| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

  • Менинг ҳаётим – менинг ишим!

  • НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Қуръон боғларига саёҳат

Қуръон боғларига саёҳат

By htadmin
15.07.2018
1360
0
Share:

Қуръон боғларига саёҳат

بسم الله الرحمن الرحيم

ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.

Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандаларининг ҳидоят топишлари учун дастур қилиб берган Аллоҳга Унинг Ўзига муносиб мақтов ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китобни умматга энг олий кўринишда чиройли етказган, ушбу Китоб мўъжизалиги билан у зотнинг Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.

Рукнимизнинг ўтган сонида Бақара сурасининг 111 – 113 оятлари тафсирини ўрганган эдик. Қуйида ушбу суранинг давомини кўриб чиқишда давом этамиз.

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُوْلَـئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا إِلاَّ خَآئِفِينَ لهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ *  وَلِلّهِ الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُ فَأَيْنَمَا تُوَلُّواْ فَثَمَّ وَجْهُ اللّهِ إِنَّ اللّهَ وَاسِعٌ عَلِيمٌ * وَقَالُواْ اتَّخَذَ اللّهُ وَلَداً سُبْحَانَهُ بَل لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ كُلٌّ لَّهُ قَانِتُونَ * بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَإِذَا قَضَى أَمْراً فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُن فَيَكُونُ * وَقَالَ الَّذِينَ لاَ يَعْلَمُونَ لَوْلاَ يُكَلِّمُنَا اللّهُ أَوْ تَأْتِينَا آيَةٌ كَذَلِكَ قَالَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِم مِّثْلَ قَوْلِهِمْ تَشَابَهَتْ قُلُوبُهُمْ قَدْ بَيَّنَّا الآيَاتِ لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ

 “Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?! Ахир бу кимсалар ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларида киришлари керак эди-ку. Улар учун бу дунёда расволик, охиратда эса буюк азоб бордир. Машриқ ҳам, мағриб ҳам Аллоҳникидир. Бас, қай тарафга юз бурсангиз, ўша жой Аллоҳнинг тарафидир. Шубҳасиз Аллоҳ (ҳамма томонни) қамраб олгувчи билимдондир. “Аллоҳнинг боласи бор”, дедилар. У Зот буларнинг ёмон гумонидан мутлақо покдир. Балки ер ва осмонлардаги нарсалар у Зотга тегишлидирки, ҳаммаси унга бўйсунади. (У) еру осмонларни пайдо қилгувчидир. Бирор ишни ҳукм қилса унга фақатгина “Бўл” дейди, холос. Бас, у иш бўлади. Билмайдиган кимсалар: “Аллоҳ бизга гапирса эди ёки бирор аломат келса эди”, дейдилар. Улардан илгаригилар ҳам уларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтишган эди. Диллари бир-бирига ўхшайди. Биз аниқ ишонадиган қавм учун оятларни аниқ баён қилдик”. (Бақара. 114 – 118)

“Қуръон боғлари” рукнимизнинг бундан олдинги сонида яҳудлар насороларга, насоролар эса яҳудларга “Сенлар ҳеч нарса эмассан, жаннатга фақат биз кирамиз” деганлари ва унинг ортидан Аллоҳ Таоло уларнинг бу гапларини хомхаёл эканини таъкидлагани тўғрисида оятларни кўрган эдик. Мазкур кўраётган оятларимиз ана шу яҳудлар ва насороларга тегишлидир. Улардан қайси бири бошқасининг масжидларини эгаллаб олса, у ерда Аллоҳнинг зикр қилинишидан тўсиб, уни хароб қилишга уринарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида ҳам, ундан олдин ҳам шундай қилгандилар. Яҳудлар бошқа гуруҳнинг масжидларини эгаллаб олишса ёки ўша масжидлар уларнинг қўл остида бўлса, уларда Аллоҳнинг зикр қилинишидан тўсардилар ва уларни хароб қилишга уринардилар. Яҳудлар насороларга нисбатан ҳам, насоролар яҳудларга нисбатан ҳам худди шундай муомалада бўлардилар. Мушриклар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан ҳам худди шундай муомалада бўлиб, Каъба уларнинг қўл остида бўлган пайтида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларнинг уни тавоф қилишларига йўл бермаганди.

Бу ишни ҳозирги даврда ҳам кўриб турибмиз. Яҳудлар, насоролар, серблар, ҳиндуслар ва русларнинг Фаластинда, Ливанда, Боснияда, Ҳиндистонда, Кашмирда ва Чеченистонда мусулмонларга қарши олиб бораётган урушларида худди шу йўлдан бораётганлари очиқ-ошкора кўриниб турибди. Кофирлар масжидларни ғаразгўйликларидан, ичиқораликларидан келиб чиқиб, атайин йўқ қиляптилар, вайрон қиляптилар.

Аллоҳ Таоло бу оятларда қуйидагиларни баён қилади:

1 – Аллоҳнинг уйларида ҳақ сўз айтилишига тўсқинлик қиладиган ва масжидларни хароб қилишга уринадиган кимсадан кўра золимроқ одам йўқ. Бу ердаги хароб қилиш моддий, яъни уни бузиб ташлаш бўладими ёки мажозий, яъни уни соф Исломга чақириладиган маскан эмас, ёвузлик ошёнига айлантириш бўладими, фарқи йўқ.

“وَمَنْ أَظْلَمُ – золимроқ ким бор?!” Бу ерда сўроқ гап сўраш эмас, инкор қилиш маъносида. Яъни ўшалардан ҳам золимроқ кимсанинг бўлишини инкор қилиш. “وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللّهِ – Аллоҳнинг масжидларини тўсадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?!” Тўсқинлик қилувчиларнинг энг ёмони Аллоҳнинг масжидларига тўсқинлик қилувчилардир. Аллоҳ Таолонинг

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ افْتَرَى عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ وَهُوَ يُدْعَى إِلَى الْإِسْلَامِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

“Ўзи Исломга даъват қилинаётган ҳолида (у даъватни қабул қилиш ўрнига) Аллоҳ шаънига (“У Зотнинг боласи бор, шериклари ҳам бор”, деб ёки Аллоҳнинг оят-мўъжизаларини “Бу сеҳр”, деб) ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас!” (Соф. 7) деган гапи ҳам мана шу маънода. Яъни бўҳтон қилувчиларнинг энг ёмони Аллоҳга бўҳтон қилувчилардир.

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَتَمَ شَهَادَةً عِندَهُ مِنَ اللّهِ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ

“Ўзи биладиган гувоҳликни Аллоҳдан яширган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмас”. (Бақара. 140) Яъни яширувчиларнинг энг ёмони ўзидаги гувоҳликни Аллоҳдан яширганлардир. Бу оятлардаги золимроқлик айнан шу оятда айтилган мавзу хусусидадир.

2 – أُوْلَـئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا إِلاَّ خَآئِفِينَ – Ахир бу кимсалар ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларида киришлари керак эдику. Яъни улар масжидларга тинч, (бемалол) кирмасликлари керак. Бу оятда уларнинг тинч (бемалол) киришларидан қайтариш бор. Уларнинг тинч (бемалол) киришлари масжидлар устидан ҳукмронлик қилишлари маъносида. Яъни улар масжидлар устидан ҳукмрон бўлиб қолмасликлари керак, агар масжидлар устидан ҳукмрон бўлиб қолсалар, уларни хароб қилишга шошиладилар. (أُوْلَـئِكَ Улар) Ўтган оятда айтилган Аллоҳнинг масжидларида Аллоҳнинг зикр қилинишидан қайтарадиган ва уларни хароб қилишга уринадиган кимсаларга ишора қилиняпти. Лекин бу ҳужжат умумий маънони англатади. Бу ерда сабабнинг хусусийлиги эмас, лафзнинг умумийлиги эътиборга олинади. Хуллас, оят Аллоҳнинг масжидларидан тўсадиган ва уларни хароб қилишга уринадиган ҳар бир одамга тегишлидир.

Шунга кўра, бу оятдан эй мўминлар, Аллоҳнинг масжидларидан қайтарадиган, уларни хароб қилишга уринадиганларга масжидлар устидан ҳукмронликни бериб қўйиш сизларга ҳаромдир, деган маъно ҳам чиқади.

لهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ

“Улар учун бу дунёда расволик, охиратда эса буюк азоб бордир” қаринаси билан бу ердаги тақиқ қатъий тақиқдир.

وَمَا كَانَ لَكُمْ أَن تُؤْذُوا رَسُولَ اللَّهِ

“Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарига озор бериш дуруст эмасдир”. (Аҳзоб. 53) оятидан Аллоҳнинг пайғамбарига озор бериш ҳаромлиги ҳукми олингани ва

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْراً أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ

“Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир”. (Аҳзоб. 36) оятидан ҳар бир мўмин ва мўминага Аллоҳ ва Унинг пайғамбари қатъий қилиб буюрган буйруққа итоатсизлик қилиш ҳаромлиги ҳукми олингани каби

مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا

“Ахир улар масжидларга … ҳолларида киришлари керак эдику” оятидан кофирларнинг масжидларга бемалол, хотиржам, ўзларини ҳукмрондек ҳис қилиб киришлари ҳаромлиги ҳукми келиб чиқади.

Мақоланинг келгуси сонида Аллоҳнинг масжидларини хароб қилишга ҳаракат қилганларнинг охиратдаги аҳволи қандай бўлиши ҳақида суҳбатлашамиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

16.07.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нега Туркия ҳозирга келиб яҳудий вужудига қарши кескинликни кучайтирмоқда?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Асосий муаммонинг ечими

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Умматнинг бурчи – Ислом бошқа барча динлар устидан ҳукмрон бўлгунига қадар уни даъват ва жиҳод орқали ёйишдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • 08.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • 08.06.2026

    СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/