тошкентда Марказий Осиё–Британия таҳлил марказларининг биринчи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда? ​سْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ АҚШ ва Европа олийгоҳларида синган қадриятлар ва бой берилаётган авлод ​Интернет ва ОАВ саҳифаларида “Фалончи ўқувчимиз Гарвардга қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 11 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Марказий банки халқаро резервларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга бериш режалаштирилаётганини маълум қилди. Ташқи бошқарувга бериладиган ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: