| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Уйғониш рухсатни кутиб турмайди, тушкунлик ва ўзни ожиз санаш ҳеч қачон ғалаба келтирмайди

Уйғониш рухсатни кутиб турмайди, тушкунлик ва ўзни ожиз санаш ҳеч қачон ғалаба келтирмайди

By htadmin
28.08.2025
568
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Уйғониш рухсатни кутиб турмайди, тушкунлик ва ўзни ожиз санаш ҳеч қачон ғалаба келтирмайди

Устоз Маҳмуд Бакрий

Буюк ўзгаришлар даврида халқларни кишанлаб қўядиган энг хавфли омил ҳарбий устунлик эмас, балки уларни «биз ожизмиз» деган ишончга тушириб, ақлан ва руҳан таслим бўлишга мажбурлашдир. Бу эса ўзгариш гўё душманнинг розилиги ёки донор давлатнинг маъқуллаши билангина амалга ошиши мумкин деган ҳисни пайдо қилади. Натижада, бу ҳолат энергияни сусайтиради, иродани фалажлайди ва Умматда устун бўлишга тайёрланиш ўрнига ожизликни мустаҳкамлайди.

Айнан шундай мақсад бугун Шом ўлкасида амалга оширилмоқчи. Чунки яқинда бу ерда тоғут қудрати синди, тузум пойдевори қулади ва қўзғолон пойтахтгача етиб борди. Бироқ кутилмаганда яна «Биз камбағал давлатмиз, бизга ташқи ёрдам керак, ўзимизни бошқара олмаймиз, биз ожизмиз, реалист бўлайлик, ҳолатни қабул қилайлик…» деган эски маърузалар янгради!

Бироқ ўзини ожиз ҳис этишдан ҳам хавфлироқ нарса айни шу ҳисни қасддан уйғотиш ва жамоатчилик онгига уни изчил сиёсат сифатида сингдиришдир. Бу эса ўзгариш ва уйғониш иродасини фалажлашга хизмат қилади.

Гувоҳ бўлаётганимиз бу каби маърузалар албатта бекорга айтилмаяпти. Улар ҳам ички, ҳам ташқи кучлар томонидан тарғиб қилинмоқда. Чунки улар Умматнинг онгидан, озодликка эришишидан ва ўзгаришга бўлган ишончидан қўрқишмоқда. Уммат ўз тақдирини ўзи ҳал қилишга яқинлашиб, уйғониш воситаларини қўлга кирита борган сари, улар шошилинч тарзда «сен бунга ҳали тайёр эмассан», «реалист бўлиш учун ён беришинг керак», «дунё ҳозир ўзгаришга рухсат бермайди» каби ёлғон огоҳлантиришларни тарқатмоқда. Гўё дунё бугун рухсат бермаса, эртага рухсат берадигандек ёки гўё Умматни алдаш мумкин деб ўйлашаётгандек!

Шу тариқа, «ўтиш даври» шундай сохта сиёсий ишончга айландики, унда ҳеч қандай лойиҳага ўрин берилмади, юрт бойликлари музлатилди, раҳбарият эса «муҳтожмиз ва ожизмиз» деган иллюзия билан кишанланмоқда. Шу орқали халқ қалбига ички хорлик ва қўрқоқлик туйғуси сингдирилмоқда.

Росулуллоҳ ﷺ Мадинага кирганларида Қурайшдан рухсат сўрамадилар, Рум бизларни тан оладими, деб кутмадилар. Аксинча, давлат барпо этдилар, дастур ишлаб чиқдилар, давлат арбобларини етиштирдилар ва халқларга мурожаат қилдилар. Негаки, ул зотнинг қўлларида ваҳийдан балқиб чиққан оламшумул мабдаий лойиҳа бор эди. Шу сабабли ҳам Аллоҳнинг нусратига лойиқ бўлдилар.

Бугун эса, бизнинг муаммоларимиз ҳақиқий ожизликда эмас, балки сунъий иллюзияда эканини қачон англаймиз?!

Халқнинг қўллаб-қувватлови энг ҳақиқий ва энг реал куч эканини қачон тушунамиз?!

Сурияда қўзғолонни қўллаб-қувватлаган халқ мағлуб бўлгани йўқ, у ҳануз саховатли ва фидокордир. Ахир, улар қўзғолон йўлида фарзандларини ва мол-мулкини фидо қилдилар, энг оғир шароитларда ҳам қўзғолонни қўллаб келдилар. Бироқ эски тузум қулаганидан сўнг, бу халққа шунчаки назорат остидаги «омма» сифатида муносабатда бўлишди: зарурат туғилганда ундан фойдаланилди, муаммо юзага келганда эса четга сурилди. Янги бошқарув бу халқнинг қалбидан қўзғолон ва жиҳод руҳини ўчиришга уриниб келмоқда.

Давлатнинг халққа қарши эмас, балки унинг қўллови билан, оддий тактикаларга таяниб эмас, балки аниқ лойиҳа асосида қурилиши кераклигини; мансаб ва «ўтиш даври» ҳисоб-китобларини ўйлайдиган раҳбарият эмас, балки Ислом мабдаига таянадиган ростгўй етакчилар орқали барпо этилиши зарурлигини қачон англаб етамиз?!

Ҳақиқий уйғонишни йўққа чиқарадиган энг катта офат халқнинг сукут сақлаб, кутиш билан чекланиб қолиши, раҳбариятнинг роли эса шунчаки координация ва тактикага айланиб қолишидир. Натижада, лойиҳа йўқолади, «биз ожизмиз» деган асосда тузилган вақтинчалик чора эса доимий сиёсатга айланиб кетади.

Уйғониш халқаро конференцияларни кутмайди, сиёсий қарорлар меҳмонхона залларида қабул қилинмайди, ор-номус эса Ғарб пойтахтларидан ялиниб сўралмайди. Чунки уйғониш мустақил қарордир, шижоатли қадам иймон ва саботдир, ғалаба эса Аллоҳдан мукофотдир. У фақат холис, ростгўй ва собитқадам зотларга берилади.

Шу ўринда бир ҳақиқатни фарқлаб олишимиз зарур: агар кимдир воқелик босимида йўлидан адашган бўлса, уни очиқ мулоқот ва баҳс орқали тузатиш мумкин. Бироқ кимдир «реалист бўлишимиз керак» деган баҳона орқали мабдадан қайтган бўлса, ундайларга етакчиликдан ўрин берилмайди ва улар сиёсатдан четлатилади.

Ким Аллоҳнинг ғолиб қилиш ваъдасига етишмоқчи бўлса, бас, унга ҳозирлик кўрсин. Бундай ҳозирлик эса мабдаий лойиҳа, онгли етакчилик ва жанговар Уммат билан амалга ошади. Кўзлар Вашингтон, Анқара ёки Риёзга эмас, балки Аллоҳга қаратилиши лозим; ички мағлубиятга эмас, балки ўз кучига ишониш зарур.

Зотан, Сурия ожиз ҳам эмас, камбағал ҳам эмас. У бойлик, моддий ва инсоний захираларга тўла. Нефти, гази, қишлоқ хўжалиги, ноёб географик жойлашуви ва саховатли халқи бор. Бироқ Сурияни фалокатга учраган ҳудуд сифатида кўрсатишмоқда, гўё қўзғолон камбағалликни келтириб чиқаргандек талқин қилинмоқда! Ҳолбуки, камбағаллик Асад режимининг ўнлаб йиллар давомида амалга оширган систематик талон-торожи оқибатида юзага келган. Демак, масалани юмшатиб кўрсатиш ёки айланиб ўтиш билан эмас, балки сабаблари билан бирга тубдан бартараф этиш зарур.

Айнан шу ерда ҳозирги раҳбариятнинг абгор ҳолати яққол намоён бўлмоқда. Улар қўзғолонни қўллаётган халққа куч манбаи сифатида эмас, балки оғир юк сифатида қарамоқдалар. Халқ билан очиқ мулоқот қилиш ўрнига, уни «назорат қилишга» уринмоқдалар. Гўё исломий ҳукмронликни барпо этиш ва шу йўлда ҳаракат қилиш навбатдаги бир «халқаро баёнотгача» кечиктирилгандек, ҳолбуки бундай баёнот ҳеч қачон келмайди!

Мағлубият ва ожизлик ҳақида сўз юритиш хавфли, албатта. Бироқ ундан ҳам хавфлиси — бу фикрларнинг ўрганилиб, илмий конференциялар ва тадқиқотларда қайта-қайта такрорланиши орқали қонуний тус олиши ва охир-оқибат тиз чўкиш даражасига етказилишидадир. Шунинг учун охир-оқибат бузуқ воқеликни танқид этган ҳар қандай овоз жиноят сифатида баҳоланади, бузуқ воқеликка рози бўлиш эса реаллик деб аталади, унинг муқобилини таклиф этиш эса қолоқлик сифатида кўрсатилади.

Бугун бизга шундай маъруза зарурки, у воқеликни муҳокама қилсин, оғирлигини тан олсин, аммо унга мослашмасин. Халққа янги майдон очсин, лекин уни музокаралар хонасига қамамасин. Халқни кутиш ва хорликка эмас, балки жасорат ва қатъиятга чорласин, Ғарб элчиларига эмас, балки Аллоҳга бўлган ишончни мустаҳкамласин.

Биз мусулмонлар учун ҳақиқий куч-қудрат БМТда эмас, балки Аллоҳга бўлган иймондир. Бугун Уммат тарихи давомида камдан-кам учрайдиган ҳолатни бошдан кечирмоқда ҳамда уни заиф, хор ва қул каби фикрлайдиган раҳбарнинг менталитети билан бошқариб бўлмайди.

Ерга эгалик қилган, ақлларни озод этган ва халқаро лойиҳаларнинг ҳақиқий моҳиятини фош этган инсон орқага эмас, олдинга интилади. Акс ҳолда, жиҳод самарасини йўққа чиқаради ва эски тузумни янги шиорлар остида қайта тиклаган бўлади.

Шунинг учун бизнинг вазифамиз давлатлар томонидан тан олиниш ёки ташқи ёрдамга умид қилиш эмас, балки Ислом ақидасидан балқиб чиққан лойиҳани истинбот этиш ҳамда ўз бойлик ва имкониятларимизни қайта очишдан иборатдир. Биз карвондан ортда қолиб, «консенсусли раҳбарлик»ни кутиб олқишлаш билан чекланмаслигимиз лозим. Балки савдолашишсиз, қўлида мабдаий лойиҳаси бўлган ростгўй етакчиликни етиштириб чиқаришимиз шарт.

Қўзғолон халқнинг қалбида илдиз отган ғоя сифатида ҳануз куч-ғайратга тўла. Халқ томирида ҳамон иймон қони жўш урмоқда. Аҳд-паймон қилган зотлар олдидаги вазифа ҳиммат енгини шимариб, ана шу қўллаб-қувватловчи халқ базасига етакчилик қилишдир, холос. Чунки бугун уйғониш давридир, савдолашишга ўрин йўқ. Қарор узоқдаги «юқори комиссар Барак»нинг музокара хоналарида эмас, балки шу заминда, Шомнинг ўзида қабул қилиниши шарт.

Роя газетасининг 2025 йил 13 август, чоршанба кунги 560-сонидан

 

Tagsтушкунликуйғониш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Аллоҳдан қўрқасизми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Маккаи Мукаррама ҳужжати» зараркунандаларнинг зарарли ҳужжатидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис бошдан кечираётган кризисларни капитализмга асосланган ямоқ солишлар билан ҳал қилиб бўлмайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/