Ўзбекистонлик Муҳаммад

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўзбекистонлик Муҳаммад
Бу ерда яна инсонни ҳайратга солувчи ва Аллоҳнинг буюк қудрати, ҳикматли иродаси ҳақида тафаккур қилишга ундовчи кўпгина ажиб воқеалар мавжуд. Улардан бири Ҳизб ут-Таҳрирнинг Муҳаммад исмли йигити воқеаси бўлиб, у сурункали ва оғир касаллик билан оғрийди. Устига устак яна қувғин пайтида оёғи ҳам синиб қолди. Шунда у Аллоҳга таваккал қилиб, жарроҳлик амалиёти қилдириш учун пойтахт касалхонасига ётишига тўғри келди. Дарвоқе, ҳукумат унга умумий қидирув эълон қилганини жарроҳлар билишмас эди. Улар Муҳаммаднинг қочувдалигидан бехабар ҳолда жарроҳлик амалиётини ўтказишди… Кутилмаганда, хавфсизлик ходимлари унинг жарроҳлик амалиёти учун касалхонага ётганини билишиб қолди ва дарҳол қўлга олишга ҳаракат қилишди. Аллоҳнинг иродаси билан Муҳаммад бундан хабар топиб қолди ва жарроҳлик амалиётидан кейиноқ қасалхонани тарк этишга мажбур бўлди. Оёғининг кесилган жойи эса тикилмаган, очиқ ҳолатда эди… Аллоҳнинг қудрати ва мадади билан улардан қочиб қутулди. Милиция ва миллий ҳавфсизлик ходимлари эса Муҳаммадни шаҳар бўйлаб уни доимо қидиришар эди. Улар Муҳаммаднинг қариндошлари, таниш билишларининг уйида оммовий тафтиш ўтказишди ва уларни терговга чақирувчи ҳеч қандай қоғозни кўрсатмай, жиноят қидирув бўлимига сўроққа олиб кетишди ва уларни жиноятни яшириш айби билан қўрқитишиб таҳдид қилишди ҳатто баъзи эркак кишиларини калтаклашди ҳам. Муҳаммад эса қариндошлари жиноятни яширишда айбланишдан қўрққанлари боис уларнинг уйларида тентираб айланиб юрар эди. Ана шундай ташвишли кунларнинг бирида терроризмга қарши жиноят қидирув бўлимининг бир зобити Муҳаммад яшириниб турган ҳовлини билиб қолди. У қидирув гурухи билан бирга Муҳаммад хонадондаги хоналарнинг бирида пешинга таҳорат олаётган лаҳзада ҳовлига бостириб киришди. Муҳаммаднинг таҳорат олишига йигитлардан бири ёрдам бераётган эди, тўсатдан ховли қидирув гуруҳининг шовқин-суронидан ларзага келди ва йигит ховлига отилиб чиқди. Зобит уни ушлаб олди-да – қани Муҳаммад?, дея сўроққа тутди. Йигит Муҳаммад ўтирган жойни сотмади. Зобит гуруҳдаги бир ходимга қидирув ўтказишни буюрди-да, ўзи йигитнинг қўлига кишан уриб, ундан Муҳаммад ҳақида бирор маълумот олиш учун жиноят қидирув бўлимига олиб кетгани машинага судради. Муҳаммад ҳам уларнинг гапларини эшитиб турар экан, ичида иккала қулаъузуни тинимсиз ўқиб, паноҳ сўрар ва Каримов жаллодларига рўпара бўлган вақтда имонига қувват беришини тилаб, Аллоҳдан ёрдам сўраб, дуо қиларди. У бошқа хоналарни қидираётган йигитнинг киришини кутиб ўтирар, қочиб қутулиш ҳақида ўйламас, ҳолбуки, бунга қодир ҳам эмасди. Чунки у қўлга олиниш фурсатим етди, энди Аллоҳ мени қийноқлар, қамоқ азоблари ва қамоқлардаги биродарлари тортаётган бошқа машаққатлар билан имтиҳон қилади, деб ўйлаб турган эди. Шу ерда Аллоҳнинг буюк қудрати ва ҳикматли иродасига далолат қилувчи бир воқеа содир бўлди… Тафтиш олиб бораётган ходим бошқа хоналарни қидириб, Муҳаммадни тополмагач, Муҳаммад турган хонага яқинлашди. Хонанинг эшиги қия очиқ эди уни ланг очиб, ичкарига яъни Мухаммад краватда ўтирган томонга қаради, қаради-ю…, уни кўрмади… Ҳа, ходим Муҳаммадни кўрмади, ичкарига ҳам кирмади. Чамаси, у хона эшиги ланг очилгани боис, хонада ҳеч ким йўқ деган ишончда бўлди… Нима бўлганда ҳам, орқасига бурилиб кўчага чиқиб кетди. Муҳаммад эса уни ичкарига назар солаётганини кўрди… Кўрди-ю, аввалда воқега тушуна олмади, балки, воқени ўзича – мени қидираётган ходим ичкарига қаради ва мени кўриб, зобитига Муҳаммадни топдим, деб айтгани чиқиб кетди, ҳозироқ ҳаммалари ёпирилиб киришади-да, менга ташланишиб олиб чиқиб кетишади, кейин қамоқ ва қийноқлар бошланади, деб ўйлади. Кўчадан машинанинг гуриллагани, кейин эса, ўрнидан жилиб, узоқлашиб кетиши Муҳаммаднинг қулоғига урилганда эса, ҳайратдан қотиб қолди… Бир муддат эсанкираб қолгач, воқени тушуна бошлади. Кейин Аллоҳ уни қутқариб қолганини, уларни ундан буриб қўйганини тушуниб етди-да, Аллоҳга бетўхтов ҳамдлар айтди…
Аллоҳим, Муҳаммадни Ўзинг сақла ва уни Ўз ҳифзи-ҳимоянгда бардавом эт, қалбига имон ва ҳикматни жо этиб, оқибатини бахтли саодатли қилгин.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