| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Hафснинг луғат ва истилоҳ бўйича таърифи ҳамда унинг уйқу пайтидаги вафотидан кўзда тутилган нарса?

  • Ҳизб ут-Таҳрир ашъарийлардан ҳисобланадими?

  • Ливан қаёққа қараб кетмоқда?

  • АҚШ хавфсизлик ҳисоб-китобларида Марокаш: У янги Атлантика платформасига айланмоқдами?

  • Жаҳон молиявий инқирозининг таркибий сабаблари

  • Америка билан дўстлашиш — дунё ва охиратда очиқ-ойдин зиёндир

  • Мусулмонлар армиялари қачон Муборак заминни яҳудийлардан тозалаш учун оёққа туради?!

  • Яманда ҳозирда юз бераётган ҳодисалар

ХАБАР ВА ИЗОҲ
Home›ХАБАР ВА ИЗОҲ›УКРАИНАНИНГ РОССИЯ ҲУДУДЛАРИГА ҲУЖУМИ

УКРАИНАНИНГ РОССИЯ ҲУДУДЛАРИГА ҲУЖУМИ

By htadmin
08.09.2024
0
Share:

УКРАИНАНИНГ РОССИЯ ҲУДУДЛАРИГА ҲУЖУМИ

2024 йил 6 августда Украина қўшинлари Россия-Украина можаросининг йўналишини тўсатдан ўзгартириб,  Россия ҳудудига қарши ҳужумни бошладилар. Улар Москвадан 530 км узоқликда жойлашган Россиянинг Курск вилоятига кириб боришди. Ўн кун ўтгач, Украина яна 35 км ичкарига киришга муваффақ бўлиб, 80 та аҳоли пункти ва 1500 квадрат километр майдонни эгаллаган ҳолда бу соҳада сўнгги ютуқларини  эълон қилди.

Бунга жавобан Россия Украина шарқидаги Донецк вилоятида ҳужумларини кучайтириб, бир нечта аҳоли пунктларини эгаллаб олди. Бироқ, икки ярим йил давомида у бу ҳудудни тўлиқ назорат остига ололмади, шунингдек, Харков ва Херсон вилоятларининг бир қисмидан чекинишга мажбур бўлди.

Агар Украинанинг ушбу ҳудудларни босиб олиши  мустаҳкамланиб, кенгайиб  борса,  у урушни тугатиш ва қўшинларни ўзаро олиб чиқишни таклиф қилиш орқали мамлакатлар ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларда ўз позициясини мустаҳкамлаши мумкин бўлади. Бу  Путин учун ўзини ҳам, ўз мамлакатини ҳам ўзи тушган тангликдан олиб чиқиш ва шу тариқа унинг хатти-ҳаракатларини  мамлакат ичида ҳам ва халқаро миқёсда ҳам мақбул қилиб кўрсатиш учун асос бўлар эди. Дарҳақиқат, уруш бошида у Киевга ҳужум қилиб, унга кира олмаганида, унинг кучлари Украина ичида йўқ қилиниши ва шаҳарлар ичида кўча жангларига қўшинлар қаршилик кўрсата  олмай шармандали мағлубиятга учрамаслиги учун у шундай ҳийлаларга мурожааат қилди. У Стамбулда музокаралар олиб боришга чақирди ва музокараларда ютуқларга эришилганлигини ва Украина унинг шартларини қабул қилганини даъво қилиб, Киевдан чиқиб кетишга тайёрланди, аммо нариги томон буни рад этди. Натижада, Путин бу йўналишдаги мағлубиятини яширишга ҳаракат қилиб, шаҳар четидан  чекинди.

2024 йил 16 августда «The Washington Post»   воқеалардан хабардор дипломатга таяниб, хабар беради:

"Қатар воситачилиги орқали  Россия ва Украина ўртасида энергетика инфратузилмасига  ҳужумларни тўхтатиш бўйича махфий музокаралар ўтказилди ва улар бошқа масалаларни қамраб олиш учун унинг кенгайишига деб умид қилмоқда".

Бироқ, Украина 2014 йилдан бери босиб олинган барча Украина ҳудудларидан рус қўшинларини олиб чиқишни талаб қилмоқда, Россия эса Украинадан бу ҳудудларни  Россия ҳудуди деб тан олишини талаб қилмоқда. Бу шуни англатадики, агар Россия ўз ҳудудини қайтариб ололмайдиган даражада қийин ва шармандали вазиятга тушиб қолмаса ва ўзаро чекинишни амалга ошириш керак бўлмаса,  яқин келажакда урушнинг тўхтиши даргумон. Украина, ўз навбатида, Бош штаб орқали тўғридан-тўғри таъкидлади-ки,

"Украинанинг Россияга ҳужуми ва уни йирик тактик мағлубиятга учратиши келажакдаги музокараларга таъсир ўтказиш учун мўлжалланган”. (Германия ахборот агентлиги 16.08. 2024 йил)

Шу ўринда савол туғилади: Украинанинг Курскда муваффақиятли юриши, 80 та аҳоли пунктининг босиб олиниши ва ушбу  ҳудудларда  Украина ҳарбий маъмурияти ташкил этгани ҳақида эълон қилиниши, ва Путиннинг "бу ҳужум кенг кўламли провокация" деган баёнотига қарамай, юқорида айтиб ўтилган мақсадга эришиш учун Россия томонидан атайлаб  тил бириктиргани натижаси эмасми?  

Россия Ғарб ва АҚШни ҳужум уюштирганликда айблади, аммо Қўшма Штатлар буни рад этди.

Путиннинг ёрдамчиларидан бири Николай Патрушев шундай деди:

"АҚШ ва Ғарб бошчилигидаги ҳарбий  иттифоқ Украинанинг Россиянинг Курск вилоятига ҳужумини режалаштиришда бевосита иштирок этган. Американинг ҳужумга алоқадор эмаслиги ҳақидаги баёнотлари  ёлғон ва агар  уларнинг иштироки ва қўллаб-қувватлаши бўлмаганида, Киев Россия ҳудудига бостириб киришга журъат эта олмас эди". (Известия 16/8/2024)

Европаликлар Украинанинг Россия ҳудудларига ҳужумини қонуний деб ҳисоблашди. Британия Мудофаа вазирлиги:

"Украина кучлари Россия ҳудудидаги операцияларида Британия тақдим этган “Storm Shadow” узоқ масофали ракеталардан ташқари   барча қуролларидан фойдаланишлари мумкин”, – деб айтди. (Шарқул Авсат).

Агар Украинанинг Россия ҳудудларини босиб олиши мустаҳкамланса, музокаралар ва мумкин бўлган келишувлар эҳтимол, Россия ва Украина қўшинларини  ўзаро олиб чиқишни талаб қилиш йўлидан боради. Бу Путинга ҳозирги инқироздан чиқиш, обрўсини сақлаб қолиш, "ғалаба қозонмади, лекин ютқазмади" тамойилини қўллаш имкониятини бериши мумкин. Бироқ, охир-оқибат, бу ҳали ҳам Россия учун мағлубият сифатида кўрилади, чунки у урушни бошлаган мақсадларига эриша олмайди. Шунга қарамай, бундай натижа Путинга ҳокимиятни сақлаб қолишга имкон бериши мумкин, гарчи унга бўлган ишонч сезиларли даражада камаяди, бу эса уни ағдармоқчи бўлганларнинг интилишини кучайтиради.

Агар қўшинларни ўзаро олиб чиқиш тўғрисида келишувга эришилса, бу Россияни  тинкасини қуритадиган ва уни  боши берк кўчага  олиб борадиган узоқ давом этган урушдан қутқариши мумкин. Акс ҳолда, Россия Украина шарқидан ҳеч қандай имтиёзларсиз чекинишга мажбур бўлади, бу мамлакат учун анча катта мағлубият бўлади. Бундай мағлубиятнинг оқибатлари ҳалокатли бўлиши мумкин, шу жумладан Путиннинг ағдарилиши, ўз мамлакатини  кучли  давлат сифатидаги халқаро мавқеидан маҳрум қилади ва  ҳатто унинг парчаланишига олиб келади.

Агар Россиядаги ҳозирги раҳбарият ўрнини янги раҳбарият эгалласа, эҳтимол у АҚШ ва Ғарбни  рози  қилиш учун ён беришга тайёр бўлади. Бу Американинг Россиядан қуролсизланишни, жумладан ядровий қуролларни йўқ қилишни талаб қилишига олиб келиши мумкин.  Бундай воқеа 1994 йилда Украинада содир бўлди, Ельцин бошчилигидаги Россия Ғарб томонидан қўллаб-қувватланиши учун  Украина ядро қуролини йўқ қилишга рози бўлган эди.

Маълумки, русларнинг сиёсий кўрлиги, шунингдек, Ғарбга нисбатан бир хорлик комплекси мавжуд бўлганлиги учун  доимо унинг бир қисми бўлишга ва уни розилигини олишга интилишади. Агар Путин ағдарилса, унинг  ўрнига келганлар тезда Ғарбга,  хусусан  АҚШга  юзланиб, сезиларли ён беришлари мумкин.

Америка сайловлари яқинлашмоқда ва республикачилардан номзод Дональд Трамп  Украинадаги урушни  тўхташини айтиб, гўёки Россияга мурожаат қилмоқда.  2022 йилда нефт қазиб олишни қисқартириш масаласида Байден маъмурияти тарафида бўлмаслиги учун Трамп Саудия Арабистони билан боғланган эди, бу республикачиларга оралиқ Конгресс сайловларида ёрдам берди. Эҳтимол, у аллақачон ўз жамоаси орқали Россия билан музокаралар олиб бораётган бўлиши мумкин.

Аввалроқ, 1980 йилда Рейган бошчилигидаги Республикачилар Теҳрондаги элчихонада гаровга олинган америкаликларнинг озод қилинишини олдини олиш учун Эрон билан боғланиб, сайловда ғалаба қозонгандан кейин Эронни қўллаб-қувватлашни ваъда қилишди. Бу Жимми Картер бошчилигидаги демократларнинг мағлубиятига олиб келди.

Худди шу каби,  Трамп Ғазодаги урушни тугатишини ва яҳудий вужудининг Бош вазири Бенямин Нетаняху билан демократларнинг урушни тугатиш ҳаракатларига путур етказадиган аниқ ҳаракатлар тўғрисида келишиб олиш учун мулоқотни бошлаётганини айтди.  Бу унинг сайловлардаги ғалабасини таъминлаши мумкин, шундан сўнг у можарони яҳудийлар ва Нетаняху фойдасига тугатади.

Шунингдек, русларнинг  Украинада жанг қилиш истаги йўқлиги, улар бу уруш уларнинг уруши эканлигига ишонмаслиги, шу боис улар ҳарбий хизматдан ва фронтга жўнатилишдан қочишаётгани кузатилмоқда. Бундан ташқари, Россия йирик халқаро иттифоқчи топа олмади. Хитой бу ролдан  воз кечди ва Шимолий Корея жаҳон саҳнасида сезиларли вазнга эга эмас.  Беларуснинг ўзи Марказий Осиё мамлакатлари каби Россияга юк. Ҳатто Россиянинг славян ва православ "синглиси" Сербия ҳам Россия билан  иттифоқ қилиш ва уни қўллаб-қувватлашдан қочиб, Ғарб билан иттифоқни афзал кўради.

Халқаро жамоатчилик фикри Россия томонида эмас. Халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашда ёрдам берадиган бошқа давлатларни ўз томонига жалб қила олмади.

Россия дунёни ўз урушининг қонунийлигига ишонтира олмади, бу уни очиқ қўллаб-қувватлайдиган ва ғалаба қозонишга ёрдам берадиган иттифоқчилар ва тарафдорларни топиш учун жуда муҳимдир.

Мусулмонларга келсак, уларнинг асосий мақсади  Пайғамбарлик минҳожидаги Рошид  Халифаликни ўрнатишдир. Фақат шу йўл билан улар дунёга яхшилик  рисолатини етказа оладилар, уни адолатсиз урушлардан ва бу ҳаётда ҳам, кейинги ҳаётда ҳам бахтсизликлардан қутқарадилар.

Асад Мансур

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Эрдоған яҳудий вужудини босиб олиш билан таҳдид қилмоқда, аммо дарҳол ортга чекинмоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қозондаги БРИКС саммити ҳамда унинг Ғарб гегемонлигидан қутулишдаги муваффақияти даражаси

  • МАҚОЛАЛАР

    Фаластин масаласи Ислом Уммати масаласидир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/