Ўзбекистон нима сабабдан Франциядан қирувчи учоқлар харид қилмоқда?

Ўзбекистон нима сабабдан Франциядан қирувчи учоқлар харид қилмоқда?
بسم الله الرحمن الرحيم
Албатта, ҳар қандай мамлакат ўз фуқаролари тинчлиги, ҳимояси ва фаровонлигини таъминламоғи лозим. Бу борада ўзбек ҳукумати ҳам айрим ривожланган давлатлардан мамлакат ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида қимматбаҳо қуроллар сотиб олишга киришди. Qalampir.uzнинг 21 ноябрда тарқатган маълумотига кўра, Ўзбекистон Франциядан 24 дона “Dassault Rafale” қирувчи самолётларини сотиб олиши кутилмоқда. Бу ҳақда “TS2 Space” хабар берди, дейилади. Маълум қилинишича, жорий йил 2 ноябр куни Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Самарқандга ташрифи чоғида катта қийматли харид бўйича икки томонлама қизиқиш пайдо бўлган. Шунингдек, унда Ўзбекистоннинг ўз ҳарбий техникаларини модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам кўриб чиқилган.
Ҳукуматнинг бу қарорини олқишлаш ёки қоралашдан олдин “Dassault Rafale” қирувчи самолёти ҳақида тўхталиб ўтсак. Бу ҳарбий қирувчи самолётнинг тўртинчи такомиллашган вариантининг 2023 йилдаги нархи 124,95 млн АҚШ долларига тенг. Аммо мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон яқин келажакда бу самолётларни харид қила олмайди, чунки Dassault Aviation ишлаб чиқарувчиси Қатар, Хорватия ва Индонезиядан кўплаб буюртмалар олган. Бундан ташқари, компания Саудия Арабистони расмийлари билан музокаралар олиб бормоқда. Шу сабабли, Франция муқобил сифатида Ўзбекистонга Dassault Mirage-2000 қирувчи самолётларини таклиф қилган. Макрон таклиф этган “Dassault Mirage 2000” қирувчи самолёти 1970 йилларда ишлаб чиқарилган ва бугунга келиб у Франция учун кераксиз металлолом каби ҳисобланади. Шундай бўлса-да, бу “ахлат”нинг ҳозирги кундаги нархи 30 млн дан 70 млн АҚШ доллари атрофида эканлиги айтилади.
Ҳукуматнинг бу каби келишувлари – турли иқтисодий зўриқишларни бошдан кечираётган Ўзбекистон учун – ҳеч қандай истиқболли лойиҳалар эмаслигини эҳтимол соҳа мутахассислари айтишга журъат қилишмаётгандир. Эҳтимол, давлат раҳбари ўзининг пухта ўйламай босаётган бу қадамини “халқимиз тинчлиги йўлидаги саъй-ҳаракат” дея хаспўшлашга интилар. Лекин халқимиз бу ҳақдаги бор ҳақиқатни билмоғи лозим. Маълумки, Ўзбекистон қуролли кучларида шу кунгача СУ-27, СУ-25 ва СУ-24 қирувчи самолётлари мавжуд. Албатта, булар аллақачон эскирган учоқлар ҳисобланиб, Россия ҳозирда ривожланган ҳарбий индустрияга эга бошқа давлатларнинг қирувчи учоқларига рақобатбардош такомиллашган вариантларини ишлаб чиққан. Гарчи мутахасислар: “Ўзбекистон ўз ҳарбий-ҳаво кучларини янгилаш йўлида аниқ қадамлар ташламоқда, ҳозирда турли хил жанговар самолётлар, жумладан, унинг базасида СУ-27 ва СУ-25 ҳужум самолётлари ва СУ-24 қирувчи самолётлари сақланмоқда. Mудофаага Rafale самолётларининг потенциал қўшилиши нафақат технологик сакраш, балки Марказий Осиёнинг ҳарбий ландшафтидаги муҳим геосиёсий силжиш ҳам бўлади”, – дея олқишлаётган бўлса-да, аслида бу фикрлар шунчаки баландпарвоз гаплар ва янада очиқроқ айтсак, халқни чалғитишдан бошқа нарса эмас.
Келинг, бу хатарли тижорий-молиявий келишув оқибатларига кенгроқ тўхталиб ўтсак. Ўзбек ҳукумати Франциядан 24та Dassault Rafale қирувчи учоқларини эмас, балки Макрон таклиф этган эски русумдаги чиқинди – “Dassault Mirage-2000” русумини сотиб олди ҳам дейлик. Хўш, маҳаллий ҳарбий учувчилар бу учоқларни бошқариб кетиш малакасига эгами? Йўқ, албатта! Бу ҳали машмашанинг бошланиши холос. Аввало, у учоқлар учун махсус ангарлар қурилади. Франциядан бу инжиқ “келинчак”ларни бошқариш, сақлаш жараёнларини таълим берувчи мутахассислар жалб қилинади. Ёшларимиздан бир неча юзлаганини бу учоқларни бошқарувчи мутахассис қилиб тайёрлаш учун Францияга олиб борилади. Учоқ майдонлари ижаралари, ўргатувчи мутахассислар тўловлари – хуллас, бир тангалик “эшак”нинг тўқими ўн танга бўлиб қимматлаб бораверади. Бундан ташқари, “келинчак”дек мақталаётган бу учоқлар эски русум бўлгани боис – пардоз-андоз қилинган “кампир” каби – тез-тез таъмирга муҳтож бўлади. Эҳтиёт қисмлар эса, табиийки Франциядан келтирилади. Охир-оқибат буларнинг бари қарздорлик ботқоғига рекорд даражада ботиб бораётган Ўзбекистон учун янада қимматга тушади. Яқинроқдан мисол келтирсак, Ўзбекистон 2011 йилда 10 дона А320 русумли аэробусни 85 млн доллардан сотиб олган эди. Улар доимий йўловчилар ташиб фойда келтираётган учоқлар бўлса ҳам, таъмирловчи мутахассислар ва зарурий эҳтиёт қисмлар четдан келтирилаётгани сабабли чипталар нархи баландлигича сақланиб қолмоқда. Булар баробарида энди фақат уруш учун мўлжалланган учоқларга кетадиган улкан харажатларни тасаввур қилиб олиш унчалик қийин эмас. Агар Ўзбекистоннинг қарзи 2017 йилдан буён қарийб 80%га ошиб, 31,5 млрд долларга етганини эътиборга олсак, бу каби қимматли келишувлар ортидаги хатарларни тасаввур этишимиз анча осон кечади.
Шу ўринда бир савол, ҳукуматнинг бундай қимматбаҳо ҳарбий учоқлар сотиб олиши ва Туркиядан келтирилиши айтилаётган ҳар бири 5 млн долларлик дронлар масаласи ортида нима ётибди? Бошқача айтганда, ҳукуматни бундай келишувларга ундаётган қандай сабаб ва омиллар бор? Бу албатта жиддий фикрлашни тақозо қиладиган мавзу. Хўш, мусаффо осмонимизга бирор хатар туғилдими? Меҳмондўст, бағри кенг халқимизга кимдир уруш бошламоқчи бўляптими? Агар Хитой юриш қилмоқчи десак, бу хато! Чунки унинг бир оёғи аллақачон урушсиз ҳам юртимизда. Ўрисга келсак, унинг сиёсий элитаси 100 йилдирки, юртимизни ҳали ҳануз ўз томорқаси деб билади. Тўғрироғи, ҳали ҳам ҳукумат элитаси хавфсизлик масаласида Каримов давридан ёмон мерос бўлиб қолган эскича қарашлардан қутулгани йўқ ва қутулмоқчи ҳам эмас. У ҳам бўлса терроризм ва экстремизм ниқоби остида мусулмонларни доимий нишон остига олиш ва Исломга қарши кураш. Чунки бу қараш уларнинг қулоғига Америка ва Россия каби мустамлакачи хўжайинлари томонидан доимо қуйиб келинади ва ижроси қатъий талаб қилинади. Натижада бу малай раҳбарлар хўжайинлари ташлаган қолдиқ суяклар эвазига ўз дини ва халқига қарши садоқат билан кураш олиб боради. Фаластинда бўлаётган воқеалар манзарасида қонхўр жиноятчи яҳуд вужудини малай араб ва мусулмон раҳбарлар уларнинг “темир гумбаз”идан-да қаттиқроқ, ишончлироқ қўриқлаётганига бутун олам гувоҳ бўлмоқда.
Шулардан келиб чиқиб айтсак, бор гап шуки, манави зўравон мустамлакачи кофирлар ҳамиша мусулмонларни бир-бирларига қайраб, улар ўртасида сунъий урушларни пайдо қилиш орқали ўзларининг эскирган ҳарбий қуролларини пуллаш ва катта иқтисодий манфаатларни қўлга киритишни мақсад қилиб келади. Энг ачинарлиси, атиги 100 йил аввал бир-бирларига бир тана каби ака-ука бўлган Ислом Уммати сунний, шиа, террорист, экстремист, мўътадил… каби номлар остида ўзаро душманларга айлантирилиб, хор қилинди. Бундан ташқари, кураш иймон билан куфр ўртасидаги ҳақиқий урушга айланган пайтда, модомики Уммат устида мана шу малай ҳокимлар турар экан, мусулмонлар молига сотиб олинган бундай қуроллар ҳеч қачон уларнинг фойдасига ишламаслиги бугун ҳаммага аён. Бундан роппа-роса йигирма йил бурун Америка армияси ўз иттифоқчилари билан бирга Ироққа бостириб кирганида, Ироқ аскарлари қўлида бўлган қанчадан қанча ҳужум ва мудофаа қуроллар умуман ишламасдан вайрон бўлиб кетган эди. Ҳозир ҳам Ғазода, Муқаддас Замин Фаластинда босқинчи яҳудларга қарши на Миср, на Туркия ва на Покистон қўшинларидаги бирорта артиллерия ёки қирувчи учоқлар ишга тушмади ва бу афсусли ҳақиқат ҳеч қандай исботловчи далилга муҳтож эмас. Албатта, Ўзбекистон ҳукумати ўз халқининг миллиардлаган маблағлари эвазига сотиб олаётган мазкур қирувчи учоқларнинг аянчли тақдири ҳам бундан ўзгача бўлиши мумкин эмас. Халқимиз бу ҳақиқатларни билиб қўйишлари жуда-жуда зарур ва ҳатто озгина онги бор одамлар, шубҳасиз буни англаб етиб бўлишди…
Дарҳақиқат, Уммат ҳаракатга кела бошлади. Бугун барча куфр давлатларининг эътибори Муборак Замин Фаластин воқеалари фонида Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаларига қаратилган. Ғазодаги дилбандларимизни қирғин қилаётган яҳуд вужудига қарши қўзғолган “Ақсо Тўфони” сўнггидаги Уммат наъралари кофирларнинг уйқу ва оромига якун ясади. Малай ҳокимларнинг юзларидаги ниқоблар бутунлай ечилиб кетди. Уммат ўз устидаги ҳокимларнинг асл ҳақиқатини билиб олди. Шу хавотир сабаб бу малайвачча ҳокимларнинг сўнгги чораларни излаб, дунё кезиб ўзаро йиғилиш ва саммитлардан боши чиқмай қолганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Чиндан ҳам Ғазо олам мусулмонларини шижоатлантирди, рижоллар ҳайбатини танитди. Дунёнинг арзимас матоҳ эканлигини кўрсатиб, шаҳидликка рағбатни қўзғотди. Уммат ўзидаги хато ва арзон тушунчаларни ўзгартиришни бошлади. У бугунги Ғазо қирғини каби ҳал қилувчи оламшумул ҳодисаларда мусулмонлар армиялари сафарбар қилинмасдан бошқа иложи йўқлиги ва армия имкониятидан тўғри ва унумли фойдаланиш учун эса Умар, Мўътасим… каби мўминлар Амири зарур эканлигини тўлиқ тушуниб етди. Умматда “талаби нусра” нафақат адо этилиши вожиб бўлган шаръий ҳукм, балки воқеий-ҳаётий зарурат эканлигига нисбатан умумий раъй пайдо бўлди ва пишиб етилди. Энди ҳозирги хор аҳволдан аввалдаги азизликка олиб чиқувчи Халифамизнинг илк хитоби кутилмоқда холос. Бу эса, Аллоҳ таолонинг ҳақ ваъдасидир. Зеро, Аллоҳ таоло дейди:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا ۚ وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
– “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (Ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам Ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир”. (Нур:55)
Ҳизб ут-Таҳрир Медиа маркази учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб