| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Яхши нарсани паст нарсага алмаштирасизларми?

Яхши нарсани паст нарсага алмаштирасизларми?

By htadmin
19.01.2024
840
0
Share:

Яхши нарсани паст нарсага алмаштирасизларми?

بسم الله الرحمن الرحيم

      Сўнгги пайтларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан жадидчилик ғояларига эътибор янада кучайиб, ундан мафкура сифатида фойдаланиш учун тарғибот-ташвиқот тадбирлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бунинг ортида Ғарб, асосан Америка турганига ҳеч шубҳа йўқ. Чунки Ғарбнинг чириган демократияси мусулмон халқларни, жумладан юртимиз аҳолисини ҳам мафкура сифатида ўзига ром қилиб, уларнинг қалблари ва ақлларини забт этолмади. Қаёқдан ҳам забт этсин, ахир бу демократисиянинг турган битгани ботилу ёлғондан, бузуқлик ва адолатсизликдан иборат бўлса! Ҳақиқат шуки, халқимиз ақлу қалбини ҳақ ва адолатга йўғрилган Ислом ақидаси аллақачон забт этиб бўлган ва ўшандан бери бошқа бирор мафкура ундан устун келолгани йўқ ва келолмайди ҳам. Шундай бўлса-да, юртимиз яқин тарихидан халқни сиёсий Исломдан чалғита олади, деб хаёл қилинган бирор пичоққа илинар мафкура қидиришди ва ниҳоят тор миллатчилик-пантуркизмга асосланган жадидчилик ғояларини топишди. Сўнгра ҳукумат олдига мана шу миллатчилик ғояларини мафкура сифатида тарғиб қилиш вазифаси юклатилди. Бундан биринчи навбатда Америка бошлиқ Ғарб манфаатдор ва ҳукуматни қаттиқ ундаётганлар ҳам аслида шулар бўлади. Бу ишга жиддий киришилганини президент Мирзиёевнинг “…бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак” деган сўзлари ҳам кўрсатиб турибди.

Бундай ишлар ҳар қандай иймон эгасини ажаблантирмай қўймайди, албатта. Чунки биз мусулмонлар қўлида ҳар қандай замон ва макон синовларидан тўла муваффақият билан ўтиб келган ўз ақидамиз – тенгсиз мафкурамиз турганида, бизга тор миллатчиликка асосланган жадидчиликни тиқиштириш нега керак бўлиб қолди, деган ўринли савол туғилади. Таъкидлаш лозимки, жадид миллатчилик ғоялари, гарчи Исломга яқин ва мос кўринаётгандек бўлса-да, у ҳаётнинг барча соҳасига ечим берадиган мафкура тусини ололмайди. Бундан ташқари, миллатчилик Исломий қарашларга бутунлай зид бўлган жоҳилият даъвоси ҳисобланади. Расулуллоҳ ﷺ айтадилар:

من تعزى بعزاء الجاهلية فأعضوه بهن أبيه ولا تكنو ا

“Кимки жоҳилият даъвоси (миллати, насл-насаби кабилар) билан фахрланса, оғзига отасининг уят жойи(закари)ни тишлатиб қўйинлар ва кинояламанглар (яъни оғзинга отангнинг фалониси, деб очиқ айтинглар). Имом Аҳмад ва Насоий ривояти.

Жадидчиликка тарғибот нега кучайганининг сиёсий жиҳатларини қатор мақола ва изоҳлар орқали ёритиб келаётганимиз учун, бу сафар унинг ўзи ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Жадидчилик мафкураси ҳақида гап кетганда – агар уни мафкура, деб аташ мумкин бўлса – аввало, у асосланган фикратга эътибор қаратишимиз лозим. Жадидчилик концепцияси бу – уйғониш ва тараққиётга эришиш учун туркий миллатларни илм-маърифатни ривожлантириш орқали бирлаштиришдан иборат эди. Ўша пайтда Туркистон аҳолиси бошдан кечираётган инқироз ва қолоқликдан чиқиш ҳамда рус мустамлакачилигидан озод бўлишнинг энг яқин йўли – туркийзабон халқларни миллатчилик ғояси асосида бирлаштириш деган фикр ўртага ташланган эди. Ваҳоланки, улар туркийзабонлар ҳам Ислом умматининг ажралмас бир бўлаги ва уммат эса тил ёки ирққа ўхшаш нарсалардан қатъий назар, ягона ақида атрофида бирлашган бир бутун вужуд эканлигини инобатга олишмади. Бундан ташқари, гап уйғониш ҳақида борар экан, бу иш инсондаги асосий тугунни ечиш билан бўлишини таъкидлаш лозим. Бошқача айтганда, инсон энг аввало, “қаердан келдим”, “нима учун яшаяпман” ва “қаерга бораман”, деган асосий саволларга жавоб топиши зарур. Жадидчилик мафкурасида буларга жавоб у ёқда турсин, ҳатто бу ҳақдаги баҳснинг ўзи йўқ. Шунингдек, жадидчиликнинг асоси бўлмиш миллатчилик ақида ҳам эмас, демак, унда инсоннинг барча муаммолари – сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича тўлиқ ечимлар мавжуд эмас. Бошқача айтганда, жадидчилик инсонни чинакам уйғонишга олиб борадиган, унинг ҳаётини гўзал суратда тартибга солиб, ана шу тартибдан оғишмай яшашга ундайдиган фикрий етакчиликка (мафкура) эга эмас. Агар у моҳиятан тўлақонли мафкура бўлганида, шу вақтгача одамларни эргаштиришда муваффақиятга эришган ва уни халқимизга зўр бериб тиқиштиришга хожат қолмаган бўларди. Мирзиёевнинг “бу кимгадир ёқадими ёки йўқми” деган гапидан “халқ буни хоҳлайдими ёки йўқми, шу мафкура устувор бўлиши керак” деган маъно ҳам келиб чиқади. Энди фаразан Мирзиёев халқдан “Исломми ё жадидчиликми – қай бирини қабул қилишимиз тўғри” деганида, нима деб ўйлайсиз, халқимиз нимани танлаган бўларди? Ҳеч шубҳасиз, иккиланмай Исломни танлаган бўларди. Албатта, агар танлов халқимизга берилганда шундай бўларди. Бироқ Мирзиёевнинг “ҳар бир ишда халқимиз билан маслаҳат қиламиз” деган баландпарвоз гапи, айнан ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланмиш мафкура танлашга келганда, гўё ёдидан кўтарилиб қолгандек бўлгани бир қатор жиддий саволларни ўртага ташлайди.

Нима бўлганда ҳам, ўзбек ҳукумати жадидчиликни Исломдан устун қўйяпти. Бу борадаги энг катта масъулият миллатчиликни Исломдан устун қўйилаётганини кўра-била туриб, лом-мим демаётган диний уламолар зиммасига ҳам тушади. Улар миллатчи жадидчилик ҳаракати Исломга тўғри келмаслиги ва унинг тарғиботи саробдан сув излаш билан баробар эканлигини очиқ-ошкор баён қилишлари вожиб эди. Майли, улар ҳам ўз танловини қилишяпти. Биз эса Исломнинг нақадар тенгсиз қудратга эга эканлиги ва унинг олдига бирорта мафкура ҳатто яқинлаша олмаслигини Роя газетасининг 2023 йил 10 май чоршанба кунги 441-сонида эълон қилинган мақола орқали бироз ёритиб ўтамиз:

Исломдаги куч-қудратнинг етти омили

(Муаллиф: Устоз Абу Ҳамза Хутвоний)

Ҳар қандай халқда куч-қудрат омиллари қуйидаги етти асосда марказлашган:

Мафкуравий (мабдаий) қудрат;

Демографик қудрат;

Геосиёсий қудрат;

Ҳарбий қудрат;

Иқтисодий қудрат;

Табиий ресурс қуввати;

Сиёсий қудрат.

