“Учинчи олам” вакиллари деган исноддан қачон қутуламиз?

“Учинчи олам” вакиллари деган исноддан қачон қутуламиз?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсоният яратилибдики, унинг олдида икки йўл туради, яъни Роббисига бўлган итоат ёки осийлик. Итоатга буюрилган вазифалардан бири, Исломга инсонларни чақириш бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. дан бошланиб, Аллоҳнинг иродаси ила бугунга қадар давом этмоқда. Ушбу бурч аждодларимиз томонидан тўла-тўкис адо этилган даврларда, Ислом юксак чўққиларни забт эта олди ҳамда мусулмонлар дунё саҳнасида ўз таъсирига эга бир уммат даражасида ҳаёт кечирдилар.
Бугунги кун мусулмонларида ушбу сифат ўз аҳамиятини йўқота бошлади. Бунинг асосий сабаби шуки, уммат устида татбиқ этилаётган тузум динни ҳаётдан ажратиш ақидасига асосланган бўлиб, бу мафкура мусулмонлар онгига ўз таъсирини ўтказа олди. Натижада биз ўз исломий қадриятларимизни унутдик, бошқаларга тобелик, хорлик исканжасида қолдик, қолаверса, ер ости ва ер усти бойликларига эга бўлсак-да, “учинчи олам” вакиллари деб кўрсатиладиган қолоқ умматга айландик.
Ҳолатимиз шу даражага бориб етдики, умматнинг аксар қисми ўзлари эътиқод қилишларини даъво қиладиган Ислом ақидасини тушунмайдиган ва бундай билимларни жамиятдаги баъзи шахсларни билиши кифоя, деган фикрда ҳаёт кечирадиган бўлиб қолишди. Шунингдек, Исломни қачонки ўз шахсий ҳаётларида эҳтиёж туғилсагина мурожаат қилинадиган дин, деган тушунчага келдилар. Эътиқодлари талаби билан яшаш эмас, хоҳишларига мувофиқ мурожаат қилинадиган иккиламчи нарсага айланиб қолди.
Биз мусулмонларнинг бу ҳолга тушиб қолишимизга асосий сабаб, аввало, эътиқод қилаётган динимизга бўлган бепарволигимиз бўлса, иккинчидан куфр мустамлакачилари ва уларнинг малайлари томонидан олиб борилган сақофий, миссионерлик ҳужумларнинг катта таъсири эди.
Мусулмонлар ушбу икки таъсирдан озод бўлиб, ўз ҳолига ташлаб қўйилса, Ислом асосида жамланиб ҳаракат қилишлари табиий ҳол бўлиб, тез кунларда ўз мавқеларини яна тиклаб оладилар. Аммо Исломнинг ушбу хусусиятини тўғри баҳолай олган куфр мусулмонларни қолоқлик ва тубанлик кўлмакларида ушлаб туриш, хорлик ва мазлумлик ботқоғига ботиришдан иборат разилона режасини амалга оширишда мусулмонларни Ислом ақидаси ва Шариатини тушунишдан узоқлаштиришни ўз фаолиятининг асосий таянчи қилиб белгилади. Мустамлакачиларнинг сақофий ҳужумлари натижасида, куфр томонидан онгларимизга сингдирилган фикрлар ўз натижасини кўрсатиб, Ислом тараққиёт учун, илм-фан ривожи учун тўсиқ бўлади, деб фикрлайдиган инсонлар жамоаси шаклланди. Ваҳоланки, бугунги илм-фан, тиббиёт саноатига асос бўлган илмлар айнан мусулмон олимлари томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижасининг самараси эканлигини унутдилар.
Биз айнан мана шу эътибор билан ушбу умматнинг юксалишини истовчи мусулмонларга қарата айтамизки, Ислом ақидаси нафақат умматни, балки бутун инсониятни тўғри уйғонишга, юксалишга олиб борадиган ягона мабдадир. Ва Исломга нисбатан бепарволигимиз натижасида тушиб қолинган бугунги хор ҳолатимиздан чиқиб кетишнинг энг яқин, самарали йўли Исломдир. Фақат ушбу йўлгина бизларни азизликка етаклайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
08.03.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб