| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Ҳусийлар жиноят ва залолатда давом этиб, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олмоқда

Ҳусийлар жиноят ва залолатда давом этиб, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олмоқда

By htadmin
26.12.2024
583
0
Share:

Матбуот баёноти

Ҳусийлар жиноят ва залолатда давом этиб, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олмоқда

Ҳусийлар жангарилари (ҳижрий 1446 йил 10 жумодулохир, милодий 2024 йил 12 декабр) пайшанба кундан бошлаб Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари хонадонларига 10 марта рейд амалиётини амалга оширишди. Бунда на Ислом шариати аҳкомларига риоя қилишди, на қабила одатларига ва на қоидаларига! Даъватни етказувчи Ҳизб аъзоларидан Тайс (Тааз) шаҳридаги уч район (Таъзия, Мовия ва Хидир)даги хонадонларга рейд уюштириб, устоз Сулаймон Муҳожирий, устоз Холид Ҳомий (у олти ой муқаддам Ҳусийлар қўлида Ҳизб ут-Таҳрир сафида даъват қилиш айблови билан қамоқда ётиб чиққан эди), муҳандис Тақийюддин Зайлаий, устоз Амир Сабрий, устоз Муҳаммад Фақиҳларни қамоққа олишди. Шу билан бирга, Ҳизб ансорларидан уч йигитни, устоз Абдулмалик Жундий, устоз Абдулқодир Сарорий ва устоз Аднон Зайлаийни ҳам қамоққа олишди. Уларнинг барчаси ушбу баёнотимизни ёзаётган пайтимизга қадар ҳам қамоқда эдилар.

Ҳизб ут-Таҳрирга қарши айблов Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилиш, мусулмонларга Роббул оламин йўлини ўргатиш, бугунги кунда ҳукм сураётган капиталистик тузумнинг бузғунчилигини тушунтириш, кофир Ғарб ва унга малай ҳукмдорларимизнинг режа ва тил бириктирувларини фош этишдан иборат. Зотан, улар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун фаолият олиб бораётганларга қарши кечаю кундуз курашмоқдалар.

Ҳусийлар Яман ўғлонларига нисбатан қароқчилардек муносабатда бўлишяпти. Чунки бу холис-ҳалол инсонларни ҳеч бир айбловсиз ва судсиз қамоққа ташлашмоқда. Куни кеча Башар Асаднинг ҳоли нима кечганидан сабоқ чиқармай, бутун оламлар Парвардигорининг шариатини барпо этиш учун фаолият қилаётганларга қарши жиноят ва залолатларида давом этишяпти. Бу уларнинг Ислом ва унинг аҳлига душманликни раво кўришларидир. Улар буларнинг барчасини рошид Халифалик давлатининг барпо этилишидан қўрқаётган ва ҳатто Ҳизб ут-Таҳрир номини эшитишдан ҳам хавфсирайдиган хўжайинлари Америкага хизмат қилиш учун қилишяпти. Масалан, даъват етказувчи йигитларимиз Ҳизб томонидан чиқарилган бир варақани тарқатиш кампанияси бошлашган пайтда мустамлакачилар вакиллари бўлмиш бу Ҳусийларнинг эси оғиб қолай деди. «Америка ўт очишни тўхтатиш билан яҳудийлар тажовузи фойдасига икки улкан ишга эришади: Эрон ҳизби кучларини Литани дарёси шимолига олиб чиқиш ва икки фронтни бир-биридан ажратиш» номли ушбу варақада бундай сўзлар келган:

2024 йил 27 ноябрда яҳудий вужуди билан Эрон ҳизби ўртасида Ливан фронтида ўт очишни тўхтатиш эълон қилинди… Шундай қилиб, Ливан ва Ғазодаги икки фронт бир-биридан ажратиб ташланди… Ғазо сектори Ливан фронти томонидан қўллаб-қувватланишидан маҳрум қилингани ортидан энди яҳудий зарбалари остида ёлғиз ўзи қоладиган бўлди… Америка яҳудий ҳамда Фаластин атрофидаги хоин ҳукмдорлар билан биргаликда яҳудийларнинг Ғазода ғалаба қозонишларига имкон берадиган келишув устида ишламоқда. Буни улар Аллоҳ ва Росулидан ҳамда мўминлардан қўрқиш у ёқда турсин, ҳатто ҳаё ҳам қилиб қўймайдиган ҳукмдорлар кўз ўнгида, ўзлари ўрнатадиган стандартлар бўйича амалга оширмоқчи…

﴿قَٰتَلَهُمُ ٱللَّهُ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ﴾

«Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, нақадар адашмоқдалар-а»     [Мунафиқун 4]

Варақадан келтирилган иқтибос тугади.