1) Мафкуравий (мабдаий) қудрат:

Ҳар қандай халқ эга бўлган мафкуравий қудрат, унинг барча моддий қудратларининг ҳам асоси ҳисобланади. Ҳар қандай моддий қудрат мафкуравий қудратга муҳтож бўлиб, усиз бошқа барча куч-қудратлар қулаши ёки ўзга мафкуравий қудрат билан ҳазорий тўқнашувга киришган пайтда, йўқ бўлиб кетиши мумкин. Мисол учун, Чингизхон давридаги мўғулларнинг улкан моддий ва ҳарбий қудратига дунёдаги бирорта қудрат тенг кела олмаган. Чингизхон ҳарбий қудрати пайдо бўлишининг биринчи ўн йилидаёқ, ўз салтанатини Ер курасининг йигирма фоиздан кўпроқ қисмига ўрнатган. Бироқ у чорак асрга ҳам етиб бормасдан жуда тезликда қулади, яъни мўғул давлати асосчиси авлодининг авлодлари вақтида вайрон бўлди ва шундай қудратли мўғул давлати Ислом мафкураси қудрати олдида туришга бардош беролмади… Ваҳоланки, у пайтда Ислом мафкурасининг моддий қудрати мағлубиятга учраган ва Ислом давлати мўғул босқинчилиги олдида йўқ бўлиб кетишга яқин қолган эди. Лекин Ислом мафкураси ўз куч-қудратини шу даражада барқарор сақладики, ҳатто бутун мўғулларнинг Исломни қабул қилишларига, кейинчалик Россия ва Ҳиндистонда бир қанча Исломий давлатларни барпо этишларига ҳамда бу давлатлар асрлар оша давом этишига сабабчи бўлиб қолди. Мўғуллар қудратининг бунчалик тез емирилишига сабаб – уларнинг давлати ўта заиф мафкурага асослангани эди. Икки мафкура ўртасида ҳазорий(нуқтаи назарлар)тўқнашув юз бергач, мўғулларнинг йирик моддий қудрати Ислом мафкураси олдида ҳеч қандай қурол ишлатилмасдан туриб осонгина мағлуб бўлди.

Шунингдек, Ислом давлати заифлашиб, сўнгра қулаганидан кейин, бошқа халқлар бу Уммат устига итдек ташланишганига ва бунга бир минг тўрт юз йилдан зиёд вақт ўтаётганига қарамай, Умматни уммат ҳолида сақлаб келаётган қудрат – Ислом мафкурасининг қудратидир. Ислом қудратининг сири – унинг ақидаси инсон фитратига мос келиб, қалбини хотиржамликка тўлдириши ва ақлга асосланиб, уни қаноатлантиришидадир. Ислом мафкурасининг қудрати ақидани, қонунчиликни, Ислом даъватини оламга олиб чиқишни ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодни ўз ичига олади. Айнан мана шулар бир-бирини тўлдириб, бир бутун куч-қудратни ташкил қилади ва Исломни йиллар давомида бошқа мафкураларга қарши курашиб, охир-оқибат уларни мағлуб қиладиган динга айлантирди. Зеро, Исломнинг қаршисида инсоний ақл маҳсули бўлмиш мабда ва назариялар ҳеч қачон бардош беролмайди. Халифалик давлати қулатилганидан кейинги ўн йилликларда Ислом мафкураси мусулмон юртларда Ғарб ривожлантирган ва мунтазам фикрий ҳужумлар билан қўллаб-қувватлаган оқимлар билан тўқнаш келди. Бу оқимлар ҳатто ўзининг давлатидан айро қилинган Ислом мафкурасининг динамик қудрати олдида ҳам осонликча қулади. Айтингчи, ўтган асрда Исломга қарши курашган миллатчи, баасчи ва социалист оқимлар қаерда қолди? Албатта, ҳавога учиб, йўқ бўлиб кетди, Ислом эса сақланиб қолди.

