| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›Қуръон боғларига саёҳат

Қуръон боғларига саёҳат

By htadmin
07.02.2017
1610
0
Share:

Қуръон боғларига саёҳат

بسم الله الرحمن الرحيم

ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.

 Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандаларининг ҳидоят топишлари учун дастур қилиб берган Аллоҳга Унинг Ўзига муносиб мақтов ва хамдлар бўлсин. Ушбу Китобни умматга энг чиройли тарзда етказган, ушбу Китоб мўжизалиги билан у зотнинг Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.

 Ушбу рукнимизнинг ўтган сонида Бақара сурасининг 63 – 66 оятларини ўрганган эдик. Қуйида мазкур суранинг давомини кўриб чиқишда давом этамиз.

وَإِذْ قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تَذْبَحُواْ بَقَرَةً قَالُواْ أَتَتَّخِذُنَا هُزُواً قَالَ أَعُوذُ بِاللّهِ أَنْ أَكُونَ مِنَ الْجَاهِلِينَ * قَالُواْ ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّن لّنَا مَا هِيَ قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌ لاَّ فَارِضٌ وَلاَ بِكْرٌ عَوَانٌ بَيْنَ ذَلِكَ فَافْعَلُواْ مَا تُؤْمَرونَ * قَالُواْ ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّن لَّنَا مَا لَوْنُهَا قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنّهَا بَقَرَةٌ صَفْرَاء فَاقِـعٌ لَّوْنُهَا تَسُرُّ النَّاظِرِينَ * قَالُواْ ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّن لَّنَا مَا هِيَ إِنَّ البَقَرَ تَشَابَهَ عَلَيْنَا وَإِنَّا إِن شَاء اللَّهُ لَمُهْتَدُونَ * قَالَ إِنَّهُ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٌ لاَّ ذَلُولٌ تُثِيرُ الأَرْضَ وَلاَ تَسْقِي الْحَرْثَ مُسَلَّمَةٌ لاَّ شِيَةَ فِيهَا قَالُواْ الآنَ جِئْتَ بِالْحَقِّ فَذَبَحُوهَا وَمَا كَادُواْ يَفْعَلُونَ * وَإِذْ قَتَلْتُمْ نَفْساً فَادَّارَأْتُمْ فِيهَا وَاللّهُ مُخْرِجٌ مَّا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ * فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَا كَذَلِكَ يُحْيِي اللّهُ الْمَوْتَى وَيُرِيكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ * ثُمَّ قَسَتْ قُلُوبُكُم مِّن بَعْدِ ذَلِكَ فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً وَإِنَّ مِنَ الْحِجَارَةِ لَمَا يَتَفَجَّرُ مِنْهُ الأَنْهَارُ وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا يَشَّقَّقُ فَيَخْرُجُ مِنْهُ الْمَاء وَإِنَّ مِنْهَا لَمَا يَهْبِطُ مِنْ خَشْيَةِ اللّهِ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ

  67. Эсланг! Мусо ўз қавмига: “Аллоҳ бир сигир сўйишларингни буюрди», деганида, улар: «Устимиздан куляпсанми?» — дедилар. (Мусо) деди: «Ундай жоҳиллардан бўлиб қолишдан Аллоҳ паноҳ беришини сўрайман». 68. Улар дедилар: «Парвардигорингга дуо қил, унинг қандайлигини баён қилсин». (Мусо) деди: «У Зотнинг айтишича, у қари ҳам, ёш ғунажин ҳам бўлмаган ўрта бир сигирдир. Энди фармонни адо этинглар». 69. Улар дедилар: «Пар­вардигорингга дуо қил. Унинг рангини баён қилсин». (Мусо) айтди: «У Зотнинг айтишича, у очиқ-малларанг сигир бўлиб, кўрганларнинг кўнгли чоғ бўлади». 70. Улар айтдилар: «Парвар­дигорингга дуо қил, унинг қандайлигини баён қилсин, бу мол бизга иштибоҳли бўлиб қолди. Инша Аллоҳ, энди йўлимизни топиб оламиз». 71. (Мусо) айтди: «У Зотнинг айтишича, у шундай сигирки, хор бўлиб ер ҳайдамайди, у билан (сув ташиб) экин суғормайдилар, айбу нуқсонсиз, унда ўз рангидан бошқа ранг-бўёқ ҳам йўқ». Улар: «Энди ҳақиқатни айтдинг», дедилар-да, узоқ машаққатлар чекиб (ўша айтилган сифатларга эга бўлган сигирни топиб) сўйдилар. 72—73. Эсланг (эй Бану Исроил), бир жонни ўлдириб қўйиб, унинг қотили ким экани ҳақида жанжаллашиб қолганингизда — ҳолбуки, Аллоҳ яширган нарсаларингизни юзага чиқаргувчидир — «уни (мақтулни) сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар», дегандик. Аллоҳ ўликларни шу тариқа тирилтиради ва сизларга фикр қилишингиз учун ўз оятларини кўрсатади. 74. Сўнгра — шундай мўъжизаларни кўргандан кейин ҳам дилларингиз қотди. Бас, у диллар тош кабидир ёки ундан-да қаттиқроқдир. Зеро, шундай тошлар борки, улардан дарёлар отилиб чиқади, яна шундайлари борки, ёрилиб, ичидан сув чиқади, яна шундайлари ҳам борки, Аллоҳдан қўрққанидан пастга қулайди. Аллоҳ қилаётган амалларингдан ғофил эмасдир.

Тафсир

 1- Бу ерда тақдим ва таъхир (олдга қўйиш ва ортга қўйиш) қоидаси ишлатилган. Оятлардан кўринишича, кимдир ўлдирилган ва унинг қотили номаълум бўлиб қолган. Аллоҳ уларга бир сигир сўйиб, унинг қайсидир бир қисми билан ўлган кишини уришни буюради ва шунда у тирилиб, ўзининг қотилини айтиб беришини баён қилади. Лекин оятлар сигирни сўйиш мавзусидан бошланади.

إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تَذْبَحُواْ بَقَرَةً 

 “Аллоҳ бир сигир сўйишларингни буюрди”. Бу мавзу тўла айтилиб бўлганидан кейин, Аллоҳ Таъоло кейинги ишларни зикр қилади

وَإِذْ قَتَلْتُمْ نَفْساً فَادَّارَأْتُمْ فِيهَا وَاللّهُ مُخْرِجٌ مَّا كُنتُمْ تَكْتُمُونَ * فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَا 

 “Эсланг (эй Бану Исроил), бир жонни ўлдириб қўйиб, унинг қотили ким экани ҳақида жанжаллашиб қолганингизда – ва ҳоланки, Аллоҳ яширган нарсалрингизни юзага чиқаргувчидир – “уни (ўлдирилганни) сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар” деган эдик”.

 Бу қоида (воқеани аввал охирини гапириб, кейин бошланишини гапириш, тақдим-таьхир) Аллоҳнинг китобида шунчаки ишлатилмайди, балки бир мақсадда қўлланади. Қуръон араб тилида нозил бўлган. Араб сўз усталари тақдим ва таъхир қоидасини маълум бир мақсадда қўллаганлар. Бу ердаги ишни тадаббур қиладиган бўлсак, унинг остида икки мақсад борлигини англаймиз.

 Биринчи. Қиссанинг сигирни сўйишдан бошланганлигига сабаб Аллоҳнинг буйруғини бажаришни пайсалга солишнинг, уни бажармаслик учун ҳадеб изоҳ сўрайвериш, кераксиз саволларни беравериш каби баҳоналар ахтаришнинг зарарлилигини кўрсатишдир. Шу билан бирга ҳадеб баҳона қидираверадиганлар ва кераксиз савол бераверадиганларга Аллоҳ ишни баттар оғирлаштириб юборишини тушунтириб қўйишдир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَسْأَلُواْ عَنْ أَشْيَاء إِن تُبْدَ لَكُمْ تَسُؤْكُمْ

 “Эй мўъминлар (Аллоҳ сизлардан кечиб юборган), очилганда сизларни хафа қиладиган нарсалар ҳақида сўраманглар”. (Моида.101)

 Бу ердаги гап Аллоҳнинг динига кирган ҳаммага тегишлидир. Яъни, ҳар бир замон ва ҳар бир макондаги мусулмон Аллоҳнинг буйруғини ҳеч қандай баҳона изламасдан бажариши лозим. Бу иш шу қадар эътиборли бўлгани учун ҳам бу сура “Бақара – сигир” сураси, деб номланган бўлиши мумкин.

 Иккинчи. Иккинчи мақсад бир мавзуни икки мавзудек қилиб кўрсатишдир. Агар бу ерда тақдим ва таъхир қоидаси қўлланмасдан олдин ўша кимнингдир ўлдирилгани, ундан кейин эса сигирни сўйишга буюриш мавзуси айтилганда қисса битта мавзу бўлиб, ўқувчи уни оддийгина (қотилни топиш учун сигир сўйилибди) маъносида тушуниб қўя қоларди.

 Бу ерда эса у худди икки қиссадек, икки насиҳатдек турибди: 
Биринчидан: Буйруқни пайсалга солмасдан, баҳона изламасдан бажариш; 
Иккинчидан: Умуман олганда Аллоҳ Таолонинг ўликни тирилтиришга ҳам, қотилни аниқлаб беришга ҳам қодирлиги.

فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَا كَذَلِكَ يُحْيِي اللّهُ الْمَوْتَى وَيُرِيكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ 

 “Уни (ўлдирилганни) сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар”, дегандик. Аллоҳ ўликларни шу тариқа тирилтиради ва сизларга фикр қилишингиз учун ўз оятларини кўрсатади”. (Бақара. 73)

Бу мавзунинг таъхир этилиши уни гўё янги бир мавзудек кўрсатиб турибди.

 2-Мусо алайҳиссалом улардан Парвардигорларининг буйруғини бажаришларини, яъни сигирни сўйишларини талаб қилди. Агар улар тўғри келган бир сигирни дарҳол сўйганларида буйруқни осонгина бажарган бўлардилар. “Агар улар ўзлари истаган бир сигирни сўйганларида шу ишлари ўрин ўтган бўларди. Лекин улар ўзларига ўзлари ишни оғирлаштириб олишди. Шундан кейин Аллоҳ ҳам уларга ишни оғирлаштирди” (Тафсир Табарий). Лекин улар бунинг ўрнига иккиландилар, ишни пайсалга солиш учун баҳоналар қидирдилар. Шундан кейин Аллоҳ ҳам уларга ишни қийинлаштирди. Улар сигирнинг белгиларини сўраб, қанчалик ортиқча саволлар берсалар, Аллоҳ ишни шунчалик оғирлаштирди. Охири бориб савол сўрашга ўрин қолмаган пайтда янги белгиларга эга бўлган сигир уларга жуда қимматга тушди. Уларга Мусо алайҳиссалом дастлаб “Аллоҳ бир сигир сўйишларингни буюрди” деганди. Яъни қандай бўлишидан қатъий назар бир сигирни. Яҳудийлар эса, ишни пайсалга солиб, сигирнинг тафсилотини сўрашга киришишди, Аллоҳ ҳам уларнинг бундай итоатсизлигига муносиб тарзда ишни қийинлаштира борди.

 Мусо алайҳиссаломнинг қавми (яҳудийлар) сигирнинг тафсилотлари, қандай бўлишини биринчи марта сўрашганида Аллоҳ шундай жавоб берди: “у қари ҳам, ёш ғунажин ҳам бўлмаган ўрта бир сигирдир”. Яъни у на ёш ва на қари бўлиши керак. Оятдаги (فَارِضٌ ) сўзи ёши ўтиб қолган, қариб қолган маъноларини англатади. (بِكْرٌ ) сўзи эса кичкина маъносида. (عَوَانٌ ) сўзи ўрта маъносини билдиради. Яъни, у ёш ҳам, қари ҳам эмас, ўрта ёшли бўлсин. Шундай қилиб, улар ўзларига ўзлари ишни оғирлаштириб олишди. Олдин қандай бўлишидан қатъий назар, умуман бир сигир бўлса, энди ёш ҳам, қари ҳам бўлмаган ўрта ёшли сигир бўлиши керак бўлиб қолди.

 Лекин шунда ҳам уларнинг кўзлари очилмади. Мана шу айтилган сигирни қидириш ўрнига унинг қандайлигини яна баттар суриштирдилар. Шундан кейин Аллоҳ уларга ишни олдингидан ҳам оғирроқ қилиб юборди. “У очиқ-малларанг сигир”, яъни оддий сариқ эмас, энг тўқ сариқ рангда. Бу ердаги (فَاقِـعٌ ) сўзи хабар эмас, таъкид бўлиб келяпти.  Лекин улар (яҳудийлар) шуни ҳам қилмасдан, яна савол сўрашларида давом этдилар. Натижада Аллоҳ уларга ишни олдингидан ҳам оғирроқ қилиб юборди.

 “У Зотнинг айтишича, у шундай сигирки, хор бўлиб ер ҳайдамайди, у билан(сув ташиб) экин суғормайдилар, айбу нуқсонсиз, унда ўз рангидан бошқа ранг-бўёқ ҳам йўқ”. Яъни, у эгасининг эркатойи бўлган. (ذَلُولٌ ) яъни, у минилмаган, у билан ер ҳайдалмаган. У (تَسْقِي ) экинни суғориш учун сув ташишда ишлатилмаган. Кейин у (مُسَلَّمَةٌ ) яъни, ҳеч айби йўқ, унда ўша сариқ рангдан бошқа ранг йўқ. Қорни ҳам, бели ҳам ҳамма ёғи сариқ. (شِيَةَ ) сўзи аслида масдар бўлиб, рангининг аксар қисми бошқа рангда, деган маънони англатади.

 Шундай қилиб, энди уларга савол бериш туйнуклари батамом ёпилди. Шу билан улар мазкур белгиларга эга бўлган сигирни қидиришга мажбур бўлдилар. Уни топиш жуда оғир кечди, пули ҳам жуда қимматга тушди. Агар улар шунча саволларидан кейин ҳам бу ишни қилмаганларида, худди улар қотил бирор обрўлироқ одам бўлгани ёки шунга ўхшаш бирор сабаб борлиги туфайли унинг ошкор бўлишини истамаётгандек бўлиб қолардилар.

“Узоқ машаққатлар чекиб ўшани (айтилган сифатларга эга бўлган сигирни топиб) сўйдилар”.

3-Кейин Аллоҳ Таоло сигирни сўйиш нима учун талаб қилинган бўлса, ўша мавзуга ўтяпти. У ўлдирилган кимса бўлиб, ҳеч ким бу ишни бўйнига олмаётган эди. Аллоҳ Таъолонинг “бир жонни ўлдириб қўйиб, унинг қотили ким экани ҳақида жанжаллашиб қолганингизда” деган гапини бегона эмаслигини, уларнинг ўзларини орасидалигини кўрсатади. Чунки “فَادَّارَأْتُمْ فِيهَا  — Унинг қотили ким экани ҳақида жанжаллашиб қолганингизда” жумласи ҳар бирингиз ўзингизни мудофаа қилдингиз, маъносида. Яъни, улардан ҳар бири “мен ўлдирмадим, мендан бошқаси ўлдирган”, деб ўзини ўзи мудофаа қилган. Шунда Аллоҳ сўйилган сигирнинг бир қисми билан ўликни уришга буюрди. Шундай қилган эдилар, Аллоҳ уни тирилтирди ва у ўзининг қотилини айтиб берди. Шу билан Аллоҳ улар беркитган ишни очиб юборди. “Аллоҳ яширган нарсаларингизни юзага чиқаргувчидир”.

 Бу ишда яъни, ўликни тирилтиришда улар учун Аллоҳнинг қиёмат кунида уларни тирилтира олишини кўрсатувчи аломат бор эди. Бу иш айниқса ўша пайтдаги қайта тирилишни инкор қилувчиларга тегишли эди. Бу иш, эй қайта тирилишни инкор этувчилар, сизларга қарши ҳужжатдир. Ақлингларни ишлатинглар, жон олувчи ҳам, жон берувчи ҳам Аллоҳ эканини билиб қўйинглар.

4-Аллоҳ Таъоло бизга хабар беряптики, шунча оятларга, аломатларга қарамасдан, ўликни тирилтириш ҳолатини ўз кўзлари билан кўриб туриб ҳам, Бану Исроил кофирлари барибир иймон келтирмадилар. Чунки уларнинг қалблари қотиб кетган. Бу қалблар ҳақиқатга эгилмайди. (قَسْوَةً ) сўзи, қотиб кетиш, дағаллашиш, қўполлашиш маъноларини англатади.

Аллоҳ Таъоло уларнинг қалбларини қаттиқликда тошга ўхшатяпти. Ҳатто ундан ҳам қаттиқроқ, деяпти.

فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً

 “Бас, у диллар тош кабидир ёки ундан-да қаттиқроқдир”. Оятни бутунлигича кўриб чиқадиган бўлсак, бу ерда أو  сўзи “بل  — балки” маъносини англатаётгани аён бўлади. Чунки бу ердаги мазмун шундан иборатки, тош уларнинг дилларидан кўра яхшироқ, фойдалироқ. Уларнинг қалблари тош кабигина эмас, тошдан ҳам баттардир.

فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً 

 “Бас, у диллар тош кабидир ёки ундан-да қаттиқроқдир”. Яъни, улар тош кабидир, балки, тошдан ҳам қаттиқроқдир. Уларнинг қалблари тошдан ҳам қаттиқ. Негаки, тошда бироз бўлса ҳам яхшилик бор, фойда бор. Уларнинг қалбларида эса на яхшиликдан ва на фойдадан асар ҳам йўқ. Айрим тошлардан сувлар отилиб чиқади, айримлари ёрилиб, улардан булоқлар оқади, айримлари Аллоҳдан қўрққанидан пастга қулайди. Аллоҳ Таъоло бизга Ўзи кўриниш берган пайтида бир тоғнинг майда-майда бўлиб кетгани ҳақида хабар беради.

فَلَمَّا تَجَلَّى رَبُّهُ لِلْجَبَلِ جَعَلَهُ دَكّا

“Қачонки, Парвардигори у тоққа кўринган эди, уни майда-майда қилиб ташлади”. (Аъроф. 143)

 Кейин Аллоҳ Таъоло бу муборак оятлар якунида Ўзининг бандаларининг амалларидан ғофил эмаслигини, уларни ҳар доим кузатиб туришини, қилган ишларини белгилаб, ёзиб боришини, ҳеч бир ишлари назардан четда қолмаслигини, улар учун шу дунёда ёки охиратда жазо беришини айтади. 

Бир нарсадан ғафлатда қолиш уни унутиб, эътиборсиз ташлаб қўйишдир. Аллоҳ уларга бу тошюракларнинг ифлос ишларидан Ўзининг ғофил эмаслигини, ҳаммасини билиб, ҳисоблаб туришини билдиряпти.

 Хуллас, бу буюк оятлар ҳақида тадаббур қилган киши яҳудийларнинг табиатларида ишни пайсалга солиш, иккиланиш, умуман бажармасликнинг иложи бўлмай қолганда кечиктириш учун баҳоналар ўйлаб топиш, итоатсизлик каби иллатлар мавжудлигини англайди. Улар ўзларини яратган Аллоҳ билан ҳам, уларга ҳақиқатни олиб келган пайғамбарлари билан ҳам, ҳамма одамлар билан ҳам шундай муомалада бўлганлар ва хозирда ҳам шундай бўлмоқдалар. 

 Улардан ҳуқуқлар ҳужжатлашишу қаноатлантириш, музокаралару шартномалар орқали эмас, шайтон васвасаларини эсдан чиқартириб юборадиган зарбалар орқали олинади. Мадинада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг муаммосини мана шундай ҳал қилганлар. Чунки улар аҳду паймонларини бузгандилар, хиёнат қилгандилар. Бугунги кунимизда Фаластин борасидаги ягона ечим ҳам мана шудир. Ин ша Аллоҳ, бу кунларга оз қолди. Огоҳ бўлингки, Аллоҳнинг нусрати яқиндир!

 Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим

08.02.2017й.

0
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Маҳалла ва геосиёсат

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Афғонистондаги сиёсий бўҳроннинг асоси Американинг ўзидир

  • МАҚОЛАЛАР

    Боламга насиҳат

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/