«Wildberries»га зарбалар: Россиянинг ҳарбий логистикаси ва иқтисодиётига қарши янги урушми ёки Марказий Осиёни Россия таъсиридан ажратиш сиёсатими?

«Wildberries»га зарбалар: Россиянинг ҳарбий логистикаси ва иқтисодиётига қарши янги урушми ёки Марказий Осиёни Россия таъсиридан ажратиш сиёсатими?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2026 йил июль-август ойларида Украина дронлари Россиядаги «Wildberries» логистика омборларига бир неча бор зарба бериб, йирик логистика қувватларига жиддий зарар етказди. Киев бу объектларни Россия армияси учун дрон компонентлари ва бошқа икки мақсадли маҳсулотлар ҳаракатланадиган тармоқнинг бир қисми деб ҳисобламоқда. Ҳужумлар 400 мингдан ортиқ сотувчига таъсир қилган. «Data Insight» баҳосига кўра, сотувчилар зарари 445-507,8 млрд рубль, инфратузилмани тиклаш 147-223 млрд рубль, умумий зарар эса 600-800 млрд рубль ($7-10 млрд) бўлиши мумкин. Бу якуний расмий эмас, экспертлик баҳосидир.
Украина Wildberries’ни Россиянинг ҳарбий таъминот занжирига боғлиқ объект сифатида кўрсатмоқда, Москва эса уни асосан фуқаролик электрон савдо компанияси деб ҳисоблайди. Шу боис зарбалар нафақат ҳарбий таъминотга, балки юз минглаб кичик бизнес, логистика ва Россия ички бозорига ҳам босим ўтказмоқда. Ҳужумлар Россиянинг уруш харажатларини ошириш ва иқтисодий инфратузилмасини заифлаштириш мақсади билан изоҳланмоқда.
Аммо энг қизиқ масала — Марказий Осиё
Украина зарбалари, Россияда логистика хавфининг ортиши, Wildberries’нинг муқобил қувват излаши, Қозоғистонда омборларга эҳтиёж ошиши, минтақавий савдо-логистика занжирларининг қайта шаклланиши.
Wildberries Қозоғистонда 100 минг м² гача омбор майдони қидираётгани, Алмаота ва Остонада йирик логистика объектлари қураётгани хабар қилинди. Демак, уруш Россияда кечаётган бўлса-да, унинг иқтисодий ва логистик оқибатлари Марказий Осиёга ҳам силжиши мумкин.
Бу Марказий Осиё учун ҳам хавф, ҳам имконият: жараён Россиянинг минтақадаги иқтисодий таъсирини сусайтирадими ёки уни янги инфратузилма орқали кучайтирадими? Чунки Wildberries Россия компанияси. Унинг Қозоғистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларида кенгайиши Россия таъсирини йўқотмасдан, фақат шаклини ўзгартириши мумкин.
Бошқа томондан, Россияга боғланган савдо занжирларининг беқарорлашиши Марказий Осиёни Каспий денгизи, Жанубий Кавказ, Туркия ва Европа йўналишларига яқинлаштиради. Бу эса Ғарбнинг минтақани Россияга боғлиқликдан чиқариш стратегияси билан объектив уйғунлашади.
Шу маънода, зарбалар Россиянинг ички логистикасига хавфни ошириб, Россия–Марказий Осиё савдо занжирларида қайта тақсимланишни тезлаштириши мумкин. Бу эса Россиянинг минтақадаги иқтисодий таъсирини камайтиришга қаратилган Ғарб стратегияси учун қулай шароит яратади.
Россия нима қилади?
Москва бу жараённи пассив кузатмаяпти. Путин зарарланган омбор ва логистика инфратузилмасини давлат иштирокида тиклаш, уни янги технологик даражага олиб чиқишни топширди.
Россиянинг эҳтимолий жавоби — марказлашган улкан омборлардан тарқоқ, ҳимояланган минтақавий логистик хаблар тармоғига ўтиш. Wildberries’нинг Қозоғистонда кенгайиши эса Москвага Марказий Осиёдаги логистик мавқеини сақлаш имконини беради. Аммо бу жараён яна бир саволни кўндаланг қўяди: Марказий Осиё давлатлари ташқи бозор хавфларидан ўз экспортчиларини қай даражада ҳимоя қила олади?
Шу ўринда ўзбек режими Россиядаги ҳужумлардан зарар кўрган ўзбек савдогарларига компенсация бўйича ҳозирча на очиқ чора ва на Россияга бирор талаб қўйганини эълон қилмади. Бу мавзуда Москва ҳам жим. Ташқи бозор хавфларини тақсимлаш механизмлари бўлмаса, экспортчилар муқобил бозор ва логистика йўналишларини излашга мажбур бўлаётганини ҳам айтиб ўтиш лозим.
Бу Ўзбекистон учун саволни кўндаланг қўяди: маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар товар, капитал ва инвестицияларини давлат ҳимоясига қай даражада ишониб топшира олади? Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистоннинг Сингапур конвенциясига қўшилиш нияти эътиборга лойиқ. Адлия вазирлиги 2026 йил 10 августда буни маълум қилди. Конвенция инвестиция ёки фойдани кафолатламайди, балки медиация орқали тузилган халқаро тижорий келишувларни тан олиш ва ижро этиш механизмларини кучайтиради. Бу хорижий инвесторлар учун тижорий низоларда ҳуқуқий хавфни камайтирувчи қўшимча «суғурта» бўлиши мумкин. Аммо савол очиқ: хорижий капитал учун кафолатлар кучайтирилаётган бир пайтда, маҳаллий тадбиркорларни ташқи иқтисодий хавфлардан ҳимоя қилиш ҳам кучайтириляптими?
«Wildberries»га ҳужумнинг бевосита мақсади, катта эҳтимолда, Россия логистикаси ва иқтисодиётига зарба бериш. Аммо унинг билвосита оқибати Марказий Осиёнинг Россия билан боғланган савдо занжирларини ўзгартириб, минтақани муқобил транспорт ва савдо йўналишларига яқинлаштириши мумкин.
Ҳозирча буни «Марказий Осиёни Россия таъсиридан узишга қаратилган махсус яширин операция» деб очиқ айтмасак-да, бироқ бу жараён АҚШнинг Россиянинг минтақадаги иқтисодий таъсирини камайтириш ва муқобил коридорларни кучайтириш манфаатларига объектив мос келишини ҳам назардан қочирмаслик лозим.
Россия–Украина уруши энди икки давлат ҳудуди билан чекланмаяпти. Унинг иқтисодий зарбаси Марказий Осиё тадбиркорлари, логистикаси ва транспорт коридорларига ҳам етиб келмоқда. Демак, асосий геосиёсий кураш омборлар учун эмас — Марказий Осиё товарлари, капитали ва транспорт оқимлари қайси иқтисодий марказга боғланиши учун кечмоқда.
Хулоса: Икки куфр аҳлининг геосиёсий кураши орасида минглаб Марказий Осиё мусулмонлари иқтисодий ва ижтимоий зарар кўрмоқда. Агар бу юртларнинг ҳукмдорлари Россия ёки Ғарб бағрига суяниш ўрнига, мустақил сиёсат юритиб, Аллоҳ нозил қилган ҳукмлар асосида иш тутганларида эди, Аллоҳнинг нусратига лойиқ бўлишлари мумкин эди.
Куфр кучларига суянишнинг оқибати эса фақат бу дунёдаги сиёсий ва иқтисодий қарамлик билан чекланмайди. Охиратда ҳам инсон ўз танлови ва қилган ишлари учун жавоб беради, хоссатан, ҳукмдорлар. Ҳали кеч эмас. Агар улар Роббиларига тавба қилиб, Унинг ҳукмини маҳкам тутсалар ва мусулмонлар манфаатини ташқи кучлар манфаатидан устун қўйсалар, Аллоҳнинг изни билан азизлик ва қудратга эришадилар! Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ
«Азизлик (қудрат ва устунлик) Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларга хосдир. Лекин мунофиқлар билмайдилар». (Мунофиқун:8)
Роя газетасининг 2026 йил 2 сентябр чоршанба кунги 615-сонидан
Ислом Абу Халил



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