Ўтган асрда америкалик муфаккир Жозеф Най мафкуравий қудратни юмшоқ (маънавий) куч, деб атаган эди. Яъни қаттиқ қуч ҳисобланмиш ҳарбий-моддий қудратга муқобил бўлган юмшоқ қуч. Америка демократия ва инсон ҳуқуқлари ғояларини илгари суриб, уларни халқларга қаттиқ қудратдан кўра кучлироқ таъсир қиладиган юмшоқ қуч, дея даъво қилди. Бироқ бир неча йиллардан кейин улар даъво қилган юмшоқ қучнинг ҳазорий мазмундан холи эканлиги исботланди. Улар ўз ғояларини кенг ёйиш учун катта маблағ сарфлаётган бўлишига қарамай, Исломнинг юмшоқ қудрати улар даъво қилган қудратдан кўра анча юқориқ таъсирга эга. , Исломнинг юмшоқ қучи ўзининг қўллаб-қувватловчиси бўлган давлати йўқ бўлса ҳам, уларнинг ҳовлисигача осонгина кириб борди.

2) Демографик қудрат:

Демографик қудрат аҳоли қудратидир. У аҳоли сонини, уларнинг қобилият ва имкониятларини, шунингдек, қобилият ва имкониятларнинг чиройли суратда бошқарилишини ўз ичига олади. Чунки ақл, қобилият ва бойликни тақсимлашдаги адолатни ўз ичига олган демографик қудрат халқларнинг энг муҳим ресурсларидан биридир. Ғарб эса Мальтуснинг геометрик прогрессия назариясини қабул қилди. Мальтус ушбу назариясида аҳоли кўпайишини табиий ресурсларга мутаносиб равишда белгилаш лозимлигини таъкидлаганди. Бунинг оқибатида айни назарияга амал қилган бир қанча давлатларда аҳоли сони кескин камайиб кетди… Бу назария Европа ва Японияда аҳолининг қариши ҳодисаси юз беришига сабаб бўлди.

Ислом эса кўпайишга рағбатлантиради. Айни шу нарса мусулмонлар сонининг кўпайишига, жамиятларининг самарали ва фаол ёшлардан ташкил топган жамиятга айланишига олиб келди. Ҳозир бу жамиятларда етишмаётган нарса – холис етакчиликка эга ғамхўр давлат, холос.

3) Геосиёсий қудрат:

Геосиёсий қудрат, бу – география ва географик жойлашувнинг сиёсатчиларга таъсир қилишидир. Бепоён кенгликлар, турли рельефлар, денгизлар, дарёлар, сув ва қуруқлик йўллари ҳам геосиёсий қудрат сирасига киради. Мамлакат ҳудуди ва муҳим ҳаётий майдони қанчалик катта бўлса, унинг геосиёсий қудрати ҳам шунчалик қудратли бўлади. Мана, “Бир камар ва бир йўл” лойиҳаси устида АҚШ-Хитой ўртасида қизғин кураш кетаётганига гувоҳ бўляпмиз. Xитой ўз товарларини дунёнинг турли минтақаларидаги мамлакатларга ҳеч қандай муаммосиз етказиб бериш учун Осиё ва Европадаги портлар ва автомагистраллар тармоғини яратишга ҳаракат қилаётган бўлса, бу ёқда Америка айни лойиҳага тўсқинлик қиляпти, ҳукмдорларни ағдариш ва ички урушлар келтириб чиқариш орқали уни тўхтатиб қўйишга уриняпти… Покистон, Мьянма, Тайланд ва бошқа ерларда қилаётгани каби. Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Ислом давлати ўз ҳукмронлиги остида бўлган ва бугун Америка бошқараётган (Индонезия билан Малайзия ўртасидаги) Малакка бўғози каби ўтиш йўллари устидан ўз назоратини ўрнатади. Шу орқали Хитойнинг шарқ ва ғарб ўртасидаги денгиз йўлларини кесиб қўяди.