Бу варақа уларни шунчалик чўчитган бўлса керакки, улар варақани одамларга тарқатган кишиларни ҳибсга олиш учун бор кучларини сафарбар қилишди. Улар юзаки равишда ўзларининг Ғазо тарафида эканини айтиб келишади. Лекин аслида Ғазо душманларига яқинроқдирлар! Ҳизб ут-Таҳрир Ғарб нуфузини тўхтатиш, унинг малайларини ағдариш ва бузуқ капиталистик тузумни йўқ қилишга қатъий қарор қилган ягона Ҳизб эканини ҳамма билади.

Ҳизб ут-Таҳрир етмиш йилдан зиёд вақтдан бери ўзининг очиқ тариқати ва нурафшон манҳажини сақлаб келмоқда. Уни тўхтатиш на Ғарбнинг қўлидан келди, на Шарқнинг ва на уларга ювиндихўрлик қилаётганларнинг. Бундай ёш болаларча қилмишлар ҳамда Ҳизб аъзоларини террор қилиб, қамоққа ташлашлар Ҳизб ут-Таҳрирни қўрқитолмайди. У ўзининг фикрий ва сиёсий курашида бардавом эканини, мустамлакачилар малайларини фош этиб, айбларини очишни асло тўхтатмаслигини баралла айтиб келади. Бу малайларнинг бир томондан капиталистик тузумни татбиқ қилишаётганини, бошқа томондан Ислом давлатини барпо этишга ҳаракат қилаётганларни қамоққа олиш билан банд эканликларини очиқ баён қилиб келади.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг Ҳусийлар ҳокимиятига айтар сўзимиз қуйидагича:

«Сиздан олдингилар аҳволидан ибрат олиб, тўғри йўлга қайтинг! Биргина қуроли самимий ва ҳақ сўз бўлган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ва бошқа бегуноҳ инсонларни озод қилинг. Умматнинг онгли ва холис фарзандларига Аллоҳнинг шариати билан одамларни бошқариш имкониятини беринг. Сиз Ҳусийларнинг ёлғонингиз ва бўҳтонингиз аллақачон фош бўлиб бўлган. Чунки Ислом сизнинг наздингизда «Америкага ўлим», дея кечаю кундуз бақираётганингиз шиордан ўзга нарса эмас. Зеро, сиз Американинг секуляр республика тузумини татбиқ қиляпсиз! Булар нақадар ёмон ҳукм юритмоқдалар-а!!».

Ҳусийларнинг буйруқларини бажараётган хавфсизлик ходимларига ва барча жосусу разведкаларига шуни эслатмоқчимизки, сизларнинг вазифангиз Умматнинг холис ўғлонлари тарафида туриб, хоин ҳукмдорлар кўрсатмаларига қулоқ солмасликдан иборат. Акс ҳолда, зиён кўрганлардан бўласиз. Сизлар одамларни «жазоловчи қўл» бўлганингиз учун жазодан қочиб қутулолмайсизлар. Аммо Аллоҳнинг охиратдаги азоби ва уқубати эса ҳаммасидан қаттиқроқ, ундан қутулиб қоламан деб ўйламасинлар. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿يَوۡمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمۡ فِي ٱلنَّارِ يَقُولُونَ يَٰلَيۡتَنَآ أَطَعۡنَا ٱللَّهَ وَأَطَعۡنَا ٱلرَّسُولَا۠ + وَقَالُواْ رَبَّنَآ إِنَّآ أَطَعۡنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَآءَنَا فَأَضَلُّونَا ٱلسَّبِيلَا۠ + رَبَّنَآ ءَاتِهِمۡ ضِعۡفَيۡنِ مِنَ ٱلۡعَذَابِ وَٱلۡعَنۡهُمۡ لَعۡنٗا كَبِيرٗا﴾

«Юзлари оловда айлантириладиган-куйдириладиган кунда, улар: «Кошки эди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда», дерлар. Яна улар: «Парвардигоро, дарҳақиқат бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйсундик. Бас улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар. Парвардигоро, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин», дедилар»  [Аҳзоб 66-68]

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик, Аллоҳнинг изни ила, албатта қайтади. Чунки у Роббимиз Субҳанаҳунинг ваъдаси ва Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларидир. Ҳизб ут-Таҳрир Халифаликни барпо этиш учун кечаю кундуз фаолият қилишга ўзини бағишлаган.

﴿وَٱللَّهُ غَالِبٌ عَلَىٰٓ أَمۡرِهِۦ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ﴾

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»  [Юсуф 21]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими

 

TagsзалолатқамоқҲизб ут-Таҳрир аъзолариҲусийлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ЮНИДО ортидаги яширин манфаатлар

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарб олами, Ислом уммати ва Ҳизб ут-Таҳрир

  • МАҚОЛАЛАР

    Каримов режимининг Ўзбекистондаги янги жиноятлари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/