4) Ҳарбий қудрат:

Аллоҳ субҳанаҳу бизга саноатлашган ва ҳарбий қудратни шакллантиришнинг асоси сифатида жангга ҳозирлик кўриш муҳимлигини ўргатди. Адият сурасини ўқисак, унда жанговар мақсадлар тезлик, ҳужум вақти ва душман қалъаларига ёриб киришдан иборат қисқа, аммо балоғатли сўзлар билан очиқ ифодаланганига, буларнинг барчаси Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод билан бўлишига гувоҳ бўламиз. Зеро, Исломни ёйишга ва Ислом давлати доирасининг кенгайишига тўсқинлик қиладиган моддий тўсиқларни парчалашнинг ягона йўли Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.

5) Иқтисодий қудрат:

Иқтисодий қудрат Ислом қўшинлари таъминот линияларининг ҳамда улар ўз ичига олган турли хил логистик кучларнинг узлуксиз ва зарурий таянчи ҳисобланиб, мусулмонларга жиҳод майдонларида ғалаба қозониш имконини беради.

6) Табиий ресурслар:

Ушбу табиий бойликларга асосий ресурслар, хомашё, нефть ва Аллоҳ субҳанаҳу инсон учун бўйсундириб қўйган бошқа турли минераллар киради. Ғарбнинг ушбу ресурсларни яхши идора қила олмаганининг асосий сабаби уларни хусусий мулкка ва индивидуал имтиёзларга айлантирганидир. Бунинг натижасида бир сиқим манфаатпарастлар билан маълум элита бойиб кетади, қолганлар эса айни элитага хизмат қилувчи меҳнаткаш ва камбағаллар бўлиб қолаверади. Исломда эса ушбу бойликлар ҳамма фойдаланадиган омма мулки қилиб белгиланган. Бу билан оз сонли бойларнинг кўп сонли инсонлар устидан ҳукмрон бўлишига чек қўйилган.

7) Сиёсий қудрат:

Сиёсий қудратдан мурод давлатдир. Яъни сиёсий партияларни ўз ичига олган амалдаги сиёсий доира, сиёсий вужуд ва сиёсий раҳбариятдир. Айнан ушбу қудрат юқорида айтганимиз барча куч-қудратларни аниқ воқеликка айлантиради. Исломда давлатнинг қудрати Ислом тузумини татбиқ қилишида ҳамда одамлар ишларини ғамхўрлик билан бошқаришида кўринади. Тузумни чиройли суратда татбиқ қилиш жамиятга тузумнинг адолатини ҳис эттиради. Булардан аввал байъат қудрати, яъни Уммат ва унинг фаол кучларининг халифа сайлашдаги иштироки туради. Сиёсий қудратга, шунингдек, Аллоҳ йўлидаги жиҳод орқали даъватни оламга олиб чиқиш ҳам киради. Зеро, жиҳод Ислом ўркачининг чўққисидир.

Демак, Ислом турганда қандайдир бошқа мафкураларни одамларга, айниқса мусулмонларга тиқиштиришга уриниш ҳеч ҳам ақлга сиғмайди ва буни айни хиёнатдир, дейиш ўринли бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

أتَسْتَبْدِلُونَ الَّذِي هُوَ أَدْنَى بِالَّذِي هُوَ خَيْر

– “Яхши нарсани паст нарсага алмаштирасизларми?” (Бақара:61)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

19.01.2024й

+1
0

Related posts:

No related posts.

Tagsжадидчилик ғоялари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россия-Украина уруши қаёққа қараб кетяпти?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия Ҳиндистон олий комиссарияти олдида намойиш қилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолонига ким нусрат беради?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/